Umid Bekmuhammad. Jallodga tayangan amir.

055

Жаллод Хайс бугун шунчалар тиним билмай ишладики, ҳатто пешонасининг терини ҳам зўрға артишга улгурарди. Негаки унга Бухоро амири Музаффархон Ҳисор вилояти ва тоғли жойларда кўтарилган исёнларни бостирганидан кейин асир олинган минг киши нинг бошини бир кунда танасидан жудо қилишни топширганди… Davomini o'qish

Marina Svetayeva. Uch she’r

095

Шоира вафотидан кейин – бир неча ўн йиллар ўтгач, Евгений Евтушенко шоира ҳақида шундай ёзган эди: “Улкан истеъдод соҳибаси Марина Цветаева шеър қурилишини ислоҳ қилиш борасида Пастернак ва Маяковский билан биргаликда кўп йиллар олдинга кетган шоирдир. Уни ҳамиша ўзига мафтун қилиб келган Ахматова эса анъаналарни ўзида мужассам этганлиги туфайли юксак мақомга эришган бўлса-да, Цветаева юқорида таъкидланган жиҳатига кўра Ахматовадан баланд туради” Davomini o'qish

Isajon Sulton. Hazrati Majoz

022

Бугуннинг насрида учта қувватли тамойил яққол кўзга ташланиб турибди ва, айтиш мумкинки, ҳар учала тамойилнинг ҳам ўз истеъдодлари, ўз усталари бор. Биринчиси, миллий руҳни, халқ руҳини миллий усулларда янада ранг-баранглаштириб тақдим этиш, иккинчиси – халқ шуурида узоқ йиллар яшаб келаётган ўлмас тимсолларни олам аҳлига намоён қилиш ва учинчиси – бутун дунё адабий тафаккурида рўй бераётган, аммо бизнинг адабиётимиз учун янги ҳисобланган шаклларни олиб кириб, ўз руҳимиз билан тўлдиришдан иборат. Менимча,ҳар учала тамойилнинг ҳам ўз ўрни, ўз ўқувчиси бор. Davomini o'qish

Hamid Ismoilov. Go‘zal go‘zaldir so‘lgan chog‘da ham…

012

Чўлпон шеърияти мусиқийлиги, қуймалиги, сержило ва табиийлиги билан алоҳида ажралиб туришини англаб етган ҳар бир киши шубҳасиз, у амалга оширган бадиий таржималар нечоғли салмоқли ва жозибадор эканлигидан кўз юммайди. Davomini o'qish

Gulbahor Said G’ani. Ey,Habib, umring kabi bir shiddati aflok yo’q…Esse-xotira.

025
Бугун  10 декабр куни  таниқли шоир Ҳабибулло Саид Ғани таваллудига 70 йил тўлди.

    Мен ўз идеалимни, ижобий қаҳрамонимни топган эдим! Бу маънавий идеал Ҳабиб ака сиймосида намоён бўлди. Атрофимдаги кишилар, ўз тенг-тўшим бўлган йигит-қизлар суҳбати мени унчалик ўзига тортмасди. Улар суҳбатидан маънавий озиқ, руҳ ололмасдим. Аслини олганда, Ҳабиб акага қизнинг йигитга муҳаббати билан эмас, бошқача интилган эканман, яъни ирфонга интилган эканман. Davomini o'qish

Naapet Quchak. She’rlar

anor

Наапет Қучақ (туркча Қучоқ сўзидан) нинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида бирон бир ишончли маълумот сақланиб қолмаган. Ривоятларга кўра,у ХV асрнинг охири ва XVI асрнинг бошида Усмонлилар давлати шарқида — Ван ўлкасида Аччиқ кўли яқинидаги Хараконис деган қишлоқда туғилган. Наапет Кучак ўша даврда турк бахши шоирлари — ошиқлар (ашуклар) анъанаси йўлида ижод қилган, янада аниқроқ айтсак,туркий халқлар фолклори таъсирида арман шеъриятида ҳам пайдо бўла бошлаган ҳайран — тўртликлардан иборат шеърлар ёзган. Турк ва армани тилида баробар шеър ёзган.
Davomini o'qish

Muhayyo Rustam qizi. Ay, gullarni sog’ingan dala…

03Муҳайёнинг шеърлари ҳам ҳаётийлиги, ҳам хаёлийлиги билан, ҳам шеър, ҳам ҳикоя бўлиб юрагимга кириб келди. Бу шоира исмини адашим — Хуршид Дўстмуҳаммаднинг ҳайрати олиб келди. Анна Ахматованинг сокин шиддати, туғёнли шивирлари юрагимни сармаст этган олис йилларни эсладим. Davomini o'qish

Omon Muxtor. Shuhrat domla. Esse

02

Қўлимда Шуҳрат домланинг 1984 йилда олинган бир сурати… Юзида, айниқса, кўзларида шундай азоб-изтироб муҳрланганки! Ишонмаслик мумкин, ҳатто қалин тугик қошлари унинг оғир ички ҳолатини акс эттирган. Davomini o'qish

Isajon Sulton. Uzuk

021

Узук тақилганида ҳамма қийқириб юборарди.Йўқса, аллақачон никоҳ ўқилди, элга маълум қилинди, халқ келиб даврани тўлдириб ўтирибди, этакроқдаги тозаланган экин ерларига қурилган катта ўчоқда шўрва қайнаб, ош пишмоқда… узук тақилганида униси куёв, буниси келин бўпқолармиди? Ким билсин, одамларга шуниси маъқулроқмиди? Davomini o'qish

Мухаммад Риза Агахи. Газелы и рубаи

12

К 205-летию со дня рождения поэта

Агахи был поэтом, историком и переводчиком. Он составил диван своих стихов под названием «Та’виз ал-ашикин», который в нескольких списках дошел до нашего времени и включает в себя газали, мухаммасы, мусаддасы, мусамманы, рубаи, муамма, таржи’банды, мустазады, маснави, касыды, тарихи на языках узбекском и фарси. В 1882 г. его диван был издан литографским способом в Хиве. С фарси на узбекский язык он перевел «Гюлистан» Са’ди, «Йусуф ва Зулайха» Абд ар-Рахмана Джами, «Хафт пайкар» Низами, «Шах ва Гада» Хилали, «Зубдат ал-хикайат» Мухаммад Вариса, «Кабус-наме» Кайбдуса, «Мифтах ат-талибин» Махмуд бен Шайх Али бен Имад ад-Дина Гидждувани, «Ахлак-и Мухсини» Хусайна бен Али Кашифи, «Та’рих-и джаханкуша-йи Надири» («Та’рих-и Надири») Мухаммад Махди Астрабади бен Мухаммад Насира, вторую половину второго тома, третий и седьмой тома «Раузат ас-сафа» Мирхонда и многие другие сочинения. Davomini o'qish