Aziz Nesin. Bizda vrach bo’la olasanmi?

08
Бизда врачлар етишмай турган бир пайтда айримлари катта пул илинжида Европа ва Америкага кетиб қолишмоқда. Ўзимиздаги баъзи ақли ноқис кимсалар хорижда ўқиб юртига қайтган ёш врачларни иш бошлашларидан олдин имтиҳон қилиб кўришни ўйлаб топишибди. Davomini o'qish

Munavvara. Nozli edi oqshomgi nasim

077

Саҳифа ўзбек ва тожик халқининг азалий дўстлигига бағишланади.

Ўн тўрт йилки, мен туғилган кунимда ундан совға оламан. Туғилган куним яқинлашса, у телефон симлари оралаб мени топади: “Дугонажон, бир кўришайлик”. Унинг бу сўзлари маъносини яхши биламан. Гоҳ уйига таклиф этади. Отасинин туғилган кунини хотирлаш учун келган Матлуба опадан ҳам совға унади. Гоҳ бирор бир кафеда кўришамиз. Бир пиёла чой устида суҳбатлашамиз. Davomini o'qish

Go’zal Ro’zieva. Ko’ngil dardi

002Дераза олдида туриб ойимнинг гапини ўйлайман.Мен хоҳламасмидим унинг неварасини опичлаб юришини.Аммо,нима қилайки яримта юрагим билан бир инсоннинг бахтини ярим қилишим мумкин.Яримта юрак…Ким ўйлаб чиқарган экан шу гапни?Юрак ҳам яримта бўлиши мумкинми?Яримта юрак билан инсон яшай оладими? Бироқ…Мен яшаяпманку! Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Ogahiyning ogohligi

065

Муҳаммад Ризо Огаҳий таваллудининг 205 йиллиги олдидан

Зийрак нигоҳ билан теварак-атрофни кузатувчи Ҳерман Вамбери 1863 йили Хоразмга келганида Огаҳий билан танишгани ҳақида ёзганди.У ўзининг «Ўрта Осиёга саёҳат» асарида , » Мен Хивада икки оға-ини билан танишдим.Бири Мунис — аъло поэмалар ёзган. Иккинчиси—мироб..Огаҳийдир», дея таъкидлайди. Аслида Вамбери Огаҳий билан учрашиб, Муниснинг асарлари билан танишганди. Davomini o'qish

Galina Serebryakova xonadonidagi suhbat

03

Хоразмлик журналист Абдулла Юсупов 1979 йил ноябрининг ёмғирли кунида Серебрякова билан учрашганида собиқ иттифоқда адибанинг номи анча машҳур, асарлари хорижий тилларга таржима этилган, қайта-қайта босилиб турган давр эди.Афсуски, бир йил олдин бўлган автоҳалокат боис Галина Иосифна ногирон бўлиб қолган эди. Хўш, Абдулла Юсупов қандай қилиб Серебякова ҳузурига бориб қолган, уни учрашишига туртки бўлган нима эди? Davomini o'qish

Ne’mat Arslon. Bir yigitning xayoli yoxud kuyning tug’ilishi

08

Алиқамбар бобоси Юсуф Фарёдийга ўхшаб бошини оҳиста ликиллатганча қаршисидаги дарахтга қараб ўтирар ва энг қадимий, энг ғамгин, энг маҳзун қўшиқларни хиргойи қиларди. Гоҳида бундан шу даражада таъсирланардики, кўзларидан шашқатор ёш оқаётганини сезмасди. Ёш, навқирон, куч-қувватга тўлган йигитга хос ва мос эмасди, албатта, бундай қилиқ. Аммо начора, табиат уни шундай қилиб яратганди. Дарахтлардаги минг-минг япроқларнинг бири иккинчисига ўхшамаганидек, Алиқамбар ҳам бошқаларга ўхшамасди. Davomini o'qish

Boltaboy Bekmatov. She’rlar

011

 Бир неча кун олдин эълон қилинган ушбу саҳифада йўл қўйилган хато тузатилиб, қайта тақдим этилмоқда. Йўл қўйилган хато учун узр сўраймиз.

  …Кунлардан бирида иш столим ғаладонини титкилаётиб битта “китобча” топиб олганман. Қўлда ясалган, муқоваланган “китобча”га “Болтабой Бекматов” деб ёзиб қўйилган.Муқовани очарканман миямдан: “Болтабойлардан янгилик кутиб бўлмайди” қабилидаги фикр ялт этиб ўтиб кетди.Чунки, Болтабой — анъанавий бир исм. Бу исм эгалари одатда ўта консерватор бўлишади. Шеърларини ўқидим. Чиройли шеърлар экан. Ноанъанавий усулда битилган. Сўнг таажжубландим. Шовотда шундай тап-тайёр шоир яшаётган экан-у мен билмай юрган бўлсам. Davomini o'qish

Komil Xorazmiy. Tanlangan she’rlar & Anbara Otamurodova. Ollonazar Abdurahimov. Komil Xorazmiy Matniyoz devonbegi emas

Ashampoo_Snap_2017.06.13_14h22m01s_001_.png     Мус­табид шўролар даврида баъзи тарихий шахслар, ёзувчи ва шоирлар “илғор рус маданиятининг етук тарғиботчиси”, рус муcтамлакачиларини олқишлаб кутиб олган “қаҳрамон” сифатида талқин этилди. Жумладан, генерал Кауфман томонидан Хива хонлигининг босиб олиниши фожеалари пайтида мустамлакачиларга хайрихоҳ бўлган Матниёз — Муҳаммад Ниёз девонбеги қиёфаcини Паҳлавон Ниёз Муҳаммад Комил Хоразмий шахсига алмаштириб, бузиб ёзилди, чалкаштирилди. Davomini o'qish

Ejen Gilvik. She’rlar.

09

    Гилвикнинг ёзишича,деярли 19 ёшигача у француз тилини билмаган.Шоир туғилган оила гоҳ бретон,гоҳ валон,гоҳо эса Швейцария яшовчи немисларгагина хос бўлган олмон тилида ўзаро мулоқот қилган.Фақат ҳарбий хизматга чақирилгандан кейингина у француз тилини ўзлаштира бошлаган. Davomini o'qish