Қалбимдаги турли туйғу ва ўйларга кўмилиб, бошим айланиб турганимда бирдан Саййид Барака ҳазратларининг қабри устидаги тош кўтарила бошлади. Қўрқиб, жон ҳавлида зина саҳнига отилдим ва бурчакка суянганимча қотиб қолдим… Тош кўтарилишда давом этди ва ортидан қордек оппоқ соқолли бир пир кўринди. Мақбаранинг ичи нурдан чароғон бўлди. Ё, Раб! Бу не ҳол?! Davomini o'qish
Teglar: Xurshid Davron
Shoira Ahmedova. Xurshid Davronning adabiy-estetik qarashlari xususida
“Хуршид Даврон ижодининг маънавий- маърифий аҳамияти” мавзусида ўтказилган республика илмий конференциясида тақдим этилган мақолада Хуршид Давроннинг адабий-эстетик қарашларини ўзида жамлаган баъзи суҳбат, адабий-танқидий, тарихий- маърифий мақолалари таҳлилга тортилган. Davomini o'qish
Mirzo Kenjabek. Xurshid Davron — davr adibi
Хуршид Даврон сермазмун ва сермаҳсул ижоди билан, ватанпарварлиги ва миллатпарварлиги билан, хусусий фаолияти ва ўрнак бўлгулик одобу ахлоқи билан, ҳақиқатгўйлиги, ҳақиқат ва адолат майдонидаги собитқадамлиги билан устоз мақомига етган шахсдир. Унинг ижод карвони абадият манзилини кўзлаган ва бунга ҳақдор бўлган ҳаёт ва маърифат карвонидир. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Anqara ustida porlar mungli oy…
Ушбу ҳикоя 1993-94 йилларда ёзилган «Соҳибқирон набираси» номли тарихий қиссам таркибидаги «Султон Боязид билан жанг» сарлавҳали бобнинг ичида алоҳида ҳолда келади. Нима учундир 1983 йилда ёзилган шеъримни ушбу ҳикоя олдидан ўқишингизни истадим. Davomini o'qish
Zahiriddin Muhammad Bobur. She’riyatidan namunalar
Бобурнинг лирик мероси “Қобул девони” (1519)га, 1528-29 йилларда “Ҳинд девони” га жамланган. Тўлиқ девон тузгани ҳақида маълумот бор. Шеърларининг умумий ҳажми 400 дан ортади. Шундан 119 ғазал, 231 рубоий ва туюқ, қитъа, фард, маснавий каби жанрларда асарлар яратган. Шеърларини мавзу жиҳатидан ошиқона, таълимий, тасаввуфий, ҳасби ҳол каби турларга ажратиш мумкин. Бобур шеърияти интеллектуал қалб изҳори сифатида арқоқлидир. Унинг асарлари самимий, равон, услубан тугал ва мушаккалдир. Бобур рубоий жанрини турк адабиётида юксакликка олиб чиққан шоирдир. Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Menkim, Bobur…»
14 ФЕВРАЛ — МИРЗО БОБУР ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Инсон ҳаётида унинг бутун келажагини белгилаб берувчи воқеалар бўлади. Бобур мирзо учун бундай воқеа отаси Умаршайх мирзонинг ҳалокати бўлди. Агар бу фожиали ўлим юз бермаганда, кейинги воқеалар тадрижи, Бобур мирзонинг тақдири қандоқ кечарди, бу ёлғиз Аллоҳга аён. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Navoiy armoni & Samarqand xayoli & Alisher Navoiy haqida qiziqarli faktlar
