333 ruboiy. Jamol Kamol tarjimasi.

122

Ушбу рубоийлар мажмуаси ана шулар ҳақида чуқур ўйлашга имкон берадиган бир китобдир. У уч юз ўттиз уч рубоийдан таркиб топган. Бу рубоийларнинг муаллифлари форсий шеъриятнинг дунёга машҳур вакилларидир. Сиз олдин ҳам Умар Хайём, Абу Али Ибн Сино, Мирзо Бедилларнинг рубоийларини ўзбек тилида ўқигансиз, албатта. Лекин мазкур тўпламдаги таржималар бошқача. Шеърий таржима, энг аввало, Сўз бағрида яширинган асл Руҳни, унинг ички манзаралари ва хаёлий товланишларни сатрларга кўчиришдир. Жамол Камол бу мураккаб вазифани ишқ ва илҳом билан амалга оширган. Шу маънода Абдулло Ансорий, Ҳаким Саноий, Жалолиддин Румий каби тасаввуфнинг улуғ намояндалари рубоиётидан қилинган таржималар ҳам ибратлидир.

099

Иброҳим Ҳаққуд
ШАРҚ ШЕЪРИЯТИНИНГ ВОҲИД ҚУЁШИ

Рубоий яратиш – қатрада денгиз, учқунда қуёшни акслантириш санъати дейилган. Дарҳақиқат, худди шундай. Рубоий, энг аввало, ана шу жиҳатдан шеъриятнинг довруғдор шаклига айлангандир. “Ислом қомуси”да рубоий Шарқ шеъриятининг “воҳид қуёши” деб таърифланган. Рубоийнинг воҳид қуёш юксаклигига кўтарилиши, бизнинг ўйлашимизча, бу жанрда ишқий, фалсафий, диний ва тасаввуфий ғояларнинг теран ифодаланиши билан ҳам боғлиқдир. Маълумки, ўзларининг ахлоқий, маъруфий ва илоҳий қарашларининг тарғиби учун шеърнинг ҳар хил турларидан фойдаланган ориф шоирларнинг эътибори кўпроқ рубоийга қаратилган эди. Масалан, Фаридиддин Атторнинг биргина “Мухторнома”сида тасаввуфий маънолар талқин қилинган беш мингдан ортиқ рубоий ўрин олган. Улуғ Жалолиддин Румий девонидаги бир ярим мингга яқин рубоийнинг аксарияти юксак хаёлот маҳсулларидир. Нажмиддин Кубро, Абдулло Ансорий, Мирзо Бедил сингари буюк шоирларнинг тўртликларида ҳам асосан тасаввуф ҳақиқатлари дарж этилган.
Тасаввуф нима? Тасаввуф, биринчи галда, ахлоқ поклигидир. Шунинг учун уни ахлоқнинг ҳусни деб билишган. Тасаввуфга юз бурган шоирларнинг деярли барчаси комил ахлоқ тарғиботчилари ҳисобланади. Адаб – хулқни гўзаллаштирмоқ, нафси зоҳир ва нафси ботинни тарбия қилмоқдир. Тасаввуф аҳлининг англашига биноан адаб тўртга бўлинади. Шариат адаби. Бу – пайғамбар шариати ва суннатига амал этмоқ. Тариқат адаби. Бу – бирор бир тариқатга боғланиб, унинг одоб ва арконини ўрганиб, шу бўйича ҳаракат қилмоқ. Маърифат одоби. Бу – нафси амморани мағлуб қилиб, илми илоҳийни ўзлаштириш. Ҳақиқат одоби. Бу – Оллоҳ хаёли билан яшаб ваҳдат майидан қонмоқ. Рубоийнависларнинг пиру устоди Умар Хайём:

Май асли надир – бодапарастлар билгай,
Қандоқ қилиб ул бағри қафаслар билгай?
Ғофил киши ғафлатда экан, маъзурдир,
Бу завқу сурур гаштини мастлар билгай, –

деб илоҳий ишқ завқу суруридан маст бодапарастларни назарда тутган эди. Хайём “қадаҳи”даги “май”ни биз нима деб тушундик ва нечук хулосалар чиқармадик? Сўзлаш ноқулай.
Сўфийларнинг тушунчасида илм – ақлга, ирфон – туйғуларга асосланади. Ориф эса ирфон соҳиби. Ориф бўлмоқ учун китобий билимлардан беҳад юксалмоқ керак. Ориф Оллоҳ томонидан бахш этилган “Ладуни” ишорати билан унинг мавжудлигини идрок этади ва мавҳум борлиғдан кечиб, Тангри борлиғига бирикади. Юнус Эмро орифни таърифлаб дейди:

“Ориф анга деярлар, ул кон бўлур,
Маърифат оламинда бир уммон бўлур…
Ҳақ деяжак нафаси Ҳақдин келур,
Сўйлаяжак кўзлари Қуръон бўлур”.

Абдулло Ансорий, Ҳаким Саноий, Шайх Нажмиддин Кубро, Мавлоно Жалолиддин Румий рубоийларини ўқиган шеърхон гўё “Ҳақ деяжак нафаси Ҳақдин” тараладиган ошиққа дуч келди. Чиндан ҳам маърифат оламида у бир уммондурки, бу уммонда ҳақиқий ишқ завқи ва зиёси мавжланади. Маълумки, вужуди мутлақ ошиқлари Тангрини ҳақиқий ва абадий борлиқ деб билишган. Тангри эса тоқдир. Шунинг учун ҳам унга “ваҳдати вужуд” номи берилган. Яъни у – борлиқнинг бирлиги. Зотан, бирлик “касрат”дан эмас, “ваҳдат”дан иборат. Коинотдаги хилма-хиллик ва тафовутлар-чи? Улар зоҳирий ва ўткинчи фарқланишлардир. Шу боис борлиқ – оламни Ҳақ сифотларининг тажаллисидан иборат деб билиш лозим. Оллоҳ – Вужуд, мавжудот – унинг орази. Шу маънода “ман”, “сан” ақидаси билан яшаш «ваҳдат»ни инкор этишдан ўзга нарса эмас. Маъшуқи азалдан узоқлашиш – бу, инсоннинг иккига ажралиши бўлиб, ундан манманлик, кибр, ҳасад, майдакашликлар ривож топади. Шунинг учун дийдор талаб ошиқлар охир-оқибатда фано мақомига кўтарилмоқлари шарт. Саноийнинг қуйидаги рубоийсида шу моҳият акс эттирилган:

Кўрганми бировким, ақл ила тўлгай ишқ,
Раҳбар агар ақлу ҳуш эса, сўлгай ишқ.
Ошиққа шу ишқ йўлида ўлмоқ афзал,
Эй хожа, билурмисен, нечук бўлгай ишқ?

Ишқ йўлида ўлмоқни афзал кўрган ошиқлар башарий сифатлардан илоҳий сифатларга кўтарилган кўнгил кишиларидир. Улар учун шариат – сўз, тариқат – йўл, маърифат – ишқ бўлса, ҳақиқат – бу, ҳол. Ҳол чин ошиқ қалбини ўртаган фараҳ, севинч, қадар, ҳаяжонни гавдалантиради. Ҳол соҳиблари ишқ туғёнида ҳолдан ҳолга, ҳайронликдан ҳайронликка, ҳайратдан ҳайратга ўтишади. Улар учун Ҳақ нури жамолини жилвалантирадиган кўзгу – Дил. Худди шу сабабга кўра ҳақпарастлар Дили Каъбадан ҳам устун. Бу ҳақда Абдулло Ансорий ёзади:

Ҳақ йўлида икки Каъба бўлмиш ҳосил,
Бир – Каъбайи суврат эса, бир – Каъбайи дил.
Сен сайла ва дилларни зиёрат айла,
Минг Каъбадин ортиқроқ эмишдир бир дил.

Жалолиддин Румий бир рубоийсида «нафс итини» тавба билан занжирбанд этиш тўғрисида сўзлаб:

Ҳақ ерда ҳаром кўриб вале ул кўппак,
Занжирни узар бўлса, не тадбир айлай? –

дейди. Сўфийлар инсонни тўғри ва эзгу йўллардан оздирувчи, барча тубанликларга чорловчи ҳирсларни нафсга нисбат беришган. Уларнинг ақидасида нафс – золим, шум, чиркин, маккор. Тасаввуф аҳли етти турли нафс мавжудлигини эътироф қилганлар: нафси аммора – одамни ёмонлик, риёкорлик, дунёпарастликка завқлантирувчи нафс; нафси лаввома – ёмон ишлардан пушаймон қилувчи, тергаш, парҳезкорликка қодир нафс: нафси мулҳама – илоҳий йўл-йўриқлар ва жозибага илҳомлантирадиган нафс; нафси мутмаина – имон ҳотиржамлигини таъминлайдиган ва хатоликлардан асрай оладиган нафс; нафси розия – Оллоҳдан рози нафс; нафси розия – Оллоҳ ризосини қозонган ва унга мақбул бўла билган нафс; нафси софийя – қусру иллатлардан тамоман покланган нафс. Демак, нафси аммора енгилса, ахлоқ камолоти ана шудир. Ҳалол билан ҳаромни фарқлаш қийин бўлиб қолган бизнинг замонда, инсон Ўзлик эрки ва Руҳониятини теран идрок эта олмаслик иллатига маҳкум бир даврда бундай ахлоқий сабоқлар, маънавий руҳий “тажриба”лар ниҳоятда зарур ва аҳамиятли эрур. Биз кўп муқаддас нарсалардан, жумладан, миллий қадриятларимиздан йироқлашдик. Аждодлар билан авлодлар Руҳи ва Тафаккури ўртасида кўринмас тўсиқлар пайдо бўлди. Натижада улуғ боболаримизнинг тафаккур наҳридан оққан сермавж сувлар бизнинг фикр ирмоқларимизга сиғмайдиган бўлиб қолди. Чунки бу “ирмоқ”лар жуда тор ва ачинарли даражада саёздир. Биз Дил нигоҳини Ўзлигимиз қуёшига қаратишимиз, Руҳ илдизларидан қайта кўкаришимиз, ҳар бир ҳаракатда Тарихга суяниш, истиқболни ўйлашимиз керак. Акс ҳолда чинакам нажот йўқ, Эрк йўли яна эрксизлик йўлига айланажакдир. Азиз ўқувчилар, қўлингиздаги ушбу рубоийлар мажмуаси ана шулар ҳақида чуқур ўйлашга имкон берадиган бир китобдир. У уч юз ўттиз уч рубоийдан таркиб топган. Бу рубоийларнинг муаллифлари форсий шеъриятнинг дунёга машҳур вакилларидир. Сиз олдин ҳам Умар Хайём, Абу Али Ибн Сино, Мирзо Бедилларнинг рубоийларини ўзбек тилида ўқигансиз, албатта. Лекин мазкур тўпламдаги таржималар бошқача. Шеърий таржима, энг аввало, Сўз бағрида яширинган асл Руҳни, унинг ички манзаралари ва хаёлий товланишларни сатрларга кўчиришдир. Жамол Камол бу мураккаб вазифани ишқ ва илҳом билан амалга оширган. Шу маънода Абдулло Ансорий, Ҳаким Саноий, Жалолиддин Румий каби тасаввуфнинг улуғ намояндалари рубоиётидан қилинган таржималар ҳам ибратлидир. Шарқ поэтикасида рубоий учун махсус вазн белгиланиб, “ҳазаж” баҳрининг “ахраб” ва “ахрам” тармоқларида битилмаган тўртликлар рубоий сифатида тан олинмаган. Форсий тилдан ўзбекчага ағдарилган рубоийларда бу қоидага деярли амал қилинмаган эди. Жамол Камол таржималарида эса вазн – рубоийнинг анъанавий вазни. Зотан, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таъкидлаганидек, “Ахрам била ахраб авзонининг ижтимоъидин шеър номавзун бўлмас”лиги шундоқ сезилиб туради.
Жалолиддин Румий бир рубоийсида “Мени она туғмаган, ишқ туққан. Шу волидага минг-минг раҳмату офарин бўлсин”, – дейди. Ишқдан туғилган ва ишқ дарди билан яшаб ўтган кўнгилда албатта Ҳақ сирлари очилади. Тўпламдаги аксарият рубоийлар шу илоҳий сирларни идрок қилиш, дунёнинг абадийлиги, шу абадийлик бағрида инсон руҳи ҳам ўткинчи эмаслигини англатишга хизмат этади.

