Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 110 йиллигига
Абдулла Қаҳҳор маслакдош дўст, устоз, шогирд топишда ҳеч қачон адашмаган. 2011 йили чоп этилган “Абдулла Қаҳҳор архиви каталоги”да келтирилган сон-саноқсиз далиллар бу ноёб зот одам танлашда болалигиданоқ нозик дид, зийрак ақл-фаросат билан иш тутганлигини яна бир карра тасдиқлайди. Чунончи, у илк бор Тошкентга келганида ўзи учун устод деб билган сиймолар ҳақида гап борганда биринчи галда Ғози Юнусни, дилга яқин таниш адиблардан Абдулла Қодирий, Чўлпон, Элбек, Ойбек, Ғайратийларни тилга олади. Davomini o'qish











