Ўртада айримлар матбуотда, телевидениеда, ижтимоий тармоқларда «Бизга лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси керакми, йўқми», деган масалани кўтариб, сувни бир лойқалатиб ҳам олди. Яхшики, чувалашмасидан бу гапга нуқта қўйилди: дунё аҳолисининг энг кўп ва энг илғор қисми фойдаланаётган, чорак аср мобайнида ёшларимизнинг тафаккур кўзини очиб келаётган алифбомиздан воз кечиш эмас, балки уни янада мукаммаллаштириб, амалиётда кенг жорий этишимиз керак! Бироқ, шу ўринда савол уйғонади: шунча йилдан буён чўзилиб келаётган бу муаммони қачон узил-кесил ҳал қиламиз? Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Abdulla Oripov. Shoir yuragi. She’rlar kitobi & Nodira Afoqova. Shukrona
Устоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун олдидан
Абдулла Орипов шеърларида ҳаёт воқеа-ҳодисаларининг ижодкор қалбда жаранг берган акси-садоси туфайли туғилган қайғу ва кадар; хиёнаткор дўстдан, ҳасадгўйдан, манфаатпараст биродардан, ноқобил фарзанддан ва яна шу каби кўпгина нарса-ҳодисалардан ҳасрат; дунёнинг турли бурчакларида содир бўлаётган адолатсизлик, тенгсизлик, биродаркушликдан туғилган алам ва афсус, эҳтимол, кенгроқ ўрин тутар. Бу ҳасрат, бу мунг нуқул шахсий кечмишлар билан, тор ҳудудий макон билан боғланган бўлмай, умуминсоний дард билан йўғрилган. Davomini o'qish
Jamila Ergasheva. Qir ustidagi ayol & Yozsang, faqat rost tuyg’ularni yoz! Adiba bilan suhbat
Адабиёт миллатнинг маънавий хазинаси, абадий уйғоқ руҳи ва қалбидир. Дарди бор, армони бор одам ёзади. Бу бешафқат ҳаёт суқмоқларида йиқилиб-суриниб, пешонаси тошга теккан одам ёзади. Davomini o'qish
Shahnoza To‘raxo‘jayeva. Daryo tilim, tilim-tilim…“Tafakkur” jurnali savollariga javoblar
Ўзбек тили ҳамон яшаш, келажак авлодга соф ҳолда етиб бориш учун жон-жаҳди билан курашиб ётибди. Аслида тилимизга давлат тили мақоми берилгач бу мавзу ёпилиши, муаммо кун тартибида турмаслиги керак эди…
Davomini o'qish
Janub quyoshi taftida ulg‘ayganlar: Shodmonqul Salom. She’rlar
Шодмонқулнинг овозида ўктамлик бор, юрагида кенглик бор. Тошкентдан туриб шеър ўқиса, Сурхоннинг поёнсиз адирларигача етиб келади (Исроил Шомировнинг фейсбук саҳифасида ёзганидан). Davomini o'qish
Komil Xorazmiy. Tanlangan she’rlar & Devon
Комил Хоразмий – шоир, хаттот, бастакор, мусиқашунос, таржимон, давлат арбоби. Унинг ибратли фаолияти замондошлари ва кейинги давр илм аҳлининг эътирофига сазовор бўлган. Davomini o'qish
“Diydor” teatr-studiyasi taqdim etadi: G’ulom Zafariy. Halima.
“Ижодкор учун шундай мавзулар бўладики, улар ўлмас ҳисобланади. Булар – уруш, ўлим, муҳаббат”,-деб ёзган эди адиб Эрнест Ҳемингуэй. Драматург Ғулом Зафарий қаламига мансуб биринчи ўзбек мусиқали драмаси “Ҳалима” гарчи ХХ асрнинг 20-йилларида саҳна юзини илк бора кўрган бўлса-да, шу нуқтаи назардан ўз аҳамиятини йўқотмаган, халқнинг турмуш тарзидаги долзарб масалаларни очиб берган мана шундай асарлардан бири ҳисобланади. Davomini o'qish
Nastarin Iforzoda. She’rlar
Бир неча кун аввал Настарин Ифорзоданинг ҳикояси билан таништирган эдик. Бугун Рафиқ Сайдуллонинг тавсияси билан унинг шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Jontemir. Yangi she’rlar
«Хуршид Даврон кутубхонаси» шеъриятимизнинг янги авлодига мансуб истеъдодли шоир Жонтемирнинг шеърлари билан мунтазам таништириб келмоқда. Бугун ҳам унинг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Ona allasi. Qisqa film & Alla qo’shiqlari & Oy oldida bir yulduz (O’zbek xalq marosim qo’shiqlari)
Алла қайси элда,қайси тилда айтилмасин юрагингда ҳасрат ва ҳаяжон жўш уради. Алла айтмаган она бормикан бу дунёда! Алла бўлажак йигитга қувват, қизга эса ҳаё ва иффат бахш этади.! Алла айтган оналар миллат хотирасини асрайдилар! Davomini o'qish
Muslim Magomayevning «Ona» (Ana) qo’shig’ini tinglab…
17 август — Муслим Магомаев таваллудининг 75 йиллиги
Она ҳақида қўшиқлар кўп. Лекин қай бири Онанинг “иссиқ қараши”ни ёдингга сола олди? Тилга кўчмас оғирдан-оғир иқрорлар билан юзлаштирдими? Музлаётган ҳисларингни-чи, саслантира оладими? Davomini o'qish
Said-Abdulaziz Yusupov. Butlarni sindiring! & Xurshid Davron. Alpomishning uyg‘onishi (1994)
Саид-Абдулазиз Юсуповнинг мазкур мақоласини ўтган йилнинг сўнгги кунларида ўқиган бўлсам-да, у бугунгача қайта-қайта онгу шууримда қалқиб туради. Чунки унда ўтган асрнинг 70-йилларидан бошлаб менинг фикримни ҳамиша банд этиб келаётган мустақилик йўлига чиққан миллатнинг бош мафкураси бўлмиш жамият тафаккури масалалари билан боғлиқ. Бунинг ёрқин мисоли сифатида «Тафаккур» журналининг 1994 йил 1-сонида эълон қилинган ва ўзбек матбуотида илк маротиба миллий ғоя ва миллий идеал муаммоси ҳақида сўз юритилган «Алпомишнинг уйғониши» номли мақоламга бир назар ташласангиз кифоя. Davomini o'qish
