Komil Xorazmiy. Tanlangan she’rlar & Devon

Ashampoo_Snap_2017.06.13_15h52m09s_003_.pngКомил Хоразмий – шоир, хаттот, бастакор, мусиқашунос, таржимон, давлат арбоби. Унинг ибратли фаолияти замондошлари ва кейинги давр илм аҳлининг эътирофига сазовор бўлган.

ХIХ аср манбаларининг аксариятида, жумладан, Огаҳийнинг «Гулшани давлат», Муҳаммад Юсуф Баёнийнинг «Шажараи Хоразмшоҳий», Аҳмад Табибийнинг «Мажмуатуш-шуаро» каби асарларида Комил Хоразмийнинг оташзабон шоир ва тадбиркор давлат арбоби сифатида фаолияти юқори баҳоланган.

КОМИЛ ХОРАЗМИЙ
Раҳмат Мажидий
004

komil-xorazmiy.jpgЎзбек адабиётининг йирик вакилларидан бири бўлган Комил Хоразмий 1825 йилда Хива шаҳрида туғилди. Унинг отаси Абдулла Охунд мадрасада мударрис бўлган. Комил Хоразмийнинг асли номи Паҳлавонниёз бўлиб, Комил унинг адабий тахаллусидир. Комил мактаб ва мадрасаларда ўқиб, замонасига кўра яхши таҳсил олади. Мутолаа билан шуғулланади ва даврининг йирик шоирлари суҳбатларига қатнашади, илм тажрибасини орттиради. Ёшлигиданоқ ўзбек классик адабиёти ва форс-тожик адабиёти ёзувчилари ижодини қунт билан ўрганади.

Комил анча ёш чоғидаёқ шоир сифатида яхши ном қозонади. Комил оддий мирзо сифатида хон саройига ишга қабул қилинади. Комил танбур, ғижжак, сантурда ниҳоят яхши машқ қилар эди. Шу сабабдан хон ҳузурида бўладиган санъат, музика кечаларида қатнашади. Комил бу ҳақда ўзининг ҳажвий ғазалларида маълумот беради. Бирмунча вақт ўтгандан сўнг, Комил мирзабоши бўлиб тайинланади.

Огаҳий ва Баёнийнинг тарихий асарларида берилган маълумотларга қараганда, Комил Хоразмий хон саройида турли маъмурий ишларга ҳам қатнашган, жумладан, 1861 йилда Бухорода Амир Музаффар замонасида Хоразмдан Бухорога элчи бўлиб борган.

1873 йилда Хоразм хонлиги Россияга қўшиб олингандан сўнг, Муҳаммад Мурод девонбеги ва бошқа бирмунча сарой амалдорлари чет жойларга сургун қилинади. Шундан сўнг, Комил девонбеги бўлиб тайинланади.

Замонасининг илғор кишилари бўлган олим, шоир, санъат арбоблари мирзо, оддий хат кўчирувчи сифатида сарой ишларига қатнашишга, баъзи бир лавозимларни бажаришга мажбур эдилар.

Муҳаммад Мурод девонбеги сургунга юборилгандан сўнг, хон бошқа киши топмаганидан, Комилни девонбеги қилиб тайинлашга мажбур бўлади, лекин бирмунча вақтдан сўнг Муҳаммад Мурод девонбегини сургундан сўратиб олдириб, уни ўз ўрнига тайинлайди, Комил мирзабоши бўлиб қолади. Нодон, жоҳил девонбеги ҳар хил йўллар билан Комилни сиқа бошлайди. Азобда қолган Комил бир фурсат топиб, қуйидаги шеърни ёзиб хоннинг қўлига беради:

Манга эй шаҳим, кўп итоб айлама,
Ғам ўтида бағрим кабоб айлама.

Зағанға бериб булбул ўрнида жой,
Ҳумо ҳамнишинин уқоб айлама…

Хонга бу шеър маъқул келмайди. Уни девонбеги қўлига беради. Девонбеги бошқа бир шоирга Комилни масхара қилувчи жавоб шеърини ёздиради.

Хон бир куни Комилга форсчадан бир асарни ўзбекчага таржима қилишни топширади. Комил жуда кўп меҳнат сарф қилиб, уни тамом қилади, аммо бу хизмат шоир Рожий номига ўтади. Рожий бу «хизмати» учун инъом ва мадрасадан ҳужра олади. Анча вақт Комил бундан бехабар бўлади, бир кун бир дўсти унга бу воқеани айтади. Туҳмат остида қолган Комил махсус бир маснавийсида хон ва сарой томонидан хўрланганини чуқур афсус билан баён қилади. Комил қанча ҳаракат қилса-да, унинг додига етувчи киши бўлмайди Сарой аристократияси томонидан бундай муносабат фақат Комилга нисбатангина бўлган эмас. Бу жиҳатдан саройда Огаҳий ва унинг ижодига бўлган муносабатдан гувоҳлик берувчи Комилнинг яна бир маснавийси жуда ҳам характерлидир. Бу маснавийда Комил замонасининг улуғ олими, шоири Огаҳий ижодига баҳо бериш сарой чиновниклари қўлида бўлиб, улар унинг бебаҳо, гавҳардан қиммат ғазалларига жуган (қўқон жўхориси) билан ҳақ тўлар эдилар, деб ҳасрат қилади.

Бу фактлар саройга ишга киришга мажбур бўлган шоир, олимларнинг фожиали аҳволини жуда яққол кўрсатади. Хон ва бошқа аристократлар уларга ёлланган киши сифатида қарайдилар. Уларнинг ноҳақ хоҳишига кўнмаган, унга қарши чиқмоқчи бўлганлар масхараланган, хўрланган, калтакланган. Замонасининг илғор кишиларидан бири бўлган Комил ана шундай азоблар натижасида саломатлигини йўқотиб, қариган вақтида кўзи ожизланиб, чуқур руҳий азоб остида 1897 йилда вафот этади.

* * *

Муҳаммад Раҳимхон (1864—1910) сарой атрофига адабиёт ва санъат арбобларини тўплаб, адабиёт, санъат кечалари ўтказишга анча вақт сарф қилади. Ўзи ҳам анчагина шеърий қобилиятга эга бўлган Муҳаммад Раҳим Феруз тахаллусида ғазаллар ҳам ёзар эди. Унинг замонида Хоразмда тошбосма ташкил этилади Навоийнинг айрим асарлари ва Хоразм шоирларининг кўп девонлари ана шу тошбосмада нашр қилинади. Форс-тожик адабиётидан муҳим тарихий, адабий асарлар ўзбек тилига таржима қилинади. Феруз давридаги адабий ҳаракатнинг жонланишида Огаҳий ва Комилларнинг таъсири ва хизмати катта.

Комил ижодининг темаси хилма-хил. Биз унда мураккаб ҳаёт, дунёни англай олмасдан, ундаги ҳақсизликлардан додлагувчи, ҳасрат қилгувчи оташин юрак садосини, жамият, очкўзлик, бахиллик, ҳасадгўйлик, лаганбардорлик каби хусусиятлар қораланиб, кишиларни ҳимматли бўлиш, инсоф ва виждонга чақириш туйғуларини кўрамиз.

Қисқа қилиб айтганда, яхшилик билан ёмонлик, эзгулик билан ёвузлик ўртасидаги кураш шоир ижодининг асосий мағзини ташкил этади. Бу ҳодиса шу давр ёзувчиларини бизга улуғ, илғор қилиб кўрсатиш билан бирга, уларнинг тарихий чегараланганлигидан ҳам дарак беради.

Инсон қалбининг ўлмас, абадий самараси муҳаббат, интим лирика Комил ижодида ҳам салмоқли ўрин олган. Бу соҳада у чинакам инсон туйғуларини ўзига хос йўсинда жуда ёқимли қилиб бера олди.

Комил хон билан бир неча бор Россия ва Тошкент сафарида бўлди. Шунда рус халқи ва бошқа халқлар ҳаётига жуда диққат билан назар солди.

Ўз санъатини севган шоир халқ куйларини сақлаб қолиш, мукаммаллаштириш устида кўп ўйлади ва Хоразм классик куйларини ўзи томонидан яратилган чизиқлар — нотага кўчирди. Унинг бу ишини ўғли шоир, ҳам композитор Муҳаммад Расул — Мирзо давом қилдирди.

Комил меросидан бизга битта девон етиб келган. Бу девон Хоразмда тош босмада икки марта, 1909 йилда Тошкентда ҳам тош босмада нашр этилган. Комилнинг девони ўзбек адабиётида давом этиб келган традиция асосида, яъни алифбе тартибида тузилган бўлиб, унда поэзиянинг — ғазал, мустазод, мухаммас, мураббаъ, мусаддас, мусамман, таржиъбанд, маснавий шаклидаги ҳамма жанрларида ёзилган шеърлар бор. Шунингдек, бу девонга Комилнинг форс-тожик тилида ёзган ғазал, мухаммаслари ҳам кирган. Бу тош босма девонларидан ташқари Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида Комилнинг турли даврда, турли котиблзр томонидан кўчирилган қўлёзма девонлари ҳам бор. Бу кичкина тўпламни тузишда юқорида айтилган девонлардаги материаллар асосга олинди.

КОМИЛ ХОРАЗМИЙ
ТАНЛАНГАН ШЕЪРЛАР
008

Ғазаллар

Бухл элига демагил, эй зубдаи даврон, сўзинг,
Ҳайф этар, қадрини билмас, сифлаи нодон, сўзинг.

Гарчи, сўздек гавҳари қимматбаҳо йўқ даҳр аро,
Бор аларнинг қошида ҳармуҳрадин арзон сўзинг.

Улки қилмайдур маони баҳриға ғаввослиқ,
Кўрмагай мунжуқча гар бўлса дури ғалтон сўзинг.

Паст фитратларға дунё моли учун тутма кўз,
Бир қаро пул бобида мушкул қилур осон сўзинг.

Бухл зангини қира олмас темурдек кўнглидин,
Гар итиклик ичра бўлса ўйлаким сўҳон сўзинг.

Гар сўзингдин бир нимарса ўнмаса бу дунёда,
Тингламаслар охиратда берса ҳам, имон сўзинг.

Илтимос этма олардин бир кўнакни зинҳор,
Синдирур гар берса ҳам ўлган баданға жон, сўзинг.

Дониш аҳли қошида ҳар бири бир лаъли хўшоб,
Лек оларға бордурур лаъл ўлса ҳам пайкон сўзинг.

Топмасанг сўз лаззатидин огаҳу Комил киши,
Соклағил бўлғунча кўнглунг пардасида қон сўзинг.

* * *

Бўлмаса гардуни суфладўст гар дун, эй кўнгул,
Нега дунни шод этар, донони маҳзун, эй кўнгул.

Чун фалак нодон навозу, хасми донодур, не суд,
Дониш иқлимида бўлсанг гар Фалотун, эй кўнгул.

Иззат ила неъмат авжида бўлур олий мақом,
Ҳар ким ўлса каж нечукким айн ила нун, эй кўнгул,

Зойл этмак истасанг ўздин мазаллат қониъ ўл,
Олмас ул чиркингни мундин ўзга собун, эй кўнгул.

Жавҳари жон ул матоъ эрмаски сотқун олғасен,
Не осиғ гар ҳосил этсанг ганжи Қорун, эй кўнгул.

Оқил эрсанг кибру нахват қилма иззу жоҳинга,
Бўлди истикборидин иблис малъун, эй кўнгул.

Эмин ўлма кайдидин ёру биродарман дебон,
Не жафолар қилмади Юсуфға Шамъун, эй кўнгул.

Даҳрнинг пасту баландидин десанг, фориғ бўлай,
Қўйма илкингдин замоне жоми гулгун, эй кўнгул.

Тобти шоҳи нуктадон алтофидин сўз аҳли қадр,
Зоҳир эткил эмди бикри софмазмун, эй кўнгул.

Бу гулистондин бақо бўйини истаб бўлмағил
Лола баргидек саропо доғу дилхун, эй кўнгул.

Комил эрсанг, одат айла сабр ила хомушлиғ,
Гар бор эрса, ҳар сўзунг бир дурри макнун эй кўнгул.

* * *

Бўлмадимким бир даме андуҳи даврондин халос,
Андин истарман танимнинг бўлғонин жондин халос.

Ҳар нафас бошимға бир ғам сангборони ёғар,
Тобмадим ҳеч ҳодисоти чархи гардондин халос.

Ул лаби хандон рухи гулгун ғамидин оҳким,
Бўлмади ҳаргиз кўзум ашку, кўнгул қондин халос.

Хаста кўнглум ноласи андин фалак паймодурур,
Бир асире дурки ногаҳ бўлди зиндондин халос.

Етмаса ғамхонам ичра субҳи васлидин зиё,
Бўлмоғ мумкин эмастур шоми ҳижрондин халос.

Шум рақибинг рашк тиғи бирла бир кун чопғомен,
Мушрик ўлмас зулфиқори шоҳимардондин халос.

Жоҳилеким дониш аҳли суҳбатидан қочқуси,
Кофиредурким топар аҳли мусулмондин халос.

Гоҳ зулфи ёди бирла, гоҳ юзининг ёдида,
Бўлмади жоним замоне куфру иймондин халос.

Комиле ким тобса дунлар ихтилотидин раҳо,
Бир мусулмондекки, тобғай кофиристондин халос.

* * *

Манга, эй пари, кўб итоб айлама,
Ғам ўтиға бағрим кабоб айлама.

Тузуб суҳбат, аҳли жаҳолат била,
Камол аҳлидин ижтиноб айлама.

Висолингда роҳат етургил даме,
Фироқингда доим азоб айлама.

Чу келдинг қоншмға кетарман дебон
Яна умр янглиғ шитоб айлама.

Ҳузурингда хандон этиб душманим,
Эшикда кўзумни пуроб айлама.

Қовуб мажлисингдин мени, ғайрни
Мақомимда ноиб маноб айлама.

Мени соядек хоксор айлабон,
Они сарбаланд офтоб айлама.

Эағанға бериб булбул ўрнида жой,
Ҳумо ҳамнишинин уқоб айлама.

Қилиб ёд шойиста хизматларим,
Хато бирла саҳвим ҳисоб айлама.

Боқарда кўзум чеҳраи лутфинга,
Ғазаб бирла қаҳринг ниқоб айлама.

Фироқингда Комилни ноком этиб,
Нифоқ аҳлини комёб айлама.

