Turob To’la. Obidcha mahsum yoki Muqimiy portreti.

087
Шўро даврида расм бўлган одатга кўра, машҳур ёзувчиларнинг нафақат туғилган, балки вафот этган йирик саналари ҳам байрам ўлароқ нишонланган. Ана шундай мотамнамо байрамлардан бири бундан 65 йил аввал, суронли 1943 йилнинг июн ойларида бўлиб ўтган. Вафотининг 40 йиллиги нишонланажак Муҳаммад Аминхўжа Муқимийнинг фотосурати бизгача етиб келмагани, аммо уни кўрган ва яхши билган кишилар барҳаёт бўлганлари учун рассом А.Шчепкинга шу кишиларнинг хотиралари асосида шоир портретини яратиш вазифаси топширилган эди. Ҳозир мактаб дарсликлари ва Муқимий асарлари орқали эл-юрт ўртасида маълум ва машҳур бўлган шоир портрети ўша вақтда яратилган. Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Muhtojlikdagi Muqumiy.

0100
    Муқимий чиройли ҳуснихат эгаси бўлганидан хаттотлик қилиб пул топар, келган оз-моз чақага, ўғли иккаласи учун кундалик емиш харажат қиларди.Бунинг устига ярақон, сариқ касаллигига, қулоқ оғригига чалинганидан, табиблар унга ҳаво алмаштиришни маслаҳат бергач, ўғлини сингилларига топшириб, топган озгина пулига Исфара,Конибодом,Тошкентнинг баҳаво жойларига саёҳат қилди.Айнан ана шу саёҳатида у ўзбек шеъриятида машҳур бўлган «Саёҳатнома» асарини ёзиб қолдирди… Davomini o'qish

Sulaymon Rahmon. «Yangi asr daftari»dan she’rlar.

07
12 январ — Атоқли шоир Сулаймон Раҳмон таваллуд топган кун.

   Сулаймон Раҳмон ўзбек шеъриятида ўз овозига эга, ўз рангу оҳангини топган шоирлардан. Унинг шеърлари ва таржималари маданиятимизнинг ажралмас қисмига айланган. Шоир узоқ йиллар «Гулистон» журналида фаолият юритган йиллари моҳир муҳаррир, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаган инсон сифатида намоён бўлди. Гарчи у узоқ йиллар хилватга чекиниб, адабий ҳаётдан узоқлашгандай кўринса-да, ижодий фаолиятини тўхтатгани йўқ, янги шеърларидан адабий ва ижтимоий жараённи кузатиб бораётгани яққол сезилади. Айниқса, бизнинг кутубхонамиз саҳифаларида эълон қилинган ( ва эълон қилинажак)  Рауф Парфи,Тилак Жўра,Чўлпон Эргаш ҳақида ёзган хотиралари Сулаймон Раҳмон қаламининг қуввати ҳали янги-янги асарлар яратишга қодир эканини кўрсатди. Бу хотиралар ўтган аср ўзбек адабий ҳаётининг шиддатли ва машаққатли лаҳзалари ҳақида нодир маълумотларни қайд этаётгани билан қимматлидир.  Сизга тақдим этилаётган шеърлар ҳам илк маротиба эълон қилинмоқда. Davomini o'qish

Gulnoza Odilova. Ko’zlarini yumib yugurib ketayotgan odam yohud…. Baxtli sinish.

046
Қизиқ… Жудаям қизиқ. У ўн йил “югур”, “югур”деб буюрган овозларни эшитди, айтганларини бажарди. У йиқилганида эса бир мартаям сўзига қулоқ осмаган куюнчак овозларгина ёнида қолишибди холос.
У кўзларини яна юмиб олди, бу қадар ваҳший бу қадар раҳмсиз дунёни кўришни истамади. Кўзларини юмиб олса ҳам унга буюргувчи овозларнинг бирортасидан сас-садо келмасди. Бу аҳволида энди у югура олмасди-да. Уша овозлар учун эса фақат югуриш муҳим эди.

Davomini o'qish

Shayx Najmiddin Kubro. Videofilm.

0999
Абул-Жанноб ва Томатул Кубро лақабларига сазовор бўлган тасаввуфнинг Кубравия тариқатининг асосчиси Нажмиддин Кубронинг тўлиқ исми Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад Хивақий ал-Хоразмийдир. Ҳижрий олтинчи ва еттинчи асрларда яшаган Нажмиддин Розий, Мажиддин Бағдодий, Саъдиддин Ҳумавий, Сайфиддин Бохарзий ва Мавлоно Жалолиддин Румийнинг отаси Баҳоуддин Валад каби сиймолар у кишининг мурид ва шогирдлари бўлган. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Shoirning onasi.

Ashampoo_Snap_2016.11.27_17h19m03s_004_.png   Хуршид Давроннинг шундай дардли шеърлари борки, уларни ўқиганда тамоғингга йиғи тиқилиб келади. Ана шундай шеърлардан бири «Шоирнинг онаси»дир. Мен бу шеърни ён дафтаримга ёзиб қўйганман. Баъзан онамни эсласам, бирдан шеърни ўқигим келиб қолади, ўқийману дардларим равшанлашади ( Доктор Зуннур Исмоил суҳбатидан). Davomini o'qish

Muhammad Sharif. Hikoyalar.

09710 январ — Истеъдодли адиб Муҳаммад Шариф таваллуд топган кун.

    Яқинда “Жаҳон адабиёти” мажалласида Муҳаммад Шарифнинг бир туркум ҳикояларини ўқиб, ўзим ёзгандек хурсанд бўлдим. Ҳар кўчада, кўринган одамга шуни таърифлаб юрибман ҳозир. (Муаллифига мактуб ёзиш керак эди-я!) “Жаҳонга бўйлашиб” деган рукнда эълон қилинибди. Менимча, рукн тўғри танланган, ҳикоялар шунга муносиб! (Эркин Аъзамнинг «Аввало, ўзингизга ишонинг» суҳбатида айтилган)

Davomini o'qish

Oybek. Ikki qissa: Bolalik & Bola Alisher & Bolalik. Ovozli kitob

oybek

Устоз Ойбекнинг «Болалик» ва «Бола Алишер» қиссалари менинг болаликда ўқиган ва бир умрга меҳр қўйган китобларимдир. Аввал «Болалик»ни ўқиганман, қайта-қайта мутолаа қилганман. Йиллар ўтиб «Бола Алишер»ни топганман. Бу икки асар болалигимнинг севимли китоблари Миркарим Осимнинг «Ўтрор»,Ананяннинг «Қоплон дара асирлари»,Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» ва эртак тўпламлари қаторида эди. Davomini o'qish

Bahrom Ro’zimuhammad. She’rlar va fikrlar.

022
10  январь — шоир Баҳром Рўзимуҳаммад таваллуд топган кун.

Саҳифамизда бўлган мунозара туфайли айримларда Хуршид Даврон билан Баҳром Рўзимуҳаммад бир-бирини «кўролмас» экан деган нотўғри тасаввур пайдо бўлди. Мунозара давомида қайта-қайта таъкидлаганимдек, мен Баҳромнинг матбуот ва интернет тизимида баён этилган айрим ижтимоий фикрларини қабул қилолмаслигимни айтдим. Қолаверса, Баҳром ўзига маъқул гапни айтиш ҳуқуқига эга, мен ҳам ўзимга номақбул гаплар хусусида фикримни билдириш ихтиёрига эгаман. Бу ихтиёр ва ҳуқуқ ҳар бир шоирнинг қандай ва нима ҳақида ёзишига ҳам тегишлидир. Қаламкаш ижодини баҳолаш эса мунаққидлару адабиётшунослардан аввал фақат ўқувчи ихтиёрида. Менинг назаримда, адабиётда турли шаклу шамойилда изланиш олиб борган ижодкор фаолияти адабиётимиз учун обу ҳаводайин зарурдир. Изланиш, тажрибалар қилиш йўқ жойда адабиёт ривожи тўхтайди. Davomini o'qish

Bahrom Ro’zimuhammad. Qayg’uli kun (Ahmad A’zam xotirasiga).

0333
Тўқсон саккизинчи йилларда А.Аъзам “Ёзувчи” газетасида “Гўзаллик қирралари” номли ҳикоя эълон қилдириб, бутунлай бошқача одамга, яъни, БУЮК ЁЗУВЧИга айланди. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, у наср дунёсида инқилоб қилди. Агарда бу ҳикоя ғарб тилларига ўгирилганида борми, жаҳон адабий жамоатчилиги нигоҳи ўзбек адабиётига қараган бўлур эди. Davomini o'qish

Naim Karimov. Oybek cho’qqisi.

044

Агар йўлингиз тушиб, Ойбекнинг уй-музейига бориб қолсангиз, бу «адабий» қадамжодаги тоғ манзараси тасвир этилган расмга эътибор беринг. Рассом ва альпинист Юрий Стрельников мўйқаламига мансуб бу расмда Ойбек чўққиси тасвир этилган. Davomini o'qish

Fridrix Dyurrenmatt. It. Hikoya / Ulug’bek Saidov. Fridrix Dyurrenmattning evrilishlar olami

012
Фридрих Дюрренматт (1921 йил 5 январ, Конольфинген — 1990 йил 14 декабр ) ХХ аср мумтоз сиймолари қаторидан муносиб ўрин олган швейцариялик адиб. ХХ асрнинг катта адабиётининг детектив хусусияти ҳақида фикр юритиб немис адиби Бертольд Брехт шундай ёзган эди: “Биз фалокатлар шароитида ўз ҳаётий тажрибаларимизни орттирамиз. Фалокатлар асосида ўзимизнинг биргаликдаги ижтимоий ҳаётимиз амалга ошадиган қиладиган усулни англашимизга тўғри келади. Фикрлаш орқали биз инқироз, турғунлик, инқилоб ва урушларнинг сабабини очиб беришимиз керак. Газеталарни ўқиётгандаёқ биз фалокат содир бўлиши учун кимдир нимадир қилганини ҳис этамиз. Хўш, нимани ва ким содир қилди? Бизни хабардор қилишган ходисалар ортида биз бошқа, бизга хабар қилинмаган ҳодисалар рўй берганини фараз қиламиз. Айни шулар ҳақиқий ходисалардир”. Davomini o'qish