1920 йил 22 августда жаҳон адабиётининг таниқли намоёндаларидан бири — машҳур «Фаренгейт бўйича 451°» асарининг муаллифи, доно эртакчи ва юлдузлараро саёҳат ҳақида орзу қилган фантаст ёзувчи Рэй Бредбери дунёга келган. Китобхонларда илмий фантастика ва фентези жанридаги асарларга айнан у биринчи бўлиб қизиқиш уйғота олган, деб ҳисобланади. Бироқ кўпчилик назарида Брэдбери мўъжиза кутаётган абадий ёш бола ва бу мўъжизани рўёбга чиқарган абадий сеҳргар қиёфасидаги ёзувчи бўлиб қолади. Биз бугун бу фантастнинг энг машҳур асарларидан олинган парчаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Davomini o'qish
Oy: Декабрь 2014
Tanikava Syuntaro. She’rlar (02)
1931 йилнинг 15 декабрида туғилган таниқли япон шоири Таникава Сюнтаро ҳаёт ва ижод ҳақида шундай ёзади: “Биз шеър ёзиш учун яшамаймиз. Биз яшаётганимиз учун шеър ёзамиз. Асл шоир шеърларини эмас,ҳаётни суяди. Мен сўз қидириб эмас,ҳаёт моҳиятини қидириб ижод қиламан”. Davomini o'qish
Jaloliddin Rumiy. Hikmatlar
Ҳазрат Алишер Навоий «Устозлар устози» деб шарафлаган, Абдураҳмон Жомий эса «У пайғамбар эмас, аммо пайғамбарлик китоби бор» деб улуғлаган Жалолиддин Румий — жаҳон адабиётининг муаззам сиймоларидан бири. У ўзидан кейинги Шарқ ва Ғарб сўз санъатига катта таъсир ўтказди. Шарқнинг буюк сўз усталари Мавлонони ўзларига устоз деб билишган. Буюк Ҳёте Абулқосим Фирдавсий, Шайх Саъдий, Хўжа Ҳофизлар қаторида Жалолиддин Румий ижодини ҳам «Хизр чашмаси» деб атаган. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. Siymoda aks etgan siymo
Муҳаммад Ризо Огаҳий таваллудининг 205 йиллиги олдидан
Аллома шоир Матназар Абдулҳакимнинг буюк мутафаккир,шоир, жавонмардлик тариқатининг йирик намояндаси Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) меросини идрок этиш, рубоийларини таржима қилиш жараёнида мутафаккир қарашларини англашга бағишланган мақола,эссе ва суҳбатлардан ташкил топган «Тафаккур чорраҳаларида.Таржимон талқинлари» номли салмоқли китобини тақдим этган эдик. Бугун сизнинг назарингизга Ҳазрати Паҳлавон Маҳмуд ҳамда Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий рубоиётининг қиёсий ҳамоҳангликларига бағишланган ихчам тадқиқоти билан таништирамиз. Davomini o'qish
Ma’ruf Mengli. Tush
Кундуз кетидан тунни бошлаб кeлганида ўзимни қўярга жой тополмай қоламан. Хонамда тун бўйи чироқни ёқиб қўяман. Менга ёруғлик керак. Жимжитликга ҳам хушим йўқ. Ўзимча қўшиқ айтаман, рақсга тушаман, юқори қаватда яшовчи сўзамол биродаримни уйимга чақириб унинг вайсашини ёқмасада эшитиб ўтиравераман… Барибир ҳаммасининг ниҳояси бор. Қўшним чарчаганини, мени қаттиқ хурмат қилишини айтиб уйига кетиб қолади. Энди яна уйқу дори ичиш керак. Davomini o'qish
Hoziq. G’azallar va muxammaslar
Асл исм-шарифи Жунайдулло Исломшайх ўғли бўлган бўлажак шоир 1793— 1800 йилларда Бухорога келган ва мадрасада таҳсил кўрган, тиб илмини ўрганган, шеърлар машқ қилган. «Мутахассис, тажрибали ва билгувчи» маъносини англатувчи «Ҳозиқ» тахаллусини ҳам шу ерда олган. Мен роппа-роса 30 йил аввал, 1984 йили қисмати оғир кечган шоир ҳақида шеър ёзган эдим. Сизга Ҳозиқнинг айрим ғазаллари ва Алишер Навоий ғазалларига битган мухаммаслари қаторида ўша шеърни ҳам тақдим этмоқдаман.
