26 апрел — Ўзбекистон халқ шоири, устоз Жамол Камол таваллуд тпган кун
Шоир шеърияти, энг аввало, руҳий қашшоқликка қарши бўлган шеъриятдир. Узоқ йиллар адабиётда ҳукмрон бўлган руҳониятсизликка ғайри, бир неча ўн йилликлар давом этган шеъру насрнинг инсонийликдан йироқ ва ҳиссиз шиорбозликка маҳкум этилганини рад этган, ҳавосиз муҳитда ҳавони соғинган, юракларни ҳаво билан тўйинтирмоқ истаган шеъриятдир. Davomini o'qish



Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камолнинг дунёга машҳур бобокалонимиз Абу Али ибн Синога бағишланган янги достонини мамнуният билан тақдим этар эканмиз, устоз адибга сиҳат-саломатлик, янги асарлар тилаб қоламиз. 

Александр Блок – йигирманчи аср рус шеъриятининг ёрқин юлдузларидан бири. Етук савия, чуқур лиризм, гўзал оҳангдорлик унинг шеърларига ўзига хос ҳусн ва жозиба бағишлайди.
Мир Хусрав Деҳлавий вафотидан буён салкам етти аср ўтди. Унинг асарлари дунёга таралиб, ҳамон севиб ўқилмокда, қабри халқ зиёратгоҳидир. Шайх Саъдий шоир Амир Хусрав Деҳлавий ҳақида гапириб: «Хар кимса у дунёда бир нарса билан фахрланиши керак. Мен ана шу туркнинг кўксидаги куюги билан фахрланаман», — деган экан… Амир Хусрав ғазалларида унинг кўксидаги куюги — оташин қалби акс этган. 

