Bahriye Üçok. İslâm devletlerinde kadın hükümdarlar & Бахрие Учок. Женщины-правительницы в мусульманских государствах & Mahkam Mahmud. Sharqning hukmdor ayollari

044

   Китобнинг дастлабки саҳифаларида Баҳрия Учоқ Эрон шоҳи Кирга қарши курашган массагетлар маликаси Тўмариснинг қаҳрамонлигини ёзади. Эроннинг каёний шоҳларидан Исфандиёрнинг ўғли Бахманёр ўзидан сўнг қизи Ҳумойни валиаҳд қилиб тайинлаган. Малика Хумой 32 йил буюк Эрон давлатига шоҳлик қилган. Яна Эронда Хусрав II Парвезнинг қизи Пурандухт, сўнг унинг синглиси Озармидухт подшоҳлик қилган. Араб истилочиларига қарши курашда Туронзамин ҳимоячиларидан Сўғд шаҳзодаси Туғшоднинг онаси Туғшода жасорат кўрсатган. У Самарқанд, Бухоро, Омул шаҳарлари йўлларини назорат қилиб, ўз пойтахти Пайкандни Саид ибн Усмон Ҳажжож ва Қутайба қўшинларидан мудофаа қилган.

Маҳкам Маҳмуд
ШАРҚНИНГ ҲУКМДОР АЁЛЛАРИ
07

   Москвадаги «Наука» нашриётида турк олимаси, Анқара дорилфунуни профессори Баҳрия Учоқнинг «Ислом давлатларида ҳукмдор аёллар» деган китоби рус тилида нашр этилди. Таржима муаллифи қадимий тарих билимдони, атоқли шарқшунос Зиё Бунёдовдир. Зиё Бунёдов ҳақида ўқинг).

05Икки оғиз сўз китоб муаллифи ҳақида. Доктор Баҳрия Учоқ Туркиянинг Трабзун шаҳрида туғилган. Истанбулдаги аёллар лицейида таҳсил олган. Сўнг у Истанбул дорилфунуни тарих бўлимига ва давлат консерваториясига имтиҳон топшириб, фан ва санъат даргоҳларида ўқий бошлайди. Бундан ташқари, Баҳрия Анқара дорилфунунига сиртдан ўқишга кириб, машҳур олим Фуод Кўпрулузодага шогирд тушади. Унинг раҳбарлигида Ўрта асрлардаги туркий халқлар ва ислом тарихини ўрганади. Айии вақтда, консерваторияда инглиз профессори Эрнст Хай раҳбарлигида ашула синфида ўқийди, Сўнг уч йил Самсун лицейида тарих ва мусиқа муаллимаси бўлиб ишлайди.

Баҳрия профессор Жўшқин Учоққа турмушга чиққач, Анқарага кўчиб келади. Ўн бир йил лицейда муаллималик қилгач, Анқара дорилфунуни илоҳиёт факультетига ассистент бўлиб ишга киради ва у ерда «Илк сохта пайғамбарлар ва ридда» (яъни, исломни рад этувчилар) тарихидан диссертация ёқлайди. «Ислом давлатларида ҳукмдор аёллар» китоби учун Баҳрия дорилфунун доцентлигига сайланади. Сўнг «Ислом тарихи: Умавийлар ва аббосийлар» мавзуидаги илмий иши учун профессорлик унвонини олади, Мамлакат радиосида ва матбуот саҳифаларида унинг аёллар ҳуқуқи мавзуидаги суҳбат ва мақоллари туркуми ҳукумат,назарига тушгач, Баҳрия Туркия Буюк миллий кенгаши — Олий палатаси аъзоси қилиб сайланади. Олти йил давомида у сенаторлик вазифасида мамлакат тараққиётига хизмат қилади. Шундан сўнг, қолган умрини ижодга бағишлайди. Баҳрия Учоқнинг «Ислом давлатларида ҳукмдор аёллар» китоби довюрак, мард, талантли ва доно аёллар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Баҳрия Учоқ, китоб муқаддимасида, Ғарб ва Шарқ аёлларининг ижтимоий ҳаётдаги хизматини кўрсатиб, тарихдаги машҳур аёллар ҳаётидан далиллар келтиради. Сулаймон алайҳиссаломнинг севгилиси, Сабо малакаси Билқисни, Миср маликаси Клеопатрани, Пальмира маликаси Зайнаб — Зенобияни эслайди. Зенобия 272-йилда Римга қарши жангларда асир тушади, лекин донолиги ва гўзаллиги билан римликларни забт этади. Китоб муаллифи VII аср — Муҳаммад пайғамбар замонидаги машҳур валий, кароматгўй, лашкарбоши аёл Сажжоҳни эслайди. Унинг ёзишича, Сажжоҳ сохта пайғамбар Мусайлима билан шартнома тузиб, Муҳаммад алайҳиссалом қўшинларига қарши курашган ва енгилган.

