Тонг саҳардан забтига олган изғирин қош қорая бошлаганда бироз пасайиб, пешиндан бери учқунлаётган қор ростакамига гупиллай бошлади. Абдураҳмон чорва сурувни ўтовига яқин пастқамликдаги қалин саксовулзорга эндирди. У ер сал бўлса-да шамолдан пана, совуқни қайтариб туради…. Davomini o'qish
Oy: Ноябрь 2015
Anvar Suyunov. Oqtirnoq & Bahodir Karim, Normurod Norqobilov, Otabek Safarov: Hikoyani o’qib
Уни илк бор Ғўбдинтоғ этагида учратдим. Қуёш нурлари нимжўш рутубатни кесиб, тираманинг ачимтир иссиғи забтига олганида яйдоқ далада лўккиллаб кетиб борарди. Аҳён-аҳёнда бийдай ялангликда ис олиб чопар, гоҳида бўйнини чўзиб шувоқлар орасига ҳезланиб тикилиб қоларди… Davomini o'qish
O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan uchrashuv
11 ноябр куни соат 14.00. да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг кичик мажлислар залида таниқли шоир Хуршид Даврон билан учрашув ўтказилади. Адабиётшунослар ва санъаткорлар иштирокида қатнашадиган учрашувга адабиётимиз ва шоир ижоди ихлосмандларини таклиф қиламиз.
Davomini o'qish
Ibodat Rajabova. Yulg’un gullar dilni chimchilar
Ибодат Ражабова шеърларини ўқиган китобхон уларнинг ўзига хос тимсоллар силсиласини, фақат айни шу шоирага хос бўлган фикру мушоҳада тизимини сезади. Бир суҳбатда эътироф этилганидек, бухоролик иқтидори баланд шоиранинг шеърлари тил билан эмас дил билан ўқиладиган шеърлардир. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Istilo
Гарчи далв ойининг охирларида кун тўсатдан қиш фаслига хос бўлмаган тарзда исиб жўнаган бўлса-да, унга деярли ҳеч ким эътибор бермасди ёки эътибор беришсалар ҳам ўлгудек ичиб олган бўлса керак, деган хаёлга боришарди: кийими, исқирти чиққан ёмғирпўшини айтмаса, иш излаб, дайдиб юрадиган қора ишчилардан фарқи йўқ эди; у негадир ҳеч кимга юзини кўрсатмасликка ёки биров билан дуч келмасликка ҳаракат қилар, агар қаршисидан йўловчи келаётган бўлса, юзини эълонлар тахтасига буриб ўзини худди ўқиётгандай кўрсатиб турар ва яна йўлга тушар, ўзини кимсасиз кўчаларга яширарди. Davomini o'qish
Boborahim Mashrab. G’azallar, murabba’lar, muxammaslar
Дарвешлик Машраб учун шоҳликдан баланд. У «жон тўтисини ишқ ила сарбоз этай деб», жандани кийиб ўзни дарбадарликка чоғлаган эди. Машраб чин маънодаги ошиқ шоирдир. У «Шариат шарбатин ичгон», «Тариқат ҳалқасин тутқон», «Ҳақиқат шоҳини сургон», «Маломат куйида юргон», «Муҳаббат йўлида куйгон» «суяр қуллар», яъни Ҳақ ошиқлари фикру кечинмалари ифодачиси. Машраб ҳақиқий ишқ баҳрига чўмган санъаткор эди: «Шудам пайғамбари савдо, мани девонаи Машраб» (Иброҳим Ҳаққулнинг «Машраб нафаси» мақоласидан). Davomini o'qish
Mashrab Boboyev. Barhayot vijdon
Саҳифа таниқли фаластин шоири Муин Бсису таваллудининг 85 йиллигига бағишланади
