6 март — Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий туғилган кун.
Шоир аслида ким? У ўз халқининг маънавий-маърифий ганжиналарини асраб-авайлаб, янада бойитувчи хазинабон, ўз даврининг нафасини, шукуҳини кейинги даврларга элтувчи тарихчи ва чароғбон, ниҳоят, келажакка томон қадам ташлаётган Ватанининг олдинги сафларида кетаётган руҳбондир. Шоир ўз Тилининг луғат бойлигини, салоҳиятини оширувчи, адабий-эстетик ҳодисаларни бирлаштириб, инсоният шу пайтгача эришган тафаккур мақомининг симметрияларини кашф қила оладиган, башариятни уйғотувчи Комил Инсондир. Davomini o'qish