Archibald Maklish. Kitobning qudrati

08     Таниқли америкалик шоир, ёзувчи ва драматург, уч карра Пулитсер мукофоти билан тақдирланган, узоқ йиллар АҚШ конгресси кутубхонаси мудири, Америка санъат ва адабиёт академияси президенти бўлган Арчибалд Маклиш (1892 — 1982)нинг  мамлакат китоб сотувчилари ассоциациясининг 1943 йил 6 майдаги мажлисида сўзланган нутқини сизга тақдим этар эканман, Davomini o'qish

Herman Vamberi. Buxoro yoxud Movarounnahr tarixi & Umid Bekmuhammad. Vamberining yashrin sayohati

08    Вамберининг венгер тилининг келиб чиқишини ўрганишга қизиқиши уни Истамбулга етаклади.20 ёшида Усмонлилар салтанатига келгач, обрўйли турк хонадонлари болаларига ғарб тилларидан таълим беради.Вамбери Истамбулдалик пайтида турк, ўзбек, араб ва форс тилларини ҳам чуқур ўзлаштириб олади.Ислом дини қонун қоидаларини чуқур эгаллайди.Шунингдек, у тилшунослик борасида катта иш қилиб, 1858 йилда 14 минг сўздан иборат «Немисча-туркча», 1860 йилда 40 минг сўзни ўз ичига олган «Ўзбекча-немисча» луғатни Истамбулда нашр этдиради. Davomini o'qish

Usmon Qo’chqor. Akssiz sadolar & Uyqudagi minora & Laylo Sharipova. Samimiyatga yo‘g‘rilgan she’riyat

12215 июл — Шоир Усмон Қўчқор таваллудининг 65 йиллиги

   Усмон Қўчқор ўз шеърларида тарихдан тимсоллар ахтаради”. Шоир ижодига хос жиҳатлардан яна бири айнан шу: тарихга мурожаат қилиш орқали халқ дардларини ифода эта олиш, бу дардлардан маърифий сабоқ чиқара билиш. Унинг “Бухоро триптихи”, “Амударё”, “Бухоронинг акс¬сиз садолари”, “Тарих” каби шеърлари фикримизни далиллайди… Davomini o'qish

Suyima G’anieva. Amir Temur va temuriylar Navoiy nigohida & Xurshid Davron. Navoiy va temuriylar. Temurnoma (1996).19-qism.

Ashampoo_Snap_2018.03.22_16h19m10s_002_.png   Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкират уш-шуаро” тазкирасида келтирилишича эса, Темур Бағдод юришига отланиб турганда Бағдод ҳокимидан форсийда ёзилган бир қитъа олади. Унда «Биз ҳеч нарсадан қўрқмаймиз, Семурғ каби қанотларимиз бор», қабилида сўзлар битилган бўлади. Шундан Темур “Кошки мен шеър ёза олсам эди, шу қитъага жавоб битардим. Шояд фарзандларим ёки набираларимдан бирортаси Аҳмад Бағдодийга жавобия қитъа ёзса”, деганида, набираси Халил Султон жавоб қитъасини ёзган экан… Davomini o'qish

Hofiz Sheroziy. G’azal va ruboiylar & Benazir Muhammad. Hofiz bashorati yoxud shoir qaysi davrga xitob qilgan edi?

02   Болалигимда ҳар гал бобомнинг уйига борганимда тоғаларим мен учун мўъжиза бўлган “магнитофон” деган матоҳга магнит лентасини қўйиб бир қўшиқни айлантиришарди. Қўшиқ куйлаётган кишини Қори дейишарди, яъни, қўшиқчи кўзи ожиз одам эди. “Ин чи шўраст…” деб бошланувчи қўшиқ сўзларига унчалик тушунмасам ҳам, маъносига ақл ва идроким етмаса ҳам, Қори дунёдан, одамлардан нолиётганини ич-ичимдан сезар, унга негадир раҳмим келарди… Davomini o'qish

Anna Svirshinska. She’rlar. Rafiq Saydullo tarjimasi

088    Анна Свиршинска шеърлари ҳаётийлиги, жонли ва таъсирчанлиги билан ажралиб туради. “Унинг “эскича урф”даги жиддийлиги, ҳаётсевар ҳазили, ҳайрат ва ҳаяжонисиз поляк шеърияти ғариб ва нурсиз бўлиб қоларди” – деб ёзганди машҳур адабиётшунослардан бири. Davomini o'qish

Abdulla Ulug’ov. Afsonalarning badiiy talqini & Odil Hotamov. Ona bug’u keltirgan beshik & Chingiz Aytmatov asarlaridagi rivoyatlar asosida multfilmlar

05Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги олдидан

Чингиз Айтматовнинг “Оқ кема”, “Асрга татигулик кун”, “Қиёмат”, “Тоғлар қулаётган замон (“Абадий қаллиқ”) тилга олинганида улардаги афсоналар эсга тушади. Аниқроғи, ушбу афсоналар мазкур асарларининг мазмун-моҳиятига сингдириб юборилган. Бугунги кун кишилари тақдири асос қилиб олинган айни асарларда афсона, ривоятлар сюжетнинг муҳим тармоғига айланиб, уқубат, изтиробга тўла ҳозирги ҳаёт хусусида ўйлантиради. Davomini o'qish

Erkin A’zam. Hulo’l & Erkin A’zam “Ikki eshik orasi” teleloyihasida & “Ertak bilan xayrlashuv” hikoyasi asosida film

08  Бола ҳулўл теришга одатда Рашид жўраси билан бирга келарди. Рашид бугун йўқ – шаҳардаги аммасиникига кетган. У кечаёқ “пилони”ни тўлдириб қўйган эди-да. Шунинг учун бугун ўғил боладан бир ўзи, қизларга дугона бўлиб ҳулўл териб юрибди… Davomini o'qish

Rafiq Saydullo. Yangi she’rlar

007    Рафиқ Сайдулло тажрибани, ижодий изланишларни ижод иқлимининг табиий жараёни деб билади. Тажрибалар, энг аввало, шеърга, сатрга, оҳангга табиийлик бағишлайди. Бу унинг бизга йўллаган янги шеърларида ҳам кўриниб туради… Davomini o'qish

Ilya Ilf, Yevgeniy Petrov. O’n ikki stul. Ostiga chizilgan parchalar

001    “Ўн икки стул” асари аввало икки жиҳати билан эътиборни тортади. Биринчиси – муаллифнинг иккиталиги: бошқа асарларда ҳам ҳамкорлигини давом эттирган Илья Ильф ва Евгений Петров дунё адабиётида деярли учрамайдиган ишга қўл уришган: биз адабиёт – кўнгил иши, юракдаги туйғуларнинг акси, деб ҳисоблашимизнинг инкори ўлароқ, “келишиб” ёзган ҳолда етук адабиёт намунасини ўқувчиларга туҳфа қилишган…. Davomini o'qish