Eshqobil Shukur. «Nasoyimul muhabbat»ga sayr

021

Иқтидорли шоир Эшқобил Шукурнинг «Насойимул муҳаббат»га сайр» туркуми ХХ аср ўзбек шеъриятида яратилган энг сара шеърий силсилалардан биридир. Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг тенгсиз асаридаги нақлу ривоятларни, ўтмиш авлиёларидан мерос қолган ҳикматларни идрок этиш ҳосиласи бўлмиш ушбу туркум орқали шоир бугунги дунё ташвишларига ўралиб қолган инсонни уйғоқликка даъват этади. Davomini o'qish

Sherzod Komil Xalil. O’ch

011

Алламаҳал ит ҳурганида қорним очиб уйғондим. Хотиним тушликда қилиб берган овқатдан қозонда бор эди. Дастурхон тўшаб, овқатни иситиб ичдим. Ит яна ғингший бошлади. Вагон ичидан ташқаридаги чироқни ёқдим. Деразадан атрофни кузатдим. Чироқ ёруғида қор ёғаётганлигини айтмаганда, деярли жимжитликдай туюларди. Аммо кўнглим тинчимади. Милтиқни олиб ташқарига чиқдим. Ит аккиллаганча ёнимга келди. Биласизларми, шу пайт нимани кўриб қолдим. Қўрадан унча узоқ бўлмаган жойда, қоронғуликда, кўзлари ёнган жондор мен томонга қараб турарди. Davomini o'qish

Rafiq Mo’min. She’rlar

034

7 феврал — Шоир, драматург, педагог Рафиқ Мўмин таваллудининг 115 йиллиги.

Рафиқ Мўмин (Мўминов Рафиқ, 1900-1951) XX аср билан эгизак шоир. Рафиқ Мўмин ўқитувчи, шоир ва публицист, сифатида 20-30 йиллардаёқ таниқли адиблар эътиборига тушган. У ўз даврида лирик шеърлар қатори, сиёсий лирика намуналари ҳамда қиличдек кескир ҳажвий асарлари билан машҳур бўлган. Davomini o'qish

Ibrohim G’afurov. Amir Alisherning tavbasi

013

   Навоий шоҳларнинг илтифоти оғу эканлигини билади. Бу оғуга ўрганган одам уни дам-бадам қўмсаши табиий. Тинмай шоҳнинг илтифотини қозониш йўлларини қидиради. Бу илтифот шу қадар лазиз, шу қадар ширинки!.. Унинг домига илинмайдиган одам кам! Камдан-кам! Бу илтифот илинжида юрувчилар эса кўп! Ҳаддан зиёд кўп! Улар бу илтифотга эришгунларича ўзларини ҳаддан ташқари нотинч ва бахтсиз сезадилар. Илтифотга эришгач эса, бошлари осмонга етади, оламда улардан ҳам бахтиёрроқ зот йўқ! Гўё кўкнинг саодат ёғиладиган мовий дарвозаси очилиб, ундан сенинг қўранг сари мислсиз бойлик ортган карвонлар шоҳона оқ отлар етагида тўхтовсиз етиб келадилар. Қандай ширин бу илтифот! Davomini o'qish

Shuhrat Sirojiddinov. Navoiyning do’stlari.

032
Алишер Навоий асарларида содиқ дўстлар ҳақидаги нақл ва ривоятлар, дўстликни улуғловчи ўринлар кўплаб учрайди. Уларда инсон инсонни яхши кўриши, уни ардоқлаши зарур деган ғоя илгари сурилади. «Кимки инсондур анинг маҳбу­би ҳам инсон керак» дейди Навоий бир ўринда.
Бугун адабиётшунос олим Шуҳрат Сирожиддиновнинг «Навоий дўстлари» мақоласи ва «Навоий тазкираларда» рисоласини тақдим этмоқдамиз
Davomini o'qish

