17 июнь — Ўзбекистон халқ рассоми Жавлон Умарбеков таваллуд топган кун
Рассом Жавлон Умарбеков билан мени Акутагава Рюноскэ таништирган. Улкан япон адибининг ижоди билан қизиқиб, унинг номини дунёга машҳур қилган “Расёмон дарвозаси” новелласини ўзбекчалаштирдим. Унга сурат чизишни Жавлон акадан илтимос қилдим.
Хуршид ДЎСТМУҲАММАД
НУРЛАР, СОЯЛАР ЖОЗИБАСИ
Рассом Жавлон Умарбеков билан мени Акутагава Рюноскэ таништирган. Улкан япон адибининг ижоди билан қизиқиб, унинг номини дунёга машҳур қилган “Расёмон дарвозаси” новелласини ўзбекчалаштирдим. Унга сурат чизишни Жавлон акадан илтимос қилдим. Орадан уч-тўрт кун ўтмай сурат гайёр бўлди. Тўғриси, новеллада тасвирланган хизматкор йигит ва бахти қаро кампир образи таъсирида юрибману, Киото шаҳридаги ўша давр фожиасини етарли даражада гасаввур қила олмаган эканман. Унга чизилган суратни кўриб, япон Акутагаванинг маҳорати ўзбек Умарбеков мўйқалами орқали бу қадар таъсирли акс топганидан ҳайратга тушдим. Журнал муқовасининг (“Фан ва турмуш”, 1984 йил, 7-сон) бир саҳифасига жо бўлган сурат шу қадар меҳр ва маҳорат билан чизилганки, ундаги ранглар мутаносиблиги, арзимасдек туюладиган чизгилар шаҳар ва қаҳрамонлар бошига тушган кулфатнинг бутун фожиасининг рамзий ифодасига айланган. Умарбековнинг мўйқалами ана шу ифода “тили”ни топа олган.
———————-
Жавлон Умарбеков:
— Мен устахонамда яшайман, ижод ва яшаш мен учун қарийб бир хил тушунча…
—————————
Санъатшунослик доктори Акбар Ҳакимов Ўзбекистонда Бадиий академия гашкил этилиши ҳақидаги Фармоннинг улкан аҳамияти ҳақида зўр ҳаяжон билан гапира туриб, тасвирий санъат соҳасида ҳароратли ўлкаларнинг ўрни алоҳида ўрин тузшшини айтди. Буни қарангки, совуқ ўлкаларда яшовчи рассомлар Ўзбекистон табиатида кузатиш мумкин бўлган… нур ва соялар мафтуни эканлар! Ўзбекистонда қуёшнинг нури ҳам ўткирроқ, унинг сояси ҳам шунга яраша жозибалироқ, мазмунлироқ товланувчи рангларга бой саналар экан!
Жавлон Умарбековнинг куни кеча нашрдан чиққан каталог-мажмуасини варақлаётиб, беихтиёр санъатшунос олимнинг шу гапи эсимга тушди. Дарҳақиқат, рассомнинг кейинги чорак асрлик ижодига мансуб ўнлаб асарларини томоша қилсангиз, нур ва соялар уйғунлиги мусаввир маҳоратининг бош белгиларидан эканига ишонч ҳосил қиласиз. Ёрқин нурларнинг “кескир”лиги, ранглар симфониясининг бойлиги ва сояларнингсерқатламлигинингўзиёқ рассом ижодининг миллийлигидан, ўзбеконалигидан далолат беради.
Табиий, нурлар ва соялар уйғунлигининг вазифаси бу билан чекланмайди. Ижодининг дастлабки босқичларидаёқ мусаввир асарлари кўп фикрлиликка мойиллиги билан ажралиб турган эди. 70-йилларнинг ўрталарида яратилган “Оқшом натюрморти”, “Қишки ҳовли” ва айниқса, “Ёз” асарларида сезила бошланган фикр серқатламлиги санъаткор-рассомнинг кейинги босқич ижодида етакчи хусусиятга айланди. Жавлон аканинг асарлари дунё модерн адабиёти оқимига мансуб асарлар янглиғ тушуниш “қийин” суратларга айланиши кузатилди. Бунга у ранглар ва соялар мутаносиблиги борасидаги маҳоратини ошириш билан бир йўла кўпфигурали, кўппланли, кўпдеталли полотнолар ижод қилиш “машқи”ни олиш ҳисобига эришди. Шу тариқа шакл мураккаблигига яраша маъно-моҳият қатлами — кўлами чуқурлиги ҳам кўзга яққол ташлана бошлади.
