Umid Bekmuhammad. «Katta terror» qanday boshlangan edi?

Ashampoo_Snap_2017.06.14_22h03m50s_001_.png2 июл- “Катта террор” бошланганига 80 йил тўлади

ВКП(б) Сиёсий бюроси 1937 йил 2 июлда «Советларга қарши унсурлар тўғрисида» қарор чиқариб, «катта террор» учун старт берди деса бўлади. Жуда қисқа вақт ичида, 1937 йил 5 августдан 1938 йил ноябрь ўрталаригача, махсус ташкил этилган «учлик»лар камида 800 000 кишини, улардан ярмини отувга ҳукм қилганлар. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. O’zbek matbuoti tarixidan lavhalar

Ashampoo_Snap_2017.06.14_16h13m12s_004_.png27 июн — матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни

  ”Тараққий” эҳтиёж, зарурат боис дунёга келганди.Шу боис ҳам қисқа фурсат ичида ҳақиқий маънода қўлма қўл бўлиб кетди.Айниқса, газетада думадаги депутатларнинг иш жараёнидаги сусткашлик, мадрасаларнинг қолоқлиги, замонавий таълим-тарбиядан узоқлашиб кетганлиги каби долзарб мавзуларда мақолалар берилиши чор мустамлакачиларини чўчитиб қўйди. Davomini o'qish

Sotim Avaz. Mangulik so’qmog’i & Umid Bekmuhammad. Qutlashga arzirli asar

Ashampoo_Snap_2017.06.23_20h06m39s_001_.png    Билимлар манбаи, ақллар шамчироғи бўлмиш китоб ҳамиша, ҳамма замонларда муҳим манба бўлиб келган. Зеро, зиё улашиш, тафаккурга тиниқлик бахш этиш китобсиз амалга ошмоғи душвор. Инсон олдинга интилмоғи, маърифатли бўлмоғи учун китоб керак. Не тонгки, бу ҳаётий эҳтиёжни чуқур англамайдиган, ҳис ва идрок этмайдиганларнинг топилиши ҳам бор гап. Davomini o'qish

Ro’zimboy Hasan. Surxondanmisiz, Qo’qondanmi? & Ro’zimboy Hasan haqida ikki maqola & Jayxun mirobi

Ashampoo_Snap_2017.06.14_13h36m07s_003_a.pngСаҳифа таниқли ўзбек журналисти Рўзимбой Ҳасаннинг 60 йиллигига бағишланади

   Рўзимбой Ҳасан  ўтган асрнинг  80-90 йилларнинг бошида ўзбек матбуоти тарихида сезиларли из қолдирган, ўз ўрни, нуфузига эга бўлган журналист. Айни санада 60 ёшга тўлган қалам соҳибининг нега энди мақолалари кейинги даврда камнамо бўлиб қолди? Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Daryoga cho’kmagan… arxeolog

Ashampoo_Snap_2017.04.29_23h25m12s_005_.png1 май — Тарихчи – археолог олим Яҳё Ғуломович Ғуломов таваллуд топган кун

1936 йил. Қадимий Амударё қирғоқларидаги кўҳна қаълаларни текшириш учун бир ёш археолог ва ҳамроҳлари қайиқда сузиб боришарди. Қайиқ Туямуйин дарасига кирар-кирмас, тўсатдан кучли шамол бошланиб, дарёда кучли тўлқин кўтарилди. Беш дақиқагина олдин оҳистагина сузиб бораётган қайиқ гоҳ кўтарилиб, тўлқин тепасига миниб олар, сўнгра тоғдан думалатилган харсангек пастга мункиб кетар, баъзан тўлқин зарбидан гоҳ у, гоҳ бу томонга қийшаяр ва яна янги тўлқинга урилиб тикланарди. Ногоҳ даҳшатли фалокат юз бериб, бешафқат тўлқин икки ёш қайиқчи йигитни қайиқдан юлиб олиб, ўзи билан олиб кетди. Davomini o'qish

Mirzo Bedil. G’azallar & Matnazar Abdulhakim. Osmon yanglig’, daryo kabi she’riyat

Ashampoo_Snap_2016.12.05_14h19m23s_002_.png    Мирзо Абдулқодир Бедил шахсияти туркий, форсий ҳамда Ҳиндистон халқларини бирлаштириб турадиган силсиланинг узилмас халқасидир. Манбаларда маълумот берилишича, Бедил ҳазратлари 130 минг мисрадан ортиқ шеърий, эллик босма табоқ ҳажмида насрий мерос қолдирган. Шоирнинг асосий шеърий асарлари жамланган “Куллиёт”и, шунингдек “ Тилсими ҳайрат”, “Таркибот ва таржеъот”, “Муҳити аъзам”, “Тури маърифат”, “Ишорат ва ҳикоёт”, “ Риқаъот”, “Чаҳор унсур”, “Ирфон”, Нукот” сингари бир қатор назмий ва насрий асарлари борлиқ ва йўқликнинг, олам ва одамнинг бетимсол ижодий меҳнатнинг жавоҳир меваларидир. Davomini o'qish

