5 август — Атоқли ёзувчи Ўткир Ҳошимов таваллуд топган куннинг 80 йиллиги
… Ўткир ака Ҳошимов билан кўплаб марта ҳамсафар, ҳамсуҳбат бўлганимни ёздим. Ҳар доим у кишининг катта адиб ва беғубор инсон сифатидаги ўзига хосликларини ихтиёр-беихтиёр кузатаман. Ва яна у кишининг ўзига хосликлари орасидан яна бошқа бир ўзига хосликни топгандай бўламан: Ўткир Ҳошимов ҳаётда қандай бўлса, асарларида ҳам шундай, асарларида муаллиф “мен”и қандай бўлса, ҳаётдаги инсон сифатида ҳам шундай экан. Davomini o'qish


1941 йил 22 июнь… 80 йил аввал ярим миллион ўзбекистонлик ҳалок бўлган, кишилик тарихидаги энг қонли, энг катта йўқотиш ва мислсиз қурбонларга, эл-юртимизда қанча-қанча мусибат ва офатлар, ғам-аламларга, бева-бечоралар ва етимларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган бешафқат уруш бошланган эди. 


1994 йилнинг 18 сентябрида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган Жонтемир (Тоштемиров) бугунги кун ижодкор авлоди орасида диққатимни тортган икки-уч шоирдан бири. 

Улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудига 580 йил тўлиши арафасида филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққулнинг беш мустақил китобга мўлжалланган “Навоийга қайтиш”нинг тўртинчиси нашрдан чиқди. Ундан атоқли навоийшунос олима Ўзбекистон Қаҳрамони Суйима Ғаниевага бағишланган мақола ҳам ўрин олган. Бу йил 20 февралда Суйима Ғаниеванинг таваллудига 89 йил тўлади. Шу муносабат билан “Навоийшунос олима ва мураббий” деб номланган мақола эътиборингизга ҳавола қилинади.
14 феврал — Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон туғилган кун