“Услублар, жанрлар, мавзуларни ўзгаргириш, — деб ёзади А. Ҳакимов кагалогдан жой олган мақоласида, — шўро рассомлари ижодининг ўзига хос хусусиятидир, чунки сиёсатлашган санъат мафкуравий шиорлар ва бир сониялик чақириқларнинг алмашиб туришини акс эттиришга мажбур эди”.
Фикримизча, ижоддаги услубий ва жанрлар ўзгаришини фақат сиёсийлашган санъатнинг асорати, дея талқин қилиш унчалик тўғри бўлмас. Хусусан, бу фикрни Жавлон Умарбеков ижодига татбиқ этилса, унинг иазанишлари тинимсиз атмашиб турган мафкуранинг акс таъсири эмас, балки ижодкор бадиий тафаккури эволюциясининг самараси сифатида кўзга ташланаци. Рассом ўзи забт этган ва кечагина ихлос билан мўйқалам тебратган ижодий поғонани бугун тарк этади ва
олдинга силжиш ниятида навбатдаги поғонага интилади. Мазкур поғонага услубни ўзгартиришлар, жанрлар хилма-хиллиги, мавзуларни янгилаш эвазига эришиш бадиий ижод оламида ўз-ўзидан қониқмаслик шарофати ва изланишлар маҳсули, дея баҳоланади.
Жавлон Умарбеков чиндан ҳам мустабид мафкура интизомига хилоф ўлароқ “ёқимли ўзбошимчалик” (А.Ҳакимов ибораси) йўлини тутди. У ҳаёт ҳақиқатидан туртки олгани ҳолда ҳар бир асарида ўз ҳақиқатини бош ғоя сифатида илгари сурди. Тафаккурли мўйқалам соҳибидан бундай “ўзбошимчалик”ни кугиш мумкин эди. Асарларидаги замон ва макон тушунчаси муаллиф ғоялари учун бўйсуна бошлади. Шундан “Тафаккурли инсон”, “Икки қўрғон” асарларида бамисоли инсоният ва олам марказини топишга ҳаракат қилинади. Орадан ўн йил ўтиб яратган “Етти иқлим султони”да бу марказий нуқтада буюк Соҳибқирон сиймосини “топади”. “Эски-туски мис идишлар сотувчиси”да сотувчининг мудраши кўҳна идишларнинг ўтмиш мулкига айланишини тўхтатиб тургандек таассурот қолдирса, “Эски чойнак ва идишлар”, “Идиш-товоқлар”да нодир буюмлар қайтмас ўтмишга йўл олган — юриб бораётган ғалати жондорларни эслатади. “Учаётган аравалар” деб номланган ҳар икки асарида арава ғилдираклари чархи кажрафтор ғилдираклари мисол замонлар ўзгаришидаги, даврлар алмашинувидаги шиддат — хаос тимсолига айланади.
Мусаввир бадиий оламининг тафаккурга мойиллиги мўйқаламининг ўйноқилиги, киноя ва қочириқларга бойлиги билан уйғунлашиб кетганки, буни Жавлон Умарбеков ижодининг яна бир феномени дейиш мумкин.