* * *

Мандин ўлмиштур букунлар оҳким жонон малул,
Бу жиҳатдан айламиш чиқмай танимдин жон, малул.

Жоми васлин нўш этиб ағёр доим шод эрур,
Ман ичиб тун, кун эрурман соғари ҳижрон малул.

Рўзу шаб зиндони ғамда йиғларам Яъқубдек,
Бўлғали ман хастасидин ул маҳи канъон малул.

Фурқатидин оҳу нолам баски дардомиз эрур,
Айлади бедардларни ҳам ўшул афғон малул.

Бўлдилар бегона борча ошноу ёрлар,
Бўлғали бу бекасидин ул шаҳи хубон малул.

Бўлмиш олдида рақиби кинавар ёлғони рост,
Ман нечук бўлмай гар ўлса ростим ёлғон, малул.

Ҳайф, юз минг ҳайфким, фазл аҳлини маҳрум этиб,
Маҳрам ўлуб айладилар зумраи нодон малул.

Арзи ҳолимни ман эмди кимга айларман баён,
Ул гадо ҳолиға вой, андин эса султон малул.

Гар малул ўлса жаҳон аҳли не ғам Комил манго,
Бўлмаса басдур агар ул сояи субҳон малул.

* * *

Не суд очилса гул, ўлса баҳор ғурбат аро,
Менгаки бўлмаса ёру диёр ғурбат аро.

Очилмади чаманистон ҳавосидин кўнглум,
Кўзимга гул эрур андоқки, хор ғурбат аро.

Фироқ даштида бир мушкбў ғизол истаб,
Кўзимни қилди чу дом интизор ғурбат аро.

Йироқ тушкали аҳбоб суҳбати майидин,
Нишот жомиға бўлдум хумор ғурбат аро.

Чаманда гулдек аҳиббо ватан аро хандон,
Чу лола бағрим эрур доғдор ғурбат аро.

Ватанда кўзима чангалистонча йўқ Маҳмуд,
Аёз боғида тутдим қарор ғурбат аро.

Чиқай ватан садафидин дема гуҳар янглиғ,
Агарчи бўлса сенга эътибор ғурбат аро.

Ниҳон эт ўзни ватан қрфи ичра анқодек,
Сенга йўқ ўлса мурод иштиҳор ғурбат аро.

Ватанда сокин ўлуб сайр эт олами боло,
Сафарни айламағил ихтиёр ғурбат аро.

Тоб эмди Хева ила Паҳлавони Комил эсанг,
Дема —Бухори шарифу Мазор ғурбат аро.

* * *

Эмас кишига бу дунёда мулку мол камол,
Ҳусули илму ҳунар келди безавол камол.

Ўлумдин шарафи охират эмас ёлғуз,
Ки мунда ҳам сабаби иззату жалол камол.

Мурод маърифатуллоҳдур тааллумдин,
Эмас мубоҳасау жанг ила жидол камол.

Камол маъниси таҳсили илми ҳол дурур,
На ҳосил айлагучи маҳзи қийлу-қол камол.

Замиринг айла мусаффо кадардин ойинадек,
Десангки, жилвагар этсун анго жамол камол.

Бўлурму шўра замин обу донадин хуррам,
Хабис табъға тобмак басе маҳол камол.

Камол бергусидур сўзга шуҳрату таъсир,
Бу қушға қилғали парвоз паррубол камол.

Ниҳоли бебари саркадидурур авомуннос,
Не суд тобмаса маъниға иттисол камол.

* * *

Тафаъул айлар эдинг, эй кўнгул, қилиб ният,
Ки рафъ бўлғуси деб тоза йилда наҳсият.

Чу қилмас ахтари бахтим сафар манозилға,
Иқомат этти магар буржи наҳсда ният.

Муҳаррам ўлди ҳаром ўлди элга кулфату ғам,
Ва лек бир манго юзланмади рафоҳият.

Жаҳони буқаламун ҳодисоти фикридин,
Етушмади бу паришон кўнгулга жамъият.

Анингдек ўлмишам ушбу диёрда бекас,
Ки қатл қилсалар олмоқға йўқ кишим дият.

Йироқ тут жуҳало ихтилотидин ўзни,
Ки ўтқа ёқмоқ ўлубдур ёвуқни хосият.

Тамаъни тарк эту, чиқ гўшаи қаноат аро,
Санго йўқ ўзга жаҳон ичра жойи амният.

Тамом қилдинг этиб банда хизматин умринг,
Ҳам айлагил. гаҳи маъбудинга убудият.

Тут ўзни пасту кичик борча халқдан, Комил,
Азим офат эрур нихвату аноният.

* * *

Ҳар неча айлабон изҳор фасоҳат шуаро,
Сочар элга дури дарёи балоғат шуаро.

Очибон лутфи малоҳат гулин ашъоридин
Рангбўйи чамани, фазлу фатонат шуаро.

Қилсалар ҳар иеча изҳори садоқат шабу рўз,
Кўрар ўтрусида ҳар дамда сад офат шуаро.

Килмас уммид, қилур шукур, шарорат элининг
Тилу илкидин агар қолса саломат шуаро.

Ҳақ сўзин шоҳу гадо қошида китмон этмас,
Бу жиҳатдин ҳадафи тийри маломат шуаро.

Яхшидур қонии қашшоқ ғани томиъдин,
Тутди бу важҳдин ойини қаноат шуаро.

Қилмас ўлганда тамаъ сифла тазонгарлардин,
Бордурур жавҳар ойинаи ҳиммат шуаро.

Қилмағай жоҳилу нодонға итоат ҳаргиз,
Кўрмаса бир кишидин ҳукми сиёсат шуаро.

Чун итооти улул-амир вужубин биладур,
Тарк қилмас нафасе вожибу суннат шуаро.

Кеча кундуз қиладурлар суфаҳоға хизмат,
Гарчи шойистаи авранги садорат шуаро.

Бор алардин неча бекорлар иззатда зиёд,
Тилу илки била ҳам айласа хизмат шуаро.

Эмди соч сўз дури Комил садафи табъингдин,
Тобти шоҳ ҳазратида қадр ила циммат шуаро.

* * *

Ютубон бу замонда қон фузало,
Кулфат ўқиғадур нишон фузало.

Қалам ила китобдин ўзга,
Топмағай ёру ҳамзабон фузало.

Қатнабон суфлалар эшикига,
Топмас ўлтурғали макон фузало,

Жуҳало зумраси келиб ғолиб,
Бўлди мағлубу нотавон фузало.

Сўзни фаҳм этгали киши топмай,
Не осиғ бўлса нуктадон фузало.

Кимга кўрсатса биргина беҳбуд,
Топар ўтруда минг зиён фузало.

Жуҳалоға қилиб мулозимлиқ,
Топмадилар емакка нон фузало.

Майи гулранг ўрниға тайёр,
Кўзлари сағарида қон фузало.

* * *

Бўлубон жолиси авранги жаҳолат жуҳало,
Урдилар олам аро кўси ҳукумат жуҳало.

Нўш этиб ришва майин етмай улус додиға,
Билмадилар даме ойиаи адолат жуҳало.

Бўлубон ҳомии арбоби фасоди сарка, (?)
Жамъ қилдилар укуш давлату сарват жуҳало…

Уламоға бериб ижрои шариатда шикаст,
Бердилар жоҳили нодонға ҳимоят жуҳало.

Қилиб ўз ройича иш амри ҳукуматда мудом,
Қилдилар тарк басе фарз ила суннат жуҳало.

Арзу дод амрида аҳкоми шариатни қўюб,
Юрутуб ўрниға қавлияти одат жуҳало.

Бўлуб ўз бошлариға феъли мусаллат, ё раб,
Бўлмағай боиси манкуби вилоят жуҳало.

Комило, тутса не тонг вартаи зиллатда мақом,
Топдилар маснади иззатда садорат жуҳало.

* * *

Эй кўнгул, зинҳор қилма аҳли даврондин тамаъ,
Бор эса бу хаста жисмингға агар жондин тамаъ.

Чунки йўқ эрмйш жаҳон аҳлида холис дўстлиғ,
Кимки ондин яхшироқ йўқ, айлама ондин тамаъ.

Даҳри дундин кўрмагунг жуз ҳасрати нокомлиғ,
Гавҳари мақсудни қилма бу уммондин тамаъ.

Солим ўлмоқнинг сипеҳр осибидин имкони йўқ,
Қилма ҳаргиз офият кунжин бу вайрондин тамаъ.

Кўзлари жаллодидин қилмсқ мурувват орзу,
Аҳли иймон айлагандек кофиристондин тамаъ.

Истайин не навъ жоним роҳатин мижгонидин,
Қилғому мажруҳ марҳам тиғи урёндин тамаъ.

Шарбати лаъли ҳавосин истамаклик бодадян.
Айлама жонбахшлиғ жуз оби ҳайвондин тамаъ.

Хони васлиға рақибидин ионат истамак,
Айлаган янглиғ гадо илкидағи нондин тамаъ.

Олам ичра гар бўлай десанг азизу аржуманд,
Айлама Комил каби жуз зилли субҳондин тамаъ.

* * *

Ийд ўлди олам аҳлиға юзланди ибтиҳож,
Шаҳ тораки муборакидин қадр тобти тож.

Май тарки бирла ринд эли гирёну зор эди,
Атфолдекки йиғлар анго киссалар сужож.

Жоми сабуҳидин топибон қуввати тамом,
Рўза риёзати била бир заъфлиғ мизож.

Ўткарди рўзаии ебон аҳли ғино шакар,
Бечоралар саҳарлику ифтори бир кулож.

Атфоли ағниё олиб ийдонаға тило,
Қашшоқлар боласи дирам тобмлй олди кож.

Аҳли карам сахосидин уммид айлабон,
Ийдонадур баҳонаи арбоби эҳтиёж.

Шоҳи либослар кийибон барча хослар,
Маълум бўлди ким синуқу ким берур ривож.

Ё раб, шаҳим ҳукуматини мустадом тут,
Авранги адл узра мақом айла тахту тож.

Комилча бўлмағай шуаро мадҳинга фасиҳ,
Булбул каби наво қила олурму сору сож.

* * *

Менга зулмин кам этмас гунбази даввор ҳар соат,
Тўкар ғам хирманин бошимға юз хирвор ҳар соат.

Не ул ойдин келур йиллар аро бир васл пайғоми,
Не онинг мажлисидин айрилур ағёр ҳар соат.

Не аҳволимни арз айларға ҳомию муиним бор,
Не шаҳ йилларда ҳолим айлар истифсор ҳар соат.

Кима бир хизмат этсам, айлагай ўрниға юз туҳмат,
Асалға, заҳру гул ўрниға, санчар хор ҳар соат.

Бўлуб бегонаваш йиллар ёмонлиғ ошкор этти,
Кима ким ошнолиғ айладим изҳор ҳар соат.

Етар афғонга нодои дўстларнинг ихтилотидин,
Кўнгул ойинасиға юз туман зангор ҳар соат.

Жаҳон пасту баланди, соқиё, қон қилди кўнглумни,
Мани масти мудом эт, қўймайин ҳушёр ҳар соат.

Бўлур ҳар соатим бир кун, куним юз йил, йилим минг ой,
Менга лутф этмаса, шоҳи фалак миқдор ҳар соат.

Ҳамиша ўз тамаъ шоҳи жаҳондин ўзгадин. Комил,
Десанг бўлмай жаҳон ичра залилу хор ҳар соат,

* * *

Юзу холинг ғамидин гар эмастур нотавон лола,
Недин бўлмиш ҳамиша сина доғу, бағри қон лола.

Хижолатманди холу оразинг эрмас эса, нечун,
Қўюб гулшанни дашту тоғ аро тутмиш макон лола.

Бўёлди қонға ғамзанг тийрборонддин ул гўё,
Қочиб кўҳсор ғорин англамиш дориламон лола.

Туну кун давр этиб, ҳеч кўрмадилар дашту гулшанда,
Юзингдек сабъаи сайёра бирла осмон, лола.

Очибму боғ аро устида гуллар сарв ё шамшод,
Бошиға қистирибму ёки ул сарви равон, лола.

Қадам қўй сарвнннг боши уза, эй шўх, гулшанда
Ки то билсун сени бир хисрави олий макон лола.

Чаманда хизмат учун бир аёқда тик туруб шамшод,
Тутар йўлингда наргисдин қўлида шамъдон лола.

Кўнгул доғини кўрсатмак кўзунгга мумкин эрмастур,
Агар кўрмак тиларсен бордурур андин нишон лола.

Ани ҳеч гулга ташбиҳ айламас Комил киши, мундин,
Бирин бош узра қўйсанг, исми зот айлар аён лола.

* * *

Кулмадинг бир, то мани юз қатла гирён қилмадинг
Тутмадинг бир жом, то кўнглум тўла қон қилмадинг.

Хотирим даврон ғамидин қилмадинг бир лаҳза жамъ,
То мани бир йилғача зору паришон қилмадинг.

Хаста кўнглум таҳ-батаҳ қон қилмағунча ғунчадек,
Очилиб мажлисда рухсоринг гулафшон қилмадинг.

Ман тарафға қилмадинг ҳаргиз хатодин бир нигоҳ,
То рақибимға боқиб юз лутфу иҳсон қилмадинг.

Айладинг меҳру вафо бобида қайси ваъдалар,
Ким яна ул аҳду паймондин пушаймон қилмадинг.

Отмадинг қаҳру итобинг новакин ағёрға,
То маломат ўқиға кўксимни қалқон қилмадинг.

Қилмағунча хони васлингдин бу зоринг бенасиб,
Ўзгани бу хони иҳсон узра меҳмон қилмадинг.

Эгнима кийдурмадинг лутфу иноят хилъатин,
То либоси офиятдин жисмим урён қилмадинг.

Қайси бир уммидким лутфингдин этдим оқибат,
Ул умидим ҳосилини яъси хирмон қилмадинг.

Эй ситамгар, қайси бедилға бериб васлингда жой,
Сўнгра они мубталойи доғи ҳижрон қилмадинг.

Қилмағунча хону монимни қаро ҳижрон аро,
Кулбам ичра оразинг шамъи шабистон қилмадинг.

Дониш аҳлиға қаю қилмишларинг дей, эй фалак,
Қай бирин ул зумраницг мағлуби нодон қилмадинг.

Сирри ишқинг неча пинҳон тутти элдин, эй пари,
Қўймадинг Комилни то расвои даврон қилмадинг.