1991

099

УМАР ХАЙЁМ

1
Ул ҳусни фалак, хуршиди тобондир — ишқ,
Ул қушки, гўзал чаманда сайрондир — ишқ.
Булбул каби ун чекишни сен ишқ санама,
Хар лаҳза ўлиб, чекмаса афғондир ишқ…

2
Карвони умрга боқ, чунун ўтгусидир,
Ҳар лаҳза тараб айлаки, кун ўтгусидир.
Соқий, чекаверма кўп қиёмат ғамини,
Сун менга пиёланики, тун ўтгусидир…

3
Ул майки, шароби жовидонийдир, ич,
Сармояйи ишқ, айши жаҳонийдир, ич.
Ёндиргувчи оташ ул ва дардинг оқизиб
Кетгувчи зилоли зиндагонийдир, ич…

4
Гул бўлмаса бизга боғ аро хор ҳам бас,
Нур етмаса бизга, етмагай, нор ҳам бас.
Гар бўлмаса бизга хонақо, хирқаву шайх,
Ноқису калисо била зуннор ҳам бас…

5
Лойимни ўзинг қорган эсанг, мен на қилай?
Шаклимни ўзинг чизган эсанг, мен на қилай?
Ҳар яхши-ёмонки мен этарман, ё Раб,
Манглайга ўзинг ёзган эсанг, мен на қилай?..

6
Ёшдир-қаридир, жаҳонга юз тутгайлар,
Бу нуктани то кўнгилга жо этгайлар.
Ҳеч кимсага қолмагай абад мулки жаҳон,
Келдик, кетамиз, боз келиб-кетгайлар…

7
Эвоҳки, ёшлик эди — номам, тўлди,
Қиш келдию ул тоза баҳорим сўлди.
Ул мурғи тараб эрди ажаб, исми шабоб,
Билмам, у қачон келди — муяссар бўлди!..

8
Кун ўтса кунингдан, сен уни ёд этма,
Ҳам келмаган ул эртага фарёд этма.
Бу келмаган — ўттан била бунёд этма,
Хўп хайр, дегил, умрни барбод этма…

9
Азм этки, кўнгил, базм қурайлик энди.
Май нўш этибон, айш сурайлик энди.
Сажжодани бир пиёла шарбатга сотиб,
Номусни отиб, ерга урайлик энди…

10
Соқий, гулу сабза бас тарабнок эмиш,
Боқ, ҳафта ўтиб, ўшал бари хок эмиш.
Гул узгилу май симир, шитоб эт, ҳа демай,
Гул хок эмишу сабза ҳам пок эмиш…

11
Ул нечаки, маьни дурига ботмишлар,
Тангри насаби васфида сўз қотмишлар.
Сарриштайи асрор надир, билмасдан,
Аввал неча вайсаб, охири ётмишлар…

12
Бор эрди кулол дўкони, кирдим бир гал,
Дастгоҳ бошида кўзагар ишларди жадал,
Кўрдимки, гадо илкию шоҳ калласидан
Ул кўзага бежирим бўйин, даста ясар…

13
Бир журъа шароб давлати Қобусдан хуб,
Ул тахти Қубоду маснади Тусдан хуб.
Ошиқ дилидан саҳарлаб учган ҳар оҳ,
Зоҳид эли чеккан нолайи муздан хуб…

14
Шоҳ тожими, хон зийнати — биз отгаймиз,
Дастору либосни най учун сотгаймиз.
Тасбеҳки, макр лашкарининг элчисидир,
Ногоҳ уни ҳам май учун сотгаймиз…

15
Бир қўлда тутиб Мусҳафу бир қўлда-чи жом,
Гаҳ марди ҳалолмизу гаҳ марди ҳаром.
Биздирмиз ўша гумбази нилий тагида
На кофири мутлақ, на мусулмони тамом.

16
Эй зоҳиди дин, агарчи май ичгумдир,
Лек менга аён, ғофилу ҳушёр кимдир.
Мен май ичамен, сен эса қон ичасен,
Инсоф била айт, аслида хунхор кимдир?

17
Пок келган эдик адамдин, нопок бўлдик,
Шодон етишиб эшикка, ғамнок бўлдик.
Ўтдик басе дил оташи, кўз ёши била,
Бердик шу умрни елгаю хок бўлдик…

18
Илкимда шароби ноб бўлсин доим,
Қошимда наю рубоб бўлсин доим.
Хокимдан агар кўза ясар бўлса кулол,
Ул кўза тўла шароб бўлсин доим…

19
Эй чархки, нокасга берарсан бешак,
Ҳаммому тегирмон, мол-дунё лак-лак.
Бир бурда нонга зор юрар тўғри киши,
Уч пулга ҳам арзимас демак бўйла фалак…

20
Ул ёрки дилим кўйида кўп зор ўлмиш,
Кўргилки, ўзи ғамга гирифтор ўлмиш.
Мен ишқида дардимга тилармен дармон,
Кўргил, ўша дармон ўзи бемор ўлмиш…

21
Келган кетадир, бир самар — суд қани?
Бу тори вужуддин, ўйла, мақсуд қани?
Чарх оташи ёндирар ва покиза вужуд
Оташда ёниб, кул бўладир, дуд қани?..

22
Асрори азалнн сану ман билмасмиз,
Бу ҳарфи чигални сану ман билмасмиз.
Ҳар нечаки сўзладик, дедик парда оша,
Чу пардаки тушди, сану ман билмасмиз…

23
Дерлар мани телба, майпараст — шундоқмен.
Дерлар яна ман фосиқу маст — шундоқмен.
Сан суврату зоҳиримга кўп солма нигоҳ
Ботинда нечук эсамки, бас, шундоқмен…

24
Айёми тирикликдан агар он ўтсин,
Азм айлаки, ул ҳуррами шодон ўтсин.
Зинҳорки, сармояи бу мулки жаҳон —
Умр эмиш, ул ҳам гузарон — ўтсин…

25
Ул зотки, санамга лаби хандон бермиш,
Дардмандга жигар қони-ла дармон бермиш.
Қисматки насиб этмади шодлик, ғам йўқ,
Шодмиз, ғам ила қайғунп чандон бермиш.

26
Гар бода ичиб, асиру мастмен, мастмен,
Гар ошиқу ринду бутпарастман, пастман.
Ҳар кимсада бир хаёлу тахмину гумон,
Лек мен биламен ўзимни, шак этмасмен…

27
Мендан чу ажал била ўлим ваҳми йироқ,
Қисматки тирикликни берибди бундоқ.
Жонимни омонатга олибмен, уни ҳам,
Қайтиб берадирмен, муддати етган чоғ…

28
Кўргил, неча рангу рўи зебо бермиш,
Чун лола руҳу чу сарв боло бермиш.
Лек маълум эмас, бизга шу тупроқ уйида
Накқоши азал намунча оро бермиш?

29
Бу кўҳна работки, анга олам номдир,
Тин олгувчи кўксида сабоҳдир, шомдир.
Бир базмдир ул, кўргани юз Жамшиддир,
Бир қабрдир ул, кўйнида юз Баҳромдир…

30
Бир сув бўйида бодаю жоно била мен,
Бўлсам, бу тарабдин не учун кечгаймен?
Бор эрдиму бормену яна бўлгаймен,
Май ичдиму ичмоқдамену ичгаймен…

31
Гар бўлса муҳайё менга буғдой ноним,
Май бўлсаю қўй гўшти — ўшал дармоним.
Ёнимда навозиш этса ул жононим,
Айш менда бўлур, сенда эмас, султоним.

32
Хайём, гуноҳга бўйла мотам не керак?
Чекмак бу аламлар сенга ҳар дам не керак?
Гар бўлмаса ҳеч гуноҳ, маъзур нимадир?
Маъзурки насиб этса, сенга ғам не керак?

33
Эй чарх, дилимни бўйла ғамнок этдинг,
Кўксимни алам тиғи била чок этдинг,
Бағримга шамол уфирса — оташ этдинг,
Оғзимга чу сув олдим, уни хок этдинг.

34
Билгаймисен, оё, саҳарларда хўроз
Фарёд этарда сенга не сўйлар роз?
Ул дерки, аён бўлди саҳар кўзгусида
Тун ўтди умрдин, бехабардирсен боз…

35
Авлоди башар бўйла жигарпора эмиш,
Шодлик била ғам кўйида овора эмиш.
Сен чархга умид бойлама, ул чархи фалак
Сендан-да ғариб эрмишу бечора эмиш.

36
Олам ишиники мен чунон кўргайман,
Оламни ўшанда ройгон кўргаймен.
Субҳоноллоҳ, ҳар неки кўрсам унда
Чун манглайи шўрлигим аён кўргаймен…

37
Кўргилки, замонда не шитоб, эй соқий,
Бергил менга бир жоми шароб, эй соқий.
Очгил у эшикниким, сабуҳий кирсин,
Май сунки, кўринди офтоб, эй соқий.

38
Ғам беҳуда чекмагил, мудом шод яша,
Бедод иўлида айлама бедод, яша.
Кўргилки, жаҳоннинг охири йўқликдир,
Йўқлиқ ғамини ўйлама, озод яша.

39
Ҳар чандки биҳиштда юз каромат бўлгай,
Мурғу маю ҳури сарвиқомат бўлгай.
Соқий, менга тўлдириб майи гулранг бер,
Май бўлмаса, бошимда қиёмат бўлгай.

40
Моҳи рамазон ўтдию шаввол келди,
Ғам кетди йироққа, бизга бир ҳол келди.
Келди магар ул елкада май меши ила,
Пўшт, пўшт, — дегайлар, яна ҳаммол келди.

