
Ҳалима Аҳмад афсун деганда ўзига ва бутунлай ўз-ўзига, ўз ички оламларига ғарқ бўлишни англайди. Ошиқ малакларни уйғотиш ва девона бўлиб куйлаш — ўз-ўзига ғарқ яшашлик билангина муяссар бўлади. Табиатда ҳамма нарсалар яратишнинг сурури — масарратида. Табиат чексиз, интиҳосиз фусун ва фусунсозлик ичида. Уни тўғри Ақл, Навоий айтмоқчи, ТААҚҚУЛ билан, тўғри Идрок ва тўғри Онг билан англаб бўлмайди. Шунинг учун шоира афсоналар ичидан бўлса ҳам, ўзига, шоирлик ИДРОКИга АФСУН ҳолатини чорлайди (Иброҳим Ғафуров мақоласидан иқтибос). Davomini o'qish