* * *

Жонбахш лаъгинг устида ул хол ҳиндулармудур,
Ё чашмайи ҳайзон уза зоғи сияҳ мўлармудур?

Боғи жамолинг саҳнида ўйнар кўзинг мардумлари,
Ёхуд Хўтан гулзорида тайр эткан оҳулармудур?

Сунбул эрурму сарвға чирмошиб ўскан боғ аро,
Ёхуд чўлашған қаддинга шабранг гесулармудур.

Хатти муанбарму эрур чоҳн занахдон даврида,
Ё салсабил атрофида райҳони хушбўлармудур?

Шаҳло кўзинг атрофида кирпикларингму, йўқ эса,
Қурғон кийиклар сайдиға сайёд мўндулармудур?

Ғамзанг мижанг новакларин отмоқдадур икки камон,
Ё кўзларингнинг устида пайваста абрўлармудур?

Зоҳир арэқларму эрур, гулбарги хандонинг ува,
Ё лаъли хотам даврида сероб луълулармудур?

Ғамзанг хадангин ҳар тараф отсанг тегар ман зоринга,
Жону кўнгулму, ёхуд ул ўқларга қопулармудур?

Ҳайрони дидоринг бўлуб турмуш қошингда хўблар.
Йўқ эрса қўйғон ўтруда машшота кўзгулармудур?

Тортар риёий шайхлар масжидда жаҳр айлаб фиғон,
Ё кўкка боқиб кўчада ҳар кеча иг увлармудур?

Комил қошиға келдиму барча рақиби ҳиласоз,
Ё шери ғуррон оллида бир неча тулкулармудур?

* * *

Гар олса илкига ул моҳ танбур,
Чекар ўтлуғ кўнгулдек оҳ танбур.

Қилур мутрибвашимнинг фурқатида,
Дамо-дам нолаи жонкоҳ танбур.

Ғамингдин нола айлардз туну-кун,
Менгадур ҳамдаму ҳамроҳ танбур.

Бўлурман ғам сақилидин сабукбор,
Аён қилса гар ишқуллоҳ танбур.

Жаҳонда сознинг анвои кўбдур,
Вале истар гадоу шоҳ танбур.

Бўлур ушшоқ, эй мутриб, асиринг,
Олиб соз айласанг дугоҳ танбур.

Қилур сайри мақомот ул жиҳатднн,
Эрур Комилға хотирхоҳ танбур.

* * *

Ваҳки, кўзларим гирён қилди лаъли хандонлар,
Жамъ қўймади кўнглум кокули паришонлар.

Боғу ғунча сайридин бўлдим эмди мустағни,
Очти гул хадангингдин кўнглум ичра пайконлар.

Орази арақнокинг кўрди чун чаман ичра,
Ғуллар ўлди шабнамдек, барча чашми ҳайронлар.

Токи ғамзау нозинг кўз уйин мақом этти,
Ташқарида мижгонлар бордурур нигаҳбонлар.

Ишқ сўзу дардидин нола қилма кўп, эй дил,
Бўлмасунлар озурда бу азиз меҳмонлар.

Қайси холи оразининг доғидур чаманларким,
Лола доғу, гулларга чок эрур гирибонлар.

Чини остинингдур, мавжи жавҳари шамшир,
Йиғнама бу зорингни қатл этарга домонлар.

Бу шаҳодат иқболин ким топар экан, ё раб,
Нози олди мижгондин қўлға тиғи урёнлар.

Кимки ҳусн шоҳиға бегунаҳ — гунаҳкор ул,
Анга зулф эрур занжир. чоҳ эрур занахдонлар.

Ҳусни кўзгуси бордур мазҳари жамолулло,
Манъи ишқим этманглар, эй гуруҳи нодонлар.

Комило, шаҳаншоҳинг назми гавҳар афшонин,
Кўрса банда бўлғайлар Фазлию Умархонлар.

* * *

То сайри гулшан ноз ила ул сарви озод айламиш,
Сарв ўзни айлаб бандаю, гул барг барбод айламиш,

Гулзор аро рухсорини чун кўрди шайдо андалиб,
Гул инфиолиға боқиб, афғону фарёд айламиш.

Жоним халос ўлғай нечук, онинг кўзу мижгонидин,
Бу бирни ханжар айлабон, ул бирни жаллод айламиш.

Ман не сифат тарк айлай ул ширин шамойил ишқини,
Ғам беситунин қозғали кўнглумни Фарҳод айламиш.

Қошу кўзининг шаклидин қатлимға насс зоҳир бўлур,
Чекканда гўё суратин бу нақш Беҳзод айламиш.

Мандин қочинглар бахтдек, эй айшу ишрат: шоҳиди,
Бир шўх кўнглум меҳнаяу кулфатға муътод айламиш.

Жавру жафоларким манга етмиш онинг ҳижронида,
Билмас ҳисобини анинг, ақл аҳли теъдод айламиш.

Таъсир қилмас нолишим бир заррача, гўё қазо,
Хилқатда бағрин тош этиб, кўнглини фўлод айламиш.

Эрмас пари гар, не учун ҳам йиғлатиб ҳам кулдурур,
Бу навъ афсунни қачон бир одамизод айламиш.

Ғамзангга тақлид айлабон эл қатлини айлар ажал,
Ори қилур шогирди ҳам ҳар ишки устод айламиш.

Гулрух санамлар, не ажаб, қилса итоат амринга,
Ким ҳақ азалда шоҳға лашкарни мунқод айламиш.

Ким сифла эрса шод этар бу чархи душманком они,
Воҳким ҳамиша имтиёз аҳлиға бедод айламиш.

Ноқислар иззу жоҳини ҳар кун баланд айлаб фалак,
Комиллар ўрнин паст этиб, маҳзуну ношод айламиш.

* * *

Кўрмамиш сандек жаҳонда ҳеч бир гулзор, гул
Ким санга бордур бадан гул, жабҳа гул, рухсор, гул.

Гул узоринг ламъасидин очти гардун боғида,
Фарқадон гул, каҳкушон гул, сабъаи сайёр гул,

Базм аро гулбарги хандонинга қурбат топғали,
Май гулу, мено гулу, ҳам соғари саршор гул.

Бўлди булбўлларға гулшан ичра ҳуснинг шавқидин,
Нола гул, афғон гулу, алҳон гулу, минқор гул.

Гулшани базм ачра ҳар феъл ўлса гар сандин аён,
Ноз гул, рафтор гул, гуфтор гул, атвор гул.

Сайри боғ айларда топтилар қудуминг файзадин,
Сарв гул, шамшод гул, ашжор гул, ҳар хор гул.

Йиғламакдин гул юзинг ҳажрида қонлиғ ашкидин,
Фош этар хуни жигар гул, дидаи хунбор гул.

Бўлди мутрибларға базминг ичра ҳангоми суруд,
Нохуну мизроб гул, мусиқию адвор гул.

Бўлди зоҳидларға ҳусни бемисолинг васфида,
Зикр ила аврод гул, тасбиҳ гул, дастор гул.

Чун сенинг ёдинг қилурлар сокини дайру ҳарам,
Ё самад гул, ё санам гул, субҳа гул, зуннор гул.

Қилди Комил табъини шаҳ лутфи гулзор ўйлаким,
Маснавий гул, қитъа гул, абёт гул, ашъор гул.

* * *

Сенсизин, эй дилрабо, жаннатда ғилмон бўлмасун,
Демайин ғилмонки, бал жисмим аро жон бўлмасун.

Бўлмаса васлинг муяссар, эй парипайкар, манго,
Тўбию кавсар била фирдавси ризвон бўлмасун.

Лаъл жонбахшинг фироқида манго, эй гулузор,
Гулшани жаннат ичида оби ҳайвон бўлмасун.

Бу жаҳон гулрухлари бўлсун санго фармонпазир,
Ҳусн иқлимида сандин ўзга султон бўлмасун.

Дўстлар, доим деманг нечун паришонҳол сан,
Ҳеч кишининг дилбари кокулпаришон бўлмасун.

Ишқ элин қатл эткали чиқмиш дедилар бир пари,
Бир хабар олинг бизинг ошуби даврон бўлмасун.

Комилосо бодаи васл ила лабтар бўлмайин,
Ҳеч кимса мубталои жоми ҳижрон бўлмасун.

* * *

Кўзим гирёнлиқиға ул лаби хандон эрур боис,
Кўнгул маҳзунлиқиға кулфати ҳижрон эрур боис.

Ғами ишқим улусға фош ўлурға, эй гули раъно,
Сариғ рухсор уза оқғон кўзимдан қон эрур боис.

Дили тангим очилмас жуз насими илтифотингдан,
Дами субҳ, ўлмоқиға ғунчанинг хандон, эрур боис.

Не тонг ул ойға таъсир этмас эрса ашксиз оҳим,
Ҳадафға етмакиға тийрнинг пайкон эрур боис.

Етурса кўнглига захм эл, тили мавзун сўзингдиндур,
Садаф чокига йўқ ханжар, дури ғалтон эрур боис.

Десанг озод ўлай ғамдин сухансанж ўлма, булбулинг
Қафасбанд ўлмақиға шакаринилҳон эрур боис.

Мусоффодур кўнгул кошонаси доим хаёлингдин,
Безарга кулбасини мевбон, меҳмон эрур боис.

Малул ўлма мазаллат тийра чоҳи ичра қолдим деб,
Азиз бўлмақға Юсуф, Миср аро, зиндон эрур боис

Не тонг Комил Навоий янглиғ ўлса сўз аро сармаст,
Бу сархушлиқға жоми суҳбати султсн эрур боис.

* * *

Мени Мажнун бўлубман бир пари ишқида девона,
Ки ёдидин бўлубдур кўнглум андоқким парихона.

Эрур ул мансизин доим нишоту айш ила ҳар дам,
Вале ман онсизин тун-кун ғаму кулфатға ҳамхона.

Тутар ҳар субҳ элга коса-коса бодаи васлин,
Ичиб ман заҳри ҳижрон, ҳар кеча паймона-паймона.

Не тонг, тушсам ман ул кони малоҳат мажлисидин дур.
Муяссар бўлғаму ҳаргиз гадоға базми шоҳона.

Не ҳожат бодаким, ул муғбача масти мудом айлар,
Мани йўқ, борчани мажлис аро гар кирса мастона.

Чу қилди тийра кулбам, эй саодат ахтари, ҳажринг,
Мунаввар бўлмоқи мумкин эмас гар келмасанг ёна.

Кўнгулда сирри ишқинг ёшурурман халқдин доим,
Нединким бордурур ул ганжға мадфан бу вайрона.

Манга қил зулму бедодингни бас, эй маҳваши Чини,
Йўқ эрса айларам бир кун қулингдин арз хоқона,

Ҳаводис сангборидин десанг маҳфуз ўлай хумдек,
Бўлуб саршор майдин, қил мақоминг кунжи майхона.

Мулозимпеша бўлма жоҳ учун ҳар пастфитратға,
Таваккал шоҳроҳида таку-пў айла мардона.

Агар бор эт, вагар йўқ, Комил айрилмас даме сендин,
Ким улдур зарра, сен хуршид, сан шамъу у парвона.

* * *

Саводи хаттинга гар истамас бўлмақ макон коғаз,
Баёз ичра недин дафтар бўлуб очмиш дўкон коғаз.

Кўзу, қадду, хату, лаълинг сифотин қилғали таҳрир,
Мидодим — кўз, мижам — ҳомам, сиёҳим — ашку жон — коғаз.

Сариғ чеҳрамдурур ишқини қилғон фош оламға,
Нечукким лафз рухсориғадур ойинасон коғаз.

Кўнгулнинг доғи бўлса не ажаб зоҳир жабинимдин,
Назарларға саводи нуқтани айлар аён коғаз.

Замирим лавҳида нақши хаёлинг ўйладур маҳфуз,
Ки маъни шоҳидиға бордурур доруламон коғаз.

Фалак меҳри жамолинг васфини таҳрир қилмоқға,
Шаҳобин хомаи анжумдин айлар зарфишон коғаз.

Жамолинг васфи таҳририн тамом этмак эмас мумкнн,
Қалам ашжор эса, дарё сиёҳи, осмон коғаз…

Ёзибму ул пари Комилға гулгун сафҳаға нома,
Ўқурда ё кўзи хунобидин бўлмишму қон коғаз?

* * *

Хабар топмиш бу маҳфилда жамолингдан магар кўзгу
Камоли ҳайрат ила ўздин ўлмиш бехабар кўзгу.

Узори оташининг шуъласи бскғач, ёқар жоним,
Кўрубму ҳеч нозир зоҳир этканни шарар кўзгу.

Юзунг хуршиди зулф остида жабҳангдин намоёндур,
Қуёш рухсориға бўлғон каби шому саҳар кўзгу.

Руҳинг миръотини тут зоҳиди худбин кўзидин дур,
Не баҳра топғуси кўрган била ул бебасар кўзгу.

Тамошойи жамолингдин, не тонг, ширинкалом ўлсам,
Ки тўтиларни доим сўзлатур ширин-шакар, кўзгу.

Жамолинг иштиёқидин мудом эрмас эса гирён,
Недин бошдин аёқ бўлмишдурур бир чашми тар кўзгу.

Юзунг миръоти ҳижронида бўлдим неча кундур лол,
Сухансанж ўлмакиға келди тўтининг ҳунар кўзгу(?)

Рухинг наззораси фикридин ўзга йўқ менга мақсуд,
Кўзумға жилвагар бўлғонда гар хуршид, гар кўзгу.

Бу важҳ ила алар наззораси бордур манга матлуб,
Жамоли безаволингға эрур шамсу қамар кўзгу.

Жамоли жилвасин Комил замиридин тамошо қил,
Ки мазҳарлиқға лойиқ бўлмағай ул юзга ҳар кўзгу.

* * *

Ёрим узори авжи саодат маҳи эрур,
Бу важҳ бирла ҳусн эли шоҳаншаҳи эрур.

Бордур чу хўблар аро мумтоз, гўйё,
Ҳусн авжининг нажуми алар, бу маҳи эрур.

Беҳроқ кўрар чу мандин ул ой ғайрни, не тонг,
Гар чеҳра сарғариб, менга рашки беҳи эрур.

Не навъ оҳу нола била ҳамраҳ ўлмайин,
Доим рақиб онинг билаким, ҳамраҳи эрур.

