
У боғламдаги пулларини яна бир бошдан қайта санай бошлади. «Ўн минг, ўн минг бир юз, ўн минг икки юз… Ўн минг уч юз…» Унинг ёнига ўрта яшар бир аёл келиб ўтирди. Кўринишидан аёл шаҳарга меҳмонга келганга ўхшар эди. Аёл йигитдан: «Бодомзор» бекатигача қандай борилади?» деб сўради. У аёлнинг саволини эшитмади, ҳатто уни пайқамади ҳам. Аёл поезд йўналишини бошқалардан сўраб билиш учун ўрнидан туриб нари кетди. «Ўн етти минг уч юз, ўн етти минг тўрт юз…» Шу пайт поезд гувиллаб келиб, бекатда тўхтади. Davomini o'qish







“Қаҳқаҳа” китобини варақлар эканман, бўлиб ўтган ўша воқеалар беихтиёр эсимга тушади. Дунё адабиёти тарихидан маълумки, ҳажвчиларнинг косаси сира оқармаган. Сабаби танқид ҳаммага ҳам бирдек ёқавермайди. “Тўғри гап туққанингга ёқмас”, деган мақол ҳам бежиз айтилмаган-да. Неъмат Аминовнинг ҳажвияси эса ҳаммабоп. Халққа ҳам, ҳукуматга ҳам бирдек ёқарди. У кишига “Ўзбекистон халқ ёзувчиси” деган унвон берилди. Бу унвон адибга жуда-жуда муносиб эди. Чунки Неъмат Аминов ҳажвиёт жанрига жуда садоқатли эди. Баъзи ҳажвчиларимизга ўхшаб ўзини у ёққа, бу ёққа урмади. У энг оғир, энг заҳматли соҳа ҳисобланган ҳажв жанрида собит қолди. 

