Odil Yoqubov. Qaydasan, Moriko? & Ibrohim G’afurov. Odilona

07720 октябр — атоқли адиб Одил Ёқубов таваллуд топган куннинг 95 йиллиги

    Саҳифада Ўзбекистон халқ ёзувчисининг «Қайдасан, Морико?» номли қиссаси, таниқли мунаққид ва таржимон Иброҳим Ғафуровнинг ёзувчига бағишлаб ёзган мақоласи ва адиб сайланмасининг 1-жилдига кирган асарлар билан танишасиз.

Davomini o'qish

Sa’dulla Hakim. Quduqdan to’kilgan nur. Yurak zarbalari & Bola botir. Doston.

04510 октябрь — таниқли шоир Саъдулла Ҳаким хотираси куни

Саъдулла Ҳаким (1951-2020) шеърларида, унинг “Олис юлдуз” деб аталган тарихий достонида, насрий сочмаларида  кутилмаган гўзал манзаралар, тасвирлар, ажиб шеърий ифодаларга дуч келасиз. Назарингиз улардан оддий бир нарса каби сирғалиб ўтмайди, тўхтайди, нигоҳингизни ўзига жалб этади (Иброҳим Ғафуровнинг «Заминга туташ антенна» мақоласидан). Davomini o'qish

Alisher Ibodinov. Ikki hikoya

tomchi-yosh Эски дарвозанинг ғижирлаши айвондаги сўрида китоб ўқиб ётган йигитнинг диққатини бўлди. Йўлакда калта хонатлас кўйлакли, тимқора сочлари елкасига ёйилган, кўҳликкина қиз турар эди. У меҳмон ҳурмати учун ўрнидан қўзғалган йигитнинг хушқомат жуссасига бир зум тикилиб қолди… Davomini o'qish

Avliyoxon Eshon. She’rlar & Avliyoxon Eshon «She’r sehri» teleloyihasida & Mahjub. She’rlar kitobi

77Шоир Авлиёхон Эшон Шукуруллоҳни туғилган куни чин бракдан қутлаймиз!

Шеър ҳис-туйғуларимизга таъсир ўтказиши билан бирга, бизни мулоҳаза ва мушоҳадага ҳам чорлаши лозим. Ана шунда шеърнинг кашфиёт эканини англаб етамиз (Авлиёхон Эшоннинг «Хань Фу тақдири» бадиасидан). Davomini o'qish

Syuzan Sontag. Izohga qarshi izoh

077 Америкалик адабиётшунос олима, театр ва кино режиссёри, фотография тадқиқотчиси бўлмиш Сюзан Сонтаг таржимаи ҳоли ҳақида китоб ёзган Бенжамин Мозер уни «ХХ аср маданиятини ўзгартира олганлардан бири» деб таърифлайди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Yuragimiz derazalari

03731 АВГУСТ — ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ЁД ЭТИШ КУНИ

Миллий озодлик, ватан эркинлиги, халқ тинч ҳаёти йўлида курашиб, беҳисоб қурбонлар берган ота-боболаримиз жасорати хотирамиздан ҳеч қачон ўчмайди. Менинг ижодимда ҳам ҳурлик, қатағон мавзуси асосий йўналишлардан бири бўлиб келган. Ушбу саҳифада қатағон қурбонларига бағишланган шеърларимдан айримларини тақдим этаман. Davomini o'qish

Yohann Peter Ekkerman. Gyote bilan gurunglar.

035     28 август — Иоҳанн Вольфганг Гёте таваллуд топган кун

Хотиралар муаллифи қайд этганидек: «Гёте билан бўлган гурунглар ва мулоқотларнинг ушбу мажмуаси ўзим бошдан кечирган, мен учун муҳим ва қимматли воқеаларни қоғозга муҳрлашга бўлган табиий интилиш самараси ўлароқ дунёга келди.» Бугун сизнинг диққатингизга «Жаҳон адабиёти» (2012 йил, декабрь) да журнал варианти сифатида эълон қилинган ушбу асарнинг 1823-1825 йилларга тегишли биринчи қисм  саҳифаларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Rey Bredberi. Ikki hikoya & Asarlaridan iqtiboslar

004     Рэй Бредбери — жаҳон адабиётидаги энг буюк хаёлпараст, улуғ орзуманд. Унинг асарлари инсон хаёлининг энг учқур қанотларида яралгандай таассурот қолдиради. Башариятни тараққиётнинг сарбаланд чўққиларида тасвирлаган адиб уни бир зумда заминга — ўзи пайдо бўлган тупроққа туширмоққа қодир. Қуйида машҳур адибнинг турли асарларида турли қаҳрамонлари тилидан айтилган фикр-хулосалари билан танишасиз. Бу фикрлар одамни гоҳ ўйга толдирса, гоҳ истеҳзо билан жилмайишга мажбур этади. Davomini o'qish

Qamchibek Kenja. Palaxmon toshlari. Roman & Kitob — men uchun hayot. Yozuvchi bilan suhbat

04515 август —  Таниқли ёзувчи Қамчибек Кенжа туғилган куннинг 75 йиллиги. Адибни чин юракдан қутлаймиз!

Инсон ота-онани танлай олмаганидек, туғиладиган гўшасини ҳам ўзи белгиламайди. Бу — тақдир. Менинг пешонамга ихчам ва тиғиз Андижон вилоятининг одамлари самимий, дилкаш, меҳнаткаш, табиати сўлим, тупроғи унумдор, сувга сероб Гуркуровда таваллуд топиш ёзилган экан, бу саодатдан бениҳоя мамнунман. Яшаётган қишлоғимдан бошқа жойда абадий макон тутишни негадир ақлимга сиғдиролмайман. Davomini o'qish

Erkin A’zam. Aralashqo’rg’on & Obid Shofiyev. Buqalamunning bahonalari

Ashampoo_Snap_2017.08.07_16h53m25s_004_.png 10 АВГУСТ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ЁЗУВЧИСИ ЭРКИН АЪЗАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

   Эркин Аъзам ўз ижодини ҳикоячиликдан бошлаган бўлиб, бугунга қадар унинг 40 дан ортиқ ҳикоялари эълон қилинди. Адибнинг “Анойининг жайдари олмаси”, “Пиёда”, “Совуқ”, “Ёзувчи”, “Аралашқўрғон”, “Ступка” каби ҳикоялари ўзбек ҳикоянавислигининг алоҳида саҳифасини ташкил этади. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Muhabbat & “Ikki eshik orasi” romanidan ostiga chizilgan parchalar

0445 август — Атоқли адиб Ўткир Ҳошимов таваллуд топган куннинг 80 йиллиги

    Қизнинг соч толалари Тиркашнинг юзига тегиб турар, алланечук нотаниш, аммо тотли ис анқир, унинг бутун вужуди таранг тортилиб, оёқлари титрар, қизнинг ҳам елкалари билинар-билинмас силкинаётганини ҳис қилиб турарди. Тўсатдан қиз силтаниб қаддини ростлади-ю, зарб билан итариб юборди уни… Davomini o'qish