Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан «Дўстлик» ордени билан мукофотланган Миразиз Аъзам устозимизни, «Ўзбекистон Республикаси халқ шоири» фахрий унвони билан сийланган Абдулла Шер акамизни, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони билан қутланган Йўлдош Эшбек дўстимни, «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган Орзиқул Эргаш жўрамни ва барча мукофотланган ижодкорларни чин юракдан табриклайман. Умрлари узоқ, ижодлари янада баракали бўлсин! Davomini o'qish
Teglar: Abdulla Sher
Haynrih Hayne. Yoshlik iztiroblari
13 декабрь — атоқли олмон шоири Ҳайнрих Ҳайне таваллуд топган кун
«Ёшлик изтироблари» — буюк олмон шоирини (1797—1836) дунёга танитган «Қўшиқлар китоби»нинг биринчи қисми. Ундаги шеърлар ва балладаларда инсоний дардлар, ошиқона эҳтирослар, сурурий шиддат, латиф мутоибалар гўзал шаклларда, фақат Ҳайнегагина хос бўлган кучли бадиий воситаларда ўз ифодасини топган. Таниқли шоир Абдулла Шер томонидан аслиятдан амалга оширилган таржимада айнан мана шу хусусият ва фазилатлар сақлаб қолинган. Шунингдек, китобдан Ҳайне ижодининг кейинги даврига тааллуқли «Зерафина» туркуми ҳам ўрин олган. Davomini o'qish
Umar Xayyom. Navruznoma
Умар Хайёмнинг «Наврўзнома» рисоласи унинг тарихни, этнографияни, халқ урф-одатларини жуда мукаммал билганлигидан далолат беради. Биз бу рисолада Наврўз байрами билан боғлиқ бўлган жуда кўп одатлар, ҳодисалар, афсоналарга дуч келамиз. Ҳозирги замонда ўтаётган Наврўз байрами билан Умар Хайём тасвир қилаётган даврдаги Наврўз байрами орасида катта фарқлар мавжудлигидан ҳайрон бўламиз. Davomini o'qish
Haynrix Hayne. Ishqiy qo’shiqlar. Abdulla Sher tarjimalari

13 декабр — Буюк немис шоири Ҳейнрих Ҳайне (Генрих Гейне) таваллуд топган кун.
Машҳур олмон шоири Ҳайнрих Ҳайненинг(1797–1856) лирикаси Ойбек, Миртемир, Хайриддин Салоҳ каби ўзбек ижодкорлари таржимасида шеърхонларимиз орасида шуҳрат қозонган. Зеро, Ҳайне лирик туркумлардан ташкил топган ўзига хос шеърий роман яратган шоир. Уни муаллиф “Қўшиқлар китоби” деб номлаган . Таниқли шоиримиз Абдулла Шер ана шу буюк асарни аслиятдан таржима қилди. Қуйида мазкур асарга оид “Ишқий қўшиқлар” туркумидан баъзи шеърларни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Davomini o'qish
Abdulla Sher. Navoiy sog’inchi
Мен Навоийни доимо соғиниб яшайман. Йўқ деганда йилда бир неча марта Навоийга қайтаман. Ўшанда баъзан Ҳазратим билан боғлиқ шеърлар ҳам ёзаман. “Навоий соғинчи” туркуми ана шу тарзда вужудга келган… Davomini o'qish
O’zbek she’rida Qrim dardi.
18 май — Қрим татарлари депортация қилинган куннинг 72 йиллиги.
