Erkin A`zam. Pakananing oshiq ko`ngli

00210 август — Таниқли ёзувчи Эркин Аъзам таваллуд топган кун

   Ҳамма бало шундаки, у ўзи ҳақида бошқача фикрда эди. Ўзини барвастаю басавлат деб билмаса-да, ҳарқалай, хийлагина улуғвор ҳисобларди. (Кўнглида, албатта.) Юрганда жуссасига яраша пилдирабгина юрмай, салмоқ билан, бутини йиртгудек йирик-йирик қадам ташлар, гапирганда маврид-бемаврид сўлиш олиб, салмоқ билан, таъсирчанликка интилибми ёки диққатни тортиш учунми, худди махфий бир синоатни очаётгандек пичирлаб гапирар эди. Бари бефойда! У пак-пакана эди… Davomini o'qish

Ashurali Jo‘rayev. Ikki hikoya

045    Истеъдодли ёзувчи ва ҳозиржавоб журналист Ашурали Жўраев 60 ёшга тўлди. Ўзбек адабиёти мухлислари, ижодкор ихлосмандлари ва сайтимиз муштарийлари номидан чин юракдан қутлаб, унга янги ижодий ютуқлар, сиҳат-саломатлик тилаймиз. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Sakkizinchi mo’jiza

055 август — Атоқли ёзувчи Ўткир Ҳошимов таваллуд топган куннинг 75 йиллиги
 

   Менинг назаримда, «Саккизинчи мўъжиза» битиклари ҳам «Дунёнинг ишлари», «Баҳор қайтмайди», «Икки эшик ораси» каби айтилган. Китоб ўқиётганингизда ёзувчи сиймоси кўз ўнгингизда гавдаланади, сиз билан бевосита мулоқотга киришади, ичингизда туғилган мулоҳазаларингизни диққат билан тинглайди, йиллар давомида тўпланган билим ва тажрибаларига асосланган ҳолда ўз хулоса ва кузатувларини баён этади… Davomini o'qish

“O’zbek adabiyoti” kitobi Ozarbayjonda nashr etildi

001      Ўзбек адабиётининг озарбайжонлик толмас тадқиқотчиларидан бири филология фанлари доктори, профессор Алмас Улви (Биннатова)дан яна бир хушхабар олдик. Профессорнинг ўзбек адабиёти, озарбайжон-ўзбек адабий алоқаларига доир тадқиқотлари жамланган “Ўзбек адабиёти” китобининг Озарбайжонда нашр этилиши бизни қувонтирди. Бу ўзбек-озарбайжон адабий алоқалари йўлидаги олиманинг кўп йиллик изланишлари, тинимсиз меҳнати самараси, қолаверса, ўзбек адабиётига бўлган улкан эҳтироми, десак адашмаган бўламиз. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Yangi she’rlar (iyun-iyul, 2016)

009
Икки ойлик танаффусдан кейин кўпчилик мухлислар илтимосига биноан устоз Абдулла Орипов шеърларини тақдим этаётганимиздан беҳад мамнунмиз. Устозга эса саломатлик тилаб, янги шеърларини илҳақлик билан кутишимизни билдириб қоламиз . Davomini o'qish

Xurshid Davron. Samarqandda bir kun

09     Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбирга таклиф этилганим учун бир кун олдин саҳарда «Афросиёб» тезюрар поездга чиқиб Самарқандга отландим. Ниятим тадбирдан олдин туғилган қишлоғимга бориб, ота-онам мозорларини зиёрат қилиш, опа-ю синглим, ака-укаларим ва жиянларим билан дийдорлашиш эди. Davomini o'qish

Ne’mat Aminov. Hikoyalar & Abdulla Qahhor bilan ko’risholmagan yozuvchi

09917  июль — атоқли адиб Неъмат Аминов таваллуд топган кун

Неъмат аканинг кулгиси ўта табиий ва жонли эди. У киши даврадан, даврада ўтирган турфа одамлардан, уларнинг гап-сўзлари, хатти-ҳаракатларидан кулги изларди ва излаганини албатта топарди. Шу боис ёзувчи одамлар билан мулоқотда бўлишни яхши кўрарди. Ҳар қандай суҳбат ва суҳбатдошга дарҳол эш бўлиб кетарди. Davomini o'qish

Omon Muxtor. Amir Alisherning dardi.

0216 июл – Ёзувчи, шоир ва драматург Омон Мухтор таваллудининг 75 йиллиги.

    Менинг дарвешона йўлим бир кишилик! Сени севдим. Ёндим. Ўртандим. Аммо менинг тўфонли уммонимда сенинг ғарқ бўлишингни истамадим. Инсон бир неча вазифани бўйнига ололмайди, бир вазифани бажаради! Менга бировга зулм қилмоқдин ёлғизлик ва бекаслик афзал туюлди. Бу мен ишқдан воз кечганимдан эмас! Бир инсондек яшадим. Davomini o'qish

Abdulla Avloniy. Uch maqola & Hujjatli film.

00312 июль – атоқли маърифатпарвар адиб  ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний таваллуд топган кун

Маърифатпарвар адиб, драматург, педагог, ношир ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний янги давр ўзбек маданияти, адабиётининг асосчиларидан бири, болалар адабиёти, ўзбек миллий театри, драматургияси, матбуоти, ўзбек миллий педагогикасининг тамал тошини қўйган, xалкимизнинг асл фарзандидир. Абдулла Авлоний 20-йилларда ўзбек халқи маорифи ва маданияти тараққиётида иштирок этибгина қолмай, қўшни афғон халқининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам муайян роль ўйнаган. Davomini o'qish

Jorj Bushga jinoyatchisan, derdim, Bleyr yuziga tupurardim…

041    «Саддам йўқ бўлди, аммо энди бизда мингта Саддам бор. Саддам қўли остида ҳаёт бундай эмасди. Тизим бор эди, қоида бор эди. Бизга у ёқмасди, лекин у бугунгиларидан яхшироқ эди… Жорж Бушга  жиноятчисан, дердим. Мен буни Блейрга ҳам айтган бўлардим. Ироқни босиб олган коалицияга ҳам. Сен Ироқда болаларни ўлдирдинг. Сенлар  аёлларни, бегуноҳ инсонларни ўлдирдинг.  Сенлар жиноятчисанлар ва сенларни маҳкамага тортиш керак, деган бўлардим. Ҳар иккаласи юзига тупурардим». Davomini o'qish