У, ўттиз йилдирки, салтанат остонасида тупроқ бўлди. Дўсти ўтирган тахт тинчини кўзлади. Подшоҳга дўст кишининг душмани кўп бўлади. Ўттиз йилдир-ки, бу душманлар уни ёмон кўрадилар, унга туҳмат қиладилар, бўҳтон ёғдирадилар. Аммо у пушаймонлик чекмайди, зеро, пушаймонлигидан суд йўқтур. Йўқ, йўқ, у пушаймон эмас, чеккан заҳматларидан рози. Илло, у ҳар ҳаёт кўнгилни Тангри таоло ёдидан ғофил, мусулмонлар додидан отил қилмади. Дўстлар фикридан ва душманлар макридан бепарво бўлмади. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. Qit’alar & Xurshid Davron. O‘lturur safda yaxshiroq bilgil… Ikki qit’a sharhi
Қитъа ўзбек мумтоз шеъриятида ҳазрат Навоий қаламининг қуввати билан катта ўрин эгаллади.Устод Ҳамид Сулаймоннинг қайд этишича, Навоий қаламидан тўкилган «Хазойинул-маоний»да 503 байтдан иборат 210 қитъа жамланган… Davomini o'qish
Xurshid Davron. Turkiston dahosi & Alisher Navoiyga bag’ishlovlar & Ibrohim Haqqul va Xurshid Davron «Oqshom gurunglari»da
Саҳифа Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд кунига бағишланади
Афсуски, жуда узоқ йиллар шоир қолдирган мерос эшиги берк хазинага айлантирилди. У атрофида одамларни айлантириш билан хазина ҳақида тушунча беришга уринилди. Энг аввало, улуғ шоир ижоди, унинг дунёқараши ва адабий меросини бугун мураккабликлари, фалсафий теранлиги билан тўғри, ҳаққоний ёритиб берувчи калит — Шарқ шеърияти ва фалсафаси қатламларига чуқур илдиз отган тасаавуф таълимотисиз олиб борилди. Бу олимларнинг эмас, тузумнинг қаттол иродаси, унинг қатағони эди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Navoiynoma. XVIII. Abadiyatning boshlanishi & Ibrohim Haqqul. Navoiyga qaytish.
9 ФЕВРАЛЬ — ҲАЗРАТ МИР АЛИШЕР НАВОИЙ ТУҒИЛГАН КУННИНГ 578 ЙИЛЛИГИ
«Темур ва темурийлар даври» деб аталмиш палла Навоийнинг таҳсин ва ғурурини уйғотар эди, чунки бу давр «турк улуси» зодагонларининг ҳокимият бошига келиши ва миллий маданият ҳамда адабиётнинг тараққиёти даври бўлди. Зотан, Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг бу давр тарихи гениал шоирнинг бунёдга келишига замин ҳозирлаган ва Навоий ўз тақдири ва тарихий миссияси билан бу давр орасида узвий, чамбарчас алоқа борлигини сезар эди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Navoiynoma. XVII. So’nggi kunlar. Motam & Xondamir. «Makorimul-axloq»dan & Umid Bekmuhammad. Navoiy qanday kasallikdan vafot etgan?
Ҳазрат Мир Алишер Навоий умрининг охирги йиллари оғир касалликка учрагани замондош муаррихлар асарларида,шунингдек,бобомиз ўзлари томонидан «Хазойин ул-маоний» дебочасида аниқ ва равшан қайд этилган. Манбаларга қараганда,Султон Ҳусайн Бойқаро шаддод ва бетамиз фарзандларининг навбатдаги исёнини даф этиб Астрободдан Ҳиротга қайтаётганидан хабар топган Алишер Навоий кутиб олишга чиқади… Davomini o'qish
Xurshid Davron. Navoiynoma. XV-XVI. Lison ut tayr. Haj armoni. Yana g’avg’o. Mahbubul-qulub & Navoiy armoni
Алишер Навоийнинг шеърий даҳоси 15-аср охирларига келиб яна жўш урди. У 2 йил мобайнида 2 та йирик асар — «Лисон ут-тайр» («Қушлар тили») достонини ва «Муҳокамат ул-луғатайн» («Икки тил муҳокамаси») номли илмий асарини яратди. Алишер Навоийнинг сўнгги буюк асарларидан яна бири насрий панднома юсинида ёзилган «Маҳбубул-қулуб» («Қалблар севгани»)дир. Davomini o'qish