4e589c2173ef8b166a79d92c6a2bd06f_i-13376.jpgКитобнинг дастлабки саҳифаларида Баҳрия Учоқ Эрон шоҳи Кирга қарши курашган массагетлар маликаси Тўмариснинг қаҳрамонлигини ёзади. Эроннинг каёний шоҳларидан Исфандиёрнинг ўғли Бахманёр ўзидан сўнг қизи Ҳумойни валиаҳд қилиб тайинлаган. Малика Хумой 32 йил буюк Эрон давлатига шоҳлик қилган. Яна Эронда Хусрав II Парвезнинг қизи Пурандухт, сўнг унинг синглиси Озармидухт подшоҳлик қилган. Араб истилочиларига қарши курашда Туронзамин ҳимоячиларидан Сўғд шаҳзодаси Туғшоднинг онаси Туғшода жасорат кўрсатган. У Самарқанд, Бухоро, Омул шаҳарлари йўлларини назорат қилиб, ўз пойтахти Пайкандни Саид ибн Усмон Ҳажжож ва Қутайба қўшинларидан мудофаа қилган.

Наршахийнинг «Бухоро тарихи» китобида шу ҳақда бундай маълумот бор:
«Муовия даврида Қутайба ибн Муслим томонидан Бухоро фатҳ қилинди ва Тағшода (Туғшод— М. М.) Қутайба ибн Муслим томонидан подшоҳ бўлиб, ўттиз икки йил ҳукмронлик қилди…» Наршахий яна бир ўринда бундай ёзади: «Бидун Бухорохудот ўлган вақтда ундан бир эмадиган ўғил бола қолди; унинг номи Тағшода (Туғшод) эди. Боланинг онаси бўлган хотин тахтга ўтирди ва ўн беш йил ҳукмронлик қилди. Унинг даврида араблар Бухорога кела бошладилар; ҳар гал келганларида (подшо) хотин улар билан сулҳ тузар ва мол берар эди. Айтишларича, унинг даврида ундан кўра донороқ биронта ҳам киши бўлмаган: у донолик билан ҳукмронлик қилар ва халқ итоатда эди…»

Назаримизда, Қутайба ибн Муслим тавсияси билан Бухорохудотнинг ўғли тахтга лойиқ, деб топилганида, унга васийлик қилувчи (регент) онаси ўғли чақалоқ бўлса ҳам, подшо Туғшоднинг номи билан иш юритганлиги эътиборга лойиқдир. Бу ерда аввало, шаҳзодага олий ҳурмат ифодаланади, иккинчидан, подшо аёл адолат ва камтарлик юзасидан ўз номидан иш юритмаган, деб ўйлаш мумкин.

Баҳрия Учоқ ёзишича, Чиғатой улусининг хоқони Қора Хулагунинг умр йўлдоши  Эргинахотин анча вақтгача давлатга раҳбарлик қилиб, ўз номидан танга зарб эттирган.

«Жоҳилия даврида, — деб ёзади Баҳрия Учоқ — ҳуқуқсиз бўлган, эркакларнинг шахсий мулки ҳисобланган аёллар, Қуръон ва Ҳадислар вужудга келгач, кенг ҳуқуқ ва имкомиятларга эга бўлдилар». Автор бу фикрини псботлаш учун VII—XIV асрларда ўтган буюк аллома аёлларнинг исмларини келтиради. Мударриса, муҳаддиса ва муаллима аёлларни эслайди. Баъзи ҳуқуқшунос олима аёллар мадрасаларда дарс беришган, халқ олдида ваъз ўқишган ва Ситтул- қузот, Ситтул-уламо, Ситтул-фуқаҳо (яъни, қозилар, олимлар, фақиҳлар бекаси) деган унвонлар билан тақдирланган. Баҳрия Учоқ шулар орасида Муҳаммад с.а.в.нинг хотинлари Ойиша, машҳур олим Ибн Баттутага мадраса дипломини топширган Зайнаб бинт Камолиддин Аҳмад, Мисрда амир Сайфуддин Арғун ва бошқаларни ўқитган Умм Абдуллоҳ бинт Шамсиддинларни кўрсатади.