… Қисса ва ҳикоялар тўпламим чиқадиган бўлди. Ўша кезлар Жавлон ака Рассомлар уюшмаси раҳбари. Менинг назаримда, раис Умарбековдан кўра, рассом Умарбеков улуғроқ, юксакроқ, мўътабарроқ. Қабулга кириб бордим. У киши очиқ юз билан қарши олди. Муддаони тушунтирдим. Иттифоқо раис, “Э, ука, ман график эмасман, бундай ишларга вақт йўқ бизда”, деб раъйимни қайтарди. Уч-тўрт йил бурунги суҳбатларимиздан бирида, рассомнинг, “Мен устахонамда яшайман, ижод ва яшаш мен учун қарийб бир хил тушунча” деган сўзлари ёдимга тушди. Бўш келмадим: “График бўлмай туриб безаган ўнлаб китобларингиз хурмати агар сиз чизмасангиз, китобим чиқмаса ҳам розиман” дедим. Қайсарлигим бесамар кетмади — ака қизарди, сочларини силкита-силкита кулди, “Қўймадинтиз-да!” деган мазмунда оғринибгина қўлёзмани олиб қолди. Шунда мен Тошкентнинг Чиғатой дарвоза мавзеининг жин кўчаларида, сўлим Кайковуз бўйларида болалиги кечган Жавлон акадаги соф ўзбекона беғуборлик ва кўнгилчанликни, кейинроқ китоб (“Жажман”. — Т.: “Шарқ” нашриёти, 1995.) безаклари тайёр бўлгач эса, бадиий олами жаҳон рассомчилик маданиягининг улкан анъаналарини ўзида мужассам этган Жавлон Умарбеков маҳорати, санъати намунасини кўрдим…
1997
УМАРБЕКОВ Жавлон Юсупович (1946.17.6, Тошкент) — рангтасвир устаси, Ўзбекистон БА акад. (1997), Ўзбекистон халқ рассоми (1989), Ўзбекистонда хизмат курсатган санъат арбоби (1982). П.Беньков номидаги Республика рассомлик билим юрти (1966) ва Бутуниттифоқ давлат кинематография иниститути (1972) ни тугатган. Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейида бош рассом (1972 — 73), Тошкент санъат ин-тида педагог (1974—76), 1976 й.дан Ўзбекистон рассомлар уюшмаси бошқаруви аъзоси, раиси (1984—87). Жавлон Умарбеков ижоди серқирра, мавзуга бойлиги, услубий ранг-баранглиги билан диққатга сазовор: илк ижоди реалистик санъат анъаналари асосида ижтимоий фикрларни ифодалашдан аста Шарқ, энг аввало Ўрта Осиё миниатюра санъати анъана ва услубини Европа реалистик санъат анъаналари билан уйғунлаштиришга, ҳиссий кечинмаларини эркин ифодалашга ўта борди. Жаҳон тасвирий санъатидаги услуб ва изланишлар ҳамда ўзбек тасвирий санъатида содир бўлган пластик изланишлар У.нинг асарларида ўзига хос ечимни белгилашда сезиларли ўрин эгаллайди: «Болалик» (1968), «Қўшиқ» (1969), «Менинг дўстим» (1971), «Тафаккурли инсон» диптихи (1979—80), «Мен инсонман» (1981—83), «Ҳовуз бўйида» (1988), «Келинчак» (1995), «Соҳибқирон Амир Темур» (1995), «Етти иқлим султони» (1995), «Учрашув» (1996), «Заҳириддин Муҳаммад Бобур» (1996). Жавлон Умарбеков, шунингдек, натюрмортлар («Ой натюрморти», «Кушон натюрморти» ва б.,), манзаралар («Бўзсув», «Карвон», «Ипак йўли харобалари» ва б.) ҳамда туркумли асарлар («Жазоир бўйлаб», 1978; «Сурхондарё», «Тошкентнинг 30 кўриниши», 1983 ва б.) муаллифи.
Жавлон Умарбеков Германия (1980, 1986, 1991), Япония (1982, 1995), Кувайт (1989, 1990), Туркия (1993), АҚШ (19972004) ва б. мамлакатларда ижодий сафарларда бўлган; асарлари б-н республика ва халқаро кўргазмаларда иштирок этади, асарларидан намуналар республика ва хориждаги музей ва тўпламларда сақланади. Ўзбекистон БА Олтин медали б-н мукофотланган (2002).
17 iyun — O’zbekiston xalq rassomi Javlon Umarbekov tavallud topgan kun
Musavvir badiiy olamining tafakkurga moyilligi mo’yqalamining o’ynoqiligi, kinoya va qochiriqlarga boyligi bilan uyg’unlashib ketganki, buni Javlon Umarbekov ijodining yana bir fenomeni deyish mumkin.