41
Май асли надир — бодапарастлар билгай,
Қандоқ қилиб ул бағри қафаслар билгай?
Рофил киши ғафлатда экан, маъзурдир,
Бу завқу сурур гаштини мастлар билгай.

42
Май бирла ўтирки, мулки Маҳмуддир бу,
Чанг розини тингла, рози Довуддир бу.
Кетган киму қолган нимадир, ёд этма,
Шод бўлки, жаҳонда сенга мақсуддир бу.

43
Ул қасрки, Баҳром қулига жом олмиш,
Оҳу кўпайиб, тулкилар ором олмиш.
Баҳромки умр бўйи қабр қизмишди,
Кўргил, мана, не қабрни Баҳром олмиш.

44
Бу даҳрки, бир муддат орур манзилимиз,
Бўлди бари ғам бирла бало ҳосилимиз.
Эвоҳки, ҳал бўлмади бир мушкулимиз,
Кетдик, вале минг аламда қолди дилимиз.

45
Десангки, умр асоси маҳкам бўлгай,
Кўнглинг бу жаҳонда неча ҳуррам бўлгай.
Май косасини ўзингдин айру тутма,
То лаззати жон сенга дамодам бўлгай.

46
Бир журъаи май у мулки Чиндан афзал,
Бир қатра шароб юз дилу диндан афзал.
Афзал нима бор эмиш шаробдин, айтгил?
Аччиқ мазаси жони шириндан афзал…

47
Май ичсанг, уни оқилу доно била ич,
Ё нозли санам, бир гули раъно била ич.
Оз-оз ичу гаҳ-гаҳ ичу пинҳона симир,
Кўп ичма, ружу айлама, маьно била ич…

48
Шундоқ ичайин шаробки, то бўйи шароб,
Чиқсин у қабрданам, эсам хоки туроб.
Қабрим бошига етса агар махмуре,
Бўлсии у шароб бўйидин масту хароб…

49
Паймона каби бир куни тўлсам, не ажаб,
Бошимга ажал етшпса, ўлсам, ве ажаб.
Май кўзасини қўшиб кўмингиз зинҳор,
Ул бўйи шароб ила тирилсам, не ажаб…

50
Дўстлар уюшиб, кўнгилни обод айланг,
Дийдор кўришиб, бир-бирингиз шод айланг.
Соқий тўлатиб илкига олганда қадаҳ,
Бир дам мени бечорани ҳам ёд айланг…

099

АБУ АЛИ ИБН СИНО

1
Шул хоки сиёҳдин то авжи Зуҳал,
Ҳар нечаки мушкилот эрур, этдим ҳал.
Очдим неча занжир — занжири макру ҳиял,
Ечдим неча бир тугун, магар қолди ажал…

2
Соқий, қадаҳи журъати жонинг қайда?
Ул оинаи нури жаҳонинг қайда?
Сун менгаки, кўнглимни мусаффо этайин,
Тақвони шикаст айлагонинг қайда?

3
Пир бўлдинг, ишингни ончунон этмассен,
Соч оқи-ла пирлигинг ниҳон этмассен.
Тун зулматида ҳар неки қилдинг — қилдинг.
Тонг равшанида бўлди, аён этмассен.
4
Эй меҳр, ки борми сен каби оламгард,
Саргашта йўловчиман, ўзинг йўл кўрсат.
Кўрдингми бировниким яна ишқ йўлида,
Ким юзида шунча гард эмиш, кўнглида дард?..

5
Зулфинг сочилиб, бўйинг қадар эврилмиш,
Огоҳмисен нечун, магар эврилмиш?
Чун лаълинг аро лаълию зумрад кўрибон,
Аждар бўлибон кўҳи камар эврилмиш…

6
Гар бодани гоҳ-гоҳ ичармен — хомлиғ,
Аммоки мудом ичар эсам — бадномлиғ.
Май шоҳу ҳакиму ринд ичар эрса, на хуш,
Гар бошқаси нўш айласа — душманкомлиғ.

7
Биздирмиз ўша ҳаққа тавалло қилгон,
Лутфингни тилаб, ўзни табарро қилгон.
Ҳар ерда иноятинг агар бўлса, бўлур
Қилгон қилмогону қилмагон гўё қилгон…

8
Не хушки, жаҳондин кечибон кетгайсен,
Манзилга пушаймонсиз агар етгайсен.
Ҳар нечаки айласанг — бугун айла адо,
Чун эртага нотавон қолиб, нетгайсен…

9
Эй нафс, ки ғарқ айла ҳавою ҳавасинг,
Зуд ўлки, зарур ҳимояти бир нафасинг.
Дунё дема, молу давлату ишва дема,
Ким, дўст деб душманга гирифтор ўласинг…
10
Юзннг каби офтоби пурмоя қани?
Зулфинг каби ҳар шому саҳар соя қани?
Бул товбага ул гуноҳ нечук зийнат эмиш?
Бу иккисидек ҳамдаму ҳамсоя қани?..

11
Ким берди руҳи лолаю гулбор сенга?
Бу сумбули наврастани, гулнор, сенга?
Кундузни қаро тун қўлига ким берди?
Бу ёри сазониким, сазовор, сенга?..

12
Эй тун, иноят эт, яна айлама хун,
Бу рози дилимни фош этиб, қилма фузун.
Кўрдинг, кеча не қадар узун бўлди кечам?
Эй васлу висол туни, узун бўл, узун…

13
Сўрдимки:—Нечун шикаста, нолондирман?
Айди:— Сабабни мен, гули хандондирман.
Сўрдимки:—Нечун кўйингда гирёндирман?
Айдики санам:—Сен тану, мен жондирман…

14
Уч нарса сенинг учингдан олмиш тимсол:
Руҳдан — гулу, лабдан — мулу, юздан — жамол.
Уч нарса менинг учимдан олмиш ҳама сол:
Дилдан — ғаму, юздан — наму, кўздан — хаёл…

15
Зулфинг санамим, агарда ларзон бўлур,
Эл ичра баҳойи анбар арзон бўлур.
Гар зулмннг аро юзинг намоён бўлур,
Нур тонг била тунга тенг фаровон бўлур…

16
Эй кошки, кимлигимни бир билсаме,
Нечун саргаштамен, назар қилсаме.
Соҳиби бахт эсам, ўйнаб-кулсаме,
Эрмасам, ёш тўкиб, бағрим тилсаме…

17
Бу бодия ичраким чунон чопди кўнгул,
Жаҳд этдию қилди чок-чок айлади ул.
Кўнглимда-ку минг қуёш ёнар эрди, вале
Охирда камолга топмади заррача йўл…

18
Ҳар нарсаниким замон бузиб, хор айлар,
Дунёйи хазинабон йиғиб, бор айлар.
Майл этсаю боз аслига эврилса фалак,
Ғайб пардасидин ҳақ яна ошкор айлар…

19
Менинг куфрим айбларга дилимдан ўзга султон йўқ,
Бу оламда менинг покиза имонимдек имон йўқ.
Мусулмонликда мен аҳли замон ичра эдим танҳо,
Агар кофир эсам мен ҳам, бу дунёда мусулмон йўқ.

20
Ўзни доно билган бу уч-тўрт нодон
Эшак табиатин қилур намоён.
Булар суҳбатида сен ҳам эшак бўл,
Бўлмаса «кофир» деб қилишар эълон.

21
Ман мастга душману ҳушёрга ёрдир,
Ози тарёк, кўпи бир заҳри мордир.
Кўп бўлса зарари оз эмас унинг,
Оз бўлса унда кўп манфаат бордир.

22
Ҳар ерда жаҳолат ҳаддан ошган он,
Замона жигаринг қилур қаро қон,
Марварид, гавҳарга тўлурми қўлинг,
Остонанг ул ёғи гар бўлса уммон.

23

Соқий, жаннатий соф зулолинг қани?
Ҳақ кўринар ойна мисолинг қани?
Ичимни тозалаб ювмоқ ниятим,
Чўлоқ қумгон, синган сафолинг қани?

21
Ҳақ жаҳоннинг жонидур,бадандур жаҳон,
Фаришталар бу танга сезги, бегумон.
Унсурлардан барча жисм маволид аъзо,
Шудур борлиқ, қолгани ҳийлаю ёлғон.
25
Дўстим душман билан ўтирмиш бисёр,
Энди ўтирмайман у билан зинҳор.
Парҳез қил шакардан заҳари бўлса,
Пашшадан қоч, кўниш жойи бўлса мор.