Халифа ал-Муқтадирнинг онаси ваколат берган аёл Сумайл сарой девонбегиси — министри сифатида, баҳсли масалаларни ҳал этган. Хоразмшоҳ Алоиддин Муҳаммаднинг онаси Туркон хотин ҳам муҳим давлат ишларини ҳал этишда қатнашган.

Баҳрия Учоқ ёзишича, араб олими ал-Маварзийнинг «Ал-аҳком ас-султония» китоби мусулмонча давлат ҳуқуқи соҳасидаги асосий асарлардан биридир. Шу китобда давлат раҳбари бўлишнинг еттита шарти кўрсатилган. Давлат раҳбари бўй етган киши ва эркак бўлиши керак, деган яна иккита шартни қози ал-Байзавий «Таволе ул-анвор» («Нурлар тўлишиши») ва ал- Ғаззолий «Иҳя улумуд-дин» («Диний илмлар тирилиши») асарларида қўшимча қилиб келтиришган. Шунга қарамай, Ғарбнинг буюк давлатлари Испания, Франция, Англиядаги сингари, шарқ давлатларида ҳам аёллар илм-фан, адабиёт, фиқҳ соҳаларида, шунингдек, сиёсий арбоб сифатида, жамият ҳаётига раҳбарлик қилишган.

Нечундир, Баҳрия Учоқ ўз китобида баъзан даврий изчиликка амал қилмайди. У XVI асрда яшаган Акбаршоҳнинг мураббийси Моҳим энага, Жаҳонгирнинг хотини Нур Маҳал ёнида Бобилдаги осма боғларни барпо этган Семирамида, Византия қироличаси Феодора, Франциянинг машҳур аёллари маркиза де Помпадур, мадам Дюбарри, Мария-Антуанетта исмларини келтиради. Бундан ташқари, олима Шекспирнинг «Антоний ва Клеопатра» трагедиясини эсламагани ҳолда, Бернард Шоунинг шу номли комедиясини тилга олган.

04Баҳрия Учоқ китобидаги энг ноёб саҳифалар Деҳли султони Шамсиддин Элтутмиш ва унинг қизи Розия ҳамда Миср маликаси Шажарат ад-Дур ҳақидаги ҳикоялардир.

Деҳли султони Қутбиддин Ойбек 1210 йилда, чавгон ўйини пайтида, отдан йиқилиб ўлади. Тахтни унинг иродасиз ва ичкиликбоз ўғли Оромшоҳ эгаллайди. Аммо кўпчилик амирлар ва раият Оромшоҳни тахтдан ағдариб, Ойбекнинг куёви, лашкарбоши Шамсиддин Элтутмишни султонликка кўтарадилар. Бу вақт Ғазна султонларидан Тожиддин Йилдиз Деҳли султонига итоат билдирнб, чопар юборади. Аммо, Ойбекнинг бошқа бир куёви — Насриддин Қубача кўпгина вилоятларни эгаллаб Элтутмишга—Деҳли султонлигига хавф сола бошлайди.

Хоразмшоҳ Алоиддин Муҳаммад эса бу вақтда Ғазнани эгаллайди. Ғазна султони Тожиддин Йилдиз у ердан қочиб, Ҳиндикуш тоғларини ошиб ўтиб, Насриддин Қубачадан Уч вилоятини тортиб олади. Бу билан кифояланмай вассаллик — тобелик қоидасини бузиб, Деҳлига ҳужум ошлайди. Деҳли султони Элтутмиш ҳарбий саркарда сифатида, катта зафарларга эришган, ажралиб кетган вилоятларни қайта фатҳ этиб, йирик феодал давлати тузган.

1220 йиллар бошида Чингизхон қўшинларидан чекиниб, Ҳиндистонга келган Жалолиддин Мангуберди Деҳли султонлиги асосида, Хоразмийлар давлатини тиклашга уринди. Аммо Элтутмиш Жалолиддинга гоҳ совға-саломлар юбориб, гоҳ очиқ жангга киришиб, Деҳли мустақиллигини сақлаб қолади. Жалолиддин шундан сўнг Грузия ва Озарбайжонни эгаллайди.