Йўқ булҳавас онинг каби қаддинг ҳузурида,
Ҳар одамики мойили сарви саҳи эрур.

Мақсад юзин ҳамиша анга кўргуьур жаҳон,
Ҳар кимки чашми нури хираддин тиҳи эрур.

Комил, не тонг, гар огаҳ эса сўз камолидин,
Доим аниси Рожий ила Огаҳий эрур…

* * *

Оҳким бир сарви гулрухсора ошиқ бўлмишам,
Бемурувват қотили хунхора ошиқ бўлмишам.

Олди жоним, нозу истиғноу ёлғон ваъдаси,
Бир ситамгар золиму маккора ошиқ бўлмишам.

Оҳу нолам қумри-ю тўтидин ўтса, не ажаб,
Бир сихиқомат, шакаргуфтора ошиқ бўлмишам,

Сарву гул хасча кўрунмас кўзима, эй боғбон,
Бир юзи гул, қадди хушрафтора ошиқ бўлмишам.

Дўстлар, гаҳ бехуду, гаҳ хастаҳол ўлсам не айб,
Кўзлари ҳам масту, ҳам бемора ошиқ бўлмишам.

Ҳажрида кўздин тўкарман тун-кун ашки лолагун,
Токи ман ул хильати гулнора ошиқ бўлмишам.

Ёрута олмас шабистоним қуёшинг, эй сипеҳр,
Ул юзи хуршиди пуранвора ошиқ бўлмишам.

Айлама, Комил, манга фирдавсу ризвон васфини.
Васли ишратгоҳида дийдора ошиқ бўлмишам.

* * *

Манзилим чун бўлди ушбу йил диёри Тошканд,
Жону кўнглум доим истар хор-хори Тошканд.

Буржи мизонда эди маснаднишин шохи Хўтан,
Ҳам баробар эрдилар лайлу-наҳори Тошканд.

Нуру зулмат ўлчаниб тун-кун уфуқ майдонида,
Бирдек эрди субҳи софу шоми тори Тошканд.

Сарбасар ашжор заррин баргидан боди хазон,
Фарш қилғон барча қасри зарнигори Тошканд.

Хуш ҳаволиғ мунча бўлса анда айёми хазон,
Ёраб, эркандур нечук фасли баҳори Тошканд.

Бўлди меҳмон жойимиз ҳақ лутфидин бир боғким,
Мевадору, лолазору нахлдори Тошканд.

Гарчи анда боғ ила бўстонға йўқ хадду шумор,
Зийнат афзолиқда чун холи узори Тошканд.

Вусъату назҳатда рашки жаннатул-маъводурур,
Кавсари тасними наҳру жўйбори Тошканд.

Тўби осо бош чекиб чархи муалло сориға
Арчау ел бирла шамшоду чинори Тошканд.

Ҳар куни сайр айлар анда ҳуру ғилмон ўрнига,
Сарвқадду, гулжабину, гулузори Тошканд.

Лекин ушбу йилға тўғри айлабон беад ҳисоб,
Деди тарихини ҳотиф чашмасори Тошканд.

Умр боқи бўлса олти йил яна Комил сенга,
Ёзғил онинг солли тарихин шумори Тошканд.

Мухаммаслар

* * *

Қайси фалак буржининг меҳри пуранворисан,
Қайси садаф дуржининг гавҳари шаҳворисан,
Кайси Хўтан оҳуси нофаи тоторисан,
Қайси чаманзорнинг лолаи гулнорисан,
Сўйла менга, эй санам, кимни севар ёрисан.

Қоматинга бандадур боғ аро сарви равон,
Лаъли лабинг рашкидин ғунча эрур бағри қон,
Чунки чаман саҳнида бўлса юзинг гулфишон,
Ноласин айлар фузун булбули бехонумон,
Сўйла менга, эй санам, кимни севар ёрисан.

Йиғлатур ошиқларинг лаъл лабинг хандаси,
Қумрии нолон эрур сарв қадинг бандаси,
Ҳусну жамол авжининг ахтари тобандаси
Кўрса агар оразинг, бўлғуси шармандаси,
Сўйла менга, эй санам, кимни севар ёрисан.

Сен каби бир дилбари гурухи симинбадан,
Вақти такаллум аро тўтии ширинсуҳан,
Мажлис аро айласанг шаъбадау лаъбу фан,
Вола ўлурлар сенга аҳли замону замон,
Сўйла менга, эй санам, кимни севар ёрисан.

Ой юзи — ҳусну жамол боғининг аҳмар гули,
Жон ила кўнглум эрур ушбу гулинг булбули,
Қумрии нолон эрур сарв қадингнинг қули,
Йўқ эса нечун ани бўйнида бордур ғули,
Сўйла менга, эй санам, кимни севар ёрисан.

Айшу нашот истабон ғамға дучор ўлмоғон,
Меҳринга дилбастаи зору назор ўлмоғон,
Лаъл лабинг шаҳдиға борму хумор ўлмоғон?
Даҳр аро йўқтур сенга ошиқи зор ўлмоғон,
Сўйла менга, эй санам, кимни севар ёрисан.

Бир кеча айлаб менга меҳру муҳаббат аён,
Ҳамраҳу йўлдошсиз барча улусдин ниҳон,
Кулбаи аҳзонима бўлсанг агар меҳмон,
Комили маҳзунинга ростини эткил баён,
Сўйла менга, эй санам, кимни севар ёрисан.

Навоий ғазалига мухаммас

Зинҳор эл ихтилоти бирла хуррам бўлмангиз,
Меҳнати ҳар дам фузуну роҳати кам бўлмангиз,
Мен каби бори надоматдин қади хам бўлмангиз,
Дўстлар, олам элиға ёру ҳамдам бўлмангиз,
Ёр ила ҳамдам демайким, ошио ҳам бўлмангиз.

Олам аҳлидин вафо осорини килманг гумон,
Нақд умрим сарф этиб килдим аларни имтиҳон,
Узлат истаб аҳли оламдин қочинг борича жон,
Ошнолиғ айлабон, ўз жонингизға ҳар замон,
Боиси юз мииг балоу меҳнату ғам бўлмангиз.

Руҳпарвар лабларидин истабон нўши ҳаёт,
Урдим ўз жонимға ўз илким била ниши мамот,
Ваъдасида йўқтурур ҳаргиз вафо бирла сабот,
Еб паривашлар фирибин, сўнгра топмай илтифот,
Мен каби девонау расвои олам бўлмангиз.

Ердин гар марҳамат етсин ва гар ранжу алам,
Ошиқи содиқ тутар они ҳамиша муғтанам,
Кўрмагумдур васлидин андуҳи ҳижронини кам,
Васли айш омода қилса халқни, эй дарду ғам,
Сиз бузуқ кўнглумдин ўзга ерга маҳрам бўлмангиз.

Гарчи бу дам хотиримдур дарду меҳнат маъдани,
Жисми зорим юз туман андуҳу кулфат маскани,
Сизни ҳам мандек қилур ул дилраболар пурфани,
Эй висол аҳли, ул ойнинг дарди ҳажридин мани,
Кўб кўруб ғамнок асру шоду хуррам бўлмангиз.

Оҳким, ҳар кимга молу жоними қилдим фидо,
Қилдилар яхшилиғимға минг ямонлиғ борҳо,
Аҳли оламдин вафо айлаб тамаъ, чекманг жафо,
Эй харобот аҳли, йўқ инсонда имкони вафо,
Мастлиғдин дев ўлунг, зинҳор одам бўлмангиз.

Гарчи Комил бўлди фурқатдин алил, эй аҳли васл,
Ҳажр ўтиға тушти андоқким халил, эй аҳли васл,
Лек топти ёр васлиға далил, эй аҳли васл,
Гар Навоий ҳажр аро бўлди залил, эй аҳли васл,
Эмди яавбат сизгадур, мунча муаззам бўлмангиз.

Мунис ғазалига мухаммас

Дардоки, йўқ жаҳон элида шармсорлиғ,
Кўрганлар, иззатимни, манга берди хорлиғ,
Эркан абас замон элидин дўстдорлиғ,
Яхши кунимда ҳар кишиким бердн ёрлиғ,
Дўнгач замона, айлади душманшиорлиғ.

Улким эди вужуди вафо маъдани, букун
Душманға лутфу, зулм мангодур фани букун,
Дерким рақиб сонида кўрмон сани букун,
Атфол этакға тош йиғингким мани букун,
Девоналикға еткурадур беқарорлиғ.

Ҳар кимса ўз нигори висоли замонида,
Иззат майини нўш этар ишрат маконида,
Фарёдким, бўлолмадим ағёр сонида,
Итлар азизроқ кўрунур халқ ёнида,
Мандинки, қўйинг ичра чекарман бу хорлиғ.

Борсен агарчи давр элиға фоиқ, этма рад,
Ишқинг аро билиб мани ҳам содиқ, этма рад,
Кўрдум юзунгни, бўлдум агар ошиқ, этма рад,
Ман гарчи суҳбатингға эмон лойиқ, этма рад,
Бу гулшан ичра гул ул эрур бўлса хорлиғ.

Ушшоқни қилурға чу қилдинг фиғон асир,
Нағмангға бўлди барча эшитмак ҳамон асир,
Не навъ бўлмайин мани бехонумон асир,
Эй мутриб, ўлди ҳалқаи нағмангға жон асир,
Созингға ёр зулфилин олдингму торлиғ.

Сансан сарири ҳусн уза шоҳаншаҳ, эй масиҳ,
Гар хўблар кавокиб эса, сан маҳ, эй масиҳ,
Комилға кўюнг ўлгуси манзилгаҳ, эй масиҳ,
Мунисни ғам етурди ҳалокатга, эй масиҳ,
Мақтулинга дами қилакўр ғамгусорлиғ.

Огаҳий ғазалига мухаммас

Сўз дури ноёб эрур, они қилур изҳор тил,
Ҳуснидин фоида гар бўлмаса дурбор тил,
Ўзга сўзлар дегач, ўлди мужиби озор тил,
Базм аро мундоқ такаллумға чу очти ёр тил,
Ҳуққаи ёқутдин сочди дуря шаҳвор тил.

Гарчи қотил кўзлари ушшоқиғадур жонситон,
Лек жонпарвар каломи бордурур руҳи равон,
Бу жиҳатдин ишқ йўлида мангадур бийми жон,
Юз ўлукни тиргузуб тўтидек айлар хушбаён
Ул масиҳ очса қачон сўз дерга шаккарбор тил.

Сўз чоғи алфозининг беҳадду поён лаззатин,
Топғолв кўнглум соғинмас оби ҳайвон лаззатин,
Васф юз минг тил била қилмоқ не имкон лаззатин,
Чуи эшитгач, ҳар сўзидин топғоман жон лаззагин,
Ваҳ бўлур эркои нучук одамға бу миқдор тил.

Ҳажр аро гар минг алам етсун мани берморға,
Тиғи ғам юз заҳм еткурсун дили афгорға,
Тарки ншқ эт дема ҳаргиз, носиҳо, ман зорға,
Йўқ ғамим ишқ ичра ўлмакдин, нединким ёрға
Қилғуси ҳар дам масиҳо мўъжизин изҳор тил.

Эйки бир Лайли ғами кўнглингда тушмишдур қарор,
Фош этиб, бўлма ани, девонау Мажнуншиор,
Бўлмасун десанг бу махфи розим элга ошкор,
Ишқ сиррин тилга келтурма кўнгулдин зинҳор,
Ким эмастур ишқ элига маҳрами асрор тил.

Ҳар неча бўлсун сўзунг мавзуну, нугқунг жонфизо,
Аҳли дунё оллида йўқтур анга қадру баҳо,
Улки икки нукта дебтур бордурур бири хато,
Эътибору иззат истар; кимсаким олам аро,
Ё керак бисёр зар, йўқ эрса пургуфтор тил.

Комило, нутқунг агарчи гулдурур бехор эмас,
Сўз неча ширин эрур хомўшлиғча бор эмас,
Оқил улдур даҳр аро ҳаркимки пургуфтор эмас,
Бўлма маҳзун, Огаҳий, гар тил сенга ҳамвор эмас,
Санда худ гар бўлмаса хомангда бор ҳамвор тил.

Маснавий

(Қисқартириб олинди)

Шеър кўб вақт камбаҳо эрди,
Шуаро бахти ҳам қаро эрди,

Лиллоҳилҳамду вассаноки бу дам,
Жўш уруб сизга баҳри жуду карам,

Сажъи бир тангадин баҳо бўлди,
Шуаро киссаси тўло бўлди,

Сўзни гавҳар демишлар ўтканлар,
Фазл дўконини юрутканлар,

Бу замонда гуҳар жуган1 бўлмиш,
Дурни сотмок, жуганга фан бўлмиш,

Ё жавоҳиршунос эмасму алар,
Танимаслар жуган била гавҳар.

Ё ғалат деб дурурлар аҳли садаф,
Ё жуган бордурур гуҳарға халаф.

Ёки лафзи қадимда дерлар,
Жугари отини алар гавҳар.

Улки огоҳларнинг огаҳидур,
Фаҳму дониш сипеҳрининг маҳидур,

Сўзи ортиқдурур гуҳардин ҳам,
Фазлу донишда олам ичра алам,

Сўзни ҳар неча қизса бозори,
Бордур оламда бир харидори,

Минг балоғат била сўз айлаб адо.
Қилур они жуган била савдо.

Ул доғи ушр, ё закотдурур,
Анга инъому базл от дурур.

Мани бечорау ғарибу ҳақир,
Ки сўзум ичра заррайўқ таъсир.

Сўз десам ким анга қулоқ солур,
Ким ани ёки бир кўнакға олур.

Ман не янглиғ сўз айлайин иншо,
Сўз дуриға бу навъ бўлса баҳо,

Сўзума ҳеч киши жуган бермас,
Берсалар ҳам самон — ёмон эрмас.

