17 май — Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева таваллуд топган кун
Ижодкор ўз ижодига, ҳаёт йўлига ўзи баҳо бериши қийин. Бироқ инсонда кўнгил деган нарса бор. Кўнгил – ўз соҳибининг холис ҳаками! Одам кўнгли тўлмаган нарсасини бировга кўрсатгиси келмайди. Демоқчиманки, ҳар томонлама мукаммал деб ўйлаган китобимни ҳали чиқаролганим йўқ. Шу туйғу ҳам инсонни ишга, ижодга ундаб турса керак. Davomini o'qish



Биринчи китобимга ёзилган сўзбошини ўқиб (Усмон Азим ёзган!) ҳам Отам (ичган вақтлари жуда тиниқ бўлиб кетарди) йиғлаган эди. “Лаҳзам ибодатдир, манзилим қиблам, / Йўлим жойнамоз деб чиқдим сафарга” деб ёзибсан, қизим, отаман, билиб-билмай озор бергандирман, кечир. Бу йўл осон эмас. Игна билан қудуқ қазиш дегани шу бўлади, бўйнингга олган бўлсанг, майли, қандай яшагинг келса яшайвер, деди.
«Сув қадри» лойиҳасининг 1-сонида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.. Суҳбатдош: Нодирабегим Иброҳимова.
Туркнинг кўзи. Ҳалима Худойбердиева шеъри. Нуриддин Ҳамроқулов куйлаган.