Usmonjon Qosimov. Navoiy va Sa’diy

003    Устоз шоир Эркин Воҳидов таъкидлаганидек, ”Бир ёзувчининг адабиёт даргоҳига кириб , ундан ўз ўрнини топиши учун минг бир шарту шароитнинг тажассуми керак”. Навоий шеъриятдаги илк қадамлариданоқ ўзидан олдинги туркий ва форсийзабон шоирлар ижодига катта меҳр ва ихлос билан қаради, улардан ҳамиша руҳий мадад ва илҳом олди. Davomini o'qish

Jamila Ergasheva. Ikki hikoya & Zulfizar. Qissa

Ashampoo_Snap_2017.01.30_21h28m47s_001_.png   Бу шифохонада кундузлари ҳам жуда сокин кечади. Бу ерда асосан мартабали ва нишондор кишилар ётиб даволанишади ва улар кўпинча касал бўлганликлари учун эмас, касал бўлмаслик учун ҳар ярим йилда ўн-ўн беш кун ётиб, турли текширувлардан ўтишади, дам олишади. Уларнинг ўзлари ҳам, изидан келувчилар ҳам касалхона тартибларини жуда ҳурмат қилишади, унда-мунда йўлакка чиқиб қолишса ҳам юмшоққина шиппакларда оёққиналарининг учида оҳистагина юриб, бир-бирлари билан ярим овозда гаплашишади… Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Nazmul javohir & Rustam Mirvohid. Hikmatlarga to’la misralar

Ashampoo_Snap_2017.02.19_01h38m03s_002_ф.png   Ҳазрат Алишер Навоийнинг 268 рубоийдан иборат “Назмул жавоҳир” асарида ҳазрат Алининг (розияллоҳу анҳу) ҳикматли сўзлари шарҳланган. Милодий Х асрда Шариф Розий тўплаган саҳобанинг ҳикматли сўзлари “Наҳжул балоға” деб номланади. XI асрда “Наҳжул балоға”ни янада мукаммаллаштирган олим Жоҳиз (Амр ибн Баҳр) асарни “Насрул лаолий” (Қимматбаҳо тошларнинг сочилиши) дея номлаган. Кейинчалик ушбу асарнинг маълум қисмларини Рашидиддин Ватвот, Дарвеш Ашраф Хиёбоний форс тилида шарҳлаб, назмга солади. Алишер Навоий ҳазрат Алининг (розияллоҳу анҳу) қабри Балхда экан, деган хабарлардан илҳомланиб, “Насрул лаолий” асарини турк тилида рубоий жанрида шарҳлайди ва уни “Назмул жавоҳир” деб номлайди. Davomini o'qish

Arnold Bennet. Maktub va yolg’on

Ashampoo_Snap_2017.01.02_22h53m59s_001_.png    Эркак уйига тез қайтди. Уловдан тушибоқ, ним қоронғу холл бўйлаб иш кабинети томон шошди. Секретарининг қўлини қўтариб, унга бир нима демоқчилигига ҳам эътибор бермай стулига ўтирди. Чунки аллақачон столдаги мактубнинг биринчи сўзларини ўқишга улгурганди: “Стаффоршайр, Five Towns…” Davomini o'qish

Abdunabi Boyqo’ziev. She’rni Shukur Qurbon o’qisin

Ashampoo_Snap_2017.01.17_21h02m17s_004_b.png    Маълумки, ўтган асрда Чўлпон, Усмон Носир нафасини уйғотган Эркин Воҳид, Абдулла Ориф, Рауф Парфи, Омон Матжондан кейин ўзбек адабиётида янги бир ижодий “портлаш” юз берди. Бу портлаш Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Ҳалима Худойбердиева, Хуршид Даврон, Азим Суюн, Муҳаммад Раҳмон, Йўлдош Эшбек, Шукур Қурбон деган (учинчи авлодга мансуб) шоирлар шодасини адабиётимиз осмонига юлдуздай сочиб юборди. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. «Funes El Memorios» hikoyasining ikki tarjimasi & Xurshid Davron. Bir og’iz gap

Ashampoo_Snap_2017.01.25_23h59m01s_001_.png Бугун сизга Хорхе Луис Борхеснинг 1942 йилда ёзилган ва аслиятда «Funes El Memorios» аталмиш ҳикоянинг икки таржимасини тақдим этиш билан рус тилидан ва аслиятдан таржима қилиш орасидаги фарқ борми-йўқми, саволига жавоб изламоқни ўйладик. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Tuhfat ul-afkor. Qasida & Navoiy va Jomiy. Rivoyat. Video

1s_002_.png     Устози Абдураҳмон Жомийга бағишланган  “Туҳфат ул-афкор” қасидаси Алишер Навоийнинг шоҳ асарларидан бири бўлиб, унда абадул абад аҳамиятини йўқотмайдиган, ҳамиша долзарб ғоялар ифода этилган (Нажмиддин Комилов). Davomini o'qish

Abdurashid Mamadolimov. Xorij hangomalari

Ashampoo_Snap_2017.01.26_22h04m32s_002_.png  Сайтимиз  муштарийлари Абдурашид Мамадолимов  ҳангомалари билан яхши таниш. Улар бу ҳангомалар давомини илҳақ кутадиган, айрим интернету  қоғозли нашрлар уларни сайтимиздан кўчириб босадиган ҳам бўлишди. Мана бугун Малайзияда илмий-текшириш институтида хизмат қиладиган олим юртдошимиз янги ҳангомаларини сизгатақдим этмоқда. Davomini o'qish

Jun Takami. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.07.25_14h10m16s_005_.png 30 январь — Таниқли япон шоири Жун (Дзюн) Таками таваллуд топган куннинг 110 йиллиги

   Япон шеъриятини беҳад яхши кўришимни биласиз. Ана шундай суйиб таржима қилган япон шоирларидан бири Жун (Дзюн) Такамадир. Унинг шеърлари ХХ аср япон шеъриятининг энг ёрқин саҳифасини ташкил этади. Davomini o'qish

Usmon Nosir: Ikki kitob & Shoirga bag’ishlangan maqola va spektakl

Ashampoo_Snap_2017.01.27_15h49m09s_001_.png    1936 йил июль ойининг жазирама куни она юрагини роппа-роса 20 йил куйдирди. «Ўлсанг ўлавер!..» деган сўзлар ўша дамда она юрагига ништардек санчилган эди. Усмон бу даҳшатли сўзларни онасининг қалбини асраб қолиш учун атайлаб айтганини ҳеч ким билмасди, албатта. Она буни кўп йиллар ўтгандан кейин ич-ичидан ҳис этди. Davomini o'qish

Albert Eynshteyn. Din va fan

Ashampoo_Snap_2017.06.06_17h29m54s_003_.png    Инсон зоти нимаки қилмасин, нима ҳақида ўйламасин, у мудом инсоннинг муҳим эҳтиёжларини қондириш, оғирини енгиллатишга боғлиқ бўлиб келган. Динлар ва уларнинг ривожланиш қонуниятларини англашга бел боғлаган одам ана шуни ёдда тутмоғи лозим. Ҳиссиёт ва кучли истак – унинг қанчалик рўёбга чиқишидан қатъи назар – инсон шижоати ва ижодкорлиги манбаидир. Хўш, қандай ҳиссиёт ва эҳтиёж кенг маънодаги диний тафаккур ва эътиқодга асос бўлади? Диний тафаккур ва туйғунинг пайдо бўлишида беқарор ҳиссиётлар муҳим роль ўйнаганини билиш учун бироз мулоҳаза қилиш кифоя. Davomini o'qish