Денгиз тарафлардан кўчманчи қушлар Мовароуннаҳр томонларга қараб учиб ўта бошладилар, шунда юрагимда шундай кучли бир аламли соғинч уйғондики, ўзимни қўйишга жой, беомон ҳаёллардан қутулишга имкон тополмай қолдим. “Энди буёғи нима бўлади? Қандай қилиб от минаману, қандай қилиб қиличбозлик қиламан? Она юртимни кўраманми, уни топтаб ётган ёғийлар билан жанг қила оламанму? Ёки ватандан узоқ бир чеккада хору-зор яшайманму?” – деб ўйлардим, учиб ўтаётган қушлар ортидан изтироб билан термилиб… Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Ubaydiy (Ubaydullaхон). She’rlar
Убайдуллахон ҳам ўз даври ҳукмдорларидан Ҳусайн Бойқаро, Шайбонийхон, Бобур мирзо каби муттасил ижод билан шуғулланиб «Убайдий», «Қул Убайдий», тахаллусларини қўллар эди. Убайдийнинг ўзбек, форс ва араб тилидаги шеърларидан иборат уч девони бир муқова ичига жойлаштирилган. Бу уч тилдаги девоннинг ягона қўлёзма нусхаси 1583 йилда Мир Ҳусайн ал-Ҳусайний томонидан кўчирилган бўлиб, котиб уни «Куллиёт» деб атаган. Davomini o'qish
Maks Frish. Bir halokat hisoboti

“Эзгулик матлабида дарду ҳасрат чека билиш ҳам инсондаги ноёб фазилатдир” деб ёзган эди швейцариялик машҳур адиб Макс Фриш. “Ҳасрат” иборасини Фриш ва унинг издошлари яратган деярли барча асарларга нисбатан қўллаш мумкин.
Odil Yoqubov. Do’stlarim davrasida yoxud unutilmas lahzalar
Шундай қилиб, камина ҳам “классик”лар қаторига қўшилиб қолдим… Ўша йиллари Абдулла Қаҳҳорнинг 60 йиллик тўйи ўтадиган бўлди. Ёзувчилар боғи одамга тўла. Қўлида кетмон ушлай оладиган ҳамма боғда. Абдулла аканинг ўзлари эса чорбоғи ёнидаги бир туп гужум тагида Абдулла Орипов билан суҳбатлашиб ўтирардилар. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Noto’g’ri tarjima qilingan bitta so’z butun asar mohiyatini yo’qqa chiqarishi haqida
Бугун унутилмас шеърлари билан танилган, аммо ҳикоялари ҳам эътиборга сазовор машҳур рус шоири Сергей Есенин қаламига мансуб бир ҳикоянинг ўзбекча таржимаси ҳақида, аниқроғи, нотўғри таржима қилинган битта сўз бутун асар моҳиятини йўққа чиқариши мумкинлиги ҳақидаги мулоҳазаларимни сизга тақдим этмоқчиман. Мазкур ҳикоя таржимаси «Китоб дунёси» газетасида босилганига икки йилдан ошди. Davomini o'qish
Dunyoni bilgan o’zligini anglaydi
Дунёни билишда бадиий таржиманинг аҳамияти беқиёс. Бугунги адабий жараёнда таржима соҳасининг жадал ривож топаётгани — жаҳон адабиёти дурдоналарининг она тилимизда ўгирилаётгани ҳар жиҳатдан қувонарли ҳол. Айни шу соҳада самарали фаолият юритаётган икки ижодкор — Хуррам Раҳимов билан Мирзаали Акбаровнинг суҳбати таржима масалалари, хусусан, машҳур олмон адиби, Нобел мукофоти совриндори Ҳерманн Ҳессе (1877-1962) ижоди ва унинг “Чўл бўриси” романи таржимаси ҳақида. Davomini o'qish
Akutagava Ryunoske. To’qayda
Рюноскэ Акутагава ХХ аср япон адабиётини жаҳонга танитган адиблардан бири. У япон ҳикоячилик санъатини янги поғонага кўтарди, хоҳ тарихий, хоҳ замонавий мавзудаги асарларини олиб қаранг, барчасида япон миллатига хос анъаналар, характерлар яққол кўриниб туради. Адиб ижодидаги кўплаб намуналар дунёдаги барча тилларга таржима қилинган, талай ҳикоялари экранлаштирилган. Davomini o'qish
Zebo Rahimova. Shu’laga osilib arg’imchoq uchdim
Мени ўраб турган борлиқ шу қадар бетакрор ва улуғвор, шу қадар дахлсиз ва дахлдор, шу қадар мафтункор ва …ситамкор эдики, мен уни англашга уриниб сўз айтиш касалини орттириб олдим. Бу эҳтиёж ўсиб-улғайиб юрагимга азоб берадиган бўлди. Балки, шоирлик шудир (Зебо Раҳимованинг «Сўз айтмоқ изтироби» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
Baxtiyor Nuriddinov. Havola
Қачонлардир Чечакни яхши кўриб қолишини хаёлига ҳам келтирмаганди. Ўзини оқламоқчи эмас-ку, сингилдек яхши кўрарди уни. Битирув оқшоми – сўнгги қўнғироқда эсдалик учун берган миттигина совғаси ҳамон мактаб хотираларини эслатар, шундан юраги қинидан чиққудек бўлиб ҳаприқиб-ҳаприқиб қўярди. Буни доим шууридаги синфдошларига нисбатан соғинч, уларнинг дийдорини қўмсаш, деб тушунарди, холос… Davomini o'qish
Bolalarga beraylik dunyoni

1 июнь — халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан жаҳон шеъриятининг энг ёрқин вакилларининг болаларга бағишланган шеърларини тақдим этамиз. Бугун, ҳеч бўлмаса, фарзандингизни ўпиб қўйишни унутманг. Davomini o'qish
Sobir O’nar. Oybegimiz
1 июль — Устоз Ойбек хотираси куни
Адабиёт тарихимизда ўзининг муқим ўрнини эгаллаган Ойбек номи тилга олинганда, эътибор берганмисиз, кўнгилда мўътадил бир кайфият, мўътадил фикр зоҳир бўлади: у сўзсиз улкан адиб. Ортиқча эҳтиросга берилмаймиз, баҳс-мунозарага ҳам ўрин йўқ, ҳадеганда олқишлашга ҳам шошилмаймиз. Сиймосини, у ҳақдаги хотираларни эспаганимиз заҳоти, турли фитналар, алғов-далғовлар замонида яшаган эса-да, қалбимизга сокин бир салобат билан киради Ойбек. Davomini o'qish
Bayram Ali. Ikki hikoya
Бола эдим. Отам томорқамиздаги экинларга сув очганлиги учун, менга, сув бўлинадиган ариқ бошига қоровул бўлиб туришимни буюрдилар.Шоҳариқ бўйига келиб анча йиллардан бери ароққа ружу қўйган, кимдир юзига қарагудек бўлиб қолса бетартиб ўсиб ётган соқолини юлқилаб: “Шу соқолим кўзингга ёмон кўринаябтими, а, ёмон кўринаябтими?! Битта винонинг пулини берсанг олов билан куйдириб ташлайман шу соқолни!..” деб ҳамманинг жонига тегадиган Исмат бобони учратдим. Davomini o'qish