099

АБДУЛЛО АНСОРИЙ

1
Ҳақ йўлида икки Каъба бўлмиш ҳосил,
Бир — Каъбайи суврат эса, бир — Каъбайи дил.
Сен сайла ва дилларни зиёрат айла.
Минг Каъбадин ортиқроқ эмишдир бир дил.
2
Мақсуди дилинг, муроди жонинг ишқдир,
Сармояйи умри зиндагонинг ишқдир.
Ёд айлаки, ишқдин бақо топди Хизр,
Яъники, ҳаёти жовидонииг ишқдир.
3
Мастингман ўзим, журъаву жом билмасмен,
Сайдингман ўзим, донаву дом билмасмен.
Ул Каъбаю бутхонада мақсад — сенсан,
Сенсиз надир ул икки жаҳон, билмасмен…
4
Сендин на ҳаёти жовидон истармен,
На айши тараб, гашти жаҳон истармен.
На коми дилу роҳати жон истармен,
Ҳар неки раво айла — ҳамон истармен…
5
Ҳар кимса сени билса, бу жонни на қилар?
Фарзанду аёлу хонумонни на қилар?
Девона қилиб, икки жаҳон бергайсен,
Девона қулинг икки жаҳонни на қилар?
6
Пайваста дилим мудом ризойинг айтсин,
Жоним нафас олганда дуойинг айтсин.
Қабрим бошида агар ўтар бўлса гиёҳ,
Япроғи атир сочиб, вафойинг айтсин.
7
Келдим кеча, қон килди юришмай корим,
Бул кун қизимай, касод эрур бозорим.
Эрта кетадурман, билмайин асрорим,
Не афзал эмиш бўйла йўқимдин борим?..
8
Дийдамда ўзинг аён экансен, билдим,
Сийнамда ўзинг ниҳон экансен, билдим.
Излаб сени шу жумла жаҳондин сўрадим,
Шу жумлаю шу жаҳон экансен, билдим…
9
Кўнглим, малагим дардини даъво этма,
Жоним, ғамипи ўзингга ошно этма.
Дарду ғами не унинг, сира айтмасмен,
Кўксим куйиги, сен мени расво этма…
10
Ё Раб, йўлингда рост нишон истармен,
Тупроқ ила танимга жон истармен.
Етдим бори неъматингга, эвоҳ, энди
Шукримни дейишга бир забон истармен…
11
Ё Раб, дилимга ҳимматингдан жон бер,
Шу дарди дилимга сабр ила дармон бер.
Бу банда на билсинки — не айтмоқ лозим?
Ҳар неки биларсан, бер уни, чандон бер…
12
Маҳшар куни ошиққа бўлак кор бўлмас,
Ёр юзига боқмас эрса ул, бор бўлмас.
Васлинг кўйидин биҳишт сари бошласалар,
Бормасмен, агар ваъдайи дийдор бўлмас…
13
Ҳар ерда инояти худолик бўлгай,
Фисқ охири поку порсолик бўлгай.
Ҳар ердаки қаҳру кибриёлик бўлгай,
Сажжодани қўй, калисиёлик бўлгай…
14
Жоним чу ажал йўлингда ҳосил бўлмиш,
Айбсиз бўлибон кўзингга дохил бўлмиш.
Сиз илмсизу мен ҳамон айбсизмен,
Терс боқма, бу жой ўзингга маъқул бўлмиш…
15
Ё Раб, шу ҳолимга боқиб, раҳмат қил,
Ҳажринг ўти бағримни ёқиб, раҳмат қил.
Раҳмат сўрамасмен нотавон кўксим учун,
Ўртар мени кўз ёшим оқиб, раҳмат қил…
16
Кибрим ипидин ўзинг халос эт, ё Раб,
Нафсим итидин ўзинг жудо эт, ё Раб.
Бегона эрурмен, ошнолик кўргиз,
Кел, энди ўзингга ошно эт, ё Раб…
17
Эй лутфи кабир, лутфу карам эҳсон қил,
Гар лутфи карам айлар эсанг, чандон қил.
Бандангни гуноҳлар юкидин озод эт…
Чарчоқ шу фақирлар ишини осон қил…
18
Ишқ келдию ошуфта бўлиб жону кўнгил,
Дўст меҳрию дўст ёдига тўлдим буткул.
Аъзойи вужудимни тамом дўст олди,
Ном қолди фақат менгаю қолган бари ул…
19
Юз йил ёнамен оловда, ёнмоқ не эмиш,
Ёнмоқ менга ўйла роҳати кавсар эмиш.
Суҳбат қила кўрма ноаҳллар била ҳеч,
Ўлмоқ ўшалар суҳбатидин афзал эмиш…
20
Шарт улки, мудом соҳиби дард бўлгайсен,
Тупроқ ила чанг бўлишда гард бўлгайсен.
Ҳар кимса муродин кам этар, мард бўлгай,
Кўп орзу-ҳавас айлама, мард бўлгайсен.
21
Ҳар гўшада бўйла ҳозиру борсан ўзинг,
Йўл кўрсат ўзинг, йўловчига ёрсан ўзинг.
Илкимни чўзиб, не мадад этгаймен?
Зероки, уларга чин мададкорсан ўзинг…
22
Ё Раб, ўзимни бир гадо истармен,
Шу телба кўнгилни подшо истармен.
Ҳар кимса келиб, айрича ҳожат сўргай,
Мен эрсам ўзингни, эй Худо, истармен…
23
Ё Раб, менга шу омонатим бергайсен,
Лойиқ шарафим — ибодатим бергайсен.
Ҳиссамга тушибдир у жаҳону бу жаҳон,
Ҳар иккисида фароғатим бергайсен…
24
Ул субҳи висолдин йироқ эрди адам,
Ишқинг била бир гўшада эрдик ҳамдам.
Кундузлари, оҳ, қошимда ҳамдам йўқдир,
Тунларда ғаминг ҳамдан эрур менга, не ғам…
25
Мендин неча юз журму гуноҳ кўрмишсен,
Лек лутфу карам бирла аяб турмишсен,
Сен менга суюксен, аҳли оламга суюк,
Чин лутфу карам соҳиби сен эрмишсен…

099

ҲАКИМ САНОИЙ

1
Шу лаҳза сенга фидойи жон лозим эмиш,
Руҳингга нисор руҳи равон лозим эмиш.
Ким қолгай экан жаҳон аро билмасмен,
Эй дўст, чунонсану чунон лозим эмиш…
2
Ёд этмаса ёрни мард дилин шод этмас,
Ёр, дер юраги ўзгага фарёд этмас.
Ишқ йўлида ошиқ дегани андоқдир,
Дўзах нею жаннат нимадир, ёд этмас…
3
Юзингга боқиш роҳати жони жовид,
Тунларда ўзинг ойсену кундуз хуршид.
Кунлар қорайсину оқарсин кўзлар,
Дийдориигни бир кўрарга йўқ эрса умид…
4
Юзинг, малагпм, қиблаи жондин равшан,
Кўзим тўла ёш, бўйла фироқ этмишсен.
Ишқинг била мен бўйла чўзибман қўлни,
Сен сабр ила бўйла оёқ тортмишсен…
5
Ишқинг била, эй санам, кўзимда ёшим,
Шамдек ёнамен, ёнар сабр-бардошим.
Тунлар узаниб, ўйлаки, тонг отгунча
Жоним куядир, нуқул кесувда бошим…
6
Ул оразп гулпўши суманпошинт хуш,
Ул кўзи хуморингу қалам қошинг хуш,
Ул тун каби, сумбул каби зулфинг хушдир,
Ошиққа жаҳллар ила айлошинг хуш…
7
Сен менга хаёт эрурсан, чун элга нафас,
Йўлингда ҳама шу дину дунёйи ҳавас.
Ҳар кимсага меҳринг-ла ҳарорат етмиш.
Ул барча совуқлик менга қолмишдир, бас…
8
Ол жомни қўлингга, май ила ўлдиргил,
Қўй икки жаҳонни, ғам емай ўлтиргил.
Гар икки жаҳонга соҳиб эрмассен, бас,
Дўзах аро маст, биҳиштда ҳушёр юргил…
9
Гар кўнглим аро мулки муҳаббатдирсан,
Вой, бунча раҳмсизу бешафқатдирсан.
Қошинг чимириб, қўй мени ҳолимга, дема,
Эй таъби баланд, сен менга қисматдирсан…
10
Қоч нодон эса бой-бадавлат кишидин,
Тубан турадир ўшал замон дарвишидин.
Ул молу бисоти ила кўп хурсанд эрур,
Бул хурсанд эрур ўз илмию донишидин…
11
Кўз очди баҳор ва очди дарвозасини
Олам аро ёйди сўнгра овозасини.
Сен ҳам, малагим, олам аро юз очгил,
Кўрсин, танисин баҳор ўз андозасини…
12
Ишқинг била, эй тошюрак, кофиркеш,
Оташда ёниб, кезар жаҳонни дарвеш.
Сен бўйла табиатли эрурсан, шаҳринг,
Тонг йўқки, шаҳидлар қабрига тўлган эмиш…
13
Ёндирди санам, чу шамчироқ этди мени,
Сарғайтди юзим, банди фироқ этди мени.
Ёнган маҳалим ёнида тутди шамдек,
Сўнг ташлади, ўзидин йироқ этди мени.
14
Ишқ ичра мени оловга солдинг андоғ,
Васлинг тилабон дилимда доғ устига доғ.
Кўнглим куядир ўйлаки ҳижронинг ила,
Дўстингни қатл этувчисан мисли чароғ…
15
Кўрганми бировки ақл ила тўлгай ишқ,
Раҳбар агар ақлу хуш эеа, сўлгай ишқ.
Ошиққа шу ишқ йўлида ўлмоқ афзал,
Эй хўжа, билурмисен, нечук бўлгай ишқ?
16
Ҳарчанд юрибон кўйингда мен хору хижил,
Юз дарду алам юракда бўлмиш ҳосил.
Йўқ, сендин эмас шикоятим, шаъми Чигил,
Боис барига, воҳ, шу кўнгилдир, шу кўнгил.
17
Ҳар кимсага очма руҳи хандон, эй гул,
Гул қийматинн айлама арзон, эй гул.
Ҳой, қийнама ўзни, этма ранжон, эй гул,
Ошиққа жафо айлама, эй жон, эй гул…
18
Эй гарчи сенинг учун совуқмен, сардмен,
Лск ранжу бало жангига тушган мардман.
Бир кун сенга гар сидқу вафо айламасам,
Шул кун, санамим, ишқ йўлида номардмен.
19
Ишқингда ғаму ғусса чекиб, ошиқмен,
Ҳажрингда тунимни тонг этиб содиқмен.
Қисмат менга ранжи дил ва кўз ёши эмиш,
Ўлсам ўламенки, ишқ аро собитмен…
20
Ҳар лаҳзада сабр ила қарорим сенсан,
Базм айлар эсам, авжи баҳорим сенсан.
Парвона эрурман, эврулиб бошингдин,
Чун аввалу охир устиворим сенсан…
21
Лаълинг, санамим, май эрур, айшу тараб,
Нордонлиги бор бир оз, бор бунга сабаб.
Ёлғиз май эмас, лабингда туз ҳам бормиш,
Туз майга қўшилса, бўйладир таъм, не ажаб…
22
Шодлик пгу жаҳонда дили шодинг бўлсин.
Ҳар лаҳзаву он юракда ёдинг бўлсин.
Бедодлик этарсен менга, дод истармен,
Эй садқа шу жон ўшал бедодинг бўлсин!..
23
Деворинг соридин қўзғолиб тўзон, бас,
Бошимга ёғиб, кўзим очишга қўймас.
Кўйингда ғаминг ила хирадмандлар хуш,
Ҳар ким сенга шод эрмас эса, шод ўлмас…
24
Ҳар кимса кўйингда зору асру бўлгай,
Бор давлатидин бир йўла айру бўлгай,
Ишқингда юзим-ку сарғайиб, зар бўлди,
Ҳижронинг ила эриб-эриб, сув бўлгай…
25
Билдимки, ҳарорат сабаби — оташи таб.
Дил ўт сари бурдиму совуқлик сари лаб.
Тунларда фироқинг ичра ўлмай қолдим,
Сен бирла бўлиб ўлармен энди, во ажаб…
26
Ҳар кимсаки домингга гирифтор ўлмиш,
Эй жону жаҳон, сснга ўшал хор ўлмиш.
Ҳар дилки сенга жон-ла харидор ўлмиш,
Эй дўст, ўшал мунису ғамхор ўлмиш…
27
Чун кўрди мению гул очди майин.
Уйқули, хумор кўзларини юмди кейин.
Ғам чекма, деди, ёри вафодоринг ўзим,
Шул сўзни деган лабингга қурбон бўлайин…
28
Афлок мени ишқ ўқи-ла этди афгор,
Офоқ шу таним сурди, супурди такрор.
Ишқ бирла кўрингки мен қаён етмишмен?
Бир пашша кўзига жо бўлар ҳолим бор…