1229 йилда Бағдод халифаси Мустансир (1226—1241) Элтутмишни Ҳнндистон султони, деб эътироф этади ва унга «Ас-султон ал-муаззам Носир амирал-мўъминин» деган фахрий унвон беради.
Мард ва баҳодир, олимларни ва ҳунарманд усталарни қадрлайдиган Элтутмиш, 1232 йили ҳиндлардан илгари Ойбек тасарруфидаги Гвалиор вилоятини қайтариб олади ва у ерга машҳур муаррих ва фақиҳ, «Табақоти Носирий» китоби муаллифи Минҳожиддин Жузжонийни ҳам қози қилиб тайинлади.

Розия XIII асрда яшаб ўтган Деҳли султони Элтутмишнинг фарзандлари ичида энг салоҳиятлиси эди. Шунинг учун Шамсиддин Элтутмиш кўзи очиқлигида вазирларни ва амирларни тўплаб, қизи Розияни валиаҳд этажагини билдирди. Вазирлар ва амирлар султон Элтутмишнинг бу ишига ажабланиб, эътироз билдиришди. Аммо, Элтутмиш аҳдидан қайтмади. Амирларга тушунтирди:
— Ўғилларим маишатбозликка берилган, фақат ўз роҳат-фароғатларини ўйлайди, қизим  Розия жасур жангчи, адолатпеша, халқпарвар, давлат ишларини донолик билан бошқара олади, — деди.

Элтутмиш 1232 йилда Панжоб жангидан касал бўлиб қайтади ва кўп ўтмай вафот этади. Султон вафотидан сўнг, унинг ўғиллари Рукниддин Ферузшоҳ ва Ғиёсиддин Муҳаммадшоҳ ўртасида тахт учун кураш бошланади. Бу курашни шаҳзодаларнинг оналари қиздиришарди: Ниҳоят, Рукниддин Ферузшоҳнинг онаси Шоҳ Туркон марҳум эрининг бошқа хотинларига жабр-зулм қила бошлайди. У, Элтутмишнинг ўғли Қутбиддинни ҳибсга олдириб, кўзини ўйдиради, сўнг қатл эттиради.

Баҳрия Учоқ ёзишича, Рукниддин Ферузшоҳ, давлат ишларига лаёқатсиз, маишатпараст бўлгани учун узоқ ҳукмронлик қилолмайди. Элтутмишга содиқ бўлган вилоятлардаги қўшин бошлиқлари марҳумнинг оқила қизи Розия тарафдори эдилар. Деҳлига кириб келган ана шу қўшинлар Розияга содиқликка қасам ичиб, уни султонлик тахтига кўтарадилар.

Розия султонлик тахтига ўтиргач, отаси Шамсиддин Элтутмиш давридаги яхши анъаналарни тиклади, мамлакатда адолатли қонунлар ўрнатди. Фуқарога ғамхўрлик қилди. У «Розият ад-дунё ва-д дин» (Олам ва дин севгилиси) ва «Билқиси Жаҳон» деб ном чиқарди.

Баҳрия Учоқ китобида, шунингдек, Европа салиббардорларига қарши, Қуддуси шарифни озод қилиш учун курашган, Миср маликаси Шажарат ад-Дур, элхон Абакахон даврида ўтган Қутлуғ Турконхотин (1266— 71); форс қаҳрамони, Табриз султони Сатабека, Ҳиндистон ҳукмдорлари Қудсиябегим, Искандарбегим, Шоҳ Жаҳонбегим ва бошқа доно аёллар ҳаёти ҳақида ҳам қизиқарли ҳикоялар келтирган.

Устод муаррих Зиё Бунёдов китобга камтарона кириш сўзи ёзиб, унда Баҳрия Учоқ асарининг манбаларга бойлигини таъкидлайди. Китоб масъул муҳаррири, атоқли тарихчи М. С. Мейер сўнгсўзида Баҳрия Учоқ асарида Муҳаммад Фуод Кўпрулузода (1890—1966) миллий тарих концепциясининг таъсири кучли эканлигини таъкидлайди, шунингдек, у, Қуръон ва аёллар мавқеи мавзуида ҳам қизиқарли фикрларни баён этади.

Баҳрия Учоқнинг «Ҳукмдор аёллар» китоби Шарқ тарихи, фалсафаси, ҳуқуқшунослиги, хусусан, Ўрта Осиё халқларининг қадимий тарихини ўрганишда бебаҳо манбалардан биридир. Ушбу нодир асарни таржима қилиб, китобхонларимизга тақдим этгани учун, устоз Зиё Бунёдовга ташаккур билдирамиз.