Рубоий

Ҳар неча бало етса чекиб бошни букма,
Таъжил яқосиға бошингни суқма,
Амрозу, алам шиддатидин ҳовлиқма,
Топғунг яна, Комило, шифо ошуқма,

Фард

Ҳар кимсаки айласа ошукмасий хаёл,
Яфроғни йифак килур, чечак баргини бол.

r15000_xiva-medrese.jpgKOMIL XORAZMIY
Rahmat Majidiy
009

57c01cb648e68.jpgOʻzbek adabiyotining yirik vakillaridan biri boʻlgan Komil Xorazmiy 1825 yilda Xiva shahrida tugʻildi. Uning otasi Abdulla Oxund madrasada mudarris boʻlgan. Komil Xorazmiyning asli nomi Pahlavonniyoz boʻlib, Komil uning adabiy taxallusidir. Komil maktab va madrasalarda oʻqib, zamonasiga koʻra yaxshi tahsil oladi. Mutolaa bilan shugʻullanadi va davrining yirik shoirlari suhbatlariga qatnashadi, ilm tajribasini orttiradi. Yoshligidanoq oʻzbek klassik adabiyoti va fors-tojik adabiyoti yozuvchilari ijodini qunt bilan oʻrganadi.

Komil ancha yosh chogʻidayoq shoir sifatida yaxshi nom qozonadi. Komil oddiy mirzo sifatida xon saroyiga ishga qabul qilinadi. Komil tanbur, gʻijjak, santurda nihoyat yaxshi mashq qilar edi. Shu sababdan xon huzurida boʻladigan san’at, muzika kechalarida qatnashadi. Komil bu haqda oʻzining hajviy gʻazallarida ma’lumot beradi. Birmuncha vaqt oʻtgandan soʻng, Komil mirzaboshi boʻlib tayinlanadi.

Ogahiy va Bayoniyning tarixiy asarlarida berilgan ma’lumotlarga qaraganda, Komil Xorazmiy xon saroyida turli ma’muriy ishlarga ham qatnashgan, jumladan, 1861 yilda Buxoroda Amir Muzaffar zamonasida Xorazmdan Buxoroga elchi boʻlib borgan.

1873 yilda Xorazm xonligi Rossiyaga qoʻshib olingandan soʻng, Muhammad Murod devonbegi va boshqa birmuncha saroy amaldorlari chet joylarga surgun qilinadi. Shundan soʻng, Komil devonbegi boʻlib tayinlanadi.

Zamonasining ilgʻor kishilari boʻlgan olim, shoir, san’at arboblari mirzo, oddiy xat koʻchiruvchi sifatida saroy ishlariga qatnashishga, ba’zi bir lavozimlarni bajarishga majbur edilar.

Muhammad Murod devonbegi surgunga yuborilgandan soʻng, xon boshqa kishi topmaganidan, Komilni devonbegi qilib tayinlashga majbur boʻladi, lekin birmuncha vaqtdan soʻng Muhammad Murod devonbegini surgundan soʻratib oldirib, uni oʻz oʻrniga tayinlaydi, Komil mirzaboshi boʻlib qoladi. Nodon, johil devonbegi har xil yoʻllar bilan Komilni siqa boshlaydi. Azobda qolgan Komil bir fursat topib, quyidagi she’rni yozib xonning qoʻliga beradi:

Manga ey shahim, koʻp itob aylama,
Gʻam oʻtida bagʻrim kabob aylama.

Zagʻangʻa berib bulbul oʻrnida joy,
Humo hamnishinin uqob aylama…

Xonga bu she’r ma’qul kelmaydi. Uni devonbegi qoʻliga beradi. Devonbegi boshqa bir shoirga Komilni masxara qiluvchi javob she’rini yozdiradi.

Xon bir kuni Komilga forschadan bir asarni oʻzbekchaga tarjima qilishni topshiradi. Komil juda koʻp mehnat sarf qilib, uni tamom qiladi, ammo bu xizmat shoir Rojiy nomiga oʻtadi. Rojiy bu «xizmati» uchun in’om va madrasadan hujra oladi. Ancha vaqt Komil bundan bexabar boʻladi, bir kun bir doʻsti unga bu voqeani aytadi. Tuhmat ostida qolgan Komil maxsus bir masnaviysida xon va saroy tomonidan xoʻrlanganini chuqur afsus bilan bayon qiladi. Komil qancha harakat qilsa-da, uning dodiga yetuvchi kishi boʻlmaydi Saroy aristokratiyasi tomonidan bunday munosabat faqat Komilga nisbatangina boʻlgan emas. Bu jihatdan saroyda Ogahiy va uning ijodiga boʻlgan munosabatdan guvohlik beruvchi Komilning yana bir masnaviysi juda ham xarakterlidir. Bu masnaviyda Komil zamonasining ulugʻ olimi, shoiri Ogahiy ijodiga baho berish saroy chinovniklari qoʻlida boʻlib, ular uning bebaho, gavhardan qimmat gʻazallariga jugan (qoʻqon joʻxorisi) bilan haq toʻlar edilar, deb hasrat qiladi.

Bu faktlar saroyga ishga kirishga majbur boʻlgan shoir, olimlarning fojiali ahvolini juda yaqqol koʻrsatadi. Xon va boshqa aristokratlar ularga yollangan kishi sifatida qaraydilar. Ularning nohaq xohishiga koʻnmagan, unga qarshi chiqmoqchi boʻlganlar masxaralangan, xoʻrlangan, kaltaklangan. Zamonasining ilgʻor kishilaridan biri boʻlgan Komil ana shunday azoblar natijasida salomatligini yoʻqotib, qarigan vaqtida koʻzi ojizlanib, chuqur ruhiy azob ostida 1897 yilda vafot etadi.

* * *

Muhammad Rahimxon (1864—1910) saroy atrofiga adabiyot va san’at arboblarini toʻplab, adabiyot, san’at kechalari oʻtkazishga ancha vaqt sarf qiladi. Oʻzi ham anchagina she’riy qobiliyatga ega boʻlgan Muhammad Rahim Feruz taxallusida gʻazallar ham yozar edi. Uning zamonida Xorazmda toshbosma tashkil etiladi Navoiyning ayrim asarlari va Xorazm shoirlarining koʻp devonlari ana shu toshbosmada nashr qilinadi. Fors-tojik adabiyotidan muhim tarixiy, adabiy asarlar oʻzbek tiliga tarjima qilinadi. Feruz davridagi adabiy harakatning jonlanishida Ogahiy va Komillarning ta’siri va xizmati katta.

Komil ijodining temasi xilma-xil. Biz unda murakkab hayot, dunyoni anglay olmasdan, undagi haqsizliklardan dodlaguvchi, hasrat qilguvchi otashin yurak sadosini, jamiyat, ochkoʻzlik, baxillik, hasadgoʻylik, laganbardorlik kabi xususiyatlar qoralanib, kishilarni himmatli boʻlish, insof va vijdonga chaqirish tuygʻularini koʻramiz.

Qisqa qilib aytganda, yaxshilik bilan yomonlik, ezgulik bilan yovuzlik oʻrtasidagi kurash shoir ijodining asosiy magʻzini tashkil etadi. Bu hodisa shu davr yozuvchilarini bizga ulugʻ, ilgʻor qilib koʻrsatish bilan birga, ularning tarixiy chegaralanganligidan ham darak beradi.

Inson qalbining oʻlmas, abadiy samarasi muhabbat, intim lirika Komil ijodida ham salmoqli oʻrin olgan. Bu sohada u chinakam inson tuygʻularini oʻziga xos yoʻsinda juda yoqimli qilib bera oldi.

Komil xon bilan bir necha bor Rossiya va Toshkent safarida boʻldi. Shunda rus xalqi va boshqa xalqlar hayotiga juda diqqat bilan nazar soldi.

Oʻz san’atini sevgan shoir xalq kuylarini saqlab qolish, mukammallashtirish ustida koʻp oʻyladi va Xorazm klassik kuylarini oʻzi tomonidan yaratilgan chiziqlar — notaga koʻchirdi. Uning bu ishini oʻgʻli shoir, ham kompozitor Muhammad Rasul — Mirzo davom qildirdi.

Komil merosidan bizga bitta devon yetib kelgan. Bu devon Xorazmda tosh bosmada ikki marta, 1909 yilda Toshkentda ham tosh bosmada nashr etilgan. Komilning devoni oʻzbek adabiyotida davom etib kelgan traditsiya asosida, ya’ni alifbe tartibida tuzilgan boʻlib, unda poeziyaning — gʻazal, mustazod, muxammas, murabba’, musaddas, musamman, tarji’band, masnaviy shaklidagi hamma janrlarida yozilgan she’rlar bor. Shuningdek, bu devonga Komilning fors-tojik tilida yozgan gʻazal, muxammaslari ham kirgan. Bu tosh bosma devonlaridan tashqari Oʻzbekiston Fanlar Akademiyasi Sharqshunoslik institutining qoʻlyozmalar fondida Komilning turli davrda, turli kotiblzr tomonidan koʻchirilgan qoʻlyozma devonlari ham bor. Bu kichkina toʻplamni tuzishda yuqorida aytilgan devonlardagi materiallar asosga olindi.

KOMIL XORAZMIY
TANLANGAN SHE’RLAR
009

Gʻazallar

Buxl eliga demagil, ey zubdai davron, soʻzing,
Hayf etar, qadrini bilmas, siflai nodon, soʻzing.

Garchi, soʻzdek gavhari qimmatbaho yoʻq dahr aro,
Bor alarning qoshida harmuhradin arzon soʻzing.

Ulki qilmaydur maoni bahrigʻa gʻavvosliq,
Koʻrmagay munjuqcha gar boʻlsa duri gʻalton soʻzing.

Past fitratlargʻa dunyo moli uchun tutma koʻz,
Bir qaro pul bobida mushkul qilur oson soʻzing.

Buxl zangini qira olmas temurdek koʻnglidin,
Gar itiklik ichra boʻlsa oʻylakim soʻhon soʻzing.

Gar soʻzingdin bir nimarsa oʻnmasa bu dunyoda,
Tinglamaslar oxiratda bersa ham, imon soʻzing.

Iltimos etma olardin bir koʻnakni zinhor,
Sindirur gar bersa ham oʻlgan badangʻa jon, soʻzing.

Donish ahli qoshida har biri bir la’li xoʻshob,
Lek olargʻa bordurur la’l oʻlsa ham paykon soʻzing.

Topmasang soʻz lazzatidin ogahu Komil kishi,
Soklagʻil boʻlgʻuncha koʻnglung pardasida qon soʻzing.

* * *

Boʻlmasa garduni sufladoʻst gar dun, ey koʻngul,
Nega dunni shod etar, dononi mahzun, ey koʻngul.

Chun falak nodon navozu, xasmi donodur, ne sud,
Donish iqlimida boʻlsang gar Falotun, ey koʻngul.

Izzat ila ne’mat avjida boʻlur oliy maqom,
Har kim oʻlsa kaj nechukkim ayn ila nun, ey koʻngul,

Zoyl etmak istasang oʻzdin mazallat qoni’ oʻl,
Olmas ul chirkingni mundin oʻzga sobun, ey koʻngul.

Javhari jon ul mato’ ermaski sotqun olgʻasen,
Ne osigʻ gar hosil etsang ganji Qorun, ey koʻngul.

Oqil ersang kibru naxvat qilma izzu johinga,
Boʻldi istikboridin iblis mal’un, ey koʻngul.

Emin oʻlma kaydidin yoru birodarman debon,
Ne jafolar qilmadi Yusufgʻa Sham’un, ey koʻngul.

Dahrning pastu balandidin desang, forigʻ boʻlay,
Qoʻyma ilkingdin zamone jomi gulgun, ey koʻngul.

Tobti shohi nuktadon altofidin soʻz ahli qadr,
Zohir etkil emdi bikri sofmazmun, ey koʻngul.

Bu gulistondin baqo boʻyini istab boʻlmagʻil
Lola bargidek saropo dogʻu dilxun, ey koʻngul.

Komil ersang, odat ayla sabr ila xomushligʻ,
Gar bor ersa, har soʻzung bir durri maknun ey koʻngul.

* * *

Boʻlmadimkim bir dame anduhi davrondin xalos,
Andin istarman tanimning boʻlgʻonin jondin xalos.

Har nafas boshimgʻa bir gʻam sangboroni yogʻar,
Tobmadim hech hodisoti charxi gardondin xalos.

Ul labi xandon ruxi gulgun gʻamidin ohkim,
Boʻlmadi hargiz koʻzum ashku, koʻngul qondin xalos.

Xasta koʻnglum nolasi andin falak paymodurur,
Bir asire durki nogah boʻldi zindondin xalos.

Yetmasa gʻamxonam ichra subhi vaslidin ziyo,
Boʻlmogʻ mumkin emastur shomi hijrondin xalos.

Shum raqibing rashk tigʻi birla bir kun chopgʻomen,
Mushrik oʻlmas zulfiqori shohimardondin xalos.

Johilekim donish ahli suhbatidan qochqusi,
Kofiredurkim topar ahli musulmondin xalos.

Goh zulfi yodi birla, goh yuzining yodida,
Boʻlmadi jonim zamone kufru iymondin xalos.

Komile kim tobsa dunlar ixtilotidin raho,
Bir musulmondekki, tobgʻay kofiristondin xalos.

* * *

Manga, ey pari, koʻb itob aylama,
Gʻam oʻtigʻa bagʻrim kabob aylama.

Tuzub suhbat, ahli jaholat bila,
Kamol ahlidin ijtinob aylama.

Visolingda rohat yeturgil dame,
Firoqingda doim azob aylama.

Chu kelding qonshmgʻa ketarman debon
Yana umr yangligʻ shitob aylama.

Huzuringda xandon etib dushmanim,
Eshikda koʻzumni purob aylama.

Qovub majlisingdin meni, gʻayrni
Maqomimda noib manob aylama.

Meni soyadek xoksor aylabon,
Oni sarbaland oftob aylama.

Eagʻangʻa berib bulbul oʻrnida joy,
Humo hamnishinin uqob aylama.

Qilib yod shoyista xizmatlarim,
Xato birla sahvim hisob aylama.

Boqarda koʻzum chehrai lutfinga,
Gʻazab birla qahring niqob aylama.

Firoqingda Komilni nokom etib,
Nifoq ahlini komyob aylama.

* * *

Mandin oʻlmishtur bukunlar ohkim jonon malul,
Bu jihatdan aylamish chiqmay tanimdin jon, malul.

Jomi vaslin noʻsh etib agʻyor doim shod erur,
Man ichib tun, kun erurman sogʻari hijron malul.

Roʻzu shab zindoni gʻamda yigʻlaram Ya’qubdek,
Boʻlgʻali man xastasidin ul mahi kan’on malul.

Furqatidin ohu nolam baski dardomiz erur,
Ayladi bedardlarni ham oʻshul afgʻon malul.

Boʻldilar begona borcha oshnou yorlar,
Boʻlgʻali bu bekasidin ul shahi xubon malul.

