Aleksandr Kuprin. Ikki hikoya

055     Венециялик буюк скрипкачи ва бастакор Никколо Паганини сеҳр-ли скрипка эвазига Иблисга иймонини сотганлиги ҳақидаги ривоятни ким ҳам билмайди? Ҳаттоки ҳамма нарсадан шубҳаланувчи, даҳрий ва ҳажвчи бўлган атоқли шоир Ҳенрих Ҳейне ҳам бу афсонага ишонган. Лекин бу келишувда ким ютиб чиққанлиги – инсонми ёки унинг душманими – бу ҳеч кимсага аён эмас. Венгриядаги кўчманчи лўлилар орасида бир ғалати ривоят юради. Бунга ишонасизми йўқми – ўзингизга ҳавола. Davomini o'qish

Erkin A’zam. O’zi bir chinor edi

034    Устоз адиб Асқад Мухтор таваллуд топган куннинг 95 йиллиги олдидан

Шеър тинглаётган жўралар менга саволчан тикилади: ким, қайси шоиринг бу? Овоз таниш, жуда таниш, шу қадар юракка яқин, қадрдонки, баайни болаликдан бу оҳангларни тинглаб ўсгансиз, баайни ҳикматларга кон мўйсафид бобонгиз бошингизни силайтуриб ҳасратли бир кўйда арзу ҳол этмоқда. Davomini o'qish

Nodir Normatov. Ayol ovozi

045    Бу воқеа жануб шаҳарларининг бирида бўлган эди. Дарё бўйидаги касалхонанинг энг осойишта, энг чекка хонаси кўм-кўк экинзор рўпарасида жойлашганди. Бу хонада бир ҳафтадан бўён ёш, ориққина йигит ёлғиз ётар, ташқарига чиқмас, ҳеч ким билан гаплашмас, ҳаттоки, овқатга ҳам бормасди. Davomini o'qish

Alisher Navoiy: Hijron kuni har xastaki, jonong’a yo’luqti

021   Қадимги табобат китобларида ишқ касалликнинг бир тури сифатида тавсифланади (чунки ошиқнинг аҳволи руҳиясида ўзгариш бўлади) ва бунга ягона чора – висол экани айтилади. Навоий шунга ишора этиб, барча ошиқлар висолга эришса, мақсуди ҳосил бўлишини айтади, аммо ўз дардига даво йўқлигини, ўзи “ғами ҳижрон”га мубтало эканини изҳор этади. Бу фикр шоирнинг бошқа бир ғазалида ҳам надомат таъкидланганини ёдга олиш мумкин: “Ғамимға чорасизлик – чора бўлмиш…” Davomini o'qish

Fozil Iskandar. Yurak

016   “Мен рус ёзувчисиман, аммо Абхазия куйчисиман”, дея таъкидлаган эди Фозил Искандар. Рус тилида ижод қилган Чингиз Айтматов асарларида у мансуб қирғиз халқининг ҳаёти ва миллий ўзига хослиги ёрқин акс этганидек (“Оқ кема ”, “Алвидо, Гупсари”, “Момо-Ер”, “Асрга татигулик кун” ва 6.), Фозил Искандар асарларида ҳам абхаз халқининг ҳаёти ва миллий руҳияти кенг эпик миқёсларда ва гўзал шакпларда тараннум этилади. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Falsafa va madaniyat.

034

     Бизнинг фикрларимиз, қарашларимиз, ўзимизни тутишимиз, ижтимоий фаолиятимиз, умуман, ўзимизни намоён қилишимиз маданиятимизнинг инъикосидир. Ички маданиятимизнинг моддий тарзда намоён бўлиши. Маданиятимиз қандай бўлса, биз ҳам шундаймиз. Ички маданият ички «мен»нинг намоён бўлиши, бу «мен» ўзини муносабат ва ҳолатлар, юриш- туриш, ўзини тутиш орқали, яъни бизнинг фаолиятимиз орқали ўзини намоён этади. Davomini o'qish

Shukur Qurbon. «Saylanma»dan she’rlar

077     Етмишинчи йилларга келиб янги бир тўлқин, янги бир истеъдодли авлод сафимизга қўшилди. Ўзбек назми ва насрига янги руҳ кириб келди. Бу авлод сафида пешқадамлардан бири Шукур Қурбон эди. Унинг ҳаяжонга тўла юраги, айтган сўзи, ёзган шеъри, ҳар бир хатти ҳаракатида аён бўлиб турарди (Устоз Эркин Воҳидовнинг «Сайланма»га ёзган сўзбошисидан). Davomini o'qish

Knut Hamsun. Ishq gadolari

034   Норвег адабиётининг энг машҳур вакили Кнут Ҳамсун ижодини шеъриятдан бошлайди. Бироқ 1890 йилда у ёзган “Очарчилик” қиссаси адибга фақат Норвегияда эмас, ундан ташқарида ҳам катта шуҳрат олиб келди. Ҳамсуннинг қаҳрамонини Достоевский қаҳрамонлари билан қиёс қилишади. Ёзувчи норвег адабиётидаги модернизмнинг энг йирик вакили деб тан олинади. Унинг услуби таъсирини кейинчалик Жеймс Жойс, Марсель Пруст ва Виржиния Вульф асарларида кўриш мумкин. “Ер мевалари” (1917) ёзувчи ижодий фаолиятининг энг юқори чўққиси бўлиб, айнан шу асари учун у Нобель мукофотига (1920) лойиқ кўрилди. Davomini o'qish

«Adabiyot qalblarni birlashtiradi…» Yozuvchi Isajon Sulton va adabiyotshunos Gulnoz Sattorova suhbati

034    Ижод санъатгагина хос атама эмас. Яратилган ҳар қандай янгилик тафаккур меваси бўлиши билан бирга, ижод маҳсули ҳамдир. Мавзуга шу тарз ёндашсак, моҳиятга яқинлашиб борган бўламиз. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Oktyabr she’rlari

034    Хабарингиз бор, ҳар ойнинг якунида устоз Абдулла Ориповнинг янги ёзилган шеърларини эълон қилиб бормоқдамиз. Афсуски, бу гал интернет алоқаси билан боғлиқ муаммо туфайли уларни бироз кечикиб тақдим этмоқдамиз. Узр сўраб, атоқли шоирнинг октябрь ойида ёзган шеърлари мутолаасига даъват этамиз. Davomini o'qish

Yuxan Borgen. Baxt

002    Жаҳон насрининг энг ёрқин сиймоларидан бири, норвегиялик ёзувчи Юхан Боргеннинг “Бахт”новелласида ёлғиз аёл иродаси, ҳаётга муҳаббати нафис бўёқларда тасвирланган. Бош қаҳрамоннинг теран туйғулари, оғир изтироблари ажиб чизиқлар ва воқеаларда очилади. Ёлғиз яшаётган аёлнинг дунё билан нафас олиши, уни нозик идрок этиши ўқувчини ҳайратга солади. Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. «Ilk avval ko’zimni ishq bilan ochdim…»

045     Сарлавҳага чиқарилган Чўлпон мисрасида “Анодин қай куни туғдим, сенинг ишқинг билан ёндим” дея фиғон чеккан хижронзада Машраб, умуман, Ҳақ ишқини куйлаб ўтган салафлар анъанасининг таъсири йўқ эмас. Бироқ мудом “кўнгли янгилик қидириб” яшаган Чўлпон салафлари фаол қўллаган “ишқ”, “ошиқ”, “ёр” образларига янгича маъно юклади: унинг талқинида “ёр” юрт озодлигию, “ошиқ” эркка ташна кўнгилдир… Davomini o'qish