Шоирнинг ҳаёти деганда биз кўпинча тунни, гулни, булбулни, шуҳратни тасаввур қиламиз, холос. Шоир деганда кўпинча фақат шеърини, майни, маҳбубасинигина биладиган одам кўз олдимизга келади. Эҳтимол, шундай шоирлар ҳам бордир. Лекин, буюк Навоийни, Пушкинни, Байронни, Маяковскийни эслайлик. Улар доҳий санъаткор бўлиш билан бирга ўз даврининг етук гражданлари, демак, етук курашчилари ҳам бўлган. Давр шеъриятининг энг ёрқин намояндаларидан бири бўлган Муин Бсису ҳам шундай яшади. Davomini o'qish
Umar Sayfiddin. Qurbaqa duosi
Энг қизиқ кишилардан бири мудир эди… Бу дунёда унинг қадар интизомпарвар, қонунпарвар, усулпарвар бир одам кўрмадим. Биринчидан қўл остида ишлаган кишиларнинг ҳеч бири билан шахсий муносабатда бўлмас; мактаб ҳайъатининг ташқарисида худди афсоналардаги маъбуд каби яшарди. Орамизда лақаби “шу сабабдан” эди. Ўта аҳамият берган нарсаси — мажлис кунлари, хонасида тўпланган вақтимиз ҳеч биримизни гапиртирмас, ҳаммамизга “шу сабабдан, шу сабабдан” деб айри-айри расмий ёзувлар ёздирарди. Ҳар қанақанги масала бўлса, айни сўзлар билан айни жумлаларнинг охирига юқоридаги “шу сабабдан”ни қўшиб ёздриргандан кейин, масалани ҳал қилдим деб ўйларди.
Nodira Afoqova. Ijod — yaratishga g’ozal mubtalolikdir
Ижод – инсон зотига дахлдор бўлган энг сирли ҳодисалардан бири. Ижоднинг асоси (мояси десак ҳам бўлади), моҳияти, намоён бўлишини тушуниш ва тушунтириш анча мушкул, чунки ижод ҳам илоҳий-табиий, ҳам ижтимоий жиҳатга эга. Ижоднинг ҳар икки жиҳати ҳақида ҳозирга қадар анча-мунча фикрлар, қарашлар баён қилинган; булар ичида унинг ижтимоий томони ҳақидаги фикрлар салмоқлироқдай назаримда… Davomini o'qish
Ikrom Otamurod. Balki
Таниқли шоир Икром Отамурод бугунги кунга қадар миллий шеъриятимизда ўзига хос ижод намуналари, қолаверса, «Ярадор умид отлари», «Сопол синиқлари», «Изтироб» каби достонлари билан кўплаб шеърият мухлислари қалбини забт этган. Бугун шоирнинг «Балки” деб номланмиш янги достонидан парча тақдим қилмоқдамиз. Davomini o'qish
Dilnavoz Yusupova. Buyuk do’stlik namunasi & Umid Bekmuhammad. O’n bir Jomiyning eng ulug’i
7 ноябрь — Шарқ адабиётининг буюк сиймоси Абдураҳмон Жомий таваллуд топган кун
Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийнинг дўстона муносабатлари алоҳида эътибор ва эътирофга молик ҳодиса ҳисобланади. “Хамса” достонларининг ҳар бирида Абдураҳмон Жомий учун алоҳида боб ажратилганлиги ҳамда “Хамсат ул-мутаҳаййирин” (Беш ҳайрат) асарининг мавлоно Жомийга бағишлаб битилганлиги буни яққол тасдиқлаб туради. Davomini o'qish
«Kitob olami» do’koni haqida 10 ma’lumot (fotoreportaj)
Куни-кеча пойтахтимизда китобсеварлар учун янги маърифий мажмуа ишга туширилди. Kun.uz сайти мутолаа ишқибозларини мазкур китоб супермаркети фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида фоторепортаж уюштирди. Шунингдек, диққатингизга «Китоб олами» дўконига оид 10та қизиқарли маълумотни тақдим этмоқда. Davomini o'qish