Асҳоби каҳф ҳақидаги тарихий воқеа муқаддас китобларда, хусусан Қуръони Каримдан жой олган бўлиб, у Каҳф сурасида келтирилади. Каҳф сураси Қуръоннинг 18-сурасидир ва у Маккий суралардан бири бўлиб, 110 оятдан иборат. Сурада кишиларнинг Тангри таолога бўлган иймон-эътиқодларини мустаҳкамлаш учун энг гўзал, ибратли қиссалардан учтаси сўйлаб берилади. Davomini o'qish
Teglar: Tohir Qahhor
Giyom Apolliner. She’rlar & Muhammadjon Xolbekov. Syurrealizm she’riyati: Giyom Apolliner
26 август — таниқли француз шоири Гийом Аполлинер таваллуд топган кун
Келиб чиқиши поляк бўлган таниқли француз шоири Гийом Аполлинер (фр. Guillaume Apollinaire; асл исми — Вильгельм Альберт Владимир Александр Аполлинарий Вонж-Костровицкий) 1880 йил 26 августда Рим шаҳрида татуғилиб, 1918 йилнинг 9 ноябрида Парижда вафот этган. Гийом Аполлинер ХХ аср бошларида Оврупо шеъриятининг авангард йўналишида ижод қилган энг ёрқин сиймолардан биридир. Унинг илк шеърларида Франсуа Вийон шеъриятининг таъсири кучли бўлган. Davomini o'qish
Baxtiyor Vahobzoda. She’rlar va maktublar.
16 август — Бахтиёр Ваҳобзода таваллуд топган кун
Буюк озарбайжон шоири Бахтиёр Ваҳобзода 1925 йилнинг 16 августида дунёга келган. Шоир туркча шеъриятнинг энг буюк сиймоларидан ҳисобланади. Унинг шеърлари то бугунгача нафақат озарбайжон, шу билан бирга, ўзбекларни ҳам ҳаяжонга солиб келади. Davomini o'qish
Eujenio Montale. She’lar & Faxriyor. Eng sodda narsalarga ham ot qidirib
Эуженио Монтале (1896-1981) ижоди жаҳон шеъриятининг гўзал ва бетакрор намуналари сирасига киради. Албатта, итальян тилининг жарангдорлиги ва мусиқийлигини ҳисобга олсак, уни аслиятда ўқиш ўқувчида бошқача таассурот қолдириши табиий. Лекин русча таржималари ҳам унинг ўзига хос услуби, поэтикаси ҳақида муайян тасаввур беради. Шоирнинг синчков нигоҳидан, нозик тасаввуридан ҳеч нарса четда қолмайди, инжа бир муносабат ўлароқ, аста-секин қоғозга кўчади. Davomini o'qish
Gabriyel Garsia Markes. Ma’yus hikoya & Oshkora qotillik qissasi
Йигит уч кун сабр қилди. Шу кунларнинг бирида, яъни якшанбада уч соат муттасил кўчада изғиди, кўча бурчагида ўтган-кетганларга анграйиб тураверди ва ҳаттоки ўз жонига суиқасд қилиш каби ўй-хаёллар ичида юрди. Аммо, сешанба куни унга хат келди. Davomini o'qish
Jasorat. XX asr fransuz she’riyatidan
ХХ аср француз шеърияти ҳам шаклан, ҳам мазмунан ниҳоятда ранг-баранглиги, бадиий ифода санъатида турли кашфиётларга бойлиги билан ажралиб туради. Хусусан,жаҳон шеъриятига ижобий таъсир кўрсатган символизм ва сюрреализм оқимини яратганлар ҳам француз шоирларидир. Davomini o'qish
Ismoilbek G’asprali. Bog’chasaroydan Toshkentga sayohat & Tohir Qahhor. Ismoilbek G’asprali va uning Turkiston sayohatlari
Улуғ маърифатпарвар Исмоилбек Гаспринский таваллудининг 165 йиллигига
Исмоил Ғаспралининг 1893 йилда битилган “Боғчасаройдан Тошкентга саёҳат”и қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Аввало саёҳат сабабини айтишмиз лозим. И. Ғаспралининг барча ўлкаларга сафар қилишидан иккита мақсади бўлган: биринчиси – янги усулдаги мактаблар очишни ташкил этиш, иккинчиси–“Таржимон” газетасининг тарқалиши билан боғлиқ масалалар. Туркистонга ҳам айни икки ниятни амалга ошириш учун келган. Davomini o'qish
Sobir Rustamxonli. She’rlar
Атоқли шоир Собир Рустамхонлини 70 ёши билан қутлаймиз!