Boʻlmish oldida raqibi kinavar yolgʻoni rost,
Man nechuk boʻlmay gar oʻlsa rostim yolgʻon, malul.

Hayf, yuz ming hayfkim, fazl ahlini mahrum etib,
Mahram oʻlub ayladilar zumrai nodon malul.

Arzi holimni man emdi kimga aylarman bayon,
Ul gado holigʻa voy, andin esa sulton malul.

Gar malul oʻlsa jahon ahli ne gʻam Komil mango,
Boʻlmasa basdur agar ul soyai subhon malul.

* * *

Ne sud ochilsa gul, oʻlsa bahor gʻurbat aro,
Mengaki boʻlmasa yoru diyor gʻurbat aro.

Ochilmadi chamaniston havosidin koʻnglum,
Koʻzimga gul erur andoqki, xor gʻurbat aro.

Firoq dashtida bir mushkboʻ gʻizol istab,
Koʻzimni qildi chu dom intizor gʻurbat aro.

Yiroq tushkali ahbob suhbati mayidin,
Nishot jomigʻa boʻldum xumor gʻurbat aro.

Chamanda guldek ahibbo vatan aro xandon,
Chu lola bagʻrim erur dogʻdor gʻurbat aro.

Vatanda koʻzima changalistoncha yoʻq Mahmud,
Ayoz bogʻida tutdim qaror gʻurbat aro.

Chiqay vatan sadafidin dema guhar yangligʻ,
Agarchi boʻlsa senga e’tibor gʻurbat aro.

Nihon et oʻzni vatan qrfi ichra anqodek,
Senga yoʻq oʻlsa murod ishtihor gʻurbat aro.

Vatanda sokin oʻlub sayr et olami bolo,
Safarni aylamagʻil ixtiyor gʻurbat aro.

Tob emdi Xeva ila Pahlavoni Komil esang,
Dema —Buxori sharifu Mazor gʻurbat aro.

* * *

Emas kishiga bu dunyoda mulku mol kamol,
Husuli ilmu hunar keldi bezavol kamol.

Oʻlumdin sharafi oxirat emas yolgʻuz,
Ki munda ham sababi izzatu jalol kamol.

Murod ma’rifatullohdur taallumdin,
Emas mubohasau jang ila jidol kamol.

Kamol ma’nisi tahsili ilmi hol durur,
Na hosil aylaguchi mahzi qiylu-qol kamol.

Zamiring ayla musaffo kadardin oyinadek,
Desangki, jilvagar etsun ango jamol kamol.

Boʻlurmu shoʻra zamin obu donadin xurram,
Xabis tab’gʻa tobmak base mahol kamol.

Kamol bergusidur soʻzga shuhratu ta’sir,
Bu qushgʻa qilgʻali parvoz parrubol kamol.

Niholi bebari sarkadidurur avomunnos,
Ne sud tobmasa ma’nigʻa ittisol kamol.

* * *

Tafa’ul aylar eding, ey koʻngul, qilib niyat,
Ki raf’ boʻlgʻusi deb toza yilda nahsiyat.

Chu qilmas axtari baxtim safar manozilgʻa,
Iqomat etti magar burji nahsda niyat.

Muharram oʻldi harom oʻldi elga kulfatu gʻam,
Va lek bir mango yuzlanmadi rafohiyat.

Jahoni buqalamun hodisoti fikridin,
Yetushmadi bu parishon koʻngulga jam’iyat.

Aningdek oʻlmisham ushbu diyorda bekas,
Ki qatl qilsalar olmoqgʻa yoʻq kishim diyat.

Yiroq tut juhalo ixtilotidin oʻzni,
Ki oʻtqa yoqmoq oʻlubdur yovuqni xosiyat.

Tama’ni tark etu, chiq goʻshai qanoat aro,
Sango yoʻq oʻzga jahon ichra joyi amniyat.

Tamom qilding etib banda xizmatin umring,
Ham aylagil. gahi ma’budinga ubudiyat.

Tut oʻzni pastu kichik borcha xalqdan, Komil,
Azim ofat erur nixvatu anoniyat.

* * *

Har necha aylabon izhor fasohat shuaro,
Sochar elga duri daryoi balogʻat shuaro.

Ochibon lutfi malohat gulin ash’oridin
Rangboʻyi chamani, fazlu fatonat shuaro.

Qilsalar har iyecha izhori sadoqat shabu roʻz,
Koʻrar oʻtrusida har damda sad ofat shuaro.

Kilmas ummid, qilur shukur, sharorat elining
Tilu ilkidin agar qolsa salomat shuaro.

Haq soʻzin shohu gado qoshida kitmon etmas,
Bu jihatdin hadafi tiyri malomat shuaro.

Yaxshidur qonii qashshoq gʻani tomi’din,
Tutdi bu vajhdin oyini qanoat shuaro.

Qilmas oʻlganda tama’ sifla tazongarlardin,
Bordurur javhar oyinai himmat shuaro.

Qilmagʻay johilu nodongʻa itoat hargiz,
Koʻrmasa bir kishidin hukmi siyosat shuaro.

Chun itooti ulul-amir vujubin biladur,
Tark qilmas nafase vojibu sunnat shuaro.

Kecha kunduz qiladurlar sufahogʻa xizmat,
Garchi shoyistai avrangi sadorat shuaro.

Bor alardin necha bekorlar izzatda ziyod,
Tilu ilki bila ham aylasa xizmat shuaro.

Emdi soch soʻz duri Komil sadafi tab’ingdin,
Tobti shoh hazratida qadr ila simmat shuaro.

* * *

Yutubon bu zamonda qon fuzalo,
Kulfat oʻqigʻadur nishon fuzalo.

Qalam ila kitobdin oʻzga,
Topmagʻay yoru hamzabon fuzalo.

Qatnabon suflalar eshikiga,
Topmas oʻlturgʻali makon fuzalo,

Juhalo zumrasi kelib gʻolib,
Boʻldi magʻlubu notavon fuzalo.

Soʻzni fahm etgali kishi topmay,
Ne osigʻ boʻlsa nuktadon fuzalo.

Kimga koʻrsatsa birgina behbud,
Topar oʻtruda ming ziyon fuzalo.

Juhalogʻa qilib mulozimliq,
Topmadilar yemakka non fuzalo.

Mayi gulrang oʻrnigʻa tayyor,
Koʻzlari sagʻarida qon fuzalo.

* * *

Boʻlubon jolisi avrangi jaholat juhalo,
Urdilar olam aro koʻsi hukumat juhalo.

Noʻsh etib rishva mayin yetmay ulus dodigʻa,
Bilmadilar dame oyiai adolat juhalo.

Boʻlubon homii arbobi fasodi sarka, (?)
Jam’ qildilar ukush davlatu sarvat juhalo…

Ulamogʻa berib ijroi shariatda shikast,
Berdilar johili nodongʻa himoyat juhalo.

Qilib oʻz royicha ish amri hukumatda mudom,
Qildilar tark base farz ila sunnat juhalo.

Arzu dod amrida ahkomi shariatni qoʻyub,
Yurutub oʻrnigʻa qavliyati odat juhalo.

Boʻlub oʻz boshlarigʻa fe’li musallat, yo rab,
Boʻlmagʻay boisi mankubi viloyat juhalo.

Komilo, tutsa ne tong vartai zillatda maqom,
Topdilar masnadi izzatda sadorat juhalo.

* * *

Ey koʻngul, zinhor qilma ahli davrondin tama’,
Bor esa bu xasta jisminggʻa agar jondin tama’.

Chunki yoʻq ermysh jahon ahlida xolis doʻstligʻ,
Kimki ondin yaxshiroq yoʻq, aylama ondin tama’.

Dahri dundin koʻrmagung juz hasrati nokomligʻ,
Gavhari maqsudni qilma bu ummondin tama’.

Solim oʻlmoqning sipehr osibidin imkoni yoʻq,
Qilma hargiz ofiyat kunjin bu vayrondin tama’.

Koʻzlari jallodidin qilmsq muruvvat orzu,
Ahli iymon aylagandek kofiristondin tama’.

Istayin ne nav’ jonim rohatin mijgonidin,
Qilgʻomu majruh marham tigʻi uryondin tama’.

Sharbati la’li havosin istamaklik bodadyan.
Aylama jonbaxshligʻ juz obi hayvondin tama’.

Xoni vasligʻa raqibidin ionat istamak,
Aylagan yangligʻ gado ilkidagʻi nondin tama’.

Olam ichra gar boʻlay desang azizu arjumand,
Aylama Komil kabi juz zilli subhondin tama’.

* * *

Iyd oʻldi olam ahligʻa yuzlandi ibtihoj,
Shah toraki muborakidin qadr tobti toj.

May tarki birla rind eli giryonu zor edi,
Atfoldekki yigʻlar ango kissalar sujoj.

Jomi sabuhidin topibon quvvati tamom,
Roʻza riyozati bila bir za’fligʻ mizoj.

Oʻtkardi roʻzaii yebon ahli gʻino shakar,
Bechoralar saharliku iftori bir kuloj.

Atfoli agʻniyo olib iydonagʻa tilo,
Qashshoqlar bolasi diram tobmly oldi koj.

Ahli karam saxosidin ummid aylabon,
Iydonadur bahonai arbobi ehtiyoj.

Shohi liboslar kiyibon barcha xoslar,
Ma’lum boʻldi kim sinuqu kim berur rivoj.

Yo rab, shahim hukumatini mustadom tut,
Avrangi adl uzra maqom ayla taxtu toj.

Komilcha boʻlmagʻay shuaro madhinga fasih,
Bulbul kabi navo qila olurmu soru soj.

* * *

Menga zulmin kam etmas gunbazi davvor har soat,
Toʻkar gʻam xirmanin boshimgʻa yuz xirvor har soat.

Ne ul oydin kelur yillar aro bir vasl paygʻomi,
Ne oning majlisidin ayrilur agʻyor har soat.

Ne ahvolimni arz aylargʻa homiyu muinim bor,
Ne shah yillarda holim aylar istifsor har soat.

Kima bir xizmat etsam, aylagay oʻrnigʻa yuz tuhmat,
Asalgʻa, zahru gul oʻrnigʻa, sanchar xor har soat.

Boʻlub begonavash yillar yomonligʻ oshkor etti,
Kima kim oshnoligʻ ayladim izhor har soat.

Yetar afgʻonga nodoi doʻstlarning ixtilotidin,
Koʻngul oyinasigʻa yuz tuman zangor har soat.

Jahon pastu balandi, soqiyo, qon qildi koʻnglumni,
Mani masti mudom et, qoʻymayin hushyor har soat.

Boʻlur har soatim bir kun, kunim yuz yil, yilim ming oy,
Menga lutf etmasa, shohi falak miqdor har soat.

Hamisha oʻz tama’ shohi jahondin oʻzgadin. Komil,
Desang boʻlmay jahon ichra zalilu xor har soat,

* * *

Yuzu xoling gʻamidin gar emastur notavon lola,
Nedin boʻlmish hamisha sina dogʻu, bagʻri qon lola.

Xijolatmandi xolu orazing ermas esa, nechun,
Qoʻyub gulshanni dashtu togʻ aro tutmish makon lola.

Boʻyoldi qongʻa gʻamzang tiyrboronddin ul goʻyo,
Qochib koʻhsor gʻorin anglamish dorilamon lola.

Tunu kun davr etib, hech koʻrmadilar dashtu gulshanda,
Yuzingdek sab’ai sayyora birla osmon, lola.

Ochibmu bogʻ aro ustida gullar sarv yo shamshod,
Boshigʻa qistiribmu yoki ul sarvi ravon, lola.

Qadam qoʻy sarvnnng boshi uza, ey shoʻx, gulshanda
Ki to bilsun seni bir xisravi oliy makon lola.

Chamanda xizmat uchun bir ayoqda tik turub shamshod,
Tutar yoʻlingda nargisdin qoʻlida sham’don lola.

Koʻngul dogʻini koʻrsatmak koʻzungga mumkin ermastur,
Agar koʻrmak tilarsen bordurur andin nishon lola.

Ani hech gulga tashbih aylamas Komil kishi, mundin,
Birin bosh uzra qoʻysang, ismi zot aylar ayon lola.

* * *

Kulmading bir, to mani yuz qatla giryon qilmading
Tutmading bir jom, to koʻnglum toʻla qon qilmading.

Xotirim davron gʻamidin qilmading bir lahza jam’,
To mani bir yilgʻacha zoru parishon qilmading.

Xasta koʻnglum tah-batah qon qilmagʻuncha gʻunchadek,
Ochilib majlisda ruxsoring gulafshon qilmading.

Man tarafgʻa qilmading hargiz xatodin bir nigoh,
To raqibimgʻa boqib yuz lutfu ihson qilmading.

Aylading mehru vafo bobida qaysi va’dalar,
Kim yana ul ahdu paymondin pushaymon qilmading.

Otmading qahru itobing novakin agʻyorgʻa,
To malomat oʻqigʻa koʻksimni qalqon qilmading.

Qilmagʻuncha xoni vaslingdin bu zoring benasib,
Oʻzgani bu xoni ihson uzra mehmon qilmading.

Egnima kiydurmading lutfu inoyat xil’atin,
To libosi ofiyatdin jismim uryon qilmading.

Qaysi bir ummidkim lutfingdin etdim oqibat,
Ul umidim hosilini ya’si xirmon qilmading.

Ey sitamgar, qaysi bedilgʻa berib vaslingda joy,
Soʻngra oni mubtaloyi dogʻi hijron qilmading.

Qilmagʻuncha xonu monimni qaro hijron aro,
Kulbam ichra orazing sham’i shabiston qilmading.

Donish ahligʻa qayu qilmishlaring dey, ey falak,
Qay birin ul zumranitsg magʻlubi nodon qilmading.

Sirri ishqing necha pinhon tutti eldin, ey pari,
Qoʻymading Komilni to rasvoi davron qilmading.

* * *

Jonbaxsh la’ging ustida ul xol hindularmudur,
Yo chashmayi hayzon uza zogʻi siyah moʻlarmudur?

Bogʻi jamoling sahnida oʻynar koʻzing mardumlari,
Yoxud Xoʻtan gulzorida tayr etkan ohularmudur?

Sunbul erurmu sarvgʻa chirmoshib oʻskan bogʻ aro,
Yoxud choʻlashgʻan qaddinga shabrang gesularmudur.

Xatti muanbarmu erur chohn zanaxdon davrida,
Yo salsabil atrofida rayhoni xushboʻlarmudur?

Shahlo koʻzing atrofida kirpiklaringmu, yoʻq esa,
Qurgʻon kiyiklar saydigʻa sayyod moʻndularmudur?

Gʻamzang mijang novaklarin otmoqdadur ikki kamon,
Yo koʻzlaringning ustida payvasta abroʻlarmudur?

Zohir areqlarmu erur, gulbargi xandoning uva,
Yo la’li xotam davrida serob lu’lularmudur?

Gʻamzang xadangin har taraf otsang tegar man zoringa,
Jonu koʻngulmu, yoxud ul oʻqlarga qopularmudur?

Hayroni didoring boʻlub turmush qoshingda xoʻblar.
Yoʻq ersa qoʻygʻon oʻtruda mashshota koʻzgularmudur?

Tortar riyoiy shayxlar masjidda jahr aylab figʻon,
Yo koʻkka boqib koʻchada har kecha ig uvlarmudur?

Komil qoshigʻa keldimu barcha raqibi hilasoz,
Yo sheri gʻurron ollida bir necha tulkularmudur?

* * *

Gar olsa ilkiga ul moh tanbur,
Chekar oʻtlugʻ koʻnguldek oh tanbur.

Qilur mutribvashimning furqatida,
Damo-dam nolai jonkoh tanbur.

Gʻamingdin nola aylardz tunu-kun,
Mengadur hamdamu hamroh tanbur.

Boʻlurman gʻam saqilidin sabukbor,
Ayon qilsa gar ishqulloh tanbur.

Jahonda sozning anvoi koʻbdur,
Vale istar gadou shoh tanbur.

Boʻlur ushshoq, ey mutrib, asiring,
Olib soz aylasang dugoh tanbur.

Qilur sayri maqomot ul jihatdnn,
Erur Komilgʻa xotirxoh tanbur.

* * *

Vahki, koʻzlarim giryon qildi la’li xandonlar,
Jam’ qoʻymadi koʻnglum kokuli parishonlar.

Bogʻu gʻuncha sayridin boʻldim emdi mustagʻni,
Ochti gul xadangingdin koʻnglum ichra paykonlar.

Orazi araqnoking koʻrdi chun chaman ichra,
Gʻullar oʻldi shabnamdek, barcha chashmi hayronlar.

Toki gʻamzau nozing koʻz uyin maqom etti,
Tashqarida mijgonlar bordurur nigahbonlar.

Ishq soʻzu dardidin nola qilma koʻp, ey dil,
Boʻlmasunlar ozurda bu aziz mehmonlar.

Qaysi xoli orazining dogʻidur chamanlarkim,
Lola dogʻu, gullarga chok erur giribonlar.

Chini ostiningdur, mavji javhari shamshir,
Yigʻnama bu zoringni qatl etarga domonlar.

Bu shahodat iqbolin kim topar ekan, yo rab,
Nozi oldi mijgondin qoʻlgʻa tigʻi uryonlar.

Kimki husn shohigʻa begunah — gunahkor ul,
Anga zulf erur zanjir. choh erur zanaxdonlar.

Husni koʻzgusi bordur mazhari jamolullo,
Man’i ishqim etmanglar, ey guruhi nodonlar.

Komilo, shahanshohing nazmi gavhar afshonin,
Koʻrsa banda boʻlgʻaylar Fazliyu Umarxonlar.

* * *

To sayri gulshan noz ila ul sarvi ozod aylamish,
Sarv oʻzni aylab bandayu, gul barg barbod aylamish,

Gulzor aro ruxsorini chun koʻrdi shaydo andalib,
Gul infioligʻa boqib, afgʻonu faryod aylamish.

Jonim xalos oʻlgʻay nechuk, oning koʻzu mijgonidin,
Bu birni xanjar aylabon, ul birni jallod aylamish.

Man ne sifat tark aylay ul shirin shamoyil ishqini,
Gʻam besitunin qozgʻali koʻnglumni Farhod aylamish.

Qoshu koʻzining shaklidin qatlimgʻa nass zohir boʻlur,
Chekkanda goʻyo suratin bu naqsh Behzod aylamish.

Mandin qochinglar baxtdek, ey ayshu ishrat: shohidi,
Bir shoʻx koʻnglum mehnayau kulfatgʻa mu’tod aylamish.

Javru jafolarkim manga yetmish oning hijronida,
Bilmas hisobini aning, aql ahli te’dod aylamish.

Ta’sir qilmas nolishim bir zarracha, goʻyo qazo,
Xilqatda bagʻrin tosh etib, koʻnglini foʻlod aylamish.

Ermas pari gar, ne uchun ham yigʻlatib ham kuldurur,
Bu nav’ afsunni qachon bir odamizod aylamish.

Gʻamzangga taqlid aylabon el qatlini aylar ajal,
Ori qilur shogirdi ham har ishki ustod aylamish.

Gulrux sanamlar, ne ajab, qilsa itoat amringa,
Kim haq azalda shohgʻa lashkarni munqod aylamish.

Kim sifla ersa shod etar bu charxi dushmankom oni,
Vohkim hamisha imtiyoz ahligʻa bedod aylamish.

Noqislar izzu johini har kun baland aylab falak,
Komillar oʻrnin past etib, mahzunu noshod aylamish.

* * *

Koʻrmamish sandek jahonda hech bir gulzor, gul
Kim sanga bordur badan gul, jabha gul, ruxsor, gul.

Gul uzoring lam’asidin ochti gardun bogʻida,
Farqadon gul, kahkushon gul, sab’ai sayyor gul,

Bazm aro gulbargi xandoninga qurbat topgʻali,
May gulu, meno gulu, ham sogʻari sarshor gul.

Boʻldi bulboʻllargʻa gulshan ichra husning shavqidin,
Nola gul, afgʻon gulu, alhon gulu, minqor gul.

Gulshani bazm achra har fe’l oʻlsa gar sandin ayon,
Noz gul, raftor gul, guftor gul, atvor gul.

Sayri bogʻ aylarda toptilar quduming fayzadin,
Sarv gul, shamshod gul, ashjor gul, har xor gul.

Yigʻlamakdin gul yuzing hajrida qonligʻ ashkidin,
Fosh etar xuni jigar gul, didai xunbor gul.

Boʻldi mutriblargʻa bazming ichra hangomi surud,
Noxunu mizrob gul, musiqiyu advor gul.

Boʻldi zohidlargʻa husni bemisoling vasfida,
Zikr ila avrod gul, tasbih gul, dastor gul.

Chun sening yoding qilurlar sokini dayru haram,
Yo samad gul, yo sanam gul, subha gul, zunnor gul.

Qildi Komil tab’ini shah lutfi gulzor oʻylakim,
Masnaviy gul, qit’a gul, abyot gul, ash’or gul.

* * *

Sensizin, ey dilrabo, jannatda gʻilmon boʻlmasun,
Demayin gʻilmonki, bal jismim aro jon boʻlmasun.

Boʻlmasa vasling muyassar, ey paripaykar, mango,
Toʻbiyu kavsar bila firdavsi rizvon boʻlmasun.

La’l jonbaxshing firoqida mango, ey guluzor,
Gulshani jannat ichida obi hayvon boʻlmasun.

Bu jahon gulruxlari boʻlsun sango farmonpazir,
Husn iqlimida sandin oʻzga sulton boʻlmasun.

Doʻstlar, doim demang nechun parishonhol san,
Hech kishining dilbari kokulparishon boʻlmasun.

Ishq elin qatl etkali chiqmish dedilar bir pari,
Bir xabar oling bizing oshubi davron boʻlmasun.

Komiloso bodai vasl ila labtar boʻlmayin,
Hech kimsa mubtaloi jomi hijron boʻlmasun.

* * *

Koʻzim giryonliqigʻa ul labi xandon erur bois,
Koʻngul mahzunliqigʻa kulfati hijron erur bois.

Gʻami ishqim ulusgʻa fosh oʻlurgʻa, ey guli ra’no,
Sarigʻ ruxsor uza oqgʻon koʻzimdan qon erur bois.

Dili tangim ochilmas juz nasimi iltifotingdan,
Dami subh, oʻlmoqigʻa gʻunchaning xandon, erur bois.

Ne tong ul oygʻa ta’sir etmas ersa ashksiz ohim,
Hadafgʻa yetmakigʻa tiyrning paykon erur bois.

Yetursa koʻngliga zaxm el, tili mavzun soʻzingdindur,
Sadaf chokiga yoʻq xanjar, duri gʻalton erur bois.

Desang ozod oʻlay gʻamdin suxansanj oʻlma, bulbuling
Qafasband oʻlmaqigʻa shakarinilhon erur bois.

Musoffodur koʻngul koshonasi doim xayolingdin,
Bezarga kulbasini mevbon, mehmon erur bois.

Malul oʻlma mazallat tiyra chohi ichra qoldim deb,
Aziz boʻlmaqgʻa Yusuf, Misr aro, zindon erur bois

Ne tong Komil Navoiy yangligʻ oʻlsa soʻz aro sarmast,
Bu sarxushliqgʻa jomi suhbati sultsn erur bois.

* * *

Meni Majnun boʻlubman bir pari ishqida devona,
Ki yodidin boʻlubdur koʻnglum andoqkim parixona.

Erur ul mansizin doim nishotu aysh ila har dam,
Vale man onsizin tun-kun gʻamu kulfatgʻa hamxona.

Tutar har subh elga kosa-kosa bodai vaslin,
Ichib man zahri hijron, har kecha paymona-paymona.

Ne tong, tushsam man ul koni malohat majlisidin dur.
Muyassar boʻlgʻamu hargiz gadogʻa bazmi shohona.

Ne hojat bodakim, ul mugʻbacha masti mudom aylar,
Mani yoʻq, borchani majlis aro gar kirsa mastona.

Chu qildi tiyra kulbam, ey saodat axtari, hajring,
Munavvar boʻlmoqi mumkin emas gar kelmasang yona.

Koʻngulda sirri ishqing yoshururman xalqdin doim,
Nedinkim bordurur ul ganjgʻa madfan bu vayrona.

Manga qil zulmu bedodingni bas, ey mahvashi Chini,
Yoʻq ersa aylaram bir kun qulingdin arz xoqona,

Havodis sangboridin desang mahfuz oʻlay xumdek,
Boʻlub sarshor maydin, qil maqoming kunji mayxona.

Mulozimpesha boʻlma joh uchun har pastfitratgʻa,
Tavakkal shohrohida taku-poʻ ayla mardona.

Agar bor et, vagar yoʻq, Komil ayrilmas dame sendin,
Kim uldur zarra, sen xurshid, san sham’u u parvona.

* * *

Savodi xattinga gar istamas boʻlmaq makon kogʻaz,
Bayoz ichra nedin daftar boʻlub ochmish doʻkon kogʻaz.

Koʻzu, qaddu, xatu, la’ling sifotin qilgʻali tahrir,
Midodim — koʻz, mijam — homam, siyohim — ashku jon — kogʻaz.

Sarigʻ chehramdurur ishqini qilgʻon fosh olamgʻa,
Nechukkim lafz ruxsorigʻadur oyinason kogʻaz.

Koʻngulning dogʻi boʻlsa ne ajab zohir jabinimdin,
Nazarlargʻa savodi nuqtani aylar ayon kogʻaz.

Zamirim lavhida naqshi xayoling oʻyladur mahfuz,
Ki ma’ni shohidigʻa bordurur dorulamon kogʻaz.

Falak mehri jamoling vasfini tahrir qilmoqgʻa,
Shahobin xomai anjumdin aylar zarfishon kogʻaz.

Jamoling vasfi tahririn tamom etmak emas mumknn,
Qalam ashjor esa, daryo siyohi, osmon kogʻaz…

Yozibmu ul pari Komilgʻa gulgun safhagʻa noma,
Oʻqurda yo koʻzi xunobidin boʻlmishmu qon kogʻaz?

* * *

Xabar topmish bu mahfilda jamolingdan magar koʻzgu
Kamoli hayrat ila oʻzdin oʻlmish bexabar koʻzgu.

Uzori otashining shu’lasi bskgʻach, yoqar jonim,
Koʻrubmu hech nozir zohir etkanni sharar koʻzgu.

Yuzung xurshidi zulf ostida jabhangdin namoyondur,
Quyosh ruxsorigʻa boʻlgʻon kabi shomu sahar koʻzgu.

Ruhing mir’otini tut zohidi xudbin koʻzidin dur,
Ne bahra topgʻusi koʻrgan bila ul bebasar koʻzgu.

Tamoshoyi jamolingdin, ne tong, shirinkalom oʻlsam,
Ki toʻtilarni doim soʻzlatur shirin-shakar, koʻzgu.

Jamoling ishtiyoqidin mudom ermas esa giryon,
Nedin boshdin ayoq boʻlmishdurur bir chashmi tar koʻzgu.

Yuzung mir’oti hijronida boʻldim necha kundur lol,
Suxansanj oʻlmakigʻa keldi toʻtining hunar koʻzgu(?)

Ruxing nazzorasi fikridin oʻzga yoʻq menga maqsud,
Koʻzumgʻa jilvagar boʻlgʻonda gar xurshid, gar koʻzgu.

Bu vajh ila alar nazzorasi bordur manga matlub,
Jamoli bezavolinggʻa erur shamsu qamar koʻzgu.

Jamoli jilvasin Komil zamiridin tamosho qil,
Ki mazharliqgʻa loyiq boʻlmagʻay ul yuzga har koʻzgu.

* * *

Yorim uzori avji saodat mahi erur,
Bu vajh birla husn eli shohanshahi erur.

Bordur chu xoʻblar aro mumtoz, goʻyyo,
Husn avjining najumi alar, bu mahi erur.

Behroq koʻrar chu mandin ul oy gʻayrni, ne tong,
Gar chehra sargʻarib, menga rashki behi erur.

Ne nav’ ohu nola bila hamrah oʻlmayin,
Doim raqib oning bilakim, hamrahi erur.

Yoʻq bulhavas oning kabi qadding huzurida,
Har odamiki moyili sarvi sahi erur.

Maqsad yuzin hamisha anga koʻrguьur jahon,
Har kimki chashmi nuri xiraddin tihi erur.