Манба: «Фитна санъати»,Тошкент — 1993

07Kitobning dastlabki sahifalarida Bahriya Uchoq Eron shohi Kirga qarshi kurashgan massagetlar malikasi Toʻmarisning qahramonligini yozadi. Eronning kayoniy shohlaridan Isfandiyorning oʻgʻli Baxmanyor oʻzidan soʻng qizi Humoyni valiahd qilib tayinlagan. Malika Xumoy 32 yil buyuk Eron davlatiga shohlik qilgan. Yana Eronda Xusrav II Parvezning qizi Puranduxt, soʻng uning singlisi Ozarmiduxt podshohlik qilgan. Arab istilochilariga qarshi kurashda Turonzamin himoyachilaridan Soʻgʻd shahzodasi Tugʻshodning onasi Tugʻshoda jasorat koʻrsatgan. U Samarqand, Buxoro, Omul shaharlari yoʻllarini nazorat qilib, oʻz poytaxti Paykandni Said ibn Usmon Hajjoj va Qutayba qoʻshinlaridan mudofaa qilgan.

Mahkam Mahmud
SHARQNING HUKMDOR AYOLLARI
07

Moskvadagi «Nauka» nashriyotida turk olimasi, Anqara dorilfununi professori Bahriya Uchoqning «Islom davlatlarida hukmdor ayollar» degan kitobi rus tilida nashr etildi. Tarjima muallifi qadimiy tarix bilimdoni, atoqli sharqshunos Ziyo Bunyodovdir. Ziyo Bunyodov haqida o‘qing).

011Ikki og‘iz so‘z kitob muallifi haqida. Doktor Bahriya Uchoq Turkiyaning Trabzun shahrida tug‘ilgan. Istanbuldagi ayollar litseyida tahsil olgan. So‘ng u Istanbul dorilfununi tarix bo‘limiga va davlat konservatoriyasiga imtihon topshirib, fan va san’at dargohlarida o‘qiy boshlaydi. Bundan tashqari, Bahriya Anqara dorilfununiga sirtdan o‘qishga kirib, mashhur olim Fuod Ko‘pruluzodaga shogird tushadi. Uning rahbarligida O‘rta asrlardagi turkiy xalqlar va islom tarixini o‘rganadi. Ayii vaqtda, konservatoriyada ingliz professori Ernst Xay rahbarligida ashula sinfida o‘qiydi, So‘ng uch yil Samsun litseyida tarix va musiqa muallimasi bo‘lib ishlaydi.

Bahriya professor Jo‘shqin Uchoqqa turmushga chiqqach, Anqaraga ko‘chib keladi. O‘n bir yil litseyda muallimalik qilgach, Anqara dorilfununi ilohiyot fakultetiga assistent bo‘lib ishga kiradi va u yerda «Ilk soxta payg‘ambarlar va ridda» (ya’ni, islomni rad etuvchilar) tarixidan dissertatsiya yoqlaydi. «Islom davlatlarida hukmdor ayollar» kitobi uchun Bahriya dorilfunun dotsentligiga saylanadi. So‘ng «Islom tarixi: Umaviylar va abbosiylar» mavzuidagi ilmiy ishi uchun professorlik unvonini oladi, Mamlakat radiosida va matbuot sahifalarida uning ayollar huquqi mavzuidagi suhbat va maqollari turkumi hukumat,nazariga tushgach, Bahriya Turkiya Buyuk milliy kengashi — Oliy palatasi a’zosi qilib saylanadi. Olti yil davomida u senatorlik vazifasida mamlakat taraqqiyotiga xizmat qiladi. Shundan so‘ng, qolgan umrini ijodga bag‘ishlaydi. Bahriya Uchoqning «Islom davlatlarida hukmdor ayollar» kitobi dovyurak, mard, talantli va dono ayollar hayoti haqida hikoya qiladi. Bahriya Uchoq, kitob muqaddimasida, G‘arb va Sharq ayollarining ijtimoiy hayotdagi xizmatini ko‘rsatib, tarixdagi mashhur ayollar hayotidan dalillar keltiradi. Sulaymon alayhissalomning sevgilisi, Sabo malakasi Bilqisni, Misr malikasi Kleopatrani, Palmira malikasi Zaynab — Zenobiyani eslaydi. Zenobiya 272-yilda Rimga qarshi janglarda asir tushadi, lekin donoligi va go‘zalligi bilan rimliklarni zabt etadi. Kitob muallifi VII asr — Muhammad payg‘ambar zamonidagi mashhur valiy, karomatgo‘y, lashkarboshi ayol Sajjohni eslaydi. Uning yozishicha, Sajjoh soxta payg‘ambar Musaylima bilan shartnoma tuzib, Muhammad alayhissalom qo‘shinlariga qarshi kurashgan va yengilgan.