Собир Рустамхонли шеърлари билан ўтган асрнинг 70-йилларида, шоирнинг ўзи билан 2013 йилнинг ёзида танишдим. Ҳар йили 5 июнь — машҳур шоир Микойил Мушфиқ туғилган кунда Озарбайжонда ўтказиладиган Шоирлар кунига таклиф қилган дўстларим мендан кимлар билан учрашмоқни исташимни сўрашганда Собир Рустамхонли номини ҳам тилга олгандим. Бугун Бокуда атоқли шоирнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан тантанали маросим бўўлиб ўтади. Мен ўзбек шоирлари, шоир шеърияти ихлосмандлари номидан Собир Рустамхонлини чин дилдан қутлайман ва саломатлик, янги асарлар тилайман. Davomini o'qish
XX asr turkcha she’riyat: Makedoniya shoirlari. Tohir Qahhor tarjimalari
Турк тилида ижод қилувчи шоирлар дунёнинг кўпгина давлатларида яшаб, ижод қилишади. 1993 йили Туркиянинг Бурса шаҳрида ўтказилган Турк тилли шоирларнинг биринчи анжуманида Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Азим Суюн билан бирга иштирок этган эдик. Ўшанда анжуманга дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан шоирлар келгани эсимда қолган. Davomini o'qish
Pol Elyuar. She’rlar
14 декабрь — машҳур француз шоири Поль Элюар таваллуд топган кунга 120 йил тўлади
Ўтган асрнинг 70-йилларида ўзбек ёш шоирлари ўртасида энг машҳур бўлган француз шоирларидан бири Поль Элюар эди, десак хато қилмаймиз. Шоир шеърлари ўша давр шоирлари томонидан жула кўп маротиба таржима қилинган. Davomini o'qish
Rizo Tavfiq Fikrat. She’rlar
Тавфиқ Фикрат асосан донишманд, файласуф шоир сифатида танилган. Бунда унинг инглиз, француз, иброний (иврит), форс, араб, испан, рум-юнон, армани каби қатор тилларни чуқур билиши, кўп фанлардан теран хабардорлиги муҳим ўрин тутган. Шарқ ва Ғарб маданиятини бирдай кенг эгаллаган. У ўсмирлигидаёқ илк шеърларини арузда битган. Турк халқ адабиётини севиб ўрганган, фолклор мавзусида кўплаб тадқиқотлар яратган, шунинг учунми, бармоқ вазнидаги асарларида бахшиларча жўшқин оҳанглар бўртиб туради. Davomini o'qish
Xurshidbonu Notavon. U yorim qayda mehmondir…
Ўн тўққизинчи юз йилликдаги озарбойжон адабиёти ва санъатида Хуршидбону Нотавоннинг ўэига хос ўрни бор. Унинг шеърлари халқ орасида Махсати хоним Ганжавий ва Ҳайрон хоним ғаэаллари каби машқур. Нотавониинг ўз қўли билан битилган китоби ва расмлари жамланган мураққа (альбом) Озарбайжон Қўлёзмалар институтида сақланмоқда. Нотавон чиэган миниатюра расмлари ўша вақтдаёқ Францияга қадар етган: 1860 йилда Қафқазга саёҳат қилган атоқли адиб Александр Дюма шоира билан учрашгани, унинг ижод намуналарини ватанига олиб боргани маълум. Davomini o'qish