099

АДИБ СОБИР ТЕРМИЗИЙ

1
Биз эрдигу боғ эрди, шароби гулгун,
Чун кўрди, хасад этди ўшал гардуни дун.
Ким исиғи қувди бизни боғдин, эмди,
Сардоба, ўзинг лутфи карам айла бугун.
2
Соқий менга тутса ул майи гулгунни,
Гулгун этайин фироқидин Жайҳунни.
Ер устига кўз ёшим ила бода бериб,
Ҳам маст этайин ер остнда Қорунни.
3
Тун тонгга уланса, ҳал бўлиб матлабимиз,
Ҳам буржи шараф ичра ёниб кавкабимиз.
Ҳам битса шикоят, ширин ўлса лабимиз,
Шай ўлса зафар жабдуғидин маркабимиз.
4
Эй, кундузинг айламиш макон тун ичра,
Зулфинг дағи тунга соябон тун ичра,
Ҳал этмаса кундузинг туним мушкулини.
Сендин чекайин нола-фиғон тун ичра.
5
Эй, мояйи ҳар латофат, эй дурри хушоб.
Оташ каби ҳар сўзингда кўп этма итоб.
Оташ ила сув десам сени, рост-савоб,
Оташ каби софсену азиз мисли гулоб.
6
Ғамзанг ўкидин бало пайконлиғ бўлди,
Номингни битиб, жафо унвонлиғ бўлди.
Ҳар неки жафони сендан ўрганди фалак.
Хўб бўлмади бу ишииг, ёмонлиғ бўлди…
7
Бул кеча умид тошига тошимни кўяй.
То лабингга лаб, қошингга қошимни қўяй,
Сен ёшли кўзимга қўй оёғингни, санам.
Мен эрсам эшик тубига бошимни қўяй.
8
Наргис кўзинг ул қадар забун этди мени,
Кўнглим боғидин қувди, юпун этди мени,
Ҳам мисли бинафша сарнагун этди мени,
Гул чеҳрасидек тамоми хун этди мени.
9
Ёр фурқати бирла дили ношодим бор,
Ёд айламас ул ёрни тилаб ёдим бор.
Бир ёр дилидин ҳазор бедодим бор,
Фарёд этайин, кўнгилда фарёдим бор.
10
Кўнглим тилаб ул лаъли шакарбор, кетди,
Боз истади, дил қуввати такрор кетди.
Умрим бўйи ҳосил этганим илму хирад
Лаълингни тилаб ҳаммаси бир бор кетди.
11
Жоно, лабу ғамзанг кўйинииг шарбати мўл,
Рост, роҳати мўл унинг, вале офати мўл.
Ғамзанг ила лаълинг дилбаристон, санам,
Озори агар эрса, яна роҳати мўл.
12
Воҳ, бўйла қиёмат этмаса нетди санам,
Ким кўзимни ёш айладию кетди санам.
Бир азми сафар-ла ул азиз чеҳрасини
Жон бирла кўзимдин ҳам азиз этди санам.
13
Амрингда агар неъмати юз нарвездир,
Измингда-чи, икки юз бедов шабдездир.
Қўй кибру ҳавони, берма ҳукмингга шитоб,
Ки гардиши рўзгор шўрангездир.
14
Чеҳранг нуридин ҳамиша кундуз равшан,
Тун зулмат ўлур ўшал қаро зулфинг илан.
Ишқинг туну кун мени чунон этди забун,
Кун лашкари етгайму менга, билмасман.
15
Эй, сенсиз ўлиб йироқ кўзимдин уйқум,
Ноз уйқунг учун уйқуни кўздин қувдим.
Ишқингда ишимдир уйқусизлик, санамо,
Кўз ёшим ила уйқуни кўздин ювдим.
16
Дўст аҳдини бузди, дил кўтарди исён.
Дедимки, на ҳожат ишқ агар бўлса чунон.
Ул наргиси маст ишқи етишди ногаҳ,
Туғёнли кўнгил гўшасини тутди макон.
17
Ҳар неки тилармен, у қадар имкон йўқ,
Дилтанг эрурманки, анга поён йўқ.
Дил танглигидин қутулмоқ осон эрмас,
Дармони сабр эмиш, вале дармон йўқ.
18
Хуршидки, жило бериб шафақнинг ўтига.
Ёқут ясади, боқиб лабинг барқутига.
Ҳар кимки лабинга етди, ёқут тиламас,
Ёқут дағи қул эмиш лабинг ёқутига.
19
Душман-ку дилозор, қолишмас дўст ҳам,
Ким иккисидин етар менга ранжу алам.
Тан ташвишу ғам чекар эса, жонга не бок?
Пўст ташвиш агар чекар эса, мағзга не ғам?
20
Кўнглинг-ку вафо билан қовушмас ҳаргиз,
Наздингда яна душману дўст ҳам фарқсиз,
Бас-баски, шикоятинг сира жоиз эмас,
Бор-борки, ҳикоятинг дағи ножоиз.
21
Дедимки, етар, ишқ била корим битди,
Чун юзингни кўрдиму қарорим йитди.
Сўзимга агар юрмас эсам, узрим бор,
Найлайки, қўлимдин ихтиёрим кетди…
22
Ишқинг, санамим, тутди гиребон, олди,
Ақлимни этиб ҳар сари сарсон, олди.
Савдойи кўйинг мулки дили жон олди,
Ҳар нечаки истади, ду чандон олди.
23
То хушвақт эмиш ушбу замонда гумроҳ,
Хуш кўрмас эмиш ақлу хирадни дунё.
Кел, ақлу хирадни ол бошимдин, эй дўст,
Шоядки, замона биз сари боқса қиё…
24
Мен сенга боқармен, сенга боққанда, саиам,
Қолмас назаримда бу кўнгил мулкида ғам.
Мен сен-ла ичармен, сен-ла ичганда, саиам,
Қўрқмай ўтамен маломатдин ҳам.
25
Бошимга ажаб қиёмати ишқ етди,
Боққанда кўзим тиниб, қамошиб кетди.
Ҳам солди дилимга ишқ ажаб ташвишу ғам,
Ҳам икки юзимга номини нақш этди.
26
Ҳажринтки вабо эмиш, балойи-ют эмиш,
Етган ерида умри ҳаёт соқит эмиш.
Ҳар лаҳза лабингга кўз тикарман, эй гул,
Дерларки, «вабо кушандаси ёқут эмиш».
27
То қаҳри итобинг менга юзланди ёмон,
Хок этди танимни, ҳар тараф сочди ҳамон.
Ишқинг кўйида дилим куйиб, чекди фиғон,
Ким оқди кўзим кипригидин оби равон.
28
Юзинг ҳама нурдин ривоят айлар,
Ҳуснипг ҳама ҳурдин ҳикоят айлар.
Васлингга боқар эсам, ҳушим бошдин учар,
Ошифталигимни у бағоят айлар.
29
Кўнглим яна бир санам сари майл этмас,
Кўнглим сариға бошқа санам ҳам етмас,
Ким, ўзгага дил бериш менга маъзур эмас,
Дилдори нисандида карам айласа, бас.
30
Юзинг, санамо, дудсиз оловга ўхшаш,
Кўнглим дедиким: «бўлурму дилсиз оташ?»
Хаттинг кўриниб мисоли оташ дудидек,
Ишқимни яна айлади ҳадсиз оташ…
31
Гул чеҳраси чеҳрангни кўриб, ол, ақиқ,
Оғзинг ғамидин ғунча бўлибдир оғриқ.
Ҳуснинг чамани бировни чин ошиқ этиб,
Ҳам кўнгилни зор айлади, рангини сариқ.
32
Ул гулки, баҳор саҳнини бўстон айлар,
Мен мисоли калдироқ, дилим қон айлар.
Чақмоқ каби ҳар нафас ажиб ханда отиб,
Чун булутдек йиғлашимга фармон айлар.
33
Хаттингки, менга кўрсатди ҳижрон юзини,
Ҳам очди кўзимда юз булоқнинг кўзини.
Зулфинг, санамо, етмаса додимга агар,
Бир уд каби оловда кўрсин ўзини…
34
Ранг олган ўшал лола юзингдин гулдир,
Домингга асиру банда бу кўнгилдир.
Дилтангман ўшал ғунча даҳонингни тилаб,
Ҳар кимки сенга берса кўнгил, бедилдир.
35
То боқмаса майга дийда равшан бўлмас,
