…Шоирлик касб эмас, шеър ҳам ботмон-ботмон ёзилавермайди, ёзилиш сабаби бор, вақти-соати бор. Шеър буюк севинчдан ёки буюк фожиадан дунёга келади, танҳоликда яралади, танҳоликда ўқилади. Башар фожиасини, миллат фожиасини ўз фожиаси билиб ўртанган шоир ҳақиқий шеър бахтига муяссар бўлади. Davomini o'qish
Oy: Сентябрь 2013
Nurulloh Muhammad Raufxon.She’riga ko’chgan shaxsiyat.
“Яшамоғим зарур ҳар дақиқани, ғазаб билан, севги билан тўлдириб, дунёдаги барча қора нарсани ёруғ лаҳзаларда ўлдириб. Токим, бош кўтариб қарай қуёшга, токим, кўзларимда ёнсин ҳақиқат, токим, тош мисоли тегмасин бошга мен яшай олмаган ҳар бир дақиқа”; “…қийнанг, ўз ҳолига қўйманг юракни, яшамаслик учун юраксиз”; “Йиқилмак, тўхтамак мумкинмас, қаерга бўлса ҳам юрганим яхши”; “Йиқилма, ўзингни ушлагин, отсинлар жаҳолат тошини, лабингни қаттиқроқ тишлагин, кўрсатма кўзларинг ёшини”; “Бу сўзни бир умр айтмай яшадим, ҳар шодлик келганда юрдим секинроқ. Ғам сўзин элимдан аввалроқ айтдим, бахт сўзин айтаман элдан кейинроқ”… каби яна кўп-кўп сатрлари кўнглимнинг қай бир бурчакларига ўрнашиб олиб, сира тинчлик бермаганларини соатлаб гапириб беришим, кетма-кет мисоллар келтиришим мумкин. Лекин, қарасам, бунинг учун шоирнинг ҳамма шеърини қарийб бир бошдан кўчириб ёзишимга тўғри келаркан. Яхшиси, у шеърларни ҳар ким ўзи ўқисин, ўзи завқлансин, ҳар ким ўзи учун Шавкат Раҳмонни ўзи кашф этсин. Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. Nodirajon,Shoirajon. Muhammadkarim Soipov ijro etgan.
Ҳар гал Шавкат Раҳмоннинг сўнгги шеърларидан «Нодиражон,Шоиражон»ни ўқиганимда томоғимга йиғи тиқилади. Азиз жўрам ва акамнинг чорасиз дард олдида бўзлаган нидоси йиллар ўтгани сайин юрагимда тоғ бўлиб юксалаётган соғинчга қўшилиб вужудимни титратади. Бу шеър ҳақида гапириш мен учун жуда оғир. Ҳар қандай сўз ортиқча… Davomini o'qish
Alisher Navoiyning bir g’azaliga ikki sharh.
Алишер Навоийнинг ҳар бир инсон шахсига нақадар буюк аҳамият берганлиги, қанчалик залворли юк ортганлигини таъкидлаб қўйиш лозим. Инсоннинг, ҳар бир шахснинг ўзи алоҳида бир оламгина бўлиб қолмасдан, балки «Ўн саккиз минг олам ошуби»нинг соҳиби эканлиги буюк шоиримизнинг бу борадаги ўзига хос кашфиётидир. Биз ҳар лаҳзада дунёга неча минглаб одамлар келиши ва ҳар лаҳзада қанчадан-қанча гўзаллар ўн саккиз ёшга қадам қўйишларини, бир ўйласак ва ҳар биттасининг бошида ўн саккиз минг оламда содир бўлаётган ғалаёнлар мавжудлигини фикр қилсак, буларнинг барчаси ва булардан ташқари Навоий лирик қаҳрамони томонидан васф этилаётган ўн саккиз минг олам муаммоларини ўз бошига жам қилган маҳбубанинг зоҳирий ва ботиний кўрки нақадар бетимсол эканлиги аён бўлади. Davomini o'qish
Луиджи Малерба. Башковитые курицы
Одна бродячая курица случайно очутилась в скопище людей и коней, и ее чуть не раздавили, но в конце концов ей удалось выбраться и спрятаться в кустах. Когда она рассказала об этом происшествии, ей объяснили, что она попала на поле битвы при Ватерлоо, где Наполеон потерпел окончательное поражение. И бродячая курица очень возгордилась оттого, что стала свидетельницей великого исторического события. Davomini o'qish
Luiji Malerba. Zakiy tovuqlar.