Xurshid DO’STMUHAMMAD
NURLAR, SOYALAR JOZIBASI
Rassom Javlon Umarbekov bilan meni Akutagava Ryunoske tanishtirgan. Ulkan yapon adibining ijodi bilan qiziqib, uning nomini dunyoga mashhur qilgan “Rasyomon darvozasi” novellasini o’zbekchalashtirdim. Unga surat chizishni Javlon akadan iltimos qildim. Oradan uch-to’rt kun o’tmay surat gayyor bo’ldi. To’g’risi, novellada tasvirlangan xizmatkor yigit va baxti qaro kampir obrazi ta’sirida yuribmanu, Kioto shahridagi o’sha davr fojiasini yetarli darajada gasavvur qila olmagan ekanman. Unga chizilgan suratni ko’rib, yapon Akutagavaning mahorati o’zbek Umarbekov mo’yqalami orqali bu qadar ta’sirli aks topganidan hayratga tushdim. Jurnal muqovasining (“Fan va turmush”, 1984 yil, 7-son) bir sahifasiga jo bo’lgan surat shu qadar mehr va mahorat bilan chizilganki, undagi ranglar mutanosibligi, arzimasdek tuyuladigan chizgilar shahar va qahramonlar boshiga tushgan kulfatning butun fojiasining ramziy ifodasiga aylangan. Umarbekovning mo’yqalami ana shu ifoda “tili”ni topa olgan.
———————-
Javlon Umarbekov:
— Men ustaxonamda yashayman, ijod va yashash men uchun qariyb bir xil tushuncha…
—————————
San’atshunoslik doktori Akbar Hakimov O’zbekistonda Badiiy akademiya gashkil etilishi haqidagi Farmonning ulkan ahamiyati haqida zo’r hayajon bilan gapira turib, tasviriy san’at sohasida haroratli o’lkalarning o’rni alohida o’rin tuzshshini aytdi. Buni qarangki, sovuq o’lkalarda yashovchi rassomlar O’zbekiston tabiatida kuzatish mumkin bo’lgan… nur va soyalar maftuni ekanlar! O’zbekistonda quyoshning nuri ham o’tkirroq, uning soyasi ham shunga yarasha jozibaliroq, mazmunliroq tovlanuvchi ranglarga boy sanalar ekan!
Javlon Umarbekovning kuni kecha nashrdan chiqqan katalog-majmuasini varaqlayotib, beixtiyor san’atshunos olimning shu gapi esimga tushdi. Darhaqiqat, rassomning keyingi chorak asrlik ijodiga mansub o’nlab asarlarini tomosha qilsangiz, nur va soyalar uyg’unligi musavvir mahoratining bosh belgilaridan ekaniga ishonch hosil qilasiz. Yorqin nurlarning “keskir”ligi, ranglar simfoniyasining boyligi va soyalarningserqatlamliginingo’ziyoq rassom ijodining milliyligidan, o’zbekonaligidan dalolat beradi.
Tabiiy, nurlar va soyalar uyg’unligining vazifasi bu bilan cheklanmaydi. Ijodining dastlabki bosqichlaridayoq musavvir asarlari ko’p fikrlilikka moyilligi bilan ajralib turgan edi. 70-yillarning o’rtalarida yaratilgan “Oqshom natyurmorti”, “Qishki hovli” va ayniqsa, “Yoz” asarlarida sezila boshlangan fikr serqatlamligi san’atkor-rassomning keyingi bosqich ijodida yetakchi xususiyatga aylandi. Javlon akaning asarlari dunyo modern adabiyoti oqimiga mansub asarlar yanglig’ tushunish “qiyin” suratlarga aylanishi kuzatildi. Bunga u ranglar va soyalar mutanosibligi borasidagi mahoratini oshirish bilan bir yo’la ko’pfigurali, ko’pplanli, ko’pdetalli polotnolar ijod qilish “mashqi”ni olish hisobiga erishdi. Shu tariqa shakl murakkabligiga yarasha ma’no-mohiyat qatlami — ko’lami chuqurligi ham ko’zga yaqqol tashlana boshladi.
“Uslublar, janrlar, mavzularni o’zgargirish, — deb yozadi A. Hakimov kagalogdan joy olgan maqolasida, — sho’ro rassomlari ijodining o’ziga xos xususiyatidir, chunki siyosatlashgan san’at mafkuraviy shiorlar va bir soniyalik chaqiriqlarning almashib turishini aks ettirishga majbur edi”.