То ичмаса май дил дағи гулшан бўлмас.
Дерсанки, «кўнгилдин май олур хушу ҳирад»,
Келтур аниким, бўлмаса, кўнгил тўлмас.
36
Ишқингда ишим нола эрур ёзи қиши,
Ёндирмоғи куйдирмоқ эмиш ишқ иши.
Не ошиқ эмиш улки, чу ишқинг тиламас,
Эвоҳки, шакарни ҳам заҳар дерми киши?
37
Ул ёрки мудом ваъдани ёлғон айлаб,
Бу жони дилимни олди ўйнаб-ўйнаб.
Тунларни узун этди менга ишқи билан,
Ошиқ туни кўп узун бўлармиш, ё Раб!
38
Яшнаб-очилибсан, эй нигор, эй дилбар,
Сенсиздир ишим нолаю зор, эй дилбар.
Юзинг ёришиб мисли баҳор, эй дилбар,
Ҳуснинг дағи ул баҳорча бор, эй дилбар.
39
Дунёга баробар эмиш у — тулкими, шер,
Ҳеч кимсага йўқ бақо — қўрқоқми, далер1.
Кўрдингми, ксчанг каби ўтиб кетди кунинг,
Эртанг дағи ўтгай, бунга бовар қилавер.
40
Бир дона тишинг тушибди, эй ойжамол,
Шунданми юзингдан ранг синиқ, ўзгача ҳол.
Бир тишга суманбар, шу қадар ташвишми?
Бнр дур камайибдир садафдин, не малол.
41
Дарёда балиқ каби сузиб, ўйнар ғоз,
Ўрдак била ўхшашлиш бор, сийнафароз2.
Ҳар чандки, эринмай кун бўйи сувда сузар,
Соҳилга, шериклар ёнига қайтар боз.
42
Не бўлди фироқ ичра зиёним, сўрама,
Не чекди куйиб ғамингда жоним, сўрама.
Нелар кўйида учди фиғоним, сўрама,
Не бўлди ишим, шудир жаҳоним, сўрама.
43
Ҳар чандки фақир эрур агарчи доно,
Кўргил уни бойи бехираддин аъло.
У бойлиги йўқ эди, давлатманд бўлди,
Бу дониш ила ҳамиша давлатманд шоҳ.
44
Чеҳрангга боқиб, аламдадир гул била боғ,
Сенсиз менга бегона эрур айшу фароғ.
Кўзим сени деб чекмаса гар ҳасрату доғ,
Ким йиғлар ахир йўлингда? Эй, кўзу чароғ!
45
Зулфинг учириб кўзимдин уйқу, тунранг,
Эй, оҳу кўзим, этма менга кибри паланг3.
Бас, жисму дилимга айладинг жабру жафо,
Зулфинг каби хам бўлди у, кўзинг каби танг.
46
Гар хомуш эса булбул, эй чангнавоз,
Дерларки, юзингга гул ўзи сўйлар роз.
Ул булбулу гулга кўз тутармен, етмас,
На кўзга жамолу на қулоғимга овоз.
47
Чеҳрангдин олиб нур офтоби кундуз,
Измингда яна ҳаққи савоби кундуз.
Кундузки, санам, тун каби хаттинг ўрамиш,
Ҳай-ҳай, аягил, этма хароби кундуз.
48
Ораста бўлиб зулфу юзингдин туну кун,
Умрим ўтадир қувиб изингдин туну кун.
Ким, ортига қайтмас туну кун, қўрқармен,
Бир йўла йироқ этма ўзингдин туну кун.
49
Чеҳрангдин ўлиб ҳамиша кундуз гулгун,
Зулфинг каби ошиқ туни ҳам кўп узун.
То сенга, санам, меҳри ниёз айламасам,
Мен кун била тун фарқини билмай, дилхун.
50
Ҳар нечаки кўп узун кечаркан, санам,
Ошиқ дилида ошар фиғон, ҳасрату ғам.
Сочинг кўйида дилимда йўқдир қайғу,
Ким, сенга сочинг каби узун тун ҳамдам.
51
Тонг йўқки, қамаштирур қуёшни шуъланг,
Васлингга етолмайин қуёш ҳам дилтанг.
Нур олса қуёш агар юзинг шуъласидан,
Ёқут у қуёш шуъласидан олгай ранг.
52
Дилбарки, мудом эрди дилимга маҳрам,
Жон олди, машаққатимни ҳеч этмади кам.
Дил мотами ичра хўп эмиш сабру қарор,
Мен қайдин олай сабрни, кўп эрса ситам.
53
Жаврингни чекиб, фалак, нетай, паст бўлдим,
Тупроққа қоришдим, хор ила хас бўлдим.
Эй, соқийи ғам, майинг ичиб, маст бўлдим,
Дерманки, кўлингни торт, етар, бас, бўлдим.
54
Кўнглимда умид ғунчайи хандонингдин,
Чун менга не ғам жафойи сўзонингдин?
Тин олмайин ҳеч жафою жакринг чекайин,
Дил узмайин ҳеч чоҳи занаҳдонингдин.
55
Жонон лаби-ку ақиққа ўхшайди тамом,
Ҳар лаҳза латиф юзи берар ишқима ком.
Гар икки кузим тўкар яна ашки ақиқ,
Чун ишқи ақиқ кўз била кўнглимда мудом.
56
Чун оташ ўлиб ҳавода гар учгаймиз.
Ҳам оби равон каби оқиб кечгаймиз.
Тупроқ бўламиз, агарчи биз гавҳар эдик,
Бас, шундоқ эса, бодани бер, ичгаймиз.
57
Кўз ёшима чун ғарқ бўлибдир таним,
Дил оташидим куйиб тилим ҳам даҳаним.
Бир дарди фироқ ичра қолибдир ватаним,
Бас, ўзимга бўлмай, мен яна кимга ғаним?
58
Ёдинг била тилга нолаю ун келадир,
Кўз кипригидин ҳазор Жайҳун келадир.
Билдингми, кўзимдин не учун қонлар оқар.
Ким, кўзимга кўнглим саридин хун келадир.
59
Дўстлар, келингиз, тўйиб-тўйиб май ичамиз,
Кундуз кулишиб, кулгуда кечсин кечамиз.
Токай юрамиз куйиб шу олам ғами деб,
Олам эли ичра биз ахир бир нечамиз…
60
Ишқинг ўтиға дилим сари йўл бердим,
Кўз ёшию фарёд сари қўл бердим.
То бўлди дилим ишқу фироқингга асир,
Тупроқ бўлибон сочилдиму соврилдим…
61
Дармоним ўзинг, бир дили беморим бор,
Кўйингда ҳам осониму душворим бор.
Хор этдингу хорлигимда топдинг иззат,
Токайгача бу қиёмати зорим бор?
62
Эй ишқ, мени хастага малҳам қани?
Ой юзли ўшал дилбари маҳрам қани?
Ғам илгидаман, нечук халос бўлгаймен?
Тун тутқинимен, кун каби ҳамдам қани?
63
Юзинг-ку ақлни қочирар, май эрмас,
Лаълинг-ку шакар тўкар, вале най эрмас,
Зулфингни кўриб, санам, нечун дил титрар?
Юрганда йўлинг ҳам шаккаристондир, бас.
64
Зулфингни кўрарда ишқ деган туйғу келар,
Ҳуснингни кўрарда ойга ҳам кўзгу келар.
Руҳим очилур гул каби чеҳрангни кўриб.
Билдингми, кўнгилга не ажаб орзу келар?
65
Гар кўрдим зса жабру жафо гардундин,
У сочди, қаранг, сочимга оппоқ ундин.
Таҳқир назари-ла айлама менга нигоҳ,
Бир қарчиғай афзал юз қаро қузғундин.
66
Ёрим кўзида шарму ҳаё бўлсайди,
Раҳм айлар эди, бўлмас эди тош мисол.
Ҳижрон кўзида шарму ҳаё бўлсайди,
Дўст бирла тоиар эдим ажаб васлу висол.
67
Ўн йўлга юрарсан, ўн дилинг бор магарам,
Ўн-ўн тугибон, биттасини очмадингам.
Сийнамдагн биргина юрак, эй оқил,
Ул ўнта дилингдан, ўйлаким, юзтача кам.
68
Жабринг у қадар жафоки, афлокка етар,
Хуснинг дағи ойдан ҳам баланддир, дилбар.
Гар доираи гардун эрурсан, эй чарх,
Бахтимни нечун йироқ этарсан бу қадар?