Хўроз ўпкаси шамоллаб оламдан ўтди. Шунда қандайдир бир товуқ келиб, патларини юлиб, дод солиб айтардики, «Бу хўроз ёлғиз мени севиб яшади ва битта севги билан оламдан ўтди». Бошқа товуқлар эса уни «Ғайриқонуний бева»деб аташди. «Агар дод-войингни тўхтатмасанг, баданинг жиш бўлиб қолгунча патингни битталаб юламиз!»дея таҳдид қилишди бошқа товуқлар унга. Davomini o'qish
Nurillo Oston. She’rlar
10 сентябр — Шоир Нуруллоҳ Остон таваллуд топган кун
Талабалик йилларимда шоир дўстларим Очил Тоҳир, Нурулла Остон, Жамол Сирожиддин, Асрор Нурбоевлар билан ижарада бирга турардик. Дарсдан бўш пайтларда мен ҳикояларимни, шоирлар эса шеърларини кўтариб таҳририятлар эшикларини тақиллатиб чиқардик. Бирон газета ё журналда бир машқимиз босилиб чиқса кўчамизда байрам бўлиб кетарди. Лекин бундай ҳол ойда-йилда бир мартагина бўларди, холос. Davomini o'qish
Nurilloh Oston. She’rlar
10 сентябр — Шоир Нуруллоҳ Остон таваллуд топган куннинг 60 йиллиги. Чин дилдан қутлаймиз!
Нуруллоҳнинг тенгдошлари мен мансуб авлодга занжир бўлиб уланган шоирлардан иборат. Нуруллоҳ билан бирга шеъриятимиз даврасига кириб келган Назар Шукур, Чори Аваз, Жамол Сирожиддин, Яҳё Тоға, Ғулом Фатҳиддин, Чоршаъм бугунги ўзбек шеъриятининг сарбаланд ижодкорлари сифтида тан олинганига шак-шубҳа йўқ. Уларнинг ҳар бирининг, хусусан, Нуриллоҳ Остоннинг ўз дафтари, ўз қалами бор. Шоир дўстимизни туғилган куни билан самимий табриклаб, қаламига қувват,ижодига янги ютуқлар тилаймиз. Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Iqrornoma
Инсоннинг бу дунёга келиб кетишида қандай маъно бор? Умуман, Одамзод умрининг моҳияти нима? Жаҳоннинг буюк мутафаккирлари, машҳур файласуфлари ҳамиша ана шу саволлар устида бош қотирганлар. Буюк адиб Лев Толстой ўзининг “Иқрорнома” асарида инсон умрининг мазмуни ҳақида бош қотирар экан, унинг ҳаётида эътиқод, диннинг ўрни ва роли ҳақидаги теран мушоҳадаларини ўртага ташлайди, улкан даҳоларни қийнаган маънавий муаммоларга жавоб излайди. Асар Лев Толстой ҳаёти ва дунёқарашининг янги қирраларини акс эттирганлиги билан муҳим ва қадирлидир. Забардаст адабиётшунос олимимиз Озод Шарафиддинов таржимасидаги ушбу асар китобхонга кўп маълумот беради. Davomini o'qish
9 sentabrda tug’ilgan: Lev Tolstoy. Hikoyalar,ertaklar va masallar
Ўзбекистонда Толстой ижодига қизиқиш у ҳаёт пайтлардаёқ бошланган. Унинг «Одамлар нима билан тирик?», «Худо ҳақиқатни кўрса ҳам тезда айта олмайди» мақолалари 1887—1902 йилларда «Туркистон вилоятининг газети»да ўзбек тилида нашр этилган. Толстой ҳақидаги «Россия мамлакатининг машҳур ёзувчиси» деган мақола эса 1889 йил шу газетада таникли маърифатпарвар Сатторхон Абдуғаффоров таржимасида босилган. Толстойнинг болалар учун ёзган қатор ҳикоялари Саидрасул Азизий («Устоди аввал», 1902), Алиасқар Калинин («Муаллими соний», 1903), Абдулла Авлоний («Биринчи муаллим», 1909; «Иккинчи муаллим», 1912) цингари жадид маърифатпарварларининг ўқув қўлланмалари ва дарсликларида эълон қилинган ҳамда усули савтия мактабларида ўқитилган. Davomini o'qish
Bahodir Rahmonov. Tog’lar yurtining tog’dek shoiri.
«…Мен тоғдаги ирмоқман, – деб ёзади Расул Ҳамзатов. – Мен ўз манбаимни, ўз булоғимни, ўзимнинг тошлоқ ўзанимни яхши кўраман. Мен сувларим ўтиб келадиган дараларни, кумуш шалола билан тўкиладиган қояларни, сокин текисликларни яхши кўраман”. Davomini o'qish
Ibrohim Mo’minov. Amir Temurning O’rta Osiyo tarixida tutgan o’rni va roli.
Иброҳим Мўминов 1908 йил 7 сентябрда шу азиз юртда—Шофиркон туманига қарашли Тезгузар қишлоғида таваллуд топди. Болалигиданоқ дунё воқеаларидан хабардор бўлиб улғайди. Кўпроқ мутолаа ва мушоҳадага берилди. Бўлажак олимнинг биринчи ўқитувчиси тезгузарлик Мулла Обиднинг хотирлашича, Иброҳим ёшлигиданоқ арабчада ёзиш-чизишни эгаллаган, Ҳадиси шарифдан кўплаб намуналарни ёд билган (Аҳад Ҳасаннинг «Иброҳим Мўминов сабоқлари» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish