Ivan Bunin. Hikoyalar.

021
Иван Бунин — Нобел мукофоти лауреати (1933) бўлган биринчи рус  ёзувчиси. Петербург Фанлар Академияси фахрий академиги (1909). 1920 йилдан эмиграцияда. Поезияда рус мумтоз шеърияти анъаналарининг давомчиси («Хазонрезги», тўплам, 1901). Ҳикоя ва повестларида (кўпинча ўтмишни қўмсаш кайфиятига берилган ҳолда) дворянлар хонадонининг қашшоқлашуви («Антонов олмалари», 1900), қишлоқнинг оғир қисмати («Қишлоқ», 1910; «Қақраган водий», 1911), турмуш маънавий асосларини унутишга маҳкумлик фожиаси («Сан-францисколик жаноб», 1915) яққол тасвирланган.
Кундалик тарзидаги «Бадбахт кунлар» (1918 й., 1925 й.да нашр этилган)да Октябр тўнтариши кескин рад этилган; Россиянинг ўтмишини тиклаш, адибнинг ўз болалик ва ёшлигига қайтиш кайфиятлари акс этган.
Севги ҳақидаги ҳикояларида («Митянинг севгиси», 1925); «Қоронғи хиёбонлар» (1943) китобида инсоният тақаирининг фожиавийлиги қаламга олинган. Бунин мемуарлар ёзган. Г. Лонгфеллонинг «Гаявата ҳақида қўшиқ» (1896) асарини таржима қилган.

05
Иван Бунин
ҲИКОЯЛАР

ХИЛВАТ ХИЁБОНЛАР

Кузнинг совуқ, ёғин-сочинли палласида ёмғирдан шилтаси чиқиб, эгри-бугри, қорамтир ғилдирак изларидан топталиб ётган Туланинг кенг йўлларидан бирида тебраниб бораётган тўрт ғилдиракли соябон арава узун ёғоч уй қаршисига келиб тўхтади: уйнинг бир тарафида подшолик тасарруфидаги почта бекати, нариги томонида эса йўловчилар ҳордиқ чиқариб тунаб қолиши ёки самовар қайнаттириб, тамадди қилиб олиши мумкин бўлган хусусий мусофирхона жойлашган. Лойга ботган араванинг соябони тепага ярим кўтарилган, извошга қўшилган учта жайдари отнинг думи балчиқ сачрамаслиги учун тугиб қўйилган эди.
Извошчининг жойида — ўриндиқда белини маҳкам сириб олган, қорамағиз гази тунд ва жиддий чорпаҳил мужик ўтирибди; камдан-кам кишиларда учрайдиган қоп-қора, қуюқ соқоли уни қадимги қароқчиларга ўхшатиб турарди; соябон остида катта шалкали, николайча қундуз ёқали кулранг шинел кийган басавлат ҳарбий қария ўтирар, унинг қошлари ҳали тим-қора бўлса ҳам, мўйловига тутешган чакка соқоли оппоқ оқариб кетган эди; ияги за бағбақаси тозалаб қирилган, умуман, у ташқи кўринишдан Александр ИИ га шундай ўхшаб кетардики, бу ўхшашлик Александр ИИ даврида яшаган ҳарбий кишиларнинг деярли барчасида учрар-ди; унинг қарашлари ҳам қатъий, саволомуз, шу билан бирга, бирмунча ҳорғин эди.
Отлар тўхтаган заҳоти у тик, текис қўнжли ҳарбий-ча этикдаги оёқларини аравадан пастга осилтирди-да, буғу терисидан тикилган қўлқопли қўллари билан шинелининг этакларини тутган кўйи ёғоч уй ёнидаги майдончага сакраб тушди.
— Чапга юринг, зоти олийлари,— дея извошчи ўриндиқдан турмай дағал товуш билан қичқирди; ҳарбий киши остонадан ҳатларкан, баланд гавдасини сал энгаштирганча, аввал даҳлизга, кейин меқмонхонага кирди.
Меҳмонхоиа озода, саранжом аа иссиққина эди. Чап томондяги деворга зар ҳалли авлиё суврати осилган, унинг остида топ-тоза, дағалроқ матодан тикилган дастурхон ёзиғлиқ стол, стол теграсида ялтиратиб ювиб қўйилган тахта харраклар. Хонанинг ўнг бурчаги-да яқинда бўр билан оқланган лешхона печкаси; ён гомонда ола-була от ёпқичи ёпилган кат — суянчиқсиз диванга ўхшаш бир нарса печканинг биқинига тақаштириб жойлаштирилган; печка тарафдан кўк шўрванинг, ҳил-ҳил пишиб ётган қўй гўшти, карам ва дафна баргининг қоришиқ, лаззатбахш ҳиди таралади.
Меҳмон шинелини ечиб тахта ўриндиққа қўйди, мундири, пўрим ҳарбий этиклари яққол кўзга ташланиб, гавдаси янада басавлат тус олди, кейин қўлқоп аа бош кийимини ечди-да, озғин, рангпар қўллари билан сочини кетма-кет ҳорғин таради — оппоқ, қуюқ сочлари иккала чаккаси узра фатила-фатила бўлиб тушди, билинар-билинмас чечак асорати қолган чўзинчоқ, чиройли юзида, қора кўзларида фавқулодда бир жон-ланиш пайдо бўлди. Меҳмонхонада ҳеч ким кўринмасди, у даҳлиз эшигини очаркан, овозини баралла қўйиб қичқирди;
— Ҳой, одам борми бу ерда?
Шу заҳотиёқ меҳмонхонага қора сочли, қора қошли, ёши ўтинқираб қолганига қарамай, ҳали-ҳамон диловар, кекса лўли хотинларга ўхшаган бир аёл кириб келди. Унинг еноқ чаккалари, дудоғининг устки қисми нафис туклар — ирнлар билан безанган эди. Қомати тўла бўлса ҳам, қушдек енгил ва нозик одимлар, бўлиқ кўкраклари қизил кофтасини туртиб турар, қора жун юбкаси остидаги қорни эса, худди ғознинг қорнидай, учбурчак бир тарзда кўринар эди.
— Хуш келибсиз, зоти олийлари,— деди у.— Тамадди қилмоқчимилар ёки самовар қўйишни буюрадиларми?
Мусофир киши аёлнинг дум-думалоқ елкасига, тўзғиброқ қолган қизғиш татарча бошмоқли хушбичим оёқларига бирров кўз югуртирди ва эътиборсизлик билан қисқа-қисқа қилиб деди:
— Чой ичмоқчиман. Бу ернинг бекасимисан, хизматкормисан?
— Бекаман, зоти олийлари.
— Демак, меҳмонхонани ёлғиз ўзинг бошқарасан?
— Худди шундай, зоти олийлари, ўзим.
— Бу қанақаси бўлди, а? Ҳамма ишни қўлингга олволибсан, ё тулмисан дейман?
— Эр қилмадим, зоти олийлари, аммо — сабаби тирикчилик, қолаверса, ўзим ҳам хўжалик ишлари билан шуғулланишни яхши кўраман.
— Ҳа-ҳа, шундай дегин. Кўп яхши. Уйни покиза тутаркансан, бу ишииг менга маъқул.
Аёл синовчан нигоҳини ҳарбий кишидан бир нафас бўлсин узмас, андак қисилган, хаёлчан кўзлари унга қадалган эди.
— Покизаликни ҳам жокимдан ортиқ кўраман,— дея жавоб берди у.— Ахир, аслзодалар хонадонида ўсдим, тарбият топдим, шундай бўлгач, рўзғор тутишим ҳам шунга яраша бўлади-да, Николай Алексоэвич.
Мусофир илкис қаддини ростлади, кўзлари катта-катта очилиб, юзлари қизариб кетди.
— Надежда! Сенмисан?— деди у шоша-пиша.
— Менман, Николай Алексеэвич,— дея жавоб берди аёл.
— Ё раббий, ё раббий, буни қара-я!—деди мусофир тахта ўриндиққа ўтираркан, кўзларини ҳамон аёлдан узмай.— Ким ҳам шундай бўлишини ўйлабди дейсан? Кўришмаганимизга неча йил бўлди экан-а? Ўттиз беш йилми?
— Ўттиз йил, Николай Алексеэвич. Мен қирқ саккизга кирдим, сиз ҳам олтмишга бориб қолгандирсиз?
— Шунга яқинроқ… Ё тавба, жуда қизиқ бўлди, а?
— Нимаси қизиқ, тақсир?
— Ҳаммаси, ҳаммаси-да… Наҳотки тушунмаётган бўлсанг!
Мусофирнинг ҳорғинлиги ва паришонлигидан асар ҳам қолмаган, энди у ерга тикилганча меҳмонхона бўй-лаб кескин одимлар эди. Бир пайт у шартта тўхтади, юзлари лов-лов ёниб, сўз бошлади:
— Ўшандан кейин сен тўғрингда ҳеч нарса эшитмадим. Қандай қилиб бу ерларга келиб қолдинг? Нега аслзодалар хонадонидан кетдинг?
— Сиз кетганингиздан кейин улар менга ҳам жавоб бериб юборишди.
— Кейин қаэрларда яшадинг?
— Сиз сўраманг, мен айтмай қўяқолай, тақсир.
— Эрга ҳам чиқмадим, дедингми боя?
— Ҳа, тақсир.
— Нима учун? Шунчалик ҳусни латофатинг бўлату-риб-а?
— Журъат қилолмадим, тақсир.
— Нега журъат қилолмадим, дейсан? Нима деганинг бу?
— Нимасини ҳам айтай энди? Балки ёдингиздадир, ахир сизни қанчалар яхши кўрардим…
Мусофир бу сўзлардан беҳад мутаассир бўлди, азбаройи қизариб кетганидан кўзларига ёш қалқди, сўнгра қовоқ уйиб, яна хона бўйлаб нари-бери одим-лай бошлади.
— Ҳамма нарса ўткинчидир, азизим,— дея ғудранди у.— Муҳаббат, ёшлик — ҳамма-ҳаммаси фонийдир. Нима бўлган бўлса, ўтди-кетди. Ҳаммаси даҳмазаю бемазагарчиликдан иборат. Вақти хелиб, бари унутилади. Иовнинг муқаддас китобида бу хусусда нима дейилган, биласанми? «Оқиб кетган сувлар янглиғ хотирлагайсан».
— Нима бўлсаям, пешонада бори бўларкан, Николай Алексеэвич. Ёшлик-ку, ҳеч кимсага вафо қилмайди, аммо муҳаббат — бошқа нарса.
Николай Алексеэвич бошини хиёл кўтариб, юришдан тўхтади-да, ҳасратли кулимсираб қўйди:
— Сен мени бир умр севолмасдинг-ку, ахир!
— Йўқ, севишим мумкин эди; ўшандан буён қанча йиллар ўтди, аммо мен ёлғиз муҳаббатим билан яшадим. Сизнинг аввалгидай эмаслигингизни, орамизда неки ўтган бўлса, барини унутмоғингиз мумкинлигини, бу билан ҳеч нарса йўқотмаслигингизни ҳам билардим… Лекин, ҳозир… Энди гина-кудурат қилиб ўтиришдан ҳеч қандай наф йўқ, албатта; аммо, тўғрисини айтганда, ўшанда сиз мени жуда шафқатсизларча ташлаб кетган эдингиз — мана шунинг учун ҳам ўзимни ўзим бир неча бор ўлдирмоқчи бўлганман, сизни деб чеккан азобларимни айтиб адо қилиб бўлмайди. Николай Алексеэвич, ёдингиздами, қандай даврлар эдики, ўшанда сизни Николенка деб чақирардим, сиз эса мени, эслайсизми, нима деб атардингиз? Айтгандай, мендан лутфингизни дариғ тутмай, қандайдир «Хилват хиёбонлар» тўғрисидаги шеърларни ўқисам ҳам индамас эдингиз,— дея нохуш жилмайганча қўшиб қўйди аёл.
— Эҳ-ҳе, сен ҳақиқатан ҳам ажойиб эдинг!— деди меҳмон армон билан бош чайқаркан.— Қандай жозибадор, қандай диловар эдинг-а! Кўзларинг ёниб турарди, жуда хушқомат эдинг. Эсингдами, сени кўрганда ҳамма ортингдан ниҳоясиз ҳайрат билан термилиб қоларди?
— Эсимда, тақсир. Аммо сиз ҳам ўшанда ғоят ажойиб эдингиз-да. Ана шунинг учун ҳам мен бор ҳусни латофатимни, бутун ёшлик жозибамни сизга фидо қилган эдим. Ахир, буларни унутиб бўларканми!
— Ҳа-ҳа! Ҳаммаси ўтаркан. Ҳаммаси унутиларкан.
— Тўғри, ҳамма нарса ўтади-ю, аммо ҳамма нарса ҳам унутилавермас экан-да.
— Бас, бас, мени холи қўй,— деди меҳмон тўсатдак ва қайрилиб дераза ёнига борди.— Илтимос, чиқиб кет бу ердан,— дея ёлворди у, сўнг дастрўмолини олиб, оҳиста кўзларига босди-да, бидирлаганча:— Ишқилиб: мени худо кечирсин,— деди.— Сен-ку кечирган кўринасан-а…
Аёл эшик олдига етганда таққа тўхтади:
— Йўқ, Николай Алексеэвич, мен сизни кечирмаганман. Модомики, гап ҳиссиётларимиз ҳақида бораркан, тўғрисини айтмай иложим йўқ гуноҳингиздан ўтишни ҳарчанд истасам-да, ҳаргиз кечиролмадим. Ўша пайтларда сиз мен учун ёруғ дунёдаги энг азиз киши эдингиз, кейин ҳам шундай бўлиб қолдингиз. Шу важдан ҳам сизни кечиролмадим. Келинг, яхшиси, шуларни эслаб ўтирмайлик, гўрга кирган қайтиб чиқармиди ҳеч жаҳонда!
— Ҳа-ҳа, тўғри, ўтган ишга саловат; буюр, отни қў-шишсин,— деди мусофир дераза олдидан нари жилар-кан, бирмунча жиддий, совуққон оҳангда
— Аммо, мен сенга айтсам, ҳаётда сира омадим юришмади, бахтиёр бўлолмадим, тағин бошқача ўйлаб юрма илтимос. Балки менинг гапларим сендаги худкашлик, иззатталаблик ҳиссиётига зиддир; балки улар сени таҳқир этар, бироқ мен очиғини айтаман: хотинимни кўр-кўрона, телбалардек севар эдим. У эса, аввал хиёнат қилди, сўнг мен сени ташлаб кетгандагидан кўра ҳам баттар таҳ-қирлаб, ташлаб кетди. Ўғлимга қаттиқ меҳр қўйган эдим — вояга етгунича унга не-не умидлару не-не орзуларимни боғлаган эдим-а! У эса одам эмас, исрофгар, сурбет, имонсиз, виждонсиз, ярамас бир ҳайвон бўлиб чиқди… Сирасини айтганда, буларнинг ҳаммаси турмушдаги ўша даҳмазаю бемазагарчиликнинг бир кўриниши холос. Хўп, майли, омон бўл, азизам, Ўйлаб қарасам, сендан айрилиб, мен ҳам ҳаётдаги энг бебаҳо гавҳаримдан жудо бўлган эканман
Аёл унга яқин келди, эгилиб қўлини ўпди; Николай Алексеэвич ҳам унинг қўлларидан ўпди.
— Буюр, отларни қўшаверишсин…— деди у. …Соябон арава хусусий мусофирхонадан олислаб бораркан, Николай Алексеэвич хомуш ўйлар эди: «Ҳа, жудаям чиройли эди, гўзал эди, соҳира эди!» У хайрлашаётиб айтган сўнгги сўзларини эсга олди ва Надежданинг фақат қўлларидан ўпганини эслаб уялди, аммо шу заҳотиёқ уятчанлигидан хижолат чекди. «У менга умрининг энг гўзал даврини, олтин дақиқаларини бахш этгани рост эмасми, ахир?!»
Сўник қуёш эндигина уфққа бош қўйган эди. Из-вошчи ҳам алланарсаларни ўйлаган кўйи отларни йўрттириб борар, арава катта йўлдаги сон-саноқсиз, қоп-қора ғилдирак излари бўйлаб шалоплаганча тебрана-тебрана елар эди. Ниҳоят, извошчи қўпол, тўпори товуш-да сўз қотди:
— Анави хотин, зоти олийлари, жўнашимиз биланоқ дераза олдига келиб орқамиздан термилиб қолди. Аввалдан танишлигингиз бўлса керак-да, зоти олийла-ри?
— Ҳа, Клим, таниш эдик.
— Ақли расо хотин у. Жуда бойиб-битиб кетаётганмиш — ҳамманинг оғзида шў гап. Қарзга пул ҳам бериб туради.
— Шуям мартаба бўпти-ю!
— Мартаба бўлмай-чи! Тўкин-сочин яшаш кимгаям ёқмайди! Аммо, ростини айтганда, ўзи жуда яхши хотин-да. Бировга зиғирча ёмонлик қилганини ҳали ҳеч ким эшитмаган. Жарақ-жарақ пулни қарзга беради-ю, баъзи бойвуччалардай тирриқлик қилмайди. Лекин, ўз ишига пишиқ — қаттиқ хотин! Ландавурлик қилиб қарзни вақтида тўламасанг, ўзингдан ўпкала, аяб ўтирмайди.
— Ҳа-ҳа, ўзингдан ўпкала… Тезроқ ҳайда, мунча имилламасанг, поэзддан кечикиб қолмайлик тағин…
Уфққа чўкиб бораётган қуёшнинг каҳрабо ёғдулари кимсасиз далаларда танҳогина жилваланар, отлар ўтлоқ йўлдан, худди сузиб кетаётгандек, бир маромда чопиб борар эди. Николай Алексеэвич отларнинг ялт-юлт кўзга чалинаётган тақаларига термилиб ўтираркан, қора қошларини чимирганча ўйлар эди:
«Ҳа, ўзингдан ўпкала. Ажойиб дамлар эди-да ўшанда! Наинки ажойиб, чинакам афсунгар дамлар эди! «Атрофда наъматак гул очмиш алвон, хилват хиёбонлар шивирлар танҳо…» Ё раб, ё раб, кейин нима бўлган эди ўзи? Агар Надеждани ташлаб кетмаганимда нима бўларди? Қандай бемаънилик, қандай бемазагар-чилиг-а! Ахир, мана шу Надежда хароб бир мусофирхона соҳибаси бўлмай, менинг хотиним бўлиши, Петербургдаги хонадонимга бека, болаларимга она бўлиши ҳам мумкин эди-ку?!»
У кўзларини беҳол юмиб, бошини оҳиста чайқаб қўйди.

Тоҳир ҚАҲҲОР таржимаси

СОВУҚ КУЗ

Ўша йилнинг июн ойида У қўрамизда меҳмон бўлди — У доим ўзимизнинг одам саналарди: раҳматли отаси отамнинг ҳам дўсти, ҳам қўшниси эди. Фердинанд Сарой шаҳрида ўн бешинчи июн куни ўлдирилди. Ун олтинчи июн эрталаб эса почтадан газета келди. Отам қўлида кечки Москва газетаси, хонасидан чиқиб, бизлар — У, ойим ва мен ҳанузгача чой ичиб ўтирган емакхонага кирдида:
— Мана энди, дўстларим, уруш!— деди.— Саройда Австрия шаҳзодаси ўлдирилибди. Бу — УРУШ дегани!
Авлиё Пётр куни — отамнинг таваллуд санаси эди — бизникига жуда кўп меҳмон келди, тушлик маҳали менинг унга унаштирилганим маълум қилинди. Бироқ ўн тўққизинчи июлда Германия Россияга уруш очди…
Центябрда У бизникига фақат бир кунга — урушга жўнаш олдидан хўшлашгани келди (у пайтлар ҳамма УРУШ тезда тугайди, деб ўйлар ва, шунинг учун ҳам, тўйимиз кўкламга қолдирилган эди). Мана, хайрлашув оқшоми. Кечки овқатдан сўнг, таомилга кўра, самовар олиб кирилди, шунда отам буғдан терлаган дераза ойнасига тикилиб, деди:
— Ажаб барвақт ва совуқ куз!
Биз ўша оқшом соқин ўлтирар, ҳаддан ташқари босиқ, ботиний ўй ва туйғуларимизни сир тутганча, аҳён-аҳёнда бир-биримизга шунчаки сўз қотиб қўяр эдик. Отамнинг куз ҳақидаги гапида ҳам ёлғондакам лоқайдлик бор эди. Мен балкон эшигига яқинлашиб, рўмолчам билан ойнани артдим: боғ узра, қоп-қора осмондан шаффоф муз бўлакларига ўхшаш қиррадор ва равшан юлдузлар чарақларди. Отам гавдасини ўриндиқ суянчиғига ташлаганча, стол тепасидаги қизиб кетган осма чироққа паришон тикилиб тамаки тутатарди, кўз-ойнак таққан ойим эса чироқ ёғдусида камоли диққат билан ипак халтача тикарди — биз унинг нчма эканини яхши билардик, — бу ҳолат ҳам таъсирчан, ҳам даҳшатли эди. Отам Ундан сўради:
— Шундай қилиб, бари бир нонуштага қолмай, эрталаб барвақт кетмоқчиман, дегин?
— Ҳа, агар рухсат этсангиз, эрталаб,— дея жавоб берди У.— Минг таассуф, лекин ҳали уйдагиларимга бирон бир кўрсатма ҳам берган эмасман.
Отам енгил сўлиш олди:
— Майли, ихтиёринг, азизим. Гап шунақа экан, у ҳолда ойинг билан биз энди ухлайлик, эртага сени ал-батта кузатиб қўймоқчимиз…
Ойим ўрнидан туриб, бўлажак куёвини чўқинтирди, У эса аввал ойимнинг, кейин отамнинг қўлини ўпди. Иккимиз холи қолгач, биз тағин бир муддат емакхона-да бўлдик — мен қарта сузишга тутиндим, У эса хонанинг у бурчидан бу бурчига жим бориб келарди, салдан кейин:
— Хоҳлайсанми, бир оз айланиб келамиз?— деб сўради.
Кўнглим тобора хиралашиб борарди, лоқайдгина жавоб бердим:
— Майли…
У даҳлизда кийинатуриб нима ҳақдадир ўйларкан, мийиғида жозибали кулганча Фетнинг шеърини эслади:
Совуқ эрур бу куз нақадар! Нимчангни кий, шолингни ўра…
— Нимча йўқ,— дедим.— Кейин нима эди?
— Ёдимда йўқ. Янглишмасам, мана бундай шекил-ли:
Гўё ёнғин аста юксалар Қарағайлар оралаб,— қара…
— Қанақа ёнғин?
— Ойнинг чиқишини айтмоқчидир-да. Бу мисралар-да қишлоқ кузининг аллақандай таровати бор: «Нимчангни кий, шолингни ўра…» Боболаримиз ва бувиларимиз замони… Эҳ, худойим-эй, худойим-эй!
— Сенга нима бўлди?
— Ҳеч нарса, азизам. Бари бир мунгли. Ҳам мунгли, ҳам яхши. Мен жуда, жуда яхши кўраман сени…
Биз кийиниб, емакхона орқали балконга чиқдик, ундан боққа тушдик. Аввалига шу қадар қоронғи эдики, мен беихтиёр унинг енгидан ушлаб олдим. Кейин жавоҳирдек ярқироқ юлдузларга кўмилган бутоқларнинг учлари ёришаётган кўкда қорайиб кўрина бошлади. У тўхтаб, уй томонга ўгирилди:
— Қара, деразалар қандайдир бошқача, кузга хос майин ёғду сочяпти. Ўлмасам, 6у оқшомни ҳеч қачон унутмайман…
Мен уйга қарадим, У мени швейтсарча ёпинғичим устидан қучди. Тивит рўмолимни сал очиб, ўпсин деб бошимни сезилар-сезилмас орқага ташладим. Ўпгач, У юзимга тикилди.
— Кўзларинг қандай чарақлайди-я,— деди.— Совқотмаяпсанми? Ҳавони қара, қишнинг ўзгинаси. Мабодо ўлиб кетсам, ҳар қалай, мени дарров унутиб юбормассан?
Мен ўйлаб қолдим: «Ростдан ҳам ўлдириб қўйиш-са-я?! Наҳотки, мен Уни қандайдир қисқа муддатга бўлса ҳам ёдимдан чиқарсам — ахир, бу дунёда ҳам-ма нарса бир кун келиб унутилади-ку?» Ўз ўйимдан ўзим чўчиб, шошиб жавоб бердим:
— Ундай дема! Сен ўлсанг, мен ортиқ яшолмайман! У бир оз жим қолгач, дона-дона қилиб деди:
— Начора, агар ўлсам, мен свни у ёқда кутаман. Сен тўйиб яша, бу ёруғ дунёда хўб ўйнаб-кул, кейин ёнимга боргин.
Мен алам билан ҳўнграб юбордим.
Эрталаб У кетди. Ойим кеча ўзи тиккан ўша машъум халтачани Унинг бўйнига осиб қўйди — халтачада ойимнинг ота-боболари урушларда тақиб юрган жажжи олтин бут бор эди,— кейин биз Уни аллақандай ҳаяжонли ноумидлик билан чўқинтирдик. Сўнг Унинг ортидан тикилиб, кимингнидир узоқ сафарга кузатаётганингда бўладиган гангиш ичида, фақат биз билан илк ҳуёш нурларидан ўт-ўланлар узра ярқираб ётган қировни, фараҳбахш эрта ўртасидагина вужудга келган зидликни ҳис этган кўйи, эшик олдидаги зинада қотиб турдмк. Бир оздан кейин ҳувиллаб қолган уйга қайтиб кирдик. Мен елкаларимни маҳкам қучганча, нима қилишга ҳайрон, бор овоз билан ҳўнграшни ҳам, қўшиқ айтишни ҳам билмай хоналар бўйлаб тентий бошладим…
Уни ўлдиришди — қандай даҳшатли сўз!— Галитсия-да, бир ойдан сўнг ўлдиришди. Мана, ўшандан бери ўттиз йил ўтди. Узундан-узоқ туюлган бу йиллар мобайнида бошимдан кўп, жуда кўп воқеалар кечди: улар ҳақида диққат билан ўйлар экансан, кечмиш деб аталган бу сирли, англаш мушкул, ақл ҳам, юрак ҳам бовар қилмайдиган ҳодисаларни хотирангда бирма-бир саралайсан киши. Ун саккизинчи йилнинг кўкламида, отамдан ҳем, онамден ҳам ажралган дамлар, мен Москва-да, Смоленск бозоридаги «Бекам, энди қалайсиз, қатиқ берсам ялайсиз?», деб доим устимдан куладиган чайқовчи хотиннинг ертўласида истиқомат қилардим. Мен ҳам чайқов билан шуғулланар, у пайтлардаги кўплар қатори, гоҳ қандайдир узукми, гоҳ жажжи хочми, гоҳ куя еган мўйнами — қолган-қутган баъзи нарсаларим-ни папоқ кийган, шинеллари ёқавайрон солдатларга пуллар эдим. Ана ўшанда, кунлардан бир кун бозорнинг Арбатга туташ бурчагида, камдан-кам учрайдиган гўзал қалбли, истеъфога чиққан ҳарбий киши билан ганишдим, тез орада турмуш қуриб, у билан Екатеринодарга жўнаб кетдим, Эримнинг кўнгиллиларга қўшилишга интилган ўн етти ёшлардаги жияни ҳам биз билан бирга эди. Салкам икки ҳафта йўл юрдик: мен — чипта кавушдаги қишлоқи аёл, у— оҳори тўкилган казакча чакмонли, узун соқолига оқ оралаган деҳқон, хуллас, Дон ва Кубанда икки йилдан ортиқ яшадик. Қишда, денгизда бўрон қўзғалган бир пайтда бошқа сон-саноқсиз қочқинларга қўшилиб, Новороссийскдан Туркияга қараб суздик; йўлда эрим терламадан ўлди. Шундан кейин бу ёруғ дунёда менинг учовгина яқин кишим қолди: эримнинг жияни, унинг ёшгина хотини ва улернинг қизчаси — етти ойлик чақалоқ. Лекин, кўп ўтмай, эримнинг жияни гўдакни менга топшириб, хотини билан Қримга, Врангел паноҳига жўнай қолди. Шу-шу, улар бедарак кетишди Мен эса оғир қора меҳнат билан ҳам ўзимни, ҳам қизчани боқиб, яна анча вақт Истанбулда яшадим. Кейин қизчани етаклаб, кўплар қатори не-не юртларда саргардон бўлмадим, дейсиз! Болгария, Сербия, Чехия, Белгия, Париж, Нитстса… Қизча аллақачон улғайиб, жуда ёқимтой, аммо менга бутунлай бефарқ қарайдиган фран тсуз қизига айланиб, Парижда муқим яшаб қолди, у энди Мадлен яқинидаги қандолат дўконида хизмат қилар, кумушранг тирноқли нозик қўллари билан шоко-лод қутиларини силлиқ қоғозларга ўрар ва уни зар-рин боғичлар билан тугиб, харидорларга тутқазар эди; мен эса худо берган насибага қаноат қилиб то ҳануз Нитстсада яшайман… Нитстсада биринчи марта минг тўққиз юз ўн иккинчи йили бўлган эдим — унинг кейин-чалик мен учун хор-зорликлар масканига айланишини ўша бахтиёр кунларимда хаёлимга келтира оларми-дим!
Бир пайтлар ўйламай-нетмай, сен ўлсанг, ортиқ яшолмайман, деган одам — мен ана шундай қилиб, Унинг ўлимидан кейин ҳам яшвйвердим. Бироқ, ўшандан буён бошимдан кечган савдоларни эслар зканман, доим ўз-ўзимдан сўрайман: хўш, у кунлардан нима қолди? Сўнг ўзимга ўзим жавоб қиламан: биргина ўша — совуқ куз оқшоми… Наҳотки, ҳаётимда, шундай оқшом бўлган? Ҳа, бўлган эди. Умр бўйи кўрган куним фақат шу,— қолганлари маънисиз тушдек ўтди-кетди. Ва мен ишонаман, жуда қаттиқ ишонаман: қайдадир у ёқда, ҳув ўша оқшомдагидек навқирон муҳаббатию ўша ёшлиги билан У мени кутмоқда. .«Сен тўйиб яша, бу ёруғ дунёда хўб ўйнаб-кул, кейин ёнимга боргин…» Мен тўйиб яшадим, хўп ўйнаб-кулдим, энди тезда ёнингга бораман.

Абдулла ШEР таржимаси

БЕРНАР

Менинг бу дунёдаги кунларим жуда оз қолди энди.
Энди Антиб яқинида, бандаргоҳга қўшни бўлган Денгизбўйи Алпида бир вақтлар Бернар ҳақида қилган қайдларим тез-тез ёдимга тушади.
— бернер деразамга бир сиқим қум отган пайтда мен донг қотиб ухлаб ётардим…
Мопассаннинг «Сувда» ҳикояси ана шундай бошланади, 1888 йилнинг 6 апрелида, «Баламий» яхтаси Антиб бандаргоҳини тарк этиши олдидан, Бернар Мопассанни шу тахлит уйғотган эди.
— Деразани очишим билан юзимга, кўксимга ва вужудимга туннинг фараҳбахш эпкини урилди. Кўкдаги ҳарир мовийлик юлдузларнинг жонли жилвасидан титраб турарди…
— Ҳаво бугун айни муддао, жаноб.
— Шамол-чи?
— Соҳилдан эсяпти, жаноб.
Орадан ярим соат ўтди, улар энди аллақачон очиқ денгизда эдилар:
— Уфқ бўзариб борар, олисда, Фаришталар кўрфази ортида Нитстсанинг чироқлари, ундан ҳам олисроқда эса Вилфраншнинг айланиб турувчи маёғи кўринар эди… Ҳали ўзи кўзга ташланмаётгак бўлса-да, лекин қор билан қоплангани сезилиб турган тоғлардан баъзан қуруқ ва совуқ ҳаво эпкини келиб турарди…
— Бандаргоҳдан чиқишимиз биланоқ яхтага гўё жон кирди, яйраб кетди, тезлиги ошди, енгил ва майда мавжлар узра рақс туша бошлади… Тонг ёришиб борар, юлдузлар бир-бир ўчар зди… Ҳув олис кўкдв. Нитстса устида Юқори Алпнинг қорли чўққилари аллақандай ўзгача бир пушти ёлқинга чулғаниб борарди…
— Мен қуёш чйқишини томоша қилиш мақсадида рулни Бернарга бердим. Кучая бошлаган шабада яхтани титроқ тўлқинлар узра олға ҳайдарди, мен қандадир, олисларда янграган қўнғироқ садосини эшитдим. Ангелус бонг чаларди… Одамлар ҳали уйқуда ётган, лекин замин аллақачон уйғонган мана шу майин, шаффоф тонг палласини нақадар яхши кўраман! Тўйиб нафас олвсан, мусаффо ҳавони симирасан, биз учун абадий сирли ва буюк изтиробга айланган дунёнинг гуғилиб келаётган борлиғини кўрасан киши!..
— Бернар — озғин, чаққон, ҳайратланарли даража-да озодалик ва сариштаяикка ружу қўйган, ғамхўр сезгир, У покдил, садоқатли инсон, ажойиб денгизчи…
Булар Бернар ҳақидаги Мопассаннинг сўзлари. Бернар эса ўзи ҳақида мана бундай деган эди.
— Мен ёмон денгизчи эмасдим, деб ўйлайман.
Буни у ўлими олдидан айтган, бу унинг «Баламий» 1888 йилнинг 6 апрелида, денгизга йўл олган ўша Антибда, ўлим тўшагида айтган сўнгги сўзлари эди!
Ўлимидан бир оз илгари Бернарни кўрган киши шундай ҳикоя қилади:
— Кўп йиллар мобайнида Бернар буюк шоирнинг денгизда кечган саркаш ҳаётига ҳамроҳлик қилди, Мопассан то ўша машъум сафарга, Парижга, доктор Бланш ҳузурига йўл олгунига қадар Бернар ундан айрилмади.
— Бернар ўзининг ўша Антибида ҳаётдан кўз юмди. Лекин мен уни яқиндагина кўпинча «Баламий» лангарда турадиган мў‘жаз Антиб бандаргоҳининг нурафшон соҳилида кўрган эдим.
— Баланд бўйли, қотма, юзлари денгиз шўридан дағаллашган Бернарни гапга солиш осон эмас эди. Бироқ суҳбат мавзуи Мопассанга бориб тақалдими, бас, мовий кўзлари шу ондаёқ жонланиб кетарди, Мопассан ҳақида у шундай тўлқинланиб сўзлардики!..
— Энди у абадий сукут қўйнига чўмган. Унинг сўнгги сўзлари шу эди: «Мен ёмон денгизчи эмасдим, деб ўйлайман».
Мен бу сўзларни у айнан қай тахлит айтганини яқ-қол тасаввур қиламан. Бу сўзларни у қатъият ва ифтихор билан, офтобдан қорайган, қариликдан қуруқшаган қўллари ила чўқина туриб айтган:
Хўш бу сўзлар билан у нима демоқчи бўлган? Бу дунёга келиб, яхши денгизчи сифатида одамларга наф еткаэганидан ифтихор туйғусими бу? Йўқ: тангри ҳар биримизга ҳаёт ила муайян бир истеъдод ҳам ато этганини ва уни тупроққа қориштирмасликдек муқаддас бурчни зиммамизга юклаганини айтмоқчи эди у. Хўш, булар нима учун керак? Буни билмаймиз, Бироқ биз тубига ҳеч қачон етиб бўлмайдиган бу дунёда ҳар бир мавжудот учун маъно ва дунёдаги ҳамма нарсанинг «яхши» бўлиши учун қандайдир мақсад зарурлигини, бу илоҳий мақсадга етишмоқ эса бизнинг тангри олдидаги хизматимиз, айни пайтда ҳам қувончимиз, ҳам ифтихоримиз эканини билишимиз шарт. Бернар буни яхши билар ва ҳис қилар эди. У зиммасига худо юклаган камтарин бурчни умр бўйи муносиб ихлос ва садоқат билан адо этди, тангрига қўрққанидан эмас, виждонан хизмат қилди. Шундай экан, у умрининг сўнгги дақиқаларида ўша сўзларни айтмаслиги мумкинмиди? «Банданг тавбасини даргоҳида қабул айлагувчи эй бирубор тангри таоло, сенга ва одамларга қарата бугун шуни айтишга журъат этаманки, мен ёмон денгизчи эмасдим, деб ўйлайман».
— Денгиздаги бирон бир нарсага Бернар бефарқ қараёлмас эди, деб ёзади Мопассан: ногаҳон дуч келган, қайдадир очиқ денгизда шамол эсаётганидан далолат берувчи совуқ оқимга ҳам, ғарбда изғирин шамол турганини англатувчи Эстерел кўкидаги булутларга ҳам… У яхтани шу қадар озода сақлардики, ҳатто кеманинг мис қопланган қайсидир бир қисмига тушган денгиз томчисига ҳам чидаб туролмас зди…
Ажабо, Бернарнинг бу томчини дарҳол артиб олишидан кимга наф бўлиши мумкин? У эса албатта артиб қўяр эди. Хўш, нега? Нима учун?
Ахир, ҳаммаси «яхши» бўлишини ҳатто худонинг ўзи хуш кўради-ку! Бернар ҳам ўз ижодининг «яхши» эканини кўриб, ўзи қувонар эди.
Назаримда, сўнгги кунларим билан хўшлашар эканман, мен бир санъаткор сифатида, ўз ҳақимда ўлими олдидан бир пайтлар Бернар айтган ўша сўзларга ўхшаш гапни айтишга ҳаққим бор, деб ўйлайман.

Абдулла ШEР таржимаси

bunin

Ivan Alekseevich Bunin (10 (22) oktabr 1870, Voronej — 8 noyabr 1953, Parij) —  buyuk rus adibi. Adabiyot bo’yicha Nobel mukofoti sohibi (1933).
Ham she’riyatda,ham nasrda tengsiz asarlar yaratgan Ivan Bunin jahon adabiyotining eng yorqin siymolaridan biri.Uning she’rlari meni hamisha hajonga solgan,xususan,olis tarix rangu ohanglari namoyon bo’lgan balladanamo asarlari menga kuchli ta’sir ko’rsatgan.Shoirning ayrim she’rlarini tarjima qilganman.Nasib bo’lsa,yaqin kunlarda ularni sizga taqdim etish niyatim bor.

kuz

XILVAT XIYOBONLAR

Kuzning sovuq, yog‘in-sochinli pallasida yomg‘irdan shiltasi chiqib, egri-bugri, qoramtir g‘ildirak izlaridan toptalib yotgan Tulaning keng yo‘llaridan birida tebranib borayotgan to‘rt g‘ildirakli soyabon arava uzun yog‘och uy qarshisiga kelib to‘xtadi: uyning bir tarafida podsholik tasarrufidagi pochta bekati, narigi tomonida esa yo‘lovchilar hordiq chiqarib tunab qolishi yoki samovar qaynattirib, tamaddi qilib olishi mumkin bo‘lgan xususiy musofirxona joylashgan. Loyga botgan aravaning soyaboni tepaga yarim ko‘tarilgan, izvoshga qo‘shilgan uchta jaydari otning dumi balchiq sachramasligi uchun tugib qo‘yilgan edi.
Izvoshchining joyida — o‘rindiqda belini mahkam sirib olgan, qoramag‘iz gazi tund va jiddiy chorpahil mujik o‘tiribdi; kamdan-kam kishilarda uchraydigan qop-qora, quyuq soqoli uni qadimgi qaroqchilarga o‘xshatib turardi; soyabon ostida katta shalkali, nikolaycha qunduz yoqali kulrang shinel kiygan basavlat harbiy qariya o‘tirar, uning qoshlari hali tim-qora bo‘lsa ham, mo‘yloviga tuteshgan chakka soqoli oppoq oqarib ketgan edi; iyagi za bag‘baqasi tozalab qirilgan, umuman, u tashqi ko‘rinishdan Aleksandr II ga shunday o‘xshab ketardiki, bu o‘xshashlik Aleksandr II davrida yashagan harbiy kishilarning deyarli barchasida uchrar-di; uning qarashlari ham qat’iy, savolomuz, shu bilan birga, birmuncha horg‘in edi.
Otlar to‘xtagan zahoti u tik, tekis qo‘njli harbiy-cha etikdagi oyoqlarini aravadan pastga osiltirdi-da, bug‘u terisidan tikilgan qo‘lqopli qo‘llari bilan shinelining etaklarini tutgan ko‘yi yog‘och uy yonidagi maydonchaga sakrab tushdi.
— Chapga yuring, zoti oliylari,— deya izvoshchi o‘rindiqdan turmay dag‘al tovush bilan qichqirdi; harbiy kishi ostonadan hatlarkan, baland gavdasini sal engashtirgancha, avval dahlizga, keyin meqmonxonaga kirdi.
Mehmonxoia ozoda, saranjom aa issiqqina edi. Chap tomondyagi devorga zar halli avliyo suvrati osilgan, uning ostida top-toza, dag‘alroq matodan tikilgan dasturxon yozig‘liq stol, stol tegrasida yaltiratib yuvib qo‘yilgan taxta xarraklar. Xonaning o‘ng burchagi-da yaqinda bo‘r bilan oqlangan leshxona pechkasi; yon gomonda ola-bula ot yopqichi yopilgan kat — suyanchiqsiz divanga o‘xshash bir narsa pechkaning biqiniga taqashtirib joylashtirilgan; pechka tarafdan ko‘k sho‘rvaning, hil-hil pishib yotgan qo‘y go‘shti, karam va dafna bargining qorishiq, lazzatbaxsh hidi taraladi.
Mehmon shinelini yechib taxta o‘rindiqqa qo‘ydi, mundiri, po‘rim harbiy etiklari yaqqol ko‘zga tashlanib, gavdasi yanada basavlat tus oldi, keyin qo‘lqop aa bosh kiyimini yechdi-da, ozg‘in, rangpar qo‘llari bilan sochini ketma-ket horg‘in taradi — oppoq, quyuq sochlari ikkala chakkasi uzra fatila-fatila bo‘lib tushdi, bilinar-bilinmas chechak asorati qolgan cho‘zinchoq, chiroyli yuzida, qora ko‘zlarida favqulodda bir jon-lanish paydo bo‘ldi. Mehmonxonada hech kim ko‘rinmasdi, u dahliz eshigini ocharkan, ovozini baralla qo‘yib qichqirdi;
— Hoy, odam bormi bu yerda?
Shu zahotiyoq mehmonxonaga qora sochli, qora qoshli, yoshi o‘tinqirab qolganiga qaramay, hali-hamon dilovar, keksa lo‘li xotinlarga o‘xshagan bir ayol kirib keldi. Uning yenoq chakkalari, dudog‘ining ustki qismi nafis tuklar — irnlar bilan bezangan edi. Qomati to‘la bo‘lsa ham, qushdek yengil va nozik odimlar, bo‘liq ko‘kraklari qizil koftasini turtib turar, qora jun yubkasi ostidagi qorni esa, xuddi g‘ozning qorniday, uchburchak bir tarzda ko‘rinar edi.
— Xush kelibsiz, zoti oliylari,— dedi u.— Tamaddi qilmoqchimilar yoki samovar qo‘yishni buyuradilarmi?
Musofir kishi ayolning dum-dumaloq yelkasiga, to‘zg‘ibroq qolgan qizg‘ish tatarcha boshmoqli xushbichim oyoqlariga birrov ko‘z yugurtirdi va e’tiborsizlik bilan qisqa-qisqa qilib dedi:
— Choy ichmoqchiman. Bu yerning bekasimisan, xizmatkormisan?
— Bekaman, zoti oliylari.
— Demak, mehmonxonani yolg‘iz o‘zing boshqarasan?
— Xuddi shunday, zoti oliylari, o‘zim.
— Bu qanaqasi bo‘ldi, a? Hamma ishni qo‘lingga olvolibsan, yo tulmisan deyman?
— Er qilmadim, zoti oliylari, ammo — sababi tirikchilik, qolaversa, o‘zim ham xo‘jalik ishlari bilan shug‘ullanishni yaxshi ko‘raman.
— Ha-ha, shunday degin. Ko‘p yaxshi. Uyni pokiza tutarkansan, bu ishiig menga ma’qul.
Ayol sinovchan nigohini harbiy kishidan bir nafas bo‘lsin uzmas, andak qisilgan, xayolchan ko‘zlari unga qadalgan edi.
— Pokizalikni ham jokimdan ortiq ko‘raman,— deya javob berdi u.— Axir, aslzodalar xonadonida o‘sdim, tarbiyat topdim, shunday bo‘lgach, ro‘zg‘or tutishim ham shunga yarasha bo‘ladi-da, Nikolay Aleksoevich.
Musofir ilkis qaddini rostladi, ko‘zlari katta-katta ochilib, yuzlari qizarib ketdi.
— Nadejda! Senmisan?— dedi u shosha-pisha.
— Menman, Nikolay Alekseevich,— deya javob berdi ayol.
— Yo rabbiy, yo rabbiy, buni qara-ya!—dedi musofir taxta o‘rindiqqa o‘tirarkan, ko‘zlarini hamon ayoldan uzmay.— Kim ham shunday bo‘lishini o‘ylabdi deysan? Ko‘rishmaganimizga necha yil bo‘ldi ekan-a? O‘ttiz besh yilmi?
— O‘ttiz yil, Nikolay Alekseevich. Men qirq sakkizga kirdim, siz ham oltmishga borib qolgandirsiz?
— Shunga yaqinroq… Yo tavba, juda qiziq bo‘ldi, a?
— Nimasi qiziq, taqsir?
— Hammasi, hammasi-da… Nahotki tushunmayotgan bo‘lsang!
Musofirning horg‘inligi va parishonligidan asar ham qolmagan, endi u yerga tikilgancha mehmonxona bo‘y-lab keskin odimlar edi. Bir payt u shartta to‘xtadi, yuzlari lov-lov yonib, so‘z boshladi:
— O‘shandan keyin sen to‘g‘ringda hech narsa eshitmadim. Qanday qilib bu yerlarga kelib qolding? Nega aslzodalar xonadonidan ketding?
— Siz ketganingizdan keyin ular menga ham javob berib yuborishdi.
— Keyin qaerlarda yashading?
— Siz so‘ramang, men aytmay qo‘yaqolay, taqsir.
— Erga ham chiqmadim, dedingmi boya?
— Ha, taqsir.
— Nima uchun? Shunchalik husni latofating bo‘latu-rib-a?
— Jur’at qilolmadim, taqsir.
— Nega jur’at qilolmadim, deysan? Nima deganing bu?
— Nimasini ham aytay endi? Balki yodingizdadir, axir sizni qanchalar yaxshi ko‘rardim…
Musofir bu so‘zlardan behad mutaassir bo‘ldi, azbaroyi qizarib ketganidan ko‘zlariga yosh qalqdi, so‘ngra qovoq uyib, yana xona bo‘ylab nari-beri odim-lay boshladi.
— Hamma narsa o‘tkinchidir, azizim,— deya g‘udrandi u.— Muhabbat, yoshlik — hamma-hammasi foniydir. Nima bo‘lgan bo‘lsa, o‘tdi-ketdi. Hammasi dahmazayu bemazagarchilikdan iborat. Vaqti xelib, bari unutiladi. Iovning muqaddas kitobida bu xususda nima deyilgan, bilasanmi? «Oqib ketgan suvlar yanglig‘ xotirlagaysan».
— Nima bo‘lsayam, peshonada bori bo‘larkan, Nikolay Alekseevich. Yoshlik-ku, hech kimsaga vafo qilmaydi, ammo muhabbat — boshqa narsa.
Nikolay Alekseevich boshini xiyol ko‘tarib, yurishdan to‘xtadi-da, hasratli kulimsirab qo‘ydi:
— Sen meni bir umr sevolmasding-ku, axir!
— Yo‘q, sevishim mumkin edi; o‘shandan buyon qancha yillar o‘tdi, ammo men yolg‘iz muhabbatim bilan yashadim. Sizning avvalgiday emasligingizni, oramizda neki o‘tgan bo‘lsa, barini unutmog‘ingiz mumkinligini, bu bilan hech narsa yo‘qotmasligingizni ham bilardim… Lekin, hozir… Endi gina-kudurat qilib o‘tirishdan hech qanday naf yo‘q, albatta; ammo, to‘g‘risini aytganda, o‘shanda siz meni juda shafqatsizlarcha tashlab ketgan edingiz — mana shuning uchun ham o‘zimni o‘zim bir necha bor o‘ldirmoqchi bo‘lganman, sizni deb chekkan azoblarimni aytib ado qilib bo‘lmaydi. Nikolay Alekseevich, yodingizdami, qanday davrlar ediki, o‘shanda sizni Nikolenka deb chaqirardim, siz esa meni, eslaysizmi, nima deb atardingiz? Aytganday, mendan lutfingizni darig‘ tutmay, qandaydir «Xilvat xiyobonlar» to‘g‘risidagi she’rlarni o‘qisam ham indamas edingiz,— deya noxush jilmaygancha qo‘shib qo‘ydi ayol.
— Eh-he, sen haqiqatan ham ajoyib eding!— dedi mehmon armon bilan bosh chayqarkan.— Qanday jozibador, qanday dilovar eding-a! Ko‘zlaring yonib turardi, juda xushqomat eding. Esingdami, seni ko‘rganda hamma ortingdan nihoyasiz hayrat bilan termilib qolardi?
— Esimda, taqsir. Ammo siz ham o‘shanda g‘oyat ajoyib edingiz-da. Ana shuning uchun ham men bor husni latofatimni, butun yoshlik jozibamni sizga fido qilgan edim. Axir, bularni unutib bo‘larkanmi!
— Ha-ha! Hammasi o‘tarkan. Hammasi unutilarkan.
— To‘g‘ri, hamma narsa o‘tadi-yu, ammo hamma narsa ham unutilavermas ekan-da.
— Bas, bas, meni xoli qo‘y,— dedi mehmon to‘satdak va qayrilib deraza yoniga bordi.— Iltimos, chiqib ket bu yerdan,— deya yolvordi u, so‘ng dastro‘molini olib, ohista ko‘zlariga bosdi-da, bidirlagancha:— Ishqilib: meni xudo kechirsin,— dedi.— Sen-ku kechirgan ko‘rinasan-a…
Ayol eshik oldiga yetganda taqqa to‘xtadi:
— Yo‘q, Nikolay Alekseevich, men sizni kechirmaganman. Modomiki, gap hissiyotlarimiz haqida borarkan, to‘g‘risini aytmay ilojim yo‘q gunohingizdan o‘tishni harchand istasam-da, hargiz kechirolmadim. O‘sha paytlarda siz men uchun yorug‘ dunyodagi eng aziz kishi edingiz, keyin ham shunday bo‘lib qoldingiz. Shu vajdan ham sizni kechirolmadim. Keling, yaxshisi, shularni eslab o‘tirmaylik, go‘rga kirgan qaytib chiqarmidi hech jahonda!
— Ha-ha, to‘g‘ri, o‘tgan ishga salovat; buyur, otni qo‘-shishsin,— dedi musofir deraza oldidan nari jilar-kan, birmuncha jiddiy, sovuqqon ohangda
— Ammo, men senga aytsam, hayotda sira omadim yurishmadi, baxtiyor bo‘lolmadim, tag‘in boshqacha o‘ylab yurma iltimos. Balki mening gaplarim sendagi xudkashlik, izzattalablik hissiyotiga ziddir; balki ular seni tahqir etar, biroq men ochig‘ini aytaman: xotinimni ko‘r-ko‘rona, telbalardek sevar edim. U esa, avval xiyonat qildi, so‘ng men seni tashlab ketgandagidan ko‘ra ham battar tah-qirlab, tashlab ketdi. O‘g‘limga qattiq mehr qo‘ygan edim — voyaga yetgunicha unga ne-ne umidlaru ne-ne orzularimni bog‘lagan edim-a! U esa odam emas, isrofgar, surbet, imonsiz, vijdonsiz, yaramas bir hayvon bo‘lib chiqdi… Sirasini aytganda, bularning hammasi turmushdagi o‘sha dahmazayu bemazagarchilikning bir ko‘rinishi xolos. Xo‘p, mayli, omon bo‘l, azizam, O‘ylab qarasam, sendan ayrilib, men ham hayotdagi eng bebaho gavharimdan judo bo‘lgan ekanman
Ayol unga yaqin keldi, egilib qo‘lini o‘pdi; Nikolay Alekseevich ham uning qo‘llaridan o‘pdi.
— Buyur, otlarni qo‘shaverishsin…— dedi u. …Soyabon arava xususiy musofirxonadan olislab borarkan, Nikolay Alekseevich xomush o‘ylar edi: «Ha, judayam chiroyli edi, go‘zal edi, sohira edi!» U xayrlashayotib aytgan so‘nggi so‘zlarini esga oldi va Nadejdaning faqat qo‘llaridan o‘pganini eslab uyaldi, ammo shu zahotiyoq uyatchanligidan xijolat chekdi. «U menga umrining eng go‘zal davrini, oltin daqiqalarini baxsh etgani rost emasmi, axir?!»
So‘nik quyosh endigina ufqqa bosh qo‘ygan edi. Iz-voshchi ham allanarsalarni o‘ylagan ko‘yi otlarni yo‘rttirib borar, arava katta yo‘ldagi son-sanoqsiz, qop-qora g‘ildirak izlari bo‘ylab shaloplagancha tebrana-tebrana yelar edi. Nihoyat, izvoshchi qo‘pol, to‘pori tovush-da so‘z qotdi:
— Anavi xotin, zoti oliylari, jo‘nashimiz bilanoq deraza oldiga kelib orqamizdan termilib qoldi. Avvaldan tanishligingiz bo‘lsa kerak-da, zoti oliyla-ri?
— Ha, Klim, tanish edik.
— Aqli raso xotin u. Juda boyib-bitib ketayotganmish — hammaning og‘zida sho‘ gap. Qarzga pul ham berib turadi.
— Shuyam martaba bo‘pti-yu!
— Martaba bo‘lmay-chi! To‘kin-sochin yashash kimgayam yoqmaydi! Ammo, rostini aytganda, o‘zi juda yaxshi xotin-da. Birovga zig‘ircha yomonlik qilganini hali hech kim eshitmagan. Jaraq-jaraq pulni qarzga beradi-yu, ba’zi boyvuchchalarday tirriqlik qilmaydi. Lekin, o‘z ishiga pishiq — qattiq xotin! Landavurlik qilib qarzni vaqtida to‘lamasang, o‘zingdan o‘pkala, ayab o‘tirmaydi.
— Ha-ha, o‘zingdan o‘pkala… Tezroq hayda, muncha imillamasang, poezddan kechikib qolmaylik tag‘in…
Ufqqa cho‘kib borayotgan quyoshning kahrabo yog‘dulari kimsasiz dalalarda tanhogina jilvalanar, otlar o‘tloq yo‘ldan, xuddi suzib ketayotgandek, bir maromda chopib borar edi. Nikolay Alekseevich otlarning yalt-yult ko‘zga chalinayotgan taqalariga termilib o‘tirarkan, qora qoshlarini chimirgancha o‘ylar edi:
«Ha, o‘zingdan o‘pkala. Ajoyib damlar edi-da o‘shanda! Nainki ajoyib, chinakam afsungar damlar edi! «Atrofda na’matak gul ochmish alvon, xilvat xiyobonlar shivirlar tanho…» Yo rab, yo rab, keyin nima bo‘lgan edi o‘zi? Agar Nadejdani tashlab ketmaganimda nima bo‘lardi? Qanday bema’nilik, qanday bemazagar-chilig-a! Axir, mana shu Nadejda xarob bir musofirxona sohibasi bo‘lmay, mening xotinim bo‘lishi, Peterburgdagi xonadonimga beka, bolalarimga ona bo‘lishi ham mumkin edi-ku?!»
U ko‘zlarini behol yumib, boshini ohista chayqab qo‘ydi.

Tohir QAHHOR tarjimasi

kuz

SOVUQ KUZ

O‘sha yilning iyun oyida U qo‘ramizda mehmon bo‘ldi — U doim o‘zimizning odam sanalardi: rahmatli otasi otamning ham do‘sti, ham qo‘shnisi edi. Ferdinand Saroy shahrida o‘n beshinchi iyun kuni o‘ldirildi. Un oltinchi iyun ertalab esa pochtadan gazeta keldi. Otam qo‘lida kechki Moskva gazetasi, xonasidan chiqib, bizlar — U, oyim va men hanuzgacha choy ichib o‘tirgan yemakxonaga kirdida:
— Mana endi, do‘stlarim, urush!— dedi.— Saroyda Avstriya shahzodasi o‘ldirilibdi. Bu — URUSh degani!
Avliyo Pyotr kuni — otamning tavallud sanasi edi — biznikiga juda ko‘p mehmon keldi, tushlik mahali mening unga unashtirilganim ma’lum qilindi. Biroq o‘n to‘qqizinchi iyulda Germaniya Rossiyaga urush ochdi…
Sentyabrda U biznikiga faqat bir kunga — urushga jo‘nash oldidan xo‘shlashgani keldi (u paytlar hamma URUSh tezda tugaydi, deb o‘ylar va, shuning uchun ham, to‘yimiz ko‘klamga qoldirilgan edi). Mana, xayrlashuv oqshomi. Kechki ovqatdan so‘ng, taomilga ko‘ra, samovar olib kirildi, shunda otam bug‘dan terlagan deraza oynasiga tikilib, dedi:
— Ajab barvaqt va sovuq kuz!
Biz o‘sha oqshom soqin o‘ltirar, haddan tashqari bosiq, botiniy o‘y va tuyg‘ularimizni sir tutgancha, ahyon-ahyonda bir-birimizga shunchaki so‘z qotib qo‘yar edik. Otamning kuz haqidagi gapida ham yolg‘ondakam loqaydlik bor edi. Men balkon eshigiga yaqinlashib, ro‘molcham bilan oynani artdim: bog‘ uzra, qop-qora osmondan shaffof muz bo‘laklariga o‘xshash qirrador va ravshan yulduzlar charaqlardi. Otam gavdasini o‘rindiq suyanchig‘iga tashlagancha, stol tepasidagi qizib ketgan osma chiroqqa parishon tikilib tamaki tutatardi, ko‘z-oynak taqqan oyim esa chiroq yog‘dusida kamoli diqqat bilan ipak xaltacha tikardi — biz uning nchma ekanini yaxshi bilardik, — bu holat ham ta’sirchan, ham dahshatli edi. Otam Undan so‘radi:
— Shunday qilib, bari bir nonushtaga qolmay, ertalab barvaqt ketmoqchiman, degin?
— Ha, agar ruxsat etsangiz, ertalab,— deya javob berdi U.— Ming taassuf, lekin hali uydagilarimga biron bir ko‘rsatma ham bergan emasman.
Otam yengil so‘lish oldi:
— Mayli, ixtiyoring, azizim. Gap shunaqa ekan, u holda oying bilan biz endi uxlaylik, ertaga seni al-batta kuzatib qo‘ymoqchimiz…
Oyim o‘rnidan turib, bo‘lajak kuyovini cho‘qintirdi, U esa avval oyimning, keyin otamning qo‘lini o‘pdi. Ikkimiz xoli qolgach, biz tag‘in bir muddat yemakxona-da bo‘ldik — men qarta suzishga tutindim, U esa xonaning u burchidan bu burchiga jim borib kelardi, saldan keyin:
— Xohlaysanmi, bir oz aylanib kelamiz?— deb so‘radi.
Ko‘nglim tobora xiralashib borardi, loqaydgina javob berdim:
— Mayli…
U dahlizda kiyinaturib nima haqdadir o‘ylarkan, miyig‘ida jozibali kulgancha Fetning she’rini esladi:
Sovuq erur bu kuz naqadar! Nimchangni kiy, sholingni o‘ra…
— Nimcha yo‘q,— dedim.— Keyin nima edi?
— Yodimda yo‘q. Yanglishmasam, mana bunday shekil-li:
Go‘yo yong‘in asta yuksalar Qarag‘aylar oralab,— qara…
— Qanaqa yong‘in?
— Oyning chiqishini aytmoqchidir-da. Bu misralar-da qishloq kuzining allaqanday tarovati bor: «Nimchangni kiy, sholingni o‘ra…» Bobolarimiz va buvilarimiz zamoni… Eh, xudoyim-ey, xudoyim-ey!
— Senga nima bo‘ldi?
— Hech narsa, azizam. Bari bir mungli. Ham mungli, ham yaxshi. Men juda, juda yaxshi ko‘raman seni…
Biz kiyinib, yemakxona orqali balkonga chiqdik, undan boqqa tushdik. Avvaliga shu qadar qorong‘i ediki, men beixtiyor uning yengidan ushlab oldim. Keyin javohirdek yarqiroq yulduzlarga ko‘milgan butoqlarning uchlari yorishayotgan ko‘kda qorayib ko‘rina boshladi. U to‘xtab, uy tomonga o‘girildi:
— Qara, derazalar qandaydir boshqacha, kuzga xos mayin yog‘du sochyapti. O‘lmasam, 6u oqshomni hech qachon unutmayman…
Men uyga qaradim, U meni shveytsarcha yoping‘ichim ustidan quchdi. Tivit ro‘molimni sal ochib, o‘psin deb boshimni sezilar-sezilmas orqaga tashladim. O‘pgach, U yuzimga tikildi.
— Ko‘zlaring qanday charaqlaydi-ya,— dedi.— Sovqotmayapsanmi? Havoni qara, qishning o‘zginasi. Mabodo o‘lib ketsam, har qalay, meni darrov unutib yubormassan?
Men o‘ylab qoldim: «Rostdan ham o‘ldirib qo‘yish-sa-ya?! Nahotki, men Uni qandaydir qisqa muddatga bo‘lsa ham yodimdan chiqarsam — axir, bu dunyoda ham-ma narsa bir kun kelib unutiladi-ku?» O‘z o‘yimdan o‘zim cho‘chib, shoshib javob berdim:
— Unday dema! Sen o‘lsang, men ortiq yasholmayman! U bir oz jim qolgach, dona-dona qilib dedi:
— Nachora, agar o‘lsam, men svni u yoqda kutaman. Sen to‘yib yasha, bu yorug‘ dunyoda xo‘b o‘ynab-kul, keyin yonimga borgin.
Men alam bilan ho‘ngrab yubordim.
Ertalab U ketdi. Oyim kecha o‘zi tikkan o‘sha mash’um xaltachani Uning bo‘yniga osib qo‘ydi — xaltachada oyimning ota-bobolari urushlarda taqib yurgan jajji oltin but bor edi,— keyin biz Uni allaqanday hayajonli noumidlik bilan cho‘qintirdik. So‘ng Uning ortidan tikilib, kimingnidir uzoq safarga kuzatayotganingda bo‘ladigan gangish ichida, faqat biz bilan ilk huyosh nurlaridan o‘t-o‘lanlar uzra yarqirab yotgan qirovni, farahbaxsh erta o‘rtasidagina vujudga kelgan zidlikni his etgan ko‘yi, eshik oldidagi zinada qotib turdmk. Bir ozdan keyin huvillab qolgan uyga qaytib kirdik. Men yelkalarimni mahkam quchgancha, nima qilishga hayron, bor ovoz bilan ho‘ngrashni ham, qo‘shiq aytishni ham bilmay xonalar bo‘ylab tentiy boshladim…
Uni o‘ldirishdi — qanday dahshatli so‘z!— Galitsiya-da, bir oydan so‘ng o‘ldirishdi. Mana, o‘shandan beri o‘ttiz yil o‘tdi. Uzundan-uzoq tuyulgan bu yillar mobaynida boshimdan ko‘p, juda ko‘p voqealar kechdi: ular haqida diqqat bilan o‘ylar ekansan, kechmish deb atalgan bu sirli, anglash mushkul, aql ham, yurak ham bovar qilmaydigan hodisalarni xotirangda birma-bir saralaysan kishi. Un sakkizinchi yilning ko‘klamida, otamdan hem, onamden ham ajralgan damlar, men Moskva-da, Smolensk bozoridagi «Bekam, endi qalaysiz, qatiq bersam yalaysiz?», deb doim ustimdan kuladigan chayqovchi xotinning yerto‘lasida istiqomat qilardim. Men ham chayqov bilan shug‘ullanar, u paytlardagi ko‘plar qatori, goh qandaydir uzukmi, goh jajji xochmi, goh kuya yegan mo‘ynami — qolgan-qutgan ba’zi narsalarim-ni papoq kiygan, shinellari yoqavayron soldatlarga pullar edim. Ana o‘shanda, kunlardan bir kun bozorning Arbatga tutash burchagida, kamdan-kam uchraydigan go‘zal qalbli, iste’foga chiqqan harbiy kishi bilan ganishdim, tez orada turmush qurib, u bilan Yekaterinodarga jo‘nab ketdim, Erimning ko‘ngillilarga qo‘shilishga intilgan o‘n yetti yoshlardagi jiyani ham biz bilan birga edi. Salkam ikki hafta yo‘l yurdik: men — chipta kavushdagi qishloqi ayol, u— ohori to‘kilgan kazakcha chakmonli, uzun soqoliga oq oralagan dehqon, xullas, Don va Kubanda ikki yildan ortiq yashadik. Qishda, dengizda bo‘ron qo‘zg‘algan bir paytda boshqa son-sanoqsiz qochqinlarga qo‘shilib, Novorossiyskdan Turkiyaga qarab suzdik; yo‘lda erim terlamadan o‘ldi. Shundan keyin bu yorug‘ dunyoda mening uchovgina yaqin kishim qoldi: erimning jiyani, uning yoshgina xotini va ulerning qizchasi — yetti oylik chaqaloq. Lekin, ko‘p o‘tmay, erimning jiyani go‘dakni menga topshirib, xotini bilan Qrimga, Vrangel panohiga jo‘nay qoldi. Shu-shu, ular bedarak ketishdi Men esa og‘ir qora mehnat bilan ham o‘zimni, ham qizchani boqib, yana ancha vaqt Istanbulda yashadim. Keyin qizchani yetaklab, ko‘plar qatori ne-ne yurtlarda sargardon bo‘lmadim, deysiz! Bolgariya, Serbiya, Chexiya, Belgiya, Parij, Nitstsa… Qizcha allaqachon ulg‘ayib, juda yoqimtoy, ammo menga butunlay befarq qaraydigan fran tsuz qiziga aylanib, Parijda muqim yashab qoldi, u endi Madlen yaqinidagi qandolat do‘konida xizmat qilar, kumushrang tirnoqli nozik qo‘llari bilan shoko-lod qutilarini silliq qog‘ozlarga o‘rar va uni zar-rin bog‘ichlar bilan tugib, xaridorlarga tutqazar edi; men esa xudo bergan nasibaga qanoat qilib to hanuz Nitstsada yashayman… Nitstsada birinchi marta ming to‘qqiz yuz o‘n ikkinchi yili bo‘lgan edim — uning keyin-chalik men uchun xor-zorliklar maskaniga aylanishini o‘sha baxtiyor kunlarimda xayolimga keltira olarmi-dim!
Bir paytlar o‘ylamay-netmay, sen o‘lsang, ortiq yasholmayman, degan odam — men ana shunday qilib, Uning o‘limidan keyin ham yashvyverdim. Biroq, o‘shandan buyon boshimdan kechgan savdolarni eslar zkanman, doim o‘z-o‘zimdan so‘rayman: xo‘sh, u kunlardan nima qoldi? So‘ng o‘zimga o‘zim javob qilaman: birgina o‘sha — sovuq kuz oqshomi… Nahotki, hayotimda, shunday oqshom bo‘lgan? Ha, bo‘lgan edi. Umr bo‘yi ko‘rgan kunim faqat shu,— qolganlari ma’nisiz tushdek o‘tdi-ketdi. Va men ishonaman, juda qattiq ishonaman: qaydadir u yoqda, huv o‘sha oqshomdagidek navqiron muhabbatiyu o‘sha yoshligi bilan U meni kutmoqda. .«Sen to‘yib yasha, bu yorug‘ dunyoda xo‘b o‘ynab-kul, keyin yonimga borgin…» Men to‘yib yashadim, xo‘p o‘ynab-kuldim, endi tezda yoningga boraman.

Abdulla SHER tarjimasi

kuz

BERNAR

Mening bu dunyodagi kunlarim juda oz qoldi endi.
Endi Antib yaqinida, bandargohga qo‘shni bo‘lgan Dengizbo‘yi Alpida bir vaqtlar Bernar haqida qilgan qaydlarim tez-tez yodimga tushadi.
— berner derazamga bir siqim qum otgan paytda men dong qotib uxlab yotardim…
Mopassanning «Suvda» hikoyasi ana shunday boshlanadi, 1888 yilning 6 aprelida, «Balamiy» yaxtasi Antib bandargohini tark etishi oldidan, Bernar Mopassanni shu taxlit uyg‘otgan edi.
— Derazani ochishim bilan yuzimga, ko‘ksimga va vujudimga tunning farahbaxsh epkini urildi. Ko‘kdagi harir moviylik yulduzlarning jonli jilvasidan titrab turardi…
— Havo bugun ayni muddao, janob.
— Shamol-chi?
— Sohildan esyapti, janob.
Oradan yarim soat o‘tdi, ular endi allaqachon ochiq dengizda edilar:
— Ufq bo‘zarib borar, olisda, Farishtalar ko‘rfazi ortida Nitstsaning chiroqlari, undan ham olisroqda esa Vilfranshning aylanib turuvchi mayog‘i ko‘rinar edi… Hali o‘zi ko‘zga tashlanmayotgak bo‘lsa-da, lekin qor bilan qoplangani sezilib turgan tog‘lardan ba’zan quruq va sovuq havo epkini kelib turardi…
— Bandargohdan chiqishimiz bilanoq yaxtaga go‘yo jon kirdi, yayrab ketdi, tezligi oshdi, yengil va mayda mavjlar uzra raqs tusha boshladi… Tong yorishib borar, yulduzlar bir-bir o‘char zdi… Huv olis ko‘kdv. Nitstsa ustida Yuqori Alpning qorli cho‘qqilari allaqanday o‘zgacha bir pushti yolqinga chulg‘anib borardi…
— Men quyosh chyqishini tomosha qilish maqsadida rulni Bernarga berdim. Kuchaya boshlagan shabada yaxtani titroq to‘lqinlar uzra olg‘a haydardi, men qandadir, olislarda yangragan qo‘ng‘iroq sadosini eshitdim. Angelus bong chalardi… Odamlar hali uyquda yotgan, lekin zamin allaqachon uyg‘ongan mana shu mayin, shaffof tong pallasini naqadar yaxshi ko‘raman! To‘yib nafas olvsan, musaffo havoni simirasan, biz uchun abadiy sirli va buyuk iztirobga aylangan dunyoning gug‘ilib kelayotgan borlig‘ini ko‘rasan kishi!..
— Bernar — ozg‘in, chaqqon, hayratlanarli daraja-da ozodalik va sarishtayaikka ruju qo‘ygan, g‘amxo‘r sezgir, U pokdil, sadoqatli inson, ajoyib dengizchi…
Bular Bernar haqidagi Mopassanning so‘zlari. Bernar esa o‘zi haqida mana bunday degan edi.
— Men yomon dengizchi emasdim, deb o‘ylayman.
Buni u o‘limi oldidan aytgan, bu uning «Balamiy» 1888 yilning 6 aprelida, dengizga yo‘l olgan o‘sha Antibda, o‘lim to‘shagida aytgan so‘nggi so‘zlari edi!
O‘limidan bir oz ilgari Bernarni ko‘rgan kishi shunday hikoya qiladi:
— Ko‘p yillar mobaynida Bernar buyuk shoirning dengizda kechgan sarkash hayotiga hamrohlik qildi, Mopassan to o‘sha mash’um safarga, Parijga, doktor Blansh huzuriga yo‘l olguniga qadar Bernar undan ayrilmadi.
— Bernar o‘zining o‘sha Antibida hayotdan ko‘z yumdi. Lekin men uni yaqindagina ko‘pincha «Balamiy» langarda turadigan mo‘‘jaz Antib bandargohining nurafshon sohilida ko‘rgan edim.
— Baland bo‘yli, qotma, yuzlari dengiz sho‘ridan dag‘allashgan Bernarni gapga solish oson emas edi. Biroq suhbat mavzui Mopassanga borib taqaldimi, bas, moviy ko‘zlari shu ondayoq jonlanib ketardi, Mopassan haqida u shunday to‘lqinlanib so‘zlardiki!..
— Endi u abadiy sukut qo‘yniga cho‘mgan. Uning so‘nggi so‘zlari shu edi: «Men yomon dengizchi emasdim, deb o‘ylayman».
Men bu so‘zlarni u aynan qay taxlit aytganini yaq-qol tasavvur qilaman. Bu so‘zlarni u qat’iyat va iftixor bilan, oftobdan qoraygan, qarilikdan quruqshagan qo‘llari ila cho‘qina turib aytgan:
Xo‘sh bu so‘zlar bilan u nima demoqchi bo‘lgan? Bu dunyoga kelib, yaxshi dengizchi sifatida odamlarga naf yetkaeganidan iftixor tuyg‘usimi bu? Yo‘q: tangri har birimizga hayot ila muayyan bir iste’dod ham ato etganini va uni tuproqqa qorishtirmaslikdek muqaddas burchni zimmamizga yuklaganini aytmoqchi edi u. Xo‘sh, bular nima uchun kerak? Buni bilmaymiz, Biroq biz tubiga hech qachon yetib bo‘lmaydigan bu dunyoda har bir mavjudot uchun ma’no va dunyodagi hamma narsaning «yaxshi» bo‘lishi uchun qandaydir maqsad zarurligini, bu ilohiy maqsadga yetishmoq esa bizning tangri oldidagi xizmatimiz, ayni paytda ham quvonchimiz, ham iftixorimiz ekanini bilishimiz shart. Bernar buni yaxshi bilar va his qilar edi. U zimmasiga xudo yuklagan kamtarin burchni umr bo‘yi munosib ixlos va sadoqat bilan ado etdi, tangriga qo‘rqqanidan emas, vijdonan xizmat qildi. Shunday ekan, u umrining so‘nggi daqiqalarida o‘sha so‘zlarni aytmasligi mumkinmidi? «Bandang tavbasini dargohida qabul aylaguvchi ey birubor tangri taolo, senga va odamlarga qarata bugun shuni aytishga jur’at etamanki, men yomon dengizchi emasdim, deb o‘ylayman».
— Dengizdagi biron bir narsaga Bernar befarq qarayolmas edi, deb yozadi Mopassan: nogahon duch kelgan, qaydadir ochiq dengizda shamol esayotganidan dalolat beruvchi sovuq oqimga ham, g‘arbda izg‘irin shamol turganini anglatuvchi Esterel ko‘kidagi bulutlarga ham… U yaxtani shu qadar ozoda saqlardiki, hatto kemaning mis qoplangan qaysidir bir qismiga tushgan dengiz tomchisiga ham chidab turolmas zdi…
Ajabo, Bernarning bu tomchini darhol artib olishidan kimga naf bo‘lishi mumkin? U esa albatta artib qo‘yar edi. Xo‘sh, nega? Nima uchun?
Axir, hammasi «yaxshi» bo‘lishini hatto xudoning o‘zi xush ko‘radi-ku! Bernar ham o‘z ijodining «yaxshi» ekanini ko‘rib, o‘zi quvonar edi.
Nazarimda, so‘nggi kunlarim bilan xo‘shlashar ekanman, men bir san’atkor sifatida, o‘z haqimda o‘limi oldidan bir paytlar Bernar aytgan o‘sha so‘zlarga o‘xshash gapni aytishga haqqim bor, deb o‘ylayman.

A. SHERMUHAMEDOV tarjimasi

Matnlar www.ziyouz.com sahifasidan olindi

(Tashriflar: umumiy 2 319, bugungi 1)

Izoh qoldiring