Davomini o'qish
Naim Karimov. Ikki maqola & Ko’p va xo’b yozgan olim
12 декабрда таваллуд кунини нишонлайдиган Наим Каримовнинг инсон сифатида ҳам, олим сифатида ҳам фазилатлари бисёр: таърифлаб сўз топиб айтиш қийин. Бу шунчаки йўлига айтиладиган қуруқ мақтов эмас. Бори шу аслида. Адабиётга, сўз санъатига беҳад меҳр қўйган, уни қисмат деб билган, умрини буткул шу соҳага бахшида этган, гўё адабиётдан бошқа дарди ҳам, ташвиши ҳам бўлмаган Наим ака каби фидойи олим ҳақида бошқачароқ ўйлаш мумкинми?! Шукр, бундай инсонлар ҳали бор орамизда, лекин кам – бармоқ букиб санарли. Davomini o'qish
Современники о Чингизе Айтматове
По данным ЮНЕСКО, Чингиз Айтматов является одним из самых читаемых авторов современности. Его назвали классиком литературы ещё при жизни. Романы Айтматова переведены более чем на 176 языков и изданы в 128 странах мира тиражом более 100 миллионов экземпляров. Davomini o'qish
Chingiz Aytmatov. Baydamtol sohillarida
Пишқириб, қутуриб оқаётган дарё ўзини қўйишга жой тополмай, дара бўйлаб шовқин соларди. Қош қорайиб қолган бўлса-да, аҳён-аҳёнда ўркач-ўркач ваҳимали қора тўлқинларнииг жон-жаҳди билан қирғоқ томон ташланишини кўриш мумкин эди. Шиддаткор тўлқинлар куч билан тошларга урилар ва парча-парча бўлиб, яна шовуллаганича қайтиб кетарди. Davomini o'qish
Hamid Olimjon. Tarjimalar
Ҳамид Олимжон шоир, драматург, олим ва жамоат арбоби сифатидагина эмас, балки яхши таржимон сифатида ҳам машҳурдир. У аввало рус адабиёти, кейин чет эл адабиётидан қатор асарларни ўзбек тилига таржима қилиб, кенг китобхонлар оммасига тақдим этган. Жумладан, “Ер юзи”, “Аланга” журналларининг саҳифаларида Михаил Светлов ва Нозим Ҳикмат асарларидан қилган илк таржималари эълон қилинган эди. Кейинчалик Ҳамид Олимжоннинг таржимонлик фаолияти муттасил равишда ўсиб, бойиб борди. Davomini o'qish
Chingiz Aytmatov. Hayot-mamot
12 декабрь — атоқли адиб Чингиз Айтматов таваллуд топган кун
Муайян инсон ҳаётининг қадр-қиммати кундан-кунга пасайиб кетмаётганмикин? Ёки ҳамиша шундоқ бўлгану, бизга – бугун яшаётганларга ҳам шундай туюлаётганмикан? Инсоният бу ҳақда ҳар куни, ҳар лаҳза ўйлаши зарурми? Ёки «бошига иш тушганда» бош қотирадими? Балким муайян инсоннинг қўлидан ҳеч нарса келмас, унинг учун ҳаммасини «тепада» ҳал қилиб қўйишгандир? У кимнингдир қўлида «буюк режалар» амалга ошиши учун бир ўйинчоқдир? Чингиз Айтматовнинг ҳикояси – ана шулар ҳақида.… Davomini o'qish
Abadiyatning yetmish soniyasi
12 декабрь – Ҳамид Олимжон таваллуд топган кун.
Ҳамид Олимжоннинг ижодий диапазони ниҳоятда кенг. У шеърият ва наср, драматургия ва бадиий таржима, танқид ва адабиётшунослик соҳаларида самарали меҳнат қилди. Бу соҳаларнинг ҳар бирида ўчмас из қолдирди. Унинг ижоди ўзбек халқининг ижтимоий, иқтисодий ва маданий тараққиётида рўй берган силжишни акс эттирди. Ижтимоий фаолият ҳам, адабий ижод ҳам Ҳамид Олимжон учун фаол ҳаракатмайдони бўлди. У ижодкор сифатида икки шеърий драма, 200 га яқин шеър, 4 та баллада, 9 та достон, ўнлаб публицистик ва адабий-танқидий мақолалар яратди. Davomini o'qish