Атоқли япон шоири Масуока Шикининг нафақат шеърияти, шунингдек унинг қаламига мансуб «Хайку таснифи» («Хайку бунруй») и «Хайку солномаси» («Хайку нэмпё») асарлари мумтоз япон шеъриятини ўрганиш йўналишидаги муҳим ва бугунгача аҳамиятини йўқотмаган тадқиқотлар сифатида жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish
Teglar: Xoldor Vulqon
Yapon she’riyatidan. Xoldor Vulqon tarjimalari & Xoldor Vulqon. Tungi laylakqor
Ассалому алайкум, Хуршиджон! Саломатмисиз?
Япон адабиётини севишингизни яхши биламиз. Япон халқи маданиятига ҳам жуда катта эҳтиром билан қарашингизга шубҳа қилмаймиз. Davomini o'qish
Xoldor Vulqon. She’rlar
3 май — шоир Холдор Вулқон таваллуд топган кун
Шеър бундан минг йил аввал ёзилганми, ҳозирми, бундан минг йил кейин ёзиладими, бунинг аҳамияти йўқ. Мухими, шеър ёки бошқа турдаги ҳар қандай асар фақатгина эзгулик учун хизмат қилиши керак (Холдор Вулқоннинг мақоласидан). Davomini o'qish
Morio Kita. Tonggi yog’du
Дзиро қарияга бир зум қараб турди-да, қўлига челакни олиб ташқарига чиқди. Бу маҳал Янги йил тонги ўнқир–чўнқир сайёра узра ёйилиб ётар, пуштиранг тонг ёғдулари тошлардан қурилган пастак кулба томи узра жилваланарди. Davomini o'qish
Xoldor Vulqon. Valiahd.
Худойим, гадойларинга қанчалар маза! Уларга ҳавасим келади! Гадой гарданида тожу тахтнинг зил-замбил юки, масъулияти йўқ! У озод ва эркин! Бир бурда нон ва ярим коса гўжа билан қорни тўяди, ҳохлаган жойида юради. Сўқмоқларда бир ўзи ёлғиз дайдиб, боши оққан тамонга кетаверади. Чанқаса дарёларнинг зилол сувларидан ховучлаб ичади, оппоқ капалакларнинг унсиз парвозини кузатиб, завқланади, ботаётган қуёшни қаршилайди, оқшом далалар этагидан оҳиста кўтарилаётган ойни, юлдузлага тўла осмонни далалардан туриб кузатади, чигирткалар чириллашига қулоқ тутади. Davomini o'qish
Xoldor Vulqon. Yo’qlov.
Бас энди, такаббур, бадқовоқ, найнов,
Ёвлар милтиғини юрмайман ўқлаб.
Қандай шоир бўлдим, ёронлар, айтинг,
Бир ғариб дўстимни қўймасам йўқлаб.
Davomini o'qish
Mumtoz yapon she’riyatidan. Tankalar (Beshliklar)
«Денгиз япроқлари» китобига ёзган сўзбошида мен танка ҳақида шундай ёзган эдим: Хокку ва танка моҳиятида япон эстетикаси — «саби» ғoялари ётади. Саби «ёлғизлик изтироби» деган маънони билдиради. Саби Будда дини таълимотининг айрим ғоялари таъсирида пайдо бўлган. Японлар рамзий ифодалар орқали саби ҳақида сўз юритади. Япон олими Макото Уеда сўзи билан айтсак: «Саби ёлғизлик кайфиятини белгилайди, аммо бу севимли кишисидан жудо бўлган инсон ёлғизлиги эмас, балки тунда бамбукзор узра шитирлаб тушаётган ёмғир ёлғизлиги, қайдадир, олисда яп-яланғоч тошлар орасида куйлаётган чигиртка ёлғизлигидир… Davomini o'qish