Odinaxon Muhammad Yusuf. Munchoq.

405
Набавий ҳадиси шарифлар таржимаси жараёнида бир ҳадисни ўқиб жуда таъсирландим. Бир ҳафтагача, ҳадисни эсладим дегунимча кўзларимдан ёш оқиб кетаверди. Мен таъсирланган ҳадис, асирларнинг тўлови ҳақидаги бобда келган эди…

909

Одинахон Муҳаммад Юсуф
МУНЧОҚ

Набавий ҳадиси шарифлар таржимаси жараёнида бир ҳадисни ўқиб жуда таъсирландим. Бир ҳафтагача, ҳадисни эсладим дегунимча кўзларимдан ёш оқиб кетаверди. Мен таъсирланган ҳадис, асирларнинг тўлови ҳақидаги бобда келган эди.  Унда Зайнаб розияллоҳу анҳо умр йўлдошлари Абул Осс асирга тушганида, уни озод қилиш учун юборган тўловлари ва тўловга келган нарсаларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрганларида қандай ҳолатга тушганлари ҳақида гап кетар эди.  Зайнаб розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Хадича онамизнинг иккинчи фарзандалари, қизларнинг тўнғичи эдилар.  Ота-она Зайнабни Ислом келишидан аввал холаларининг ўғли Абул Оссга турмушга беришган. Эр хотин бир-бирларига жуда муҳаббатли эдилар. Лекин Ислом келгач, Зайнаб дарҳол Исломни қабул қилдилар.  Абул Осс эса, мусулмон бўлишдан бош тортди. У хотинини севар эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зотнинг оилаларига душманлиги йўқ эди. Уни Исломга киришидан ман қилган ягона сабаб, одамларнинг гапи, сўзи эди.
Зайнаб розияллоҳу анҳо ҳамма Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилганида ҳам кетмай эрлари билан қолдилар. У пайтда муслималарга мушрик эрлари билан яшаш ҳали ман қилинмаган эди.

Исломга киришни ман қилган сабаб Абул Оссни мусулмонларга қарши жангда иштирок этишга ҳам мажбур қилди. Бадрга боришга бордию, қўлига қурол олмай бир четда тураверди. Кейин асирга тушди.
Бадр урушида етмишта мушрик қатл қилинди. Етмиштаси асирга олинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асирларни тавон олиб озод қилишни маъқул кўрдилар. Шунда асирларни озод қилиш учун тўловлар кела бошлади. Тўловларнинг ичида Зайнаб розияллоҳу анҳонинг эрларини озод қилиш учун юборган тўловлар ҳам бор эди. У киши тақинчоқларини жўнатган эдилар. Тақинчоқларнинг ичида Хадича онамизнинг мунчоқлари ҳам бор эди.  Хадича онамиз уни Зайнабга тўй кунлар берган эдилар. Зайнаб уни тақиб, куёвнинг олдига кирган эдилар.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мунчоққа кўзлари тушиши билан кўнгиллари ғалати туриб қолдиларда, атрофларидаги саҳобаларига: «Агар асирини бўшатиб, мунчоғини қайтариб беришни раво кўрсангиз, ўшандоқ қилинглар», дедилар. Улар: «Хўп бўлади, Эй Аллоҳнинг Расули», дедилар.

Вақти соати келиб, Зайнаб розияллоҳу анҳо ўтиб кетганларидан кейин, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўнғич қизларига бўлган муҳаббатлари, у кишининг қизлар Умомага ўтди.
Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мунчоқ ҳадя қилинди. У зот буни аҳлимдан мен учун энг маҳбубига бераман, дедилар. Аёллар уни Абу Қуҳофанинг қизига берадилар, дейишди. Яъни Оиша розияллоҳу анҳога. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайнабнинг қизи Умомани чақириб, мунчоқни бўйнига илиб қўйдилар».

Манба: http://blog.islam.uz/home/odinaxon.html

(Tashriflar: umumiy 2 302, bugungi 1)

Izoh qoldiring