033Kitobning dastlabki sahifalarida Bahriya Uchoq Eron shohi Kirga qarshi kurashgan massagetlar malikasi To‘marisning qahramonligini yozadi. Eronning kayoniy shohlaridan Isfandiyorning o‘g‘li Baxmanyor o‘zidan so‘ng qizi Humoyni valiahd qilib tayinlagan. Malika Xumoy 32 yil buyuk Eron davlatiga shohlik qilgan. Yana Eronda Xusrav II Parvezning qizi Puranduxt, so‘ng uning singlisi Ozarmiduxt podshohlik qilgan. Arab istilochilariga qarshi kurashda Turonzamin himoyachilaridan So‘g‘d shahzodasi Tug‘shodning onasi Tug‘shoda jasorat ko‘rsatgan. U Samarqand, Buxoro, Omul shaharlari yo‘llarini nazorat qilib, o‘z poytaxti Paykandni Said ibn Usmon Hajjoj va Qutayba qo‘shinlaridan mudofaa qilgan.

Narshaxiyning «Buxoro tarixi» kitobida shu haqda bunday ma’lumot bor:
«Muoviya davrida Qutayba ibn Muslim tomonidan Buxoro fath qilindi va Tag‘shoda (Tug‘shod— M. M.) Qutayba ibn Muslim tomonidan podshoh bo‘lib, o‘ttiz ikki yil hukmronlik qildi…» Narshaxiy yana bir o‘rinda bunday yozadi: «Bidun Buxoroxudot o‘lgan vaqtda undan bir emadigan o‘g‘il bola qoldi; uning nomi Tag‘shoda (Tug‘shod) edi. Bolaning onasi bo‘lgan xotin taxtga o‘tirdi va o‘n besh yil hukmronlik qildi. Uning davrida arablar Buxoroga kela boshladilar; har gal kelganlarida (podsho) xotin ular bilan sulh tuzar va mol berar edi. Aytishlaricha, uning davrida undan ko‘ra donoroq bironta ham kishi bo‘lmagan: u donolik bilan hukmronlik qilar va xalq itoatda edi…»

Nazarimizda, Qutayba ibn Muslim tavsiyasi bilan Buxoroxudotning o‘g‘li taxtga loyiq, deb topilganida, unga vasiylik qiluvchi (regent) onasi o‘g‘li chaqaloq bo‘lsa ham, podsho Tug‘shodning nomi bilan ish yuritganligi e’tiborga loyiqdir. Bu yerda avvalo, shahzodaga oliy hurmat ifodalanadi, ikkinchidan, podsho ayol adolat va kamtarlik yuzasidan o‘z nomidan ish yuritmagan, deb o‘ylash mumkin.

Bahriya Uchoq yozishicha, Chig‘atoy ulusining xoqoni Qora Xulaguning umr yo‘ldoshi Erginaxotin ancha vaqtgacha davlatga rahbarlik qilib, o‘z nomidan tanga zarb ettirgan.

«Johiliya davrida, — deb yozadi Bahriya Uchoq — huquqsiz bo‘lgan, erkaklarning shaxsiy mulki hisoblangan ayollar, Qur’on va Hadislar vujudga kelgach, keng huquq va imkomiyatlarga ega bo‘ldilar». Avtor bu fikrini psbotlash uchun VII—XIV asrlarda o‘tgan buyuk alloma ayollarning ismlarini keltiradi. Mudarrisa, muhaddisa va muallima ayollarni eslaydi. Ba’zi huquqshunos olima ayollar madrasalarda dars berishgan, xalq oldida va’z o‘qishgan va Sittul- quzot, Sittul-ulamo, Sittul-fuqaho (ya’ni, qozilar, olimlar, faqihlar bekasi) degan unvonlar bilan taqdirlangan. Bahriya Uchoq shular orasida Muhammad s.a.v.ning xotinlari Oyisha, mashhur olim Ibn Battutaga madrasa diplomini topshirgan Zaynab bint Kamoliddin Ahmad, Misrda amir Sayfuddin Arg‘un va boshqalarni o‘qitgan Umm Abdulloh bint Shamsiddinlarni ko‘rsatadi.

Xalifa al-Muqtadirning onasi vakolat bergan ayol Sumayl saroy devonbegisi — ministri sifatida, bahsli masalalarni hal etgan. Xorazmshoh Aloiddin Muhammadning onasi Turkon xotin ham muhim davlat ishlarini hal etishda qatnashgan.

Bahriya Uchoq yozishicha, arab olimi al-Mavarziyning «Al-ahkom as-sultoniya» kitobi musulmoncha davlat huquqi sohasidagi asosiy asarlardan biridir. Shu kitobda davlat rahbari bo‘lishning yettita sharti ko‘rsatilgan. Davlat rahbari bo‘y yetgan kishi va erkak bo‘lishi kerak, degan yana ikkita shartni qozi al-Bayzaviy «Tavole ul-anvor» («Nurlar to‘lishishi») va al- G‘azzoliy «Ihya ulumud-din» («Diniy ilmlar tirilishi») asarlarida qo‘shimcha qilib keltirishgan. Shunga qaramay, G‘arbning buyuk davlatlari Ispaniya, Fransiya, Angliyadagi singari, sharq davlatlarida ham ayollar ilm-fan, adabiyot, fiqh sohalarida, shuningdek, siyosiy arbob sifatida, jamiyat hayotiga rahbarlik qilishgan.

Nechundir, Bahriya Uchoq o‘z kitobida ba’zan davriy izchilikka amal qilmaydi. U XVI asrda yashagan Akbarshohning murabbiysi Mohim enaga, Jahongirning xotini Nur Mahal yonida Bobildagi osma bog‘larni barpo etgan Semiramida, Vizantiya qirolichasi Feodora, Fransiyaning mashhur ayollari markiza de Pompadur, madam Dyubarri, Mariya-Antuanetta ismlarini keltiradi. Bundan tashqari, olima Shekspirning «Antoniy va Kleopatra» tragediyasini eslamagani holda, Bernard Shouning shu nomli komediyasini tilga olgan.

Bahriya Uchoq kitobidagi eng noyob sahifalar Dehli sultoni Shamsiddin Eltutmish va uning qizi Roziya hamda Misr malikasi Shajarat ad-Dur haqidagi hikoyalardir.

Dehli sultoni Qutbiddin Oybek 1210 yilda, chavgon o‘yini paytida, otdan yiqilib o‘ladi. Taxtni uning irodasiz va ichkilikboz o‘g‘li Oromshoh egallaydi. Ammo ko‘pchilik amirlar va raiyat Oromshohni taxtdan ag‘darib, Oybekning kuyovi, lashkarboshi Shamsiddin Eltutmishni sultonlikka ko‘taradilar. Bu vaqt G‘azna sultonlaridan Tojiddin Yildiz Dehli sultoniga itoat bildirnb, chopar yuboradi. Ammo, Oybekning boshqa bir kuyovi — Nasriddin Qubacha ko‘pgina viloyatlarni egallab Eltutmishga—Dehli sultonligiga xavf sola boshlaydi.

Xorazmshoh Aloiddin Muhammad esa bu vaqtda G‘aznani egallaydi. G‘azna sultoni Tojiddin Yildiz u yerdan qochib, Hindikush tog‘larini oshib o‘tib, Nasriddin Qubachadan Uch viloyatini tortib oladi. Bu bilan kifoyalanmay vassallik — tobelik qoidasini buzib, Dehliga hujum oshlaydi. Dehli sultoni Eltutmish harbiy sarkarda sifatida, katta zafarlarga erishgan, ajralib ketgan viloyatlarni qayta fath etib, yirik feodal davlati tuzgan.

1220 yillar boshida Chingizxon qo‘shinlaridan chekinib, Hindistonga kelgan Jaloliddin Manguberdi Dehli sultonligi asosida, Xorazmiylar davlatini tiklashga urindi. Ammo Eltutmish Jaloliddinga goh sovg‘a-salomlar yuborib, goh ochiq jangga kirishib, Dehli mustaqilligini saqlab qoladi. Jaloliddin shundan so‘ng Gruziya va Ozarbayjonni egallaydi.

1229 yilda Bag‘dod xalifasi Mustansir (1226—1241) Eltutmishni Hnndiston sultoni, deb e’tirof etadi va unga «As-sulton al-muazzam Nosir amiral-mo‘’minin» degan faxriy unvon beradi.
Mard va bahodir, olimlarni va hunarmand ustalarni qadrlaydigan Eltutmish, 1232 yili hindlardan ilgari Oybek tasarrufidagi Gvalior viloyatini qaytarib oladi va u yerga mashhur muarrix va faqih, «Tabaqoti Nosiriy» kitobi muallifi Minhojiddin Juzjoniyni ham qozi qilib tayinladi.

