Эдворт Олвортнинг “жадид адабиётида акс этган миллий уйғониш кайфияти Рауф Парфи каби ёш ижодкорлар шеъриятида ҳам акс этмоқда” қабилидаги фикрларидан “Рауф Парфи Бухоро мотиви воситасида миллатпарварлик ғояларини тарғиб қиляпти” деган қарашни илғаш мушкул эмас. Davomini o'qish
Oy: Июль 2018
Nazar Eshonqul. Bepoyon osmon
Хат қисқа ва зардали эди — “Ойтўлди энанг оғир ётибди. Жони узилмасдан кел!”— бунақа дағал жумлаларни фақат аммам ёздириши мумкин, бошқа ҳеч ким. Пашшанинг қанотидай келадиган шу бир парча қоғозда ҳам Ойтўлди энамга нисбатан бир умр тарк этмаган таъна-ю дашномини, ўзининг азалий муносабатини билдириш учун “Ойтўлди энанг” дея истеҳзо қилгани ва бундай пичингу киноялар фақат аммамнинг қўлидан келишини хатни ўқигандаёқ тушунган эдим… Davomini o'qish
Mavlono deydiki…
Эй, дил! На битмас хазинасан, на давосиз дард. Дедиларки, кўздан йироқ кўнгилдан йироқ. Дедимки, кўнгилдаги кўздан йироқ бўлса не наф? Дўст деб аччиқ гапирганга эмас, аччиқни ширин гапирганга айтилади… Davomini o'qish
Oygul Suyundiqova. Cheksiz qoinotning zarrin lahzasi & Men tug’ilgan yurt (2007)
Шоира Ойгул Суюндиқова шеъриятини кузатиб, «майин», «дилбар» деган сўзлар ҳаёлимдан ўтди. Ойгул сўзларни ўз майлига қўйиб беради, оҳиста таърифларга олиб киради (Ойдин Ҳожиеванинг «Ойгулнинг кўнгил ватани» мақоласидан. Мақола билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish
Lu Sin. Ertaga
Чироқнинг хира шуъласи боланинг кўк-қизғиш юзига тушди. «Яна нима қилсам экан? – дея ўйланди ёш она. – Ибодатхона қўнғироғини чалдим, қурбонлик қилдим, уйда дори-дармон ичирдим… ҳеч нарса ёрдам бермади… Энди табиб Хэ Сяо-Сяога олиб бориш қолди. Балки Бао-Эр саҳаргача тузалиб қолар? Қуёш чиқиши билан иситмаси тушиб, нафас олиши бир маромга қайтар? Бетоблар кўпинча шундай тузалиб кетишади-ку». Davomini o'qish
Mirzo Maryamxon Xoniy. She’rlar
Шоира Хоний (асли исми Биби Марямхон) Қўқон яқинидаги Ойимчақақир қишлоғида китобдорлар оиласида туғилган. Қўқон адабий муҳити зийнати бўлмиш Нодира, Увайсий каби шоиралар шеъриятининг Хоний ижодига таъсири катта… Davomini o'qish
Nurulloh Muhammad Raufxon. Kitob haqida 10 savolga 10 javob.
Ўқилмаган китобнинг ахлатда ётган қоғоздан фарқи йўқ. Сотиб олиб ўқимаган одам эса, Қуръони карим таъбири билан айтганда, “…сўнгра уни кўтармаган (ўқимаган ё ўқиганига амал қилмаган) кимсаларнинг мисоли худди китобларни ортиб кетаётган эшакка ўхшайди” (Жума сураси 5-оятдан) маъносидаги таърифга тушиб қолиш эҳтимоли бор, Оллоҳ сақласин. Davomini o'qish
Salim Ashur. She’rlar
Мен дастлаб адабий оқимларнинг ишқибози бўлдим. Хусусан, поэзияда футуризм, акмеизмни, прозада сюрреализмни ўргандим. Уларнинг тажрибаларини ёзганларимда синамоқчи бўлганман. Синаганман. Лекин, ўша қораламаларим ўзимга ёқади. Уларда қандайдир эркинлик, дахлсизликни сезаман (Салим Ашур билан суҳбатдан. Мана бу саҳифада тўлиқ ўқишингиз мумкин.). Davomini o'qish
Mutolaa mo’jizasi. Suhbat
Китоб — лаганбардорлик қилмайдиган дўст. Унинг инсон камолотидаги ўрнини бошқа ҳеч бир восита боса олмайди. Шундай экан, бугун ана шу дўст билан боғлиқ ҳолда кўп тилга олинаётган китобхонлик қандай мезон ва талабларни қамраб олади? Ўзи, аслида, китобхонлик маданияти қандай бўлиши керак? Davomini o'qish
Milliy kutubxonada ikki mashhur ozarbayjon shoiri: Salim Bobulloo’g’li va Ajdar O’l bilan uchrashuv
2018 йил 7 июль куни соат 15.00 да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида қардош Озарбайжон шеъриятининг икки таниқли вакили Салим Бобуллоўғли ва Аждар Ўл билан ижодий учрашув бўлиб ўтади. Чет элда сафарда бўлганим сабабли бу икки қадрдон дўстим билан учрашиш имкони йўқлигидан армон қиламан. Бу учрашувга боришга муяссар юртдошларимга ҳавасим келади. Davomini o'qish
Lev Tolstoyning podshohga maktubi & Lev Tolstoy. Iqrornoma
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаев мазкур мактубни, янглишмасам, қисман таржима қилиб, уни дастлаб Лев Толстой тўғрисидаги “Танҳолик” ҳикоясида келтиради. Бу ҳикоя дастлаб “Ёзувчи” газетасида 1998 йилда эълон қилинган. Мактубнинг нисбатан тўлароқ шаклини кейинги йили “Тафаккур” журналининг 1-2-сонларида эълон қилинган “Жамиятнинг мақсади” мақоласида келтиради (Мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Sayfi Saroyi. Asarlaridan namunalar & Sayfi Saroyi. Gulistoni bit-turkiy
Бизгача Сайфи Саройининг 10 дан ортиқ ғазал, қасида, қитъа, рубоий, «Суҳайл ва Гулдурсун» достони, «Гулистони бит-туркий» асари етиб келган. «Синдбоднома»ни ўзбек тилига қилган таржимаси сақланмаган. Шеърларида ватанпарварлик, одамийлик, инсон қадр-қиммати, дўстлик, муҳаббат мотивлари билан бирга ижтимоий мавзу ҳам куйланган («Кўнгул», «Топилмас», «Эрур» ва б.). Davomini o'qish