099

МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ

1
Ай дил, кўзингни оч, жаҳон ўтгусидир,
Умринг бу жаҳонда ройгон ўтгусидир,
Тан манзилида маҳбусу ғофил қолма,
Манзил оша манзил карвон ўтгусидир…
2
Жоним бсрайин, ол уни, жондин кечма.
Дилдан кечайин, ол у жаҳондин кечма.
Сен ўқсану мен эсам камонмен ҳануз,
Эй ўқ, сабр айла, камондин кечма…
3
Кўнглим дуди бир нишони савдо, эй дил,
Ҳар лаҳза у дуд кўнгилда пайдо, эй дил.
Қонлар неча мавж урар мснинг бағримда,
Тошгайму эди бўлмаса дарё, эй дил…
4
Кўнглимни санамга мубтало истармен,
Жонимга неча тири бало истармен.
Кўйингда агар кечмаса умрим, санамо,
Қонлар ютадирману қазо истармен…
5
Дедимки, кўзим, дедики, Жайҳун этгум,
Дедим: юрагим, дедики, пурхун этгум.
Дедимки, танам, дедики, уч кундан сўнг
Расво қилибон, бадарға, сургун этгум…
6
Соқий қуядир бодаи ҳумро, не қилай?
Гар бўса талаб айласа жоно, не қилай?
Иқболи висол ҳозир экан, кутмасмен,
Кутмоққа яна бўлмаса маъно, не қилай?
7
Майлинг, малагим, хублик эса, хубинг ўзим,
Жанг қилсанг агар, қўлингдаги чўбинг ўзим.
Ўлдирсанг агар ранж ила, Айюбинг ўзим.
Эй Юсуфи рўзгор, Яъқубинг ўзим…
8
Сенданми чу безор бўлайин? Йўқ, йўқ, йўқ!
Бир бошқасига ёр бўлайин? Йўқ, йўқ, йўқ!
То боғи висолингда фақат гул кўрдим,
Гулдин кечибон, хор булайин? Йўқ, йўқ, йўқ!
9
Кўнглим ҳавасинг била рубобдир, рубоб,
Ҳар пораси ўртаниб, кабобдир, кабоб.
Дилдорки дардимга боқиб, хомушдир.
Ҳомушлиги менга минг жавобдир, жавоб…
10
Мажнуни паришонинг ўзим, илким туг,
Саргаштаву хайронинг ўзим, илким тут.
Ҳар ҳоли харобга бир мададкор бўлгай,
Ул бесару сомонинг ўзим, илким тут…
11
Эй сарви равон, ҳеч хазонлиқ кўрма,
Эй чашми жаҳон, ҳеч ёмонлиқ кўрма.
Эй жон, ки жон дер сени осмону замин,
Роҳат бори кўргилки зиёнлиқ кўрма…
12
Эй бонги рубоб, куйингга тобим бордир,
Бағримда менинг-да бир рубобим бордир
Четлаб ўтаверма, кир, азиз меҳмон бўл,
Меҳмонни кутишга бир харобим бордир…
13
Эй бош, сабаб сенда, сабаб сенда, сабаб,
Эй тан, ажаб сенда, ажаб сенда, ажаб.
Эй дил, талаб сенда, талаб сенда, талаб,
Эй жон, тараб сенда, тараб сенда, тараб…
14
Юзингга боқиб, юзлари гулшан эрдим,
Кўзингга боқиб, кўзлари равшан эрдим.
Дедимки, йироқ тутай ёмон кўзлардин,
Ёнингда ёмон кўзли магар ман эрдим?..
15
Эй жону жаҳон, жону жаҳоним қайда?
Эй ой, замину осмоним қайда?
Сен майни қўлимгамас, лабимга тутгил,
Мастлик била билмасам даҳоним қайда?
16
Жонон келадир чаманда танҳо-танҳо.
Наргис кўзи пурхумору раъно-раъно.
Тўсдим йўлини, дедимки, бир бўса олай,
Фарёд солиб ҳайдади: яғмо-яғмо!..
17
Ҳар лаҳза ғаминг чекиб, ғаминг олғаймен,
Ҳар лаҳза ғаминг била яна қолгаймен,
Ҳар чандки каминг чекиб-чекиб, жон бердим.
Кам улки, ғаминг чекиб-чекиб, толгаймен…
18
Лаълинг, санамим, ҳамиша хандон бўлгай,
Ошиқ сен ила ҳурраму шодон бўлгай.
Ҳар кимса сени кўрсаю гар бўлмаса шод,
Бахт юзини кўрмагай у, сарсон бўлгай.
19
Жонимки, ҳариф эрди, бегона эмиш,
Ақлимки, табиб эрди, девона эмиш.
Вайронага шоҳлар беришар ганж, ажаб.
Вайрона дилим ганж ила вайрона эмиш…
20
Мен ўлсам агар, бошимда гирён бўлманг,
Жононима топширингу нолон бўлманг.
Жонсиз у лабимга лаб қўйиб жононим,
Жон менга ато айласа, ҳайрон бўлманг…
21
Эй муниси рўзгор, нечуксен менсиз?
Эй ҳамдаму ғамгузор, нечуксен менсиз?
Мен бори хазонмену харобмен сенсиз,
Эй юзлари гулбаҳор, нечуксен менсиз?
22
Хуршиди камарбаста фидойинг бўлсин,
Ул ой, жигархаста фидойинг бўлсин,
Ул сарву гули раста фидойинг бўлсин,
Бу жон сенга пайваста, фидойинг бўлсин…
23
Мен зарраву хуршедлиқойим сенсан,
Бемори ғамингмену давойим сенсан.
Учмоққа қанот йўқ, вале учгаймен,
Сомон бўлибмен, каҳрабойим сенсан…
24
Дедим: санамо, магарки жононим ўзинг.
Жонимни нисор этай сенга, жоним ўзинг.
Муртад бўлайин, агарда тушсам айру,
Эй жону жаҳон, куфр ила иймоним ўзинг…
25
Хушдирки бугун жисминг аро жон бўлса,
Қаршингда дағи бир руҳи жонон бўлса,
Булбул каби дилда доғи ҳижрон бўлса,
Маскан сенга эрта кеч гулистон бўлса…
26
Дерлар: ҳама ишқ — ҳавойи номдир, ёлғон,
Дерлар яна ишқ умиди хомдир, ёлғон.
Бахт юлдузи кўкдамас, шу жонимда яшар,
Дерларки, баландлик — неча томдир, ёлғон..
27
Гар бўлса умр, боз бергайди Худо,
Гар умри фано бўлмаса, нақд умри бақо.
Ишқ оби ҳаёт эрур, унинг мавжига кир.
Ҳар қатраси бир ҳаёт эмиш, сенга фидо…
28
Дунёки Исо билан экан моломол,
Сиғмас анга ҳеч қачон матои Дажжол.
Шўроба — тахр сув дегани кимга керак,
Кўп эрса жаҳон ичра агар оби зилол?
29
Эй ой, чиқиб келдингу тобон бўлдинг,
Сўнг сайри фалак этиб, хиромон бўлдинг.
Билдингми кейин, жонга баробар бўлибон,
Ногоҳ ботиб кетдингу пинҳон бўлдинг…
30
Эй, сенки яшарсен, шоду хуррам бўлгил.
Ҳар ерда яна азизу маҳрам бўлгил.
Умрингни ҳалолу пок кечир, илм ўрган,
То зеби башар, зийнати Одам бўлгил…
31
Умр ўтдию кўрмадим вале гулзоринг,
Ул наргиси пурхуморингу хумморинг.
Халқдан чу вафо каби магар пинҳонсен,
Кўп бўлдики кўрмадим нари рухсоринг.
32
Ишқ бўлди, кўринг, ҳамша дамсоз менга,
Дунё ишидан этмади оғоз менга.
Жоним берадир ичимдан овоз менга,
Оч менга эшикни, деб қилур роз менга.
33
Кун ўтдию кун келди, харобмен, хароб,
Қўй ҳар неки андишани, ол қўлга рубоб.
Юз қатла намоз дурур, юз қатла сужуд —
Гар дўст жамоли сенга эрса меҳроб.
34
Мен ошиқи ишқмену мусулмон бошқа,
Мен заиф чумолимен, Сулаймон бошқа.
Мендан аламу оҳу жигарнора сўра,
Бозорчаи қасабфурушон бошқа…
35
Сўрдимки, қаердадир, нигоро, хонанг?
Дедики, дилингдир ул — ўшал вайронанг.
Вайронага мен, қуёш нечук киргаймен?
Эй маст, хароб бўлгай ўшал кошонанг!
36
Лайлимки наҳор бўлмаса ул, мен не қилай?
Бахтимки баҳор бўлмаса ул, мен не қилай?
Дедимки, ичай бодани сен бирла, санам,
Иқбол менга ёр бўлмаса ул, мен не қилай?
37
Келмиш менга бир ажаб шикорим, не қилай?
Бошимга тушибдир ул хуморим, не қилай?
Зоҳидмен ўзим, вале мени йўлда кўриб,
Гар бўса берар бўлса нпгорим, не қилай?
38
Нафсим итини додимки мен, пир айлай,
Тавба ипидан бўйнига занжир айлай.
Ҳар ерда ҳаром кўриб вале ул кўппак,
Занжирни узар бўлса, не тадбир айлай?
39
Жон борича бир бандаи маржонинг ўзим,
Ошуфтайи ул зулфи паришонинг ўзим.
Эй най, наво айлаки, афғонинг ўзим,
Эй чанг, жаранглагилки, меҳмонинг ўзим.
40
Гар балиқ эсанг, сузгали дарёйинг ўзим,
Гар оҳу эсанг, кезгали саҳройинг ўзим,
Мен сенга асирману сен — менга нафас,
Сурнойингу сурнойингу сурнойинг ўзим.
41
Эй ой, агар самода порлоқ нурсен,
Ёрим юзича равшан эмас, бенурсен.
Эй наргис, агарчи тозаю махмурсен,
Ёрим кўзича хумор эмас, маъзурсен.
42
Дедимки, кўйингда мен бугун девона,
Уйқумда кўрарменму сени, жонона?
Дедики, гапирма, бас! Бу не афсона?
Девонаю уйқу! Яша, эй фарзона!..
43
Ой кетди баландлаб, биз эса паст бўлдик,
Ёр ҳушига келди, биз эса маст бўлдик.
Эй жону жаҳон, сўнгра нелар бўлганини
Сен сўйлама чун ҳар неки бўлмас, бўлдик…
44
Бошимни ҳамиша остонингта қўяй,
Кўнглимни сочингга — ўйнагонингга қўяй.
Жон оғзима келди, ҳой, ўзинг лаб тутгил,…
45
Ишқ нашъаси бу кеча мудомдир, мудом,
Жому майи лаъл бизга давомдир, давом.
Оҳу ғаму андиша — ҳалолдир, ҳалол,
Кўп, уйқуни ўйлама — ҳаромдир, ҳаром…
46
Ишқ — авжи камол эмиш, санам — авжи жамол,
Кўнгил тўла сўзу, тил айтгали лол.
Вой, менга ёронлар, бу не ҳолдир, бу не ҳол?
Мен ташнаю олдимдин оқар оби зилол…
47
Васлингни тилаб хастаю зормен куну тун,
Ишқинг майи бирла беқарормен куну тун.
Мастларга хумор аслида бир кун бўлгай,
Мен мастни кўригизки хумормен куну тун…
48
Дил кетдию айтди: «Ёр савдоси узун»,
Тун келдию айтди: «Зулфи раъноси узун».
Сарв келдию айтди: «Қадди болоси узун»,
Ҳой, умри узун, десангчи, дунёси узун!..
49
Дил дардини ошкору пинҳои айтар,
Зулф эрса, ҳадисни анбарафшон айтар.
Ул — ошуфтаю бул эса — паришон, маълум,
Ошуфтаки сўз айтса, наришон айтар…
50
Лутфинг била тош пораси жонона бўлур
Нутқинг, санамим, агарда мастона бўлур.
Ногоҳ ики зулфингни кўрар бўлса, ишон,
Луқмони Ҳаким ошиғи девона бўлур…
51
Зинҳор, дило, яқин йўлатма ғамни,
Суҳбатга муяссар этма номаҳрамни.
Нон бирла кўкатга-ку қаноат қилдинг,
Кўкатга алишма энди шу оламни.
52
Эй лола, юзимга термулиб, ранг ўрган,
Эй Зуҳра, дилим талошидин жанг ўрган.
Ул лаҳзаки янграр яна оҳанги висол.
Эй бахти абад, келгилу оҳанг ўрган…
53
Эй дўсти азизларим, жудолик этманг,
Кўп ҳою ҳавас бирла хатолик этманг.
Бир жумлада сўзлар каби мардона туринг,
Амр ўлди вафоки, бевафолик этманг…
54
Мен биргина жонмену юз мингта таним,
Аммо не қилайки, банд юмуқдир даҳаним.
Кўрдим печа минг халқки, ул мен эрдим,
Йўқ эрди улардин бири монанди маним…