Fikrimizcha, ijoddagi uslubiy va janrlar o’zgarishini faqat siyosiylashgan san’atning asorati, deya talqin qilish unchalik to’g’ri bo’lmas. Xususan, bu fikrni Javlon Umarbekov ijodiga tatbiq etilsa, uning iazanishlari tinimsiz atmashib turgan mafkuraning aks ta’siri emas, balki ijodkor badiiy tafakkuri evolyutsiyasining samarasi sifatida ko’zga tashlanatsi. Rassom o’zi zabt etgan va kechagina ixlos bilan mo’yqalam tebratgan ijodiy pog’onani bugun tark etadi va
oldinga siljish niyatida navbatdagi pog’onaga intiladi. Mazkur pog’onaga uslubni o’zgartirishlar, janrlar xilma-xilligi, mavzularni yangilash evaziga erishish badiiy ijod olamida o’z-o’zidan qoniqmaslik sharofati
va izlanishlar mahsuli, deya baholanadi.
Javlon Umarbekov chindan ham mustabid mafkura intizomiga xilof o’laroq “yoqimli o’zboshimchalik” (A.Hakimov iborasi) yo’lini tutdi. U hayot haqiqatidan turtki olgani holda har bir asarida o’z haqiqatini bosh g’oya sifatida ilgari surdi. Tafakkurli mo’yqalam sohibidan bunday “o’zboshimchalik”ni kugish mumkin edi. Asarlaridagi zamon va makon tushunchasi muallif g’oyalari uchun bo’ysuna boshladi. Shundan “Tafakkurli inson”, “Ikki qo’rg’on” asarlarida bamisoli insoniyat va olam markazini topishga harakat qilinadi. Oradan o’n yil o’tib yaratgan “Etti iqlim sultoni”da bu markaziy nuqtada buyuk Sohibqiron siymosini “topadi”. “Eski-tuski mis idishlar sotuvchisi”da sotuvchining mudrashi ko’hna idishlarning o’tmish mulkiga aylanishini to’xtatib turgandek taassurot qoldirsa, “Eski choynak va idishlar”, “Idish-tovoqlar”da nodir buyumlar qaytmas o’tmishga yo’l olgan — yurib borayotgan g’alati jondorlarni eslatadi. “Uchayotgan aravalar” deb nomlangan har ikki asarida arava g’ildiraklari charxi kajraftor g’ildiraklari misol zamonlar o’zgarishidagi, davrlar almashinuvidagi shiddat — xaos timsoliga aylanadi.
Musavvir badiiy olamining tafakkurga moyilligi mo’yqalamining o’ynoqiligi, kinoya va qochiriqlarga boyligi bilan uyg’unlashib ketganki, buni Javlon Umarbekov ijodining yana bir fenomeni deyish mumkin.
… Qissa va hikoyalar to’plamim chiqadigan bo’ldi. O’sha kezlar Javlon aka Rassomlar uyushmasi rahbari. Mening nazarimda, rais Umarbekovdan ko’ra, rassom Umarbekov ulug’roq, yuksakroq, mo»tabarroq. Qabulga kirib bordim. U kishi ochiq yuz bilan qarshi oldi. Muddaoni tushuntirdim. Ittifoqo rais, “E, uka, man grafik emasman, bunday ishlarga vaqt yo’q bizda”, deb ra’yimni qaytardi. Uch-to’rt yil burungi suhbatlarimizdan birida, rassomning, “Men ustaxonamda yashayman, ijod va yashash men uchun qariyb bir xil tushuncha” degan so’zlari yodimga tushdi. Bo’sh kelmadim: “Grafik bo’lmay turib bezagan o’nlab kitoblaringiz xurmati agar siz chizmasangiz, kitobim chiqmasa ham roziman” dedim. Qaysarligim besamar ketmadi — aka qizardi, sochlarini silkita-silkita kuldi, “Qo’ymadintiz-da!” degan mazmunda og’rinibgina qo’lyozmani olib qoldi. Shunda men Toshkentning Chig’atoy darvoza mavzeining jin ko’chalarida, so’lim Kaykovuz bo’ylarida bolaligi kechgan Javlon akadagi sof o’zbekona beg’uborlik va ko’ngilchanlikni, keyinroq kitob (“Jajman”. — T.: “Sharq” nashriyoti, 1995.) bezaklari tayyor bo’lgach esa, badiiy olami jahon rassomchilik madaniyagining ulkan an’analarini o’zida mujassam etgan Javlon Umarbekov mahorati, san’ati namunasini ko’rdim…