Sirojiddin Ibrohim. Sodiq qolgan bolalik

004

Бундан икки йил олдин ўтган адабиёт кунларида Болтажон Содиқов шеър ўқиди. Билмайман, аллақандай ҳис бутун вужудимни чулғаб олиб, юрагимни ҳапқиртира бошлади. ”Шеър зўрдир-да!” – дерсиз. Йўқ! У ҳам бир боиси йўқ жўшқинликдан бошқа нарса эмасди. Менинг ҳисларимга туртки берган – минбарда турган зарабоғлик чол, Зарабоғ ”оҳанг”и, Зарабоғ ”тил”и эди. Шунда илк бор англадим – Зарабоғимнинг ўз оҳанги, ўз тили бор экан. Davomini o'qish

Alisher Navoiy G’azallari. (Video)

099
Бу видиороликларни «Ёшлар» телеканалида Бош директор бўлганимда ўзим бош-қош бўлиб ёздирган эдим. Таниқли режиссёр Раҳмат Жумаев билан  бу лойиҳа устида бир неча бор суҳбатлашиб, Ҳазрат шеърларини ўқишга қодир сухандонларни белгилаган эдик. Ғазалларни ҳам ўзим танлаб берган эдим (Хуршид Даврон эсдаликларидан). Davomini o'qish

Garri Dik. Nega dunyoimiz Alisher Navoiydek shoirlarga muhtoj?

9-02-2012

 Биз дунёни биздан кўра яхшироқ тушунадиган ижодкорлардан ўрганайлик, уларнинг қайтадан гапиришларига имкон берайлик. Улар халқнинг маънавий тараққиёти ҳар бир киши онгининг юксалишига боғлиқ эканлигини тушунишади. Келинг, шоирлар куйлайдиган илоҳий ишқ тараннумини ҳам ёддан чиқармайлик. Мен айтмоқчи бўлганим илоҳий ишқ таъмини татиган шоирлар тангрининг буюк зот эканлигига иймон келтирадилар. Илоҳий ишқ шуҳратини туйган кишиларда жамият фароввонлиги учун навф келтириш истаги дунёга келади. Мен Ўрта Осиёда топган руҳонияти буюк шоирлардан бири Алишер Навоийдир.  Davomini o'qish

Ernest Heminguey. O’ttiz to’qqiz marta qayta yozganman!

033
Ўй-фикрини қоғозга тўкиб олган ёзувчи севгани билан яқинлик қилган кишига ўхшаб ўзида бир бўшаш ҳиссини, шу билан бирга қониқиш-кўнгли тўлиш ҳиссини туяди. Эртага яна ишга қайтгунига қадар унга ҳеч нима зарар етказа олмайдигандек, ҳеч қанақа ёмон ҳодиса юз бермайдигандек, ҳеч нарсада маъно-мазмун қолмагандек туюлади. Энг қийини – эртанги кунгача чидаш. Davomini o'qish

Mirzo Bobur Abdurahmon Jomiy haqida

07

Мирзо Бобурнинг Жомий ижодига ва шахсига бўлган ҳурмати, эътиқоди Навоийдан кам бўлмаганлигини кўришимиз мумкин. Мирзо Бобурнинг ўзи таъкидлаганидек Ҳирот адабий муҳитининг “саромади ва сардафтари” Мавлоно Абдураҳмон Жомийнинг элликдан ортиқ асарлари борлиги илмда қайд этилган. Шоир, адиб, олим, мусиқашунос, адабиётшунос, муаррих, файласуф, мутасаввуф Жомий ижодининг серқирралиги, қамровининг кенглиги ҳам Мирзо Бобурни ҳайратлантирган, ҳаваслантирган ва ўзига чорлаган. Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldoshev. “Endi nima qilaman?..”

07

    Ҳамма замонларда ҳам ишбилармон, тадбиркор, ўзини ўтга-чўққа уриб бўлса ҳамки турмушини фаровон этиб юрадиган, тегирмонга тушса бутун чиқадиган устомонлар қаторида бўш-баёв, борига қаноат қилиб яшайдиган, аммо эртанги кунга нисбатан умидни йўқотмайдиган фуқаролар ҳам бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Акбарали ўзини мана шундай оддий, камсуқум одамлар сафида кўрарди. Davomini o'qish