Teglar: Tilak Jo’ra
Tilak Jo’ra. Ona & Saylanma
Инсон ёзуғида нелар борлигини билмай ўтаркан. Йўқса, 102 ёшдан зиёдроқ умр кўрган табаррук онанинг фарзанди шунчалик оз яшайди, деб ким ўйлабди. Тақдир экан-да. Тилак Жўра 47 ёшда, айни қирчиллама даврида оламдан ўтди. Қуйида шоирнинг бундан 34 йил муқаддам, онаси Ашур момонинг (худо раҳмат қилсин) таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан ёзган дил кечинмаларини ҳавола этаётирмиз. Davomini o'qish
Tilak Jo’ra. She’rlar & Munojoti Mansur & Xurshid Davron. Yuragi derazaday ochiq shoir & Tilak Jo’ra. Saylanma
Баъзан-баъзан интернет тармоғида ёшларнинг «Ўзбек адабиёти қачон дунё майдонига чиқади, ўзбек шоирлари қачон халқаро миқёсдаги мукофотлар олади?» дея баҳсу мунозара қилганининг гувоҳи бўламан. Ана шундай пайтда мен «Ўзбек адабиётини аввалан ўзбекларнинг ўзи билганда, идрок этганда, Тилак Жўрадай шоирлари борлигини, унинг шеърларини юрагида ҳис эта билгандагина бу адабиёт дунёга чиқади» деб айтгим келади. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Tutdek to’kilgan yurak & Umidlarning etagiga osildim. Tilak Jo’raga bag’ishlangan teledastur & Ikki kitob
Тилак шеъриятга сиғинар, қалбидаги энг юксак ҳис-туйғу, шодлик ва кадар, ҳасрат ва армонларни шеърият билан боғлаб, шеър тилида ифодалашга интиларди. Ботиндаги ғам-ғусса зоҳирда кулгига дўниши ва кўзда ҳамиша шаффоф бир мунг аксланиб туришини мен Тилак Жўрада кўрганман. Тилакдаги қушдай енгиллик ва холислик руҳининг моддий манфаат, шахсий ғараз, нафсоний иддаолардан кирланмаганлиги билан ҳам вобастадир… Davomini o'qish
Shoir Tilak Jo’ra tavallud topgan kunning 75 yilligiga bag’ishlan «Bugun» radiodasturi. 26. 05. 2022
Ардоқли шоир, адабиётшунос ва таржимон Тилак Жўра таваллуд топган куннинг 75 йиллигига бағишланган «Ўзбекистон-24» радиоканалининг «Бугун» дастури. Дастурда Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон иштирок этган. 26.05.2022. Муаллиф: Дурдона Маъдиева. «Бугун» дастурининг телеграмдаги канали: https://t.me/DurdonaDilshod Davomini o'qish
Sulaymon Rahmon. Orzulardan yaratdi dunyo. (Tilak Jo’ra siyrati va suvratiga chizgilar) & Tilak Jo’ra xotirasiga bag’ishlov
26 май — Асл шоир Тилак Жўра туғилган куннинг 75 йиллиги
Бундан уч ярим йилча аввал (2016 йил) ўзбекнинг атоқли шоири Сулаймон Раҳмоннинг Рауф Парфига бағишланган мақоласини сизга тавсия этганимда, «Сулаймон Раҳмон хотиралари теран ва ботиний самимият билан ёзилгани, улуғ шоирнинг сиймосини аниқ ва ёрқин тарзда кўз ўнгимизда намоён этиши билан ажралиб туради» деб таъкидлаган эдим. Кейинчалик Сулаймон аканинг веб–саҳифамизда илк маротиба эълон қилинган Тилак Жўра ҳақидаги хотираларини тақдим этганда ҳам, ўша мулоҳазам яна бир карра такрорлаган эдим. Davomini o'qish
Tilak Jo’ra. Ikki kitob: Saylanma & Ruhiyat & Ibrohim Haqqul. Haqiqatga sig’inish & Tilak Jo’ra hayoti va ijodiga bag’ishlangan «Bedorlik» radiodasturi
Тилак Жўра ҳам устоз Миртемир изидан борган, ўзбаки юрагини тингган шоир. Унинг шеърларига Юрак овози самимият бағишлаб туради. Davomini o'qish
Tilak Jo’ra. Daryolarday mavjlanib kechadi umrim & Munojoti Mansur. Dostondan parcha & Saylanma
Ардоқли шоир Тилак Жўра таваллудининг 75 йиллиги олдидан
Шоирнинг шоирга, шогирднинг устозга, тенгдош қалам соҳибининг тенгдошларига кўлкасиз ва тиниқ самимиятини Тилак Жўрада кўрганман. Талант нафасини ҳам, адабиётга олиб кирган янгилигини ҳам у тўғри мушоҳада этарди. (Иброҳим Ҳаққулнинг «Тутдек тўкилган юрак» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада).. Davomini o'qish
Tilak Jo’ra. Sultonmurod Olim. Alisher Navoiy va Nozim Hikmat
Машҳур Француз адиби Луи Арагон 1955 йилда чоп этилган “Совет адабиёти” китобининг “Навоий деган махсус фаслида мана бундай деб ёзилади: “Замонамизнинг машҳур шоирлари чилилик Неруда, прагалик Незвал, испаниялик Альберти, кубалик Пельен, флодельфиялик Лоу Энфелис ва туркиялик Нозим Ҳикмат бугун Навоий ижодига таъзим қиладилар. Davomini o'qish
Tilak Jo’rani eslab…
26 май — Тилак Жўра таваллуд топган кун
Тилак Жўра — вафоли, меҳрибон дўст, содиқ инсон эди. Дўст учун жонини беришга тайёр бу одамнинг қалби ниҳоят нозик, меҳрга чанқоқ эканини ҳамма ҳам ҳис эта олмасди. Тилакнинг борлиғи, хислатлари, руҳи шеърларида ифодаланган. Тилак — Ватан туйғусини юрагида олиб юрган, ўзбеклигидан фахр этган ва буни шўролар ҳукмронлиги даврида ҳам баралла куйлаган инсондир. Davomini o'qish
Tilak Jo’ra. Ikki kitob & Ma’ruf Jalil. Umidlarning etagiga osildim & Tilak Jo’ra haqida «Unitilmas siymolar» turkumida videofilm
Ер юзида бир шоир туғилса, Худонинг бир чироғи ёқилгандай бўлади, бир шоир дунёдан ўтса, бир чироқ ўчгандай бўлади. Аммо, чироқнинг нури қолади. Сузиб юраверади. Ўша нурга руҳ парвонадай талпинаверади. Тилак Жўра ҳаётлигида ҳам унга талпинар эдик, ўтгандан кейин ҳам талпиняпмиз. Davomini o'qish
Nozim Hikmatga bag’ishlovlar
Саҳифа буюк шоир Нозим Ҳикмат хотирасига бағишланади
Бугун ўғлим билан Канада санъат галереясига боришни мўлжаллаган эдик. Икки соатча томоша қилдик. Бироз шаҳар айландик. Ўғлимнинг шаҳар четидаги уйига кечроқ қайтдик. Озгина дам олиб, интернетга кирдим. Davomini o'qish