Boris Cheprunov. Al-Kabir & Cheprunov haqida ikki maqola

Ashampoo_Snap_2016.12.05_14h20m19s_004_.png   Мункиллаб қолган қори ўзини Кубровия дарвешининг авлодидан ҳисоблагани учун ҳам пўпанак босган тарихий воқеаларни эринмай сўзлаб берарди.Узоқ қиш тунлари ва ёрқин ёз кунлари ўз мамлакатининг тарихи билан қизиқувчи турли-туман тингловчилар гумбаз остида, гулхан атрофида тўпланишиб, Шамсиддин қорининг ҳикояларини тинглайдиган дамлар орқада қолиб кетди… Davomini o'qish

Burobiya Rajabova. Navoiy yashagan uy & Umid Bekmuhammad. Bobur hazrat Navoiyning hovlisida yashagan.

Ashampoo_Snap_2017.02.08_00h26m11s_001_.png    Ҳирот шаҳрида ҳазрат Алишер Навоий яшаган уйга тарихий манбаларда, жумладан, “Бобурнома”да ҳам “Унсия” (“унсия” арабча сўз бўлиб, улфат, чин дўст деган маънони билдиради.) деб ном берилгани зикр этилади. Яъни бу қутлуғ даргоҳ дўстлар, ижод аҳли, устоз ва шогирдлар суҳбат қурадиган эзгулик, хайру эҳсон ҳамда илм-маърифат маскани ҳисобланган. .. Davomini o'qish

Atoqli rejissyor Nabi G’aniev haqida xotiralar.

01115 cентябрь – Атоқли режиссёр Наби Ғаниев таваллуд топган кун.

   Отаси унинг касбини давом этдиришини истар эди. Аввалига диний, кейин шўро мактабида таҳсил олган ўғли эса киночи бўлишни истаб қолди. Табиийки, умрини қассоблик қилиб ўтказган Ғани акага бу фикр ёқмади. Аммо ўғли ўз сўзида қаътий туриб олгач, ноилож уни Москвага кузатди.Шу тариқа Ғани қассобнинг ўғли 1921-25 йилларда Москвада ўқиб, Тошкентга киночи бўлиб қайтди.Қассоб бўлишни истамаган бу ўжар ўғил буюк ўзбек кинорежисёри Наби Ғаниев  эди… Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Beruniy: Katdan G’aznagacha & Kolumb kashfiyotining siri.

006    Буюк аллома Берунийнинг кўпгина илмий мероси, дунё фанига,тамаддунига қўшган ҳиссаси эътирооф этилган бўлса-да, исми бўйича аниқ бир тўхтам йўқ. Абдулкарим ас-Самъоний “Китоб ал-ансоб” асарида эса “Беруний деган нисба Хоразмнинг ташқари қисмига оиддир.Кимки шаҳардан ташқарида туғилган бўлса, бундай одамни “фалончи беруний” дейдилар.Мунажжим Абу Райҳон шундай нисба билан машҳурдир” дея ёзиб ўтганди. Davomini o'qish

Sohib Muzaffar. G’azallar

07    Ёши 76 дан ошган Болтабой бобо — мен тез тез суҳбатлашиб турадиган Хоразмнинг нуроний оқсоқолларидан.Ҳаёт қизиқ экан-ўзинг тенги маҳалладошлар билан фақат ҳаёт ташвишларию-шодликларидан бир пас гаплашасану, кейин яна ўз ишингга овора бўлиб кетаверасан… Davomini o'qish

Dilnavoz Yusupova. Buyuk do’stlik namunasi & Umid Bekmuhammad. O’n bir Jomiyning eng ulug’i

037 ноябрь — Шарқ адабиётининг буюк сиймоси Абдураҳмон Жомий таваллуд топган кун

Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийнинг дўстона муносабатлари алоҳида эътибор ва эътирофга молик ҳодиса ҳисобланади. “Хамса” достонларининг ҳар бирида Абдураҳмон Жомий учун алоҳида боб ажратилганлиги ҳамда “Хамсат ул-мутаҳаййирин” (Беш ҳайрат) асарининг мавлоно Жомийга бағишлаб битилганлиги буни яққол тасдиқлаб туради. Davomini o'qish