1997
O’zbekiston xalq rassomi Javlon Umarbekov 1946 yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. 1961-1966 yillarda P.P.Benkov nomidagi respublika rassomlik bilim yurtida ta’lim oladi. Ana shu talabalik yillarining o’zidayoq Toshkent shahrida o’tkazilgan ko’rgazmada qatnashib (1965 y.) “Hosil” nomli asari bilan birinchi mukofotga sazovor bo’lgan. J.Umarbekov «Husayn Boyqaro va Alisher Navoiyning yoshligi”ga bag’ishlangan (1968) asarida ikki do’stning sharqona obrazini tasvirlaydi. 1969 yilda ishlangan “Qo’shiq”deb nomlangan kartinasini kuzatar ekanmiz o’z davridayoq o’ziga xos mo’yqalam yuritishda katta muvaffaqiyatni qo’lga kiritganiga guvoh bo’lamiz. Bu kompozitsiya yechimida nay chalayotgan o’spirin yigitning qiyofasi, yoshlik, beg’uborlik ijodiy parvozlar ruhini kuylayotgan bir ohangda mujassamlashgan. Rassomning talabalik yillariga tegishli diqqatga sazovor ishlaridan yana biri «Mening do’stim” (1971 yil) deb nomlangan. Unda o’zbekona kayfiyat bilan yo’g’rilgan asar orqali Javlon Umarbekov rassom do’stiga va kompozitsiyadan o’rin olgan ona siymosiga mehr va muhabbatini ifoda etadi. Javlon Umarbekov o’z ustozi Chingiz Ahmarovdan nafaqat ta’lim olibgina qolmasdan san’atga sadoqat, ajdodlar merosiga hurmat va muhabbatni ham o’rganadi. «Suvga” (1975), “Yoz” (1976), “Birinchi qor” (1977), “Oltin natyurmort”, “Avtoportret” (1975), “Suvga kelayotgan ayol” kabi asarlarida rangtasvir san’atining ilg’or zamonaviy an’analarini mukammal egallay boshlagani aniq ko’zga tashlanadi. Oliygohni tugatgach, Alisher Navoiy nomidagi adabiyot muzeyining bosh rassomi, keyinchalik (1974 yildan) Toshkent teatr va rassomlik institutida o’qituvchi bo’lib ishladi. 1984 yildan 1987 yilgacha O’zbekiston Rassomlar uyushmasi boshqaruvining raisi sifatida ham samarali xizmat qiladi. 1980 yillarga kelib rassomning mazmunan keng qamrovli va kompozitsya jihatdan yanada murakkab asarlari tasviriy san’at ixlosmandlarining hurmatiga sazovor bo’ldi. Bunday asarlarda tarixiy – falsafiy g’oyalar olg’a surilar ekan, ijodiy izlanishlar bilan bog’liq mehnat samarasi yuzaga chiqqanini ta’kidlash o’rinli. J.Umarbekov doimo ijodiy izlanish va yangilik yaratish ruhi bilan yashab kelayotgan san’at ustalaridandir. Asarlari bir – birini takrorlamaydi. 1990 -1995 yillarda yaratilgan “Gullar”, “Natyurmort: Gullar va tikanlar”, “Meshkob”, “Natyurmort: Idish – tovoq”, kabi asarlari bu o’rinda fikrimizning yaqqol dalilidir. Haqiqatda ham rassomning issiq tabiatli sharqona bo’yoqlari qamrovi ichidagi rangli asarlarini kuzatar ekansiz o’zbekona ruhni ilg’aysiz. San’atkor rang – barang kompozitsiyalar, portretlar, boy mazmunli manzara va natyurmortlarning muallifidir. Uning ijod namunalarida san’at qiyomiga yetkaziladi, professional tugallik o’z o’rnini topadi.Asarlarida tarixiy shaxslar qiyofasi to’laqonli kompozitsiyalar qamrovida gavdalanadi. Bu o’rinda ayniqsa Al Xorazmiy, Abu Rayhon Beruniy, Amir Temur kabi tarixiy shaxslar obrazlarining to’laqonli gavdalanishi diqqatga sazovordir.