099

МИР ХУСРАВ ДЕҲЛАВИЙ

1
Эй сарви чаман, жилвагари бўстон бўл,
Эй боди сабо, чаманда кез, сайрон бўл.
Эй гул, сабр айлаки, наргис мастдир,
Гул пардаси ичра бир нафас пинҳон бўл.
2
Жонона, шу лабларинг менга таскиндир,
Бир бўса тилармен, ошиғинг — мискиндир.
Дедингки, бу гапни қўй, лабимда туз кўп,
Ҳай, шўр демагил, шўр деганинг — шириндир…
3
Эй таъмаю ҳирс агарчи дохил сенга,
Тупроқ эмиш охири манзил сенга…
Тупроқни наъмунчалар безайсен, эй дўст?
Тупроқ бўладир бир куни ҳосил сенга…
4
Сендин нечаким жабру жафо кўргаймен,
Мен барчасига ўзни ризо кўргаймен.
Кўнгил борича мен сени кўрсам дейман,
Нур етганича кўзимда то, кўргаймен….
5
Кулсанг, санамо, нозли кўзинг ноз этгай,
Гул икки юзингда ўзни оғоз этгай
Гар ғунча лабингдин сўз тилар эрса, санам,
Гул-гул очилиб, ўзини пардоз этгай…
6
Дедимки, лабингда кўп шакарлар бордир.
Дедингки, кўзингда кўп гуҳарлар бордир.
Дедимки, фақирмен, дедингки, бас қил,
Юзингдин аён бўлдики, зарлар бордир…
7
Ишқинг мени ошуфтаи ҳайрон қилди,
Ақлимни олиб, бесару сомон қилди.
Ҳар нечаки сўйласам, ғамим кам бўлмас,
Ювган билан кетмади бу доғ, қон қилди…
8
Жонон, ичавер, айши мудоминг бўлсин,
Қоним тўкавер, бодаи жоминг бўлсин.
Май сенга ҳалол змиш, нигоро, лекин
Менсиз уни ҳўпласанг, ҳароминг бўлсин.
9
Эй ёр, асиру мубталомен сенсиз,
Шу бори жаҳондин ҳам жудомен сенсиз.
Менсиз не этарсан? — дея бир сўрамассен,
Қилмасман ўзимки, вой, нетомен сенсиз.
10
Жонон, ки жафойинг била гар ўлгаймен,
Амринг ва ризойинг била гар ўлгаймен.
Меҳринг била боз ўзимга жон топгаймен,
Жоним тўла меҳринг била боз бўлгаймен.
11
Чун шоми намоз бўлдию ёрим кетди,
Ҳижронзада қушману баҳорим кетди.
Ғам ичра нетайки, дили зорим кетди,
Тун ичра қолиб, сабру қарорим кетди…
12
Хўблар сари бошлагунчи йўл — роҳимдир,
Жону дилу кўз ҳамиша бадхоҳимдир.
Йўқ кимсаки, ҳолимни кўриб, ўртангай,
Ўртангучи бўлса, шу фақат оҳимдир…
13
Жоним, санамо, сидқу вафойингга фидо,
Бошим ҳаваси саждаи пойингга фидо.
Ўз ҳою ҳавоси била юргай ҳар гул,
Иллоки, дилим ҳою ҳавойингга фидо…
14
Йўқ, кўз деманг, ул фитнаи оламни кўринг,
Йўқ, соч деманг, ҳар ёнга сочилганни кўринг.
Ул дамки итоб этиб, ниқобин очса,
Вой, қош деманг, ул камони Рустамни кўринг…
15
Лаълинг каби, ёр, ғунчаи хандон йўқ,
Юзинг каби гул? Чаманда ул чандон йўқ.
Лаб тишлар эмиш лабингни кўрган писта,
Аммо на иложки, оғзида дандон йўқ…
16
Ул сарвки, сайр этарда шод ўлмишдир,
Дил эргашиб унга, номурод ўлмишдир.
Кўйнигда ғубор бўлиб таралган жоним
Охирда шамолу гирдибод ўлмишдир…
17
Бир кеча висолинг, санамим, ёр бўлгай,
Лаълинг дағи бир маҳрами асрор ўлгай.
Кўзимни сурай дейман оёғингга, вале,
Кўзим ёши бирла пойинг афгор ўлгай…
18
Ҳажр ичра мудом муниси ёрсен, эй ғам,
Бас, менга не ғамки, ғамгузорсен, эй ғам.
Кўнглимда макон тутибсен, эй, инсоф қил,
Ҳар нечаки бор эдинг ва борсен, эй ғам…
19
Ҳасратга кўмилганим муборак бўлсин,
Заҳматзада бўлганим муборак бўлсин.
Бир бора кўролмадим юзингни, эй ёр,
Кўйингда шу ўлганим муборак бўлсин…
20
Айёму висолу мавсуми дилдорлик —
Кечди бари, қолди менга шу ғамхорлик.
Тунларки санам васли-ла уйғоқ эрдим,
Туш эрди магар, аслидачи — бедорлик…
21
Дедим, кечаси қошима кел, кенглик қил,
Дедики, фиғону нолани энлик қил.
Дедимки, жафойинг била бир оҳ ургум.
Деди: бир эмас, менга деса, эллик қил…
22
Не зар тиланиб, сийнаси оташдирмиз.
Не таъна била кўнгли мушаввашдирмиз.
Бир бурда қуруқ нон била сув, тинч гўша.
Ё Раб, бу тириклик била биз хушдирмиз…
23
Эй тан, қаро ер масканинг бўлгусидир,
Ул чоғда кафан пироҳанинг бўлгусидир.
Дедингки, кейин уйим қоронғу гўрми?
24
Айёми бақога боқ, чунон ўтгусидир,
Сўнгсиз ғаму ранж ила равон ўтгусидир.
Ўтгувчи бирор дамга нажот йўқ, умр —
Афсуски, ўтарда ройгон ўтгусидир.
25
Навруз кечибон, ғунчага юз ноз келгай,
Гул чеҳрасига ишваю пардоз келгай.
Наврўз кетаркан — ўзидин кетгай гул,
Наврўз келаркан — ўзига боз келгай…
26
Кўйинг сари ҳар сафар келармен, роҳ йўқ,
Куйсам дағи ўртаниб, менга огоҳ йўқ.
Васлингни тилаб йироқда юз йил юрсам,
Сўнг бори унутсам сени? Йўқ, валлоҳ, йўқ…
27
Ҳар неки буюрса ёр, қилиб, кетгаймиз,
Юз нолаи зор қилиб, кейин кетгаймиз.
Хуш келмагай ҳеч ўзгача хизмат бизга,
Шу жонни нисор қилиб, кейин кетгаймиз…
28
Жоно, гаҳи боғу бўстондир, кўргил.
Вақти гулу вақти арғувондир, кўргил.
Гул деб нега сен қўлинг очарсан, эй жон,
Қўл очки, қўлингда гул ҳамондир, кўргил.
29
Маъшуқки лабин тилаб бу жон овора,
Васлига етолмайин кўнгил бечора.
Кўрдимки, лаби ёрилмиш эркан, сўрдим,
Кулдию жавоб айлади: шаккархора…
30
Йўқ йўқ, наинки дин учун ўлгаймен,
Ўлсам, ўша нозанин учун ўлгаймен.
Дедингки, фақирлик била умринг ўтди,
Айб айлама, ёр, мен чунин ўлгаймен…

099

МИРЗО АБДУЛҚОДИР БЕДИЛ

1
Ҳар кўзки, агар олмаса ибрат, кўрдир,
Ҳар луқма агар бермаса лаззат, шўрдир.
Ҳар тўн, агар ўзгармаса, тўнмас, у кафан,
Ҳар хонаки, бирдек тураверса, гўрдир…
2
Фарёдки, менга жафойи ғафлат ўтди,
Жомимга қиёмати хижолат ўтди.
Дедим неча кўз очиб шу дунёни кўрай,
Дунёни то кўрганимча муддат ўтди…
3
Не келса, сабр айла, тамошодир бу,
Май ички, кўнгил дардига даводир бу.
Қул эрсанг, ўзингга билгил оламни қафас,
Қўй, юрма бу андуҳ сари, саҳродир бу…
4
Дил созида нағмаю наволар кўпдир.
Айбу ҳунару рангу сафолар кўпдир.
Кўпик тилагингму ё гавҳарми мурод?
Дарёда баҳою бебаҳолар кўпдир…
5
Эй марди сабот, шикаста паймон бўлма.
Жам айла кўнгилнию паришон бўлма.
Ҳар неки зарур эрса, чуқур англа, тушун,
Янглиш тушуниб, кейин пушаймон бўлма…
6
Илдиз гулу боққа етказармиш ўзни,
Ҳам бода димоққа етказармиш ўзни.
Парвонани кўрки, талпиниб мисли ҳилол,
Охир чироққа етказармиш ўзни…
7
Ғампеша дилимга то назар солгайсен,
Оқкўнгил эсанг, кўнглим аро қолгайсен.
Оташ кўтариб ўтма яна биз сари, ҳой,
Нақ олти тарафдин ўт олиб, ёнгайсен…
8
Бедил, билармисанки, аҳли ҳиммат,
Қиммат этадир элга неча бир суврат:
Ғофилга насиҳату фуқарога дирам,
Ёшларга лутф, ёши улуққа хизмат…
9
Эй ойина, манзилинг муборак бўлгай,
Ул ҳусни муқобилинг муборак бўлгай,
Ёр қайтди сафарданки, дилим унда эди,
Бедил, сенга бу дилинг муборак бўлгай.
10
Сен кун била тун ҳолини афлокдин сўр,
Май бўлмаса хумда, сен уни токдин сўр.
Ким ўтдию ким кетди — сўрарсан токай?
Дўстлар бари шунда мунтазир, хокдин сўр…
11
Чун ойина беғубор кўргай ўзни,
Юз рангга дағи шикор кўргай ўзни.
Инсон мижози ила илм гул очмиш,
Тупроқ гаҳи гулбаҳор кўргай ўзни…
12
Шодлик бўлаверса, қайғуга уйқашдир,
Байрам сира битмаса, юраклар ғашдир.
Ҳар нарсада мезон ва меъёр керак,
Сув ошса бошингдан, сув эмас, оташдир…
13
Юз чарх бошимизда овора эмиш,
Юз субҳ бизни деб жигарпора эмиш.
Ой бирла қуёш шуъласи бизга не писанд,
Кўз ёши ўзи собиту сайёра эмиш…
14
Дерсанки мудом: мақоми дилдор қайда?
Кўзларга кўринмаган у рухсор қайда?
Кўзингга магар парда эмиш мужгонинг,
Офтоб уйида, дегилки, девор қайда?
15
Дунёки, парокандалиги асбоб эмиш,
Ором бу жаҳонда, ўйлаким, симоб эмиш.
Денгиз эмиш у, мавжи — паришонлигимиз,
Осуда кўнгил — бир гавҳари ноёб эмиш…
16
Фарёд ила ўйлаким нафаслар долдир,
Аммо нетайин, забони журъат лолдир.
Кўнгил ўти бирла мисли бир шамдирмен,
Ул нола лабимга етса гар — табхолдир4.
17
Ҳар кимсаки то шикаста, дилхун бўлмас,
Ул мулки вафода қадри афзун бўлмас.
Дунёдаги ҳар тош бўлавермас ёқут,
Ҳар қатрайи сув гавҳари макнун бўлмас…
18
Муллоки мудом жадалга мойил бўлди,
Олим санади ўзини, жоҳил бўлди.
То ўртага тушди у, билим лофи ила,
Топган бари маънолари ботил бўлди…
19
Эсмоқда насими ёр, ёрим келгай,
Гул ҳиди таралди, интизорим келгай.
Вақт етдики, жилва, рангга мен етгаймен,
Ул ошиному ул баҳорим келгай…
20
Фойданг йиқитиб бизни, зиён бўлгусидир,
Ҳар чандки баҳор эрур, хазон бўлгусидир.
Ойинаку ул замон қўлингдин тушди,
Аксинг дағи кўзданам ниҳон бўлгусидир…
21
Шеърим менга неча юз забондин келадир,
Кўпдан бери, кўп вақту замондин келадир.
Таврот эмаски ул, то тахмин этсам:
Бир йўла магарки осмондин келадир.
22
Суҳбат туну сайри гул саҳар истар эмиш,
Ҳар соз таронаи дигар истар эмиш.
Пирликда гўзаллар лабидин кечмасмен,
Тишсиз киши шир ила шакар истар эмиш…
23
Гар фориғ эрур ушбу жаҳондин ҳавасим,
Йўқ ушбу жаҳон ичра тузоғу қафасим.
Ҳар онда чаман зийнати мен бирла эмиш,
Чун ранги таровати баҳордек нафасим…
24
Бул кеча кўнгил тўла сурур этгаймиз,
Дилдорга термулиб, ҳузур этгаймиз.
Кўз равшанимиз равшан ўлур, кам бўлмас,
Шаминг ила дийдаларни нур этгаймиз…
25
Сен кетдингу мен асири манзил қолдим,
Бу дарду ғаму аламга машғул қолдим.
Бедил эканимнн сал унутган эрдим,
Кўнгил сенга боз кечдию бедил қолдим…
26
Эй сенкн ваҳим ила мудом мажбурсен,
Гоҳ ўт тилагинг, гоҳи гадойи нурсен.
Устингда кийим била яланғочдирсен,
Маъзур эмассен, вале мағрурсен…
27
Кўрдим неча дарду ғам, давойим сен ўзинг,
Чекдим неча оҳ-воҳ, ҳавойим сен ўзинг.
Ашкимни фақат сенинг йўлингда тўкдим,
Ҳар нечаки чорладим, садойим сен ўзинг…
28
Охир дили ноумид музтар бўлди,
Бекаслигидин ерга баробар бўлди.
Мужгони бошимга соя солгайму, дедим,
Қайрилди, кўринг, сояси ҳам қайрилди…
29
Ул мадраса ичра печаним жам бўлмиш,
Билганмисен, нечун мукаррам бўлмиш.
Арқону тўқим ва жул истарди эшак,
Ночорлиги кор этмишу одам бўлмиш.
30
Гардун ўзи — неча собиту сайёр эмиш,
Дарё ўзи — неча чашмаю анҳор эмиш.
Дунё ишидан ҳамиша воқиф бўлким,
Сен билганинг ул битта эмас, бисёр эмиш.

Манба: 333 рубоий.Тошкент: Нур, 1991.

(Tashriflar: umumiy 1 305, bugungi 1)

Izoh qoldiring