Komil, ne tong, gar ogah esa soʻz kamolidin,
Doim anisi Rojiy ila Ogahiy erur…

* * *

Ohkim bir sarvi gulruxsora oshiq boʻlmisham,
Bemuruvvat qotili xunxora oshiq boʻlmisham.

Oldi jonim, nozu istigʻnou yolgʻon va’dasi,
Bir sitamgar zolimu makkora oshiq boʻlmisham.

Ohu nolam qumri-yu toʻtidin oʻtsa, ne ajab,
Bir sixiqomat, shakarguftora oshiq boʻlmisham,

Sarvu gul xascha koʻrunmas koʻzima, ey bogʻbon,
Bir yuzi gul, qaddi xushraftora oshiq boʻlmisham.

Doʻstlar, gah bexudu, gah xastahol oʻlsam ne ayb,
Koʻzlari ham mastu, ham bemora oshiq boʻlmisham.

Hajrida koʻzdin toʻkarman tun-kun ashki lolagun,
Toki man ul xilьati gulnora oshiq boʻlmisham.

Yoruta olmas shabistonim quyoshing, ey sipehr,
Ul yuzi xurshidi puranvora oshiq boʻlmisham.

Aylama, Komil, manga firdavsu rizvon vasfini.
Vasli ishratgohida diydora oshiq boʻlmisham.

* * *

Manzilim chun boʻldi ushbu yil diyori Toshkand,
Jonu koʻnglum doim istar xor-xori Toshkand.

Burji mizonda edi masnadnishin shoxi Xoʻtan,
Ham barobar erdilar laylu-nahori Toshkand.

Nuru zulmat oʻlchanib tun-kun ufuq maydonida,
Birdek erdi subhi sofu shomi tori Toshkand.

Sarbasar ashjor zarrin bargidan bodi xazon,
Farsh qilgʻon barcha qasri zarnigori Toshkand.

Xush havoligʻ muncha boʻlsa anda ayyomi xazon,
Yorab, erkandur nechuk fasli bahori Toshkand.

Boʻldi mehmon joyimiz haq lutfidin bir bogʻkim,
Mevadoru, lolazoru naxldori Toshkand.

Garchi anda bogʻ ila boʻstongʻa yoʻq xaddu shumor,
Ziynat afzoliqda chun xoli uzori Toshkand.

Vus’atu nazhatda rashki jannatul-ma’vodurur,
Kavsari tasnimi nahru joʻybori Toshkand.

Toʻbi oso bosh chekib charxi muallo sorigʻa
Archau yel birla shamshodu chinori Toshkand.

Har kuni sayr aylar anda huru gʻilmon oʻrniga,
Sarvqaddu, guljabinu, guluzori Toshkand.

Lekin ushbu yilgʻa toʻgʻri aylabon bead hisob,
Dedi tarixini hotif chashmasori Toshkand.

Umr boqi boʻlsa olti yil yana Komil senga,
Yozgʻil oning solli tarixin shumori Toshkand.

Muxammaslar

* * *

Qaysi falak burjining mehri puranvorisan,
Qaysi sadaf durjining gavhari shahvorisan,
Kaysi Xoʻtan ohusi nofai totorisan,
Qaysi chamanzorning lolai gulnorisan,
Soʻyla menga, ey sanam, kimni sevar yorisan.

Qomatinga bandadur bogʻ aro sarvi ravon,
La’li labing rashkidin gʻuncha erur bagʻri qon,
Chunki chaman sahnida boʻlsa yuzing gulfishon,
Nolasin aylar fuzun bulbuli bexonumon,
Soʻyla menga, ey sanam, kimni sevar yorisan.

Yigʻlatur oshiqlaring la’l labing xandasi,
Qumrii nolon erur sarv qading bandasi,
Husnu jamol avjining axtari tobandasi
Koʻrsa agar orazing, boʻlgʻusi sharmandasi,
Soʻyla menga, ey sanam, kimni sevar yorisan.

Sen kabi bir dilbari guruxi siminbadan,
Vaqti takallum aro toʻtii shirinsuhan,
Majlis aro aylasang sha’badau la’bu fan,
Vola oʻlurlar senga ahli zamonu zamon,
Soʻyla menga, ey sanam, kimni sevar yorisan.

Oy yuzi — husnu jamol bogʻining ahmar guli,
Jon ila koʻnglum erur ushbu guling bulbuli,
Qumrii nolon erur sarv qadingning quli,
Yoʻq esa nechun ani boʻynida bordur gʻuli,
Soʻyla menga, ey sanam, kimni sevar yorisan.

Ayshu nashot istabon gʻamgʻa duchor oʻlmogʻon,
Mehringa dilbastai zoru nazor oʻlmogʻon,
La’l labing shahdigʻa bormu xumor oʻlmogʻon?
Dahr aro yoʻqtur senga oshiqi zor oʻlmogʻon,
Soʻyla menga, ey sanam, kimni sevar yorisan.

Bir kecha aylab menga mehru muhabbat ayon,
Hamrahu yoʻldoshsiz barcha ulusdin nihon,
Kulbai ahzonima boʻlsang agar mehmon,
Komili mahzuninga rostini etkil bayon,
Soʻyla menga, ey sanam, kimni sevar yorisan.

Navoiy gʻazaliga muxammas

Zinhor el ixtiloti birla xurram boʻlmangiz,
Mehnati har dam fuzunu rohati kam boʻlmangiz,
Men kabi bori nadomatdin qadi xam boʻlmangiz,
Doʻstlar, olam eligʻa yoru hamdam boʻlmangiz,
Yor ila hamdam demaykim, oshio ham boʻlmangiz.

Olam ahlidin vafo osorini kilmang gumon,
Naqd umrim sarf etib kildim alarni imtihon,
Uzlat istab ahli olamdin qoching boricha jon,
Oshnoligʻ aylabon, oʻz joningizgʻa har zamon,
Boisi yuz miig balou mehnatu gʻam boʻlmangiz.

Ruhparvar lablaridin istabon noʻshi hayot,
Urdim oʻz jonimgʻa oʻz ilkim bila nishi mamot,
Va’dasida yoʻqturur hargiz vafo birla sabot,
Yeb parivashlar firibin, soʻngra topmay iltifot,
Men kabi devonau rasvoi olam boʻlmangiz.

Yerdin gar marhamat yetsin va gar ranju alam,
Oshiqi sodiq tutar oni hamisha mugʻtanam,
Koʻrmagumdur vaslidin anduhi hijronini kam,
Vasli aysh omoda qilsa xalqni, ey dardu gʻam,
Siz buzuq koʻnglumdin oʻzga yerga mahram boʻlmangiz.

Garchi bu dam xotirimdur dardu mehnat ma’dani,
Jismi zorim yuz tuman anduhu kulfat maskani,
Sizni ham mandek qilur ul dilrabolar purfani,
Ey visol ahli, ul oyning dardi hajridin mani,
Koʻb koʻrub gʻamnok asru shodu xurram boʻlmangiz.

Ohkim, har kimga molu jonimi qildim fido,
Qildilar yaxshiligʻimgʻa ming yamonligʻ borho,
Ahli olamdin vafo aylab tama’, chekmang jafo,
Ey xarobot ahli, yoʻq insonda imkoni vafo,
Mastligʻdin dev oʻlung, zinhor odam boʻlmangiz.

Garchi Komil boʻldi furqatdin alil, ey ahli vasl,
Hajr oʻtigʻa tushti andoqkim xalil, ey ahli vasl,
Lek topti yor vasligʻa dalil, ey ahli vasl,
Gar Navoiy hajr aro boʻldi zalil, ey ahli vasl,
Emdi yaavbat sizgadur, muncha muazzam boʻlmangiz.

Munis  gʻazaliga muxammas

Dardoki, yoʻq jahon elida sharmsorligʻ,
Koʻrganlar, izzatimni, manga berdi xorligʻ,
Erkan abas zamon elidin doʻstdorligʻ,
Yaxshi kunimda har kishikim berdn yorligʻ,
Doʻngach zamona, ayladi dushmanshiorligʻ.

Ulkim edi vujudi vafo ma’dani, bukun
Dushmangʻa lutfu, zulm mangodur fani bukun,
Derkim raqib sonida koʻrmon sani bukun,
Atfol etakgʻa tosh yigʻingkim mani bukun,
Devonalikgʻa yetkuradur beqarorligʻ.

Har kimsa oʻz nigori visoli zamonida,
Izzat mayini noʻsh etar ishrat makonida,
Faryodkim, boʻlolmadim agʻyor sonida,
Itlar azizroq koʻrunur xalq yonida,
Mandinki, qoʻying ichra chekarman bu xorligʻ.

Borsen agarchi davr eligʻa foiq, etma rad,
Ishqing aro bilib mani ham sodiq, etma rad,
Koʻrdum yuzungni, boʻldum agar oshiq, etma rad,
Man garchi suhbatinggʻa emon loyiq, etma rad,
Bu gulshan ichra gul ul erur boʻlsa xorligʻ.

Ushshoqni qilurgʻa chu qilding figʻon asir,
Nagʻmanggʻa boʻldi barcha eshitmak hamon asir,
Ne nav’ boʻlmayin mani bexonumon asir,
Ey mutrib, oʻldi halqai nagʻmanggʻa jon asir,
Sozinggʻa yor zulfilin oldingmu torligʻ.

Sansan sariri husn uza shohanshah, ey masih,
Gar xoʻblar kavokib esa, san mah, ey masih,
Komilgʻa koʻyung oʻlgusi manzilgah, ey masih,
Munisni gʻam yeturdi halokatga, ey masih,
Maqtulinga dami qilakoʻr gʻamgusorligʻ.

Ogahiy  gʻazaliga muxammas

Soʻz duri noyob erur, oni qilur izhor til,
Husnidin foida gar boʻlmasa durbor til,
Oʻzga soʻzlar degach, oʻldi mujibi ozor til,
Bazm aro mundoq takallumgʻa chu ochti yor til,
Huqqai yoqutdin sochdi durya shahvor til.

Garchi qotil koʻzlari ushshoqigʻadur jonsiton,
Lek jonparvar kalomi bordurur ruhi ravon,
Bu jihatdin ishq yoʻlida mangadur biymi jon,
Yuz oʻlukni tirguzub toʻtidek aylar xushbayon
Ul masih ochsa qachon soʻz derga shakkarbor til.

Soʻz chogʻi alfozining behaddu poyon lazzatin,
Topgʻolv koʻnglum sogʻinmas obi hayvon lazzatin,
Vasf yuz ming til bila qilmoq ne imkon lazzatin,
Chui eshitgach, har soʻzidin topgʻoman jon lazzagin,
Vah boʻlur erkoi nuchuk odamgʻa bu miqdor til.

Hajr aro gar ming alam yetsun mani bermorgʻa,
Tigʻi gʻam yuz zahm yetkursun dili afgorgʻa,
Tarki nshq et dema hargiz, nosiho, man zorgʻa,
Yoʻq gʻamim ishq ichra oʻlmakdin, nedinkim yorgʻa
Qilgʻusi har dam masiho moʻ’jizin izhor til.

Eyki bir Layli gʻami koʻnglingda tushmishdur qaror,
Fosh etib, boʻlma ani, devonau Majnunshior,
Boʻlmasun desang bu maxfi rozim elga oshkor,
Ishq sirrin tilga kelturma koʻnguldin zinhor,
Kim emastur ishq eliga mahrami asror til.

Har necha boʻlsun soʻzung mavzunu, nugqung jonfizo,
Ahli dunyo ollida yoʻqtur anga qadru baho,
Ulki ikki nukta debtur bordurur biri xato,
E’tiboru izzat istar; kimsakim olam aro,
Yo kerak bisyor zar, yoʻq ersa purguftor til.

Komilo, nutqung agarchi guldurur bexor emas,
Soʻz necha shirin erur xomoʻshligʻcha bor emas,
Oqil uldur dahr aro harkimki purguftor emas,
Boʻlma mahzun, Ogahiy, gar til senga hamvor emas,
Sanda xud gar boʻlmasa xomangda bor hamvor til.

Masnaviy

(Qisqartirib olindi)

She’r koʻb vaqt kambaho erdi,
Shuaro baxti ham qaro erdi,

Lillohilhamdu vassanoki bu dam,
Joʻsh urub sizga bahri judu karam,

Saj’i bir tangadin baho boʻldi,
Shuaro kissasi toʻlo boʻldi,

Soʻzni gavhar demishlar oʻtkanlar,
Fazl doʻkonini yurutkanlar,

Bu zamonda guhar jugan1 boʻlmish,
Durni sotmok, juganga fan boʻlmish,

Yo javohirshunos emasmu alar,
Tanimaslar jugan bila gavhar.

Yo gʻalat deb dururlar ahli sadaf,
Yo jugan bordurur guhargʻa xalaf.

Yoki lafzi qadimda derlar,
Jugari otini alar gavhar.

Ulki ogohlarning ogahidur,
Fahmu donish sipehrining mahidur,

Soʻzi ortiqdurur guhardin ham,
Fazlu donishda olam ichra alam,

Soʻzni har necha qizsa bozori,
Bordur olamda bir xaridori,

Ming balogʻat bila soʻz aylab ado.
Qilur oni jugan bila savdo.

Ul dogʻi ushr, yo zakotdurur,
Anga in’omu bazl ot durur.

Mani bechorau gʻaribu haqir,
Ki soʻzum ichra zarrayoʻq ta’sir.

Soʻz desam kim anga quloq solur,
Kim ani yoki bir koʻnakgʻa olur.

Man ne yangligʻ soʻz aylayin insho,
Soʻz durigʻa bu nav’ boʻlsa baho,

Soʻzuma hech kishi jugan bermas,
Bersalar ham samon — yomon ermas.

Ruboiy

Har necha balo yetsa chekib boshni bukma,
Ta’jil yaqosigʻa boshingni suqma,
Amrozu, alam shiddatidin hovliqma,
Topgʻung yana, Komilo, shifo oshuqma,

Fard

Har kimsaki aylasa oshukmasiy xayol,
Yafrogʻni yifak kilur, chechak bargini bol.

Komil Xorazmiy. Devon — XDK by Khurshid Davron on Scribd

Komil Xorazmiy — Tanlangan sherlar — XDK by Khurshid Davron on Scribd

004

(Tashriflar: umumiy 10 703, bugungi 5)

1 izoh

  1. Ортик Отажонов ижро этган Комил Хоразмийнинг «Доми мухаббатинга» газалини чоп этсаларингиз. Рахмат.

Izoh qoldiring