Fozil Husni Dog’larja. Qisqa she’rlar

Ashampoo_Snap_2017.04.19_22h07m12s_001_.png     Буюк турк шоири Фозил Ҳусни Доғларжа шеърларининг кўпчилиги ихчам бўлса-да, аммо замирида катта ижтимоий фикрлар ётади. Келажакка ишонч, некбинлик туйғулари шоир ижодида алоҳида ўрин тутади. Воқеликка қалб кўзи билан қараш, чуқур лиризм, шарқона ихчам ҳикматга мойиллик Доғларжа шеъриятининг ёрқин хусусиятларидир. Davomini o'qish

Nozim Hikmat. She’rlar. Buyuk shoir tavaludining 115 yilligiga

Ashampoo_Snap_2017.01.19_17h03m13s_001_.pngСаҳифа буюк Нозим Ҳикмат таваллудининг 115 йиллигига бағишланади

Нозим Ҳикматчалик ХХ аср ўзбек шеърияти тараққиётига, туркчада ижод қиладиган халқлар адабиётига, деярли барча ўзбек шоирлари изланишларига кучли таъсир кўрсатган бошқа бирон бир шоирни топиш амримаҳол бўлса керак. ХХI асрдаям туркча адабиётнинг порлоқ юзларидан бири бўлиб қолаётган Нозим Ҳикмат шеърларини ёш шоирлар ўзбек тилига ўзбекчалаштираётгани, табдил этаётгани мени қувонтиради. Davomini o'qish

Tilak Jo’ra. Munojoti Mansur & Dostondan audioparcha

09

Тилак Жўра шеърлари ўзидай содда ва мазмунли эди. У шеърни кўз-кўз қилмас, бозорга олиб чиқмас, неки юраги буюрса шуни ёзарди. Шу боис шеърлари ҳамон тоза, ҳамон юракка яқин. Юрт соғинчи, дўст соғинчи, онаизор ва гўзал ёр соғинчи унинг севган мавзулари эди. Ой, қуёш, буғдой, бедана, ток нарти, бедазор — унинг хуш кўрган ташбеҳлари эди. Davomini o'qish

Fozil Husni Dog’larja. She’rlar.

021
Саҳифа атоқли турк шоири Фозил Ҳусни Доғларжа таваллудининг 100 йиллигига бағишланади

   Халқаро сўровларнинг бирида «Ҳаётдаги энг яхши турк шоири» дея эътироф этилган Фозил Ҳусни Доғларжа ижодининг асосий қисмини болаларга шеър ёзишга бағишлаган бўлса-да умумтурк шеъриятида тутган ўрни салмоқли ва эътиборли экани ойдин ҳақиқатдир. Шоир шеърлари ўзбек тилига 40 йилча аввал таржима қилинган ва ўша пайтдан бошлаб ўзбек шеърсеварлари назарига тушган эди. Davomini o'qish

Tilak Jo’raning 65 yoshi hammamizga muborak bo’lsin!

tilak aka

ТИЛАК АКАНИНГ 65 ЁШИ ҲАММАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН

Ҳассос шоир, таржимон ва адабиётшунос Тилак Жўра ўтган асрнинг 70-йилларида адабиётга кириб келди. У қисқа, аммо сермазмун умр кечирди, ёрқин, ҳароратли шеърлари билан китобхонлар ҳурматига сазовор бўлди.
Тилак Жўра 1947 йилда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги Сайёд қишлоғида туғилди. 1956-1966 йилларда ўрта мактабда, 1966-1972 йилларда ҳозирги Миллий университетнинг журналистика факультетида ўқиди. 1978-1981 йилларда аспирантурада таҳсил олди.
1970 йилдан умрининг охирига қадар университетнинг таржима назарияси кафедрасида талабаларга таржима илмидан сабоқ берди, 1986 йилда филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ёқлади. Davomini o'qish