03Roziya XIII asrda yashab o‘tgan Dehli sultoni Eltutmishning farzandlari ichida eng salohiyatlisi edi. Shuning uchun Shamsiddin Eltutmish ko‘zi ochiqligida vazirlarni va amirlarni to‘plab, qizi Roziyani valiahd etajagini bildirdi. Vazirlar va amirlar sulton Eltutmishning bu ishiga ajablanib, e’tiroz bildirishdi. Ammo, Eltutmish ahdidan qaytmadi. Amirlarga tushuntirdi:
— O‘g‘illarim maishatbozlikka berilgan, faqat o‘z rohat-farog‘atlarini o‘ylaydi, qizim Roziya jasur jangchi, adolatpesha, xalqparvar, davlat ishlarini donolik bilan boshqara oladi, — dedi.

Eltutmish 1232 yilda Panjob jangidan kasal bo‘lib qaytadi va ko‘p o‘tmay vafot etadi. Sulton vafotidan so‘ng, uning o‘g‘illari Rukniddin Feruzshoh va G‘iyosiddin Muhammadshoh o‘rtasida taxt uchun kurash boshlanadi. Bu kurashni shahzodalarning onalari qizdirishardi: Nihoyat, Rukniddin Feruzshohning onasi Shoh Turkon marhum erining boshqa xotinlariga jabr-zulm qila boshlaydi. U, Eltutmishning o‘g‘li Qutbiddinni hibsga oldirib, ko‘zini o‘ydiradi, so‘ng qatl ettiradi.

Bahriya Uchoq yozishicha, Rukniddin Feruzshoh, davlat ishlariga layoqatsiz, maishatparast bo‘lgani uchun uzoq hukmronlik qilolmaydi. Eltutmishga sodiq bo‘lgan viloyatlardagi qo‘shin boshliqlari marhumning oqila qizi Roziya tarafdori edilar. Dehliga kirib kelgan ana shu qo‘shinlar Roziyaga sodiqlikka qasam ichib, uni sultonlik taxtiga ko‘taradilar.

Roziya sultonlik taxtiga o‘tirgach, otasi Shamsiddin Eltutmish davridagi yaxshi an’analarni tikladi, mamlakatda adolatli qonunlar o‘rnatdi. Fuqaroga g‘amxo‘rlik qildi. U «Roziyat ad-dunyo va-d din» (Olam va din sevgilisi) va «Bilqisi Jahon» deb nom chiqardi.

Bahriya Uchoq kitobida, shuningdek, Yevropa salibbardorlariga qarshi, Quddusi sharifni ozod qilish uchun kurashgan, Misr malikasi Shajarat ad-Dur, elxon Abakaxon davrida o‘tgan Qutlug‘ Turkonxotin (1266— 71); fors qahramoni, Tabriz sultoni Satabeka, Hindiston hukmdorlari Qudsiyabegim, Iskandarbegim, Shoh Jahonbegim va boshqa dono ayollar hayoti haqida ham qiziqarli hikoyalar keltirgan.

Ustod muarrix Ziyo Bunyodov kitobga kamtarona kirish so‘zi yozib, unda Bahriya Uchoq asarining manbalarga boyligini ta’kidlaydi. Kitob mas’ul muharriri, atoqli tarixchi M. S. Meyer so‘ngso‘zida Bahriya Uchoq asarida Muhammad Fuod Ko‘pruluzoda (1890—1966) milliy tarix konsepsiyasining ta’siri kuchli ekanligini ta’kidlaydi, shuningdek, u, Qur’on va ayollar mavqei mavzuida ham qiziqarli fikrlarni bayon etadi.

Bahriya Uchoqning «Hukmdor ayollar» kitobi Sharq tarixi, falsafasi, huquqshunosligi, xususan, O‘rta Osiyo xalqlarining qadimiy tarixini o‘rganishda bebaho manbalardan biridir. Ushbu nodir asarni tarjima qilib, kitobxonlarimizga taqdim etgani uchun, ustoz Ziyo Bunyodovga tashakkur bildiramiz.

Manba: “Fitna san’ati”,Toshkent — 1993

005

(Tashriflar: umumiy 747, bugungi 1)

Izoh qoldiring