Эргаш Жуманбулбул ўғли таваллудининг 150 йиллигига
Буюк бахши шоир, донишманд оқин Эргаш Жуманбулбулнинг ижодиёти нафақат ўзбек, балки туркий халқлар тафаккур тарихидаги мустасно ҳолатлардандир. Эргаш Жуманбулбул асарлари, энг аввало, миллий руҳ, дунёқараш, эътиқод ва ишончларнинг ҳам ҳаққоний, ҳам ҳаётий оҳангларда акс эттириши билан ибратлидир. Davomini o'qish








Оғайнилар-ов, аввал айтганимдай, Жодирнинг ёлғиз жировиман, ҳақ дeб ёнганнинг бировиман. Омон-омон давронда, аллатовир замонда қўлимга қалам олиб, кўнглимга гоҳ сeвинч, гоҳ алам солиб, улуғ бахшиларга эргашиб, ёмонлар билан тирашиб, айтишувда кўплар билан бeллашиб, созимни созлаб, овозимни ростлаб, замонасига мослаб, халқимизнинг адо бўлмас достони “Алпомиш”га чизгилик ёздим. Нeки ёзган бўлсам, барини шу халқдан олдим, қайтариб шу халқнинг ихтиёрига солдим…
Маълум бўлишича, қадимий қўлёзмаларда тиниш белгилари деган тушунчанинг ўзи бўлмаган экан. Сўзлар кетма-кет ёзилиб, қаерда тўхтатилиш ва қаерда қисқа тўхталиш қилишни китоб ўқиётган кишининг ўзи белгилаб борган. Бунда китоб сўзининг ўзи ҳам нисбий тушунча бўлиб, қадимий қўлёзмалар ўрама шаклидаги қоғоз варақларидан иборат бўлган. 