Xurshid Davron. Ayol va muhabbat haqida she’rlar

09    Бу дунёда биргина аёл бор бўлгандаям дунёда муҳаббат бор, демак  ҳаёт бор, деб куйлаган эди беназир озарбайжон шоири. Аёлга бўлган муҳаббат инсоният пайдо бўлганидан буён адабиётнинг бош мавзуларидан бири бўлиб келмоқда. Davomini o'qish

Xurshid Davron. 500 so’mlik puldagi yozuv.

500

    Бу битикни бундан роппа-роса 10 йил аввал иш дафтарларимдан бирига ёзиб, кейин таҳрир қилмай, ўзгартирмай саҳифамга жойлаб қўйган эканман. Орада бир президент келиб, бошқаси келди. «Нима ўзгарди, яхшиландими ёки баттар бўлдими?»  деб  ўйладиму  ёзганимни яна сизга тақдим этгим келди. Davomini o'qish

Mahmud Abulfayz. Odamni armonlar ulg’aytiradi

1212 апрел — инсоннинг илк марта космосга парвоз қилган куни

   … Биз ғоятда хурсанд эдик. Лекин нега хурсанд эдик, ҳали тўла англаб етмагандик. Агар шунда биров тўхтатиб, бу чегарасиз севинчимизнинг сабабини сўраса, балки жўялироқ жавоб айтолмаслигимиз ҳам турган гап эди. Сизга ҳозир нима деб тушунтирсам экан? Яъни хурсандчилигимизнинг миқёси шу қадар чуқур ва баҳайбат эдики, мана, орадан қирқ йилдан кўпроқ вақт ўтса ҳамки, 1961 йилнинг 12 апрелидаги эҳтиросли ва ҳаяжон бўғзимга тиқилган ҳолатимни асло унутолмайман. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do‘st. Dashtu dalalarda. Hikoya & Radiohikoya

077 Хадича кетдию кўнглидан ҳаловат ҳам кетди. Уй бамисоли ўлик чиққандай ҳувиллайди. Полвоннинг юраги ториқди — уйни тарк этди, боққа олиб тушадиган қияликдаги бобосидан қолган ертўлани ўзига бошпана қилди. Одамларнинг кулишини биларди, аммо уйдаги ҳамма нарса Хадичани эсга солади: остонага қадами теккан, деворга елкаси — чидаб ўтириши қийин бўлди… Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. Darvoza yonidagi it.

Ashampoo_Snap_2017.04.12_23h14m11s_001_.pngАТОҚЛИ ЁЗУВЧИ МУРОД МУҲАММАД ДЎСТНИ 75 ЁШИ БИЛАН САМИМИЙ ҚУТЛАЙМИЗ!

Тонготарда итни уйқу элитди. У тушида онасини кўрди. Кейин уни хўжайин чакмонининг бағрига солиб, уйига опкелди. Унга сири кўчган сопол товоқчада сут беришди. Хўжайиннинг болалари суйиб эркалашди, унинг жажжи оқ-қора холдор панжаларини ўпиб, юзларига суркашди… Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. Haqiqiy yozuvchi bo’lmoq uchun

Ashampoo_Snap_2016.12.25_15h14m37s_001_.png10 апрел — Буюк адиб Абдулла Қодирий таваллуд топган куннинг 130 йиллиги 

    Сўз сўзлашда ва улардан жумла тузишда узоқ андиша керак. Ёзувчининг ўзигина тушуниб, бошқаларнинг тушунмаслиги катта айб. Асли ёзувчилик айт­моқчи бўлган фикрни ҳаммага баробар англата билишда, орага англашилмовчилик солмасликдадир… Davomini o'qish

Abdulla Qodiriy. O’tgan kunlar. Roman asosıda ko’p qismli radiospektakl & Umarali Normatov. «O’tgan kunlar» va qo’rquv saltanati

07«Ўтган кунлар», бир қарашда, анъанавий ишқ достонларини ҳам эслатади. Унда Отабек билан Кумушнинг ишқий саргузаштлари, фожиаси жуда катта маҳорат билан тасвир этилган. Асардаги ишқий саргузаштлар китобхонни ҳаяжонга солади, Отабек билан Кумушнинг гўзал бахтини барбод этган омиллар кишини чуқур ўйга толдиради. Муаллиф ошиқларнинг ишқий саргузаштлари баҳонасида муайян тарихий даврни — Туркистоннинг рус босқини арафасидаги аҳволи, қора кунларини кўз олдимизда гавдалантиради. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Abdulla Qodiriyga bag’ishlangan she’rlar.

033

    10 АПРЕЛ — БУЮК АДИБ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 130 ЙИЛЛИГИ

Бир неча шахсларнинг орзусича маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди, жисмоний ўлим менга қўрқинч эмасдир. (Абдулла Қодирийнинг судда сўзлаган нутқидан) Davomini o'qish

Bella Ahmadulina. She’rlar & Nodirabegim Ibrohimova. Osmonga qarab she’r o‘qigan ayol

Ashampoo_Snap_2017.03.22_00h31m56s_001_.png10 апрель — Таниқли рус шоираси Белла Аҳмадулина таваллуд топган кун

    Белла Аҳмадулина номи рус шеъриятида ўчмас из қолдирган. Дилбар ва жозибали сатрлар етиб бормаган кўнгиллар йўқ эди, десак адашмаймиз. У кўплаб эсселари билан ҳам адабиёт хазинасига катта ҳисса қўшган. Айтиш керакки, Аҳмадулина йигирманчи асрнинг серқирра ижодкори эди: шоира, адиба, таржимон. Бугун таваллуд куни арафасида ижодкорнинг ҳаёт ва ижод йўлига назар соламиз, шеърларини мутолаа қиламиз. Davomini o'qish