Husnora Ro’zmatova. Ofeliya. Kinonovella

03Куни-кеча таниқли адиб Назар Эшонқул тавсияси билан Ҳуснора Рўзматованинг “Шикаста маъбуда” новелласини эълон қилган эдик. Асар сайтимиз мухлислари томонидан жуда катта қизиқиш билан кутиб олинди. Бугунги саҳифамизда Ҳусноранинг яна бир янги асари — «Офелия» кинонвелласини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Uilyam Shekspir. Sonetlar & Muhammadjon Xolbekov. Shekspir ijodi haqida ikki maqola

Ashampoo_Snap_2017.01.01_23h33m19s_007_.png23 апрель —   Уилям Шекспир таваллуд топган кун

   Буюк немис шоири Иоҳанн Вольфганг Гёте таърифлагандек, “Шекспир бепоён” — унинг мероси, мана, тўрт асрдирки дунё халқларини ўзига ром қилиб келмоқда. Шекспир дунё аҳлига энг аввало драматург сифатида маълум бўлсада,унинг сонетлари жаҳон шеъриятининг энг ёрқин ва бетакрор асарлари хазинасидан муносиб ўрнини топган. Таниқли инглиз шоири Уильям Вордсворт “Сонетлар Шекспир дил қулфини очгувчи калитдир”, деб ёзганида минг карра ҳақ эди. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Uilyam Shekspir.Matn va Video

011

2016 йилнинг 23 апрел, яъни бугун Шекспир вафот этган кунга 400 йил тўлди

   Шекспирни тадқиқотчилар бир овоздан «буюк қалбшунос» деб аташган. Дарҳақиқат, инсон қалбини тушунишда, қалбнинг инжа туйнукларида яширинган сир-саноатни ошкор этишда Шекспирга тенг келадиган адиб кам топилади. Даҳо асарларини ўқиб тушуниш, ҳазм қилиш осон эмас. Лекин ўқилгач улар бир умрлик ҳамроҳ, сирдош дўстга айланадилар. Даҳога сирдош бўлиш эса нечоғлик бахт. Davomini o'qish

Uilyam Shekspir. Sonetlar. Yusuf Shomansur tarjimalari

Ashampoo_Snap_2017.01.01_22h19m09s_005_.png    Шекспирнинг адабий мероси шеърият ва драматургия асарларидан иборат. Ёшлик йилларида мифологик сюжет асосида ёзган «Венера ва Адонис» (1593) ҳамда Рим тарихига оид «Лукреция» (1594) достонлари самимий кутиб олинган. Бу асарлар, айниқса, 1592—1600 йилларда ёзилган «Сонетлар» Шекспирнинг Уйғониш даври маданияти билан узвий алоқада майдонга келганини кўрсатди.
Davomini o'qish

Abdulla Sher. Sonet sirlari & Qodirjon Nosirov, Jamoliddin Muslim. Shekspir sonet yozmaganmi?

02
Сонет ҳақида кўпчилик умумий тасаввурга эга. Сонетнинг фақат ўн тўрт қаторли шеър эмас, балки мураккаб ҳамда ниҳоятда юксак маҳорат талаб қиладиган шеърий шакл эканини ҳамма ҳам билмайди. Зеро, сонет бузилмас қонун асосида яратиладиган ғоявий-бадиий лирик асардир.Мумтоз сонетнинг гўзал намуналарини Данте, Петрарка, Бокаччо, Камоэнс, Ронсар, Эредиа, Бодлер, Митскевич, Брюсов, Колар, Бехер ва бошқа ўнлаб машҳур шоирлар ижодида учратиш мумкин. Айни пайтда, сатрлар сони ва жойлашуви қонуни бузилган, лекин сонет деб аталган шеърлар ҳам учрайди. Davomini o'qish

Shakespeare nasıl Şeyh Zubeyr oldu? / Как Шекспир стал шейхом Зубейром.

001
Muammer Kaddafi, Libya’nın devrik diktatörü, 1989 yılında Shakespeare’in aslında Şeyh Zubeyr isimli bir Arap olduğunu açıkladı. Bu iddiaya göre Shakespeare (yani Şeyh Zubeyr) köken olarak Basra körfezinden olan ve İngiltere’de yaşayan bir Araptı.

Муаммар Каддафи, свергнутый диктатор Ливии, в 1989 году заявил о том, что Шекспир на самом деле является арабом по имени шейх Зубейр. В соответствии с этой мыслью, происхождение араба Шекспира (то есть шейха Зубейра), который жил в Англии, связывается с регионом Персидского залива. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Dante,Navoiy,Shekspir.

777

Биз бугун бобомиз Навоийни Ғарбнинг мунозарасиз буюк даҳолари саналмиш икки сўз санъаткори билан қиёслаш орқали ҳазратнинг улуғлар ичида улуғ шоир эканини яна бир бор ҳис этишни истадик. Davomini o'qish

Tolstoy Shekspirni tanqid qilgandi…Nega?

090

Толстойнинг мақоласи бу борадаги дастлабки фикрлар эмас, аниқроғи Лев Николаевич Шекспир драмалари ҳақидаги баҳсга қўшилганди фақат. Толстойдан кейин ҳам бу баҳс давом этиб, 1907 йилда Карл Блейбтрей Шекспирнинг драмаларини граф Ретлендники дея атаганди. Бельгиялик журналист Дамблен ҳам 1918 йилда матбуотда бу фикрни давом қилдириб Ретленд драмаларини Шекспир кўчирган деган фикрларни билдирганди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Shekspir mash’ali

051

   Вильям Шекспир ҳам “черик чекмай” дунёни забт этган адабиёт қироли эди. Жаҳонда қанча халқ ва элат яшаса, Шекспир айтарли ҳаммасининг меҳр-муҳаббатини қозонган. Дунёдаги бирор-бир миллий тил бўлмаса керакки, Шекспир қаҳрамонлари унда гапирмаган бўлса. Қирол Лир ё Ҳамлет, Отелло ёки Клеопатрасиз қайси юрт театр саҳналарини тасаввур этиш мумкин? Шекспир даҳоси – бу энг олий маданият тарозуси демак. Ўзининг бетакрор гўзаллик оламида дунё санъати, маданияти ва маънавиятини бирлаштириб – марказлаштиришга эришганлардан бири ҳам буюк Шекспир эди. Davomini o'qish

Dunyo adabiyoti: Uilyam Shekspir. Videofilm.

011    Шекспирнинг адабий фаолияти уч даврга бўлинади. Ҳаммаси бўлиб у икки поэма, 154 сонет ва 37 пьеса яратади. Ижодининг биринчи даврида (1590-1601) Шекспир поэма ва сонетларидан ташқари, уйғониш даврининг характерини акс эттирган хушчақчақ комедиялар: “Адашишлар комедияси”, “Қийиқ қизнинг қуйилиши”, “Вероналик икки йигит”, “Севгининг беҳуда кучайиши”, “Ёз кечасидаги туш”, “Виндзорлик масхарабоз аёллар”, “Йўқ нарсадан бир талай ғавғо”, “Бу сизга ёқадими?”, “Ўн иккинчи кеча”; “Англиянинг ўтмишидан олинган хроникалар” деб номланган тарихий драмалар: “Генрих VI”, “Ричард III”, “Генрих IV ”, “Қирол Иоанн”, “Ричард II”, “ Генрих V”; ниҳоят, “Ромео ва Жульетта” ҳамда “Юлий Цезарь” номли икки машҳур трагедиясини ёзди. Davomini o'qish