Бугун қардош қиримтатар халқининг тоталитар совет тузуми томонидан ўз она юртидан сургун қилинганига 72 йил тўлади. Ўзбек шеъриятида қиримтатар сургуни мавзуси нечоғли даражада акс этгани, Олим Олтинбекнинг «Рауф Парфининг «Қирим хаёллари» туркуми мақоласини ҳисобга олмаганда, адабиётшунослар томонидан чуқур ўрганилгани йўқ. Аммо, бу ўрганишга арзирли ва маълум хулосаларга олиб келиши мумкин бўлган мавзудир. Бугун сизнинг эътиборингизга ушбу мавзунинг кичик бир манзарасини (унинг манзараси кенг эканига ишонган ҳолда) тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Nikolas Gilyen. «To’rtinchi motam» turkumi va boshqa she’rlar
Николас Гильен Лотин Америкаси шеъриятида катта мавқе эгаллаган ва Оврупо билан Африка маданиятини ўзида ифода этган «қора шеърият» оқимининг энг йирик вакилларидан биридир. ХХ аср испанча шеъриятнинг ёрқин шоирлари сафидан муносиб ўрин эгаллаган шоир ижоди бундан 40 йил аввал менинг диққатимни жалб этган ва унинг бир сонетига эргашиб «Гул ҳақида қўшиқ» номли шеъримни ёзган эдим. Ушбу шеър билан боғлиқ бир воқеа умримнинг охиригача ёдимдан чиқмаса керак. Davomini o'qish
Abdulla Sher. Tasavvuf, G’azzoliy va go’zallik falsafasi
Тасаввуф ҳақида гап борганда, имом Ғаззолий тўғрисида, Ғаззолий ҳақида гап кетса, тасаввуф борасида тўхталиб ўтмасликнинг иложи йўқ. Шу боис тасаввуфнинг моҳиятига диққатни қаратмоқ лозим бўлади. Энг аввало тасаввуф нима, деган саволга жавоб қидирмоқ мақсадга мувофиқ. Бу эса, ғоят мураккаб масала, зеро, тасаввуф ҳақида шу қадар хилма-хил ва қарама-қарши фикрлар мавжудки, кўп ҳолларда тадқиқотчилар анчайин чалкашликларга йўл қўядилар. Davomini o'qish
Abdulla Sher. She’rlar & Oq bulutdan tomgan tomchilar
5 август — шоир ва олим Абдулла Шер таваллуд топган кун
…Шаклий изланишларни мен қўллаб-қувватлайман. Фақат боя айтганимдек, осонгина ўн тўрт қаторни «қотириб» ташлаб, уни сонет дейиш, уч сатрли шеър ёзиб, уни ҳайку дейиш бошқа масала: хорижий шакл ҳам худди биз ҳозир кийиб юрган, ўзимизники қилиб олганимиз оврўпача костюмга ўхшайди – лойиғини кийиш керак холос (Абдулла Шер билан суҳбатдан). Davomini o'qish
Asqad Muxtor. She’rlar & Abdulla Sher. Jannatmakon shoir
Асқад Мухтор ҳақида ёзиш, бу – тоғни тавсифлаш демак. Тоғнинг салобати, тошларга урилиб, жаранглаб тушаётган ирмоқлари, дабдурустдан харсангни ёриб чиққан булоқлари, шифобахш гиёҳлари, тўп-тўп наъматаклари, баҳайбат чўққилари, арчазорлари, гўзал ёнбағирларини бир варакай тасвирлаш мушкул. Асқад Мухтор ҳам шундай: истеъдодли носир, тенги кам шоир, ёш истеъдод эгаларининг мураббийси, зукко зиёли, фидойи муҳаррир, гўзал ва улуғвор инсон; унинг ҳаёти, асарларида акс этган қалби, ақли ва истеъдоди бир эмас, бир неча китобга ҳам мавзу, ҳам мазмун бўла олади. Davomini o'qish
Anna Axmatova. She’rlar
23 июнь — таниқли рус шоираси Анна Ахматова таваллуд топган кун
Анна Ахматова шеъриятининг табиати бир қарашда содда туюлгани билан, аслида у жуда теран ва ўзи яшаган даҳшатли даврнинг бутун фожиасини ўзида намоён эта олган ҳодисадир. Унинг табиатида сокинлик ичида ҳаракатга келаётган қудратли бўрон яширин. У ўзини вазмин ва тафсилотларга бой сатрлари билан юрагининг туб-тубида вулқондай ёниб жўшаётган туйғуларни, тасвирлаётган воқеа-ҳодисалари ортида буюк муҳаббат изтироби,панжарага ўралган давр билан келишишни истамаган эрксевар шахс изтиробини кўрсата олади. Davomini o'qish
Abdulla Sher. Oybek, oy va koinot yoxud darveshlik rutbasi

Бугун Ойбек шеъриятига синчиклаб назар солсангиз, унда услуби, тили бир хил икки шоирни кўрасиз: бири – ўз даври ва жамияти талабларига мажбуран бўйсунган, шу жамият ичида ички исёнини бостириб яшаган ижодкор. У – бизга таниш ва машҳур Ойбек, “Товушим”, “Темир ҳақида”, “Йигирма ёшлилар билан суҳбат”, “Ватан қасидаси”, “Раиса” сингари замон руҳи билан суғорилган шеърлар муаллифи. Иккинчиси, уни ўраб турган воқеликни эмас, шоирона қалбни воқелик сифатида тақдим этган, ўз даври ва жамияти чегараларидан чиқиб кетиб, унга Коинот юксаклигидан, Коинот миқёсийлигидан туриб шеърий нигоҳ билан тикилган, бизга деярли нотаниш Ойбек. Davomini o'qish
