Tilak Jo’raning 65 yoshi hammamizga muborak bo’lsin!

tilak aka

ТИЛАК АКАНИНГ 65 ЁШИ ҲАММАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН

Ҳассос шоир, таржимон ва адабиётшунос Тилак Жўра ўтган асрнинг 70-йилларида адабиётга кириб келди. У қисқа, аммо сермазмун умр кечирди, ёрқин, ҳароратли шеърлари билан китобхонлар ҳурматига сазовор бўлди.
Тилак Жўра 1947 йилда Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги Сайёд қишлоғида туғилди. 1956-1966 йилларда ўрта мактабда, 1966-1972 йилларда ҳозирги Миллий университетнинг журналистика факультетида ўқиди. 1978-1981 йилларда аспирантурада таҳсил олди.
1970 йилдан умрининг охирига қадар университетнинг таржима назарияси кафедрасида талабаларга таржима илмидан сабоқ берди, 1986 йилда филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ёқлади.
Тилак Жўрадан яхши ном, яхши шеърият қодди. Тилак Жўра 1994 йилда бевақт вафот этди.

Фаолияти

Шоирнинг «Райҳон» (1977), «Олам остонаси» (1980), «Юлдузлар табассуми» (1981), «Чорраҳадаги уй» (1983), «Сандувоч» (1988), «Руҳият» (1990) номли шеърий китоблари, рус, турк, озарбайжон, арман, француз шеъриятидан қилган таржималари, «Ҳозирги турк шеърияти», «Нозим Ҳикмат ва Ўзбекистон» сингари илмий асарлари босилиб чиққан.

Икки ой аввал сайтимизда тақдим этилган Тилак Жўра шеърларини ушбу саҳифада ўқишингиз мумкин.
09

(Tashriflar: umumiy 103, bugungi 1)

Izoh qoldiring