
20 январь — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллуд топган кун
Болаликда энг севган китобим Миркарим Осимнинг «Ўтрор» қиссаси эди. Қайта-қайта ўқирдим,аммо тўймасдим. Кейинчалик адибнинг бошқа асарларини мароқ билан ўқидим, «Ўтрор» севимли бўлиб қолаверди. Тарихга бўлган муҳаббатим Самарқандда туғилганим ва «Ўтрор» боис рўёбга чиққан, деб ўйлайман. Ватан ўтмишига бўлган муҳаббатимнинг бола илдизлари ҳам шу икки заминда. Davomini o'qish







Эски луғатлардан бўлмиш нодир манбаъ — «Ғиёс-ул-луғот»ни титкилайман. Луғатнинг 2 жилди 306 бетида «Мансур»нинг икки очиқламаси бор экан, биринчисида исм тарзида изоҳ берилган. Иккинчи изоҳда ёзилишича «Мансур» — ишлов берилмаган дур,мутафарриқ (сочилган, тарқоқ) ва пароганда (пароканда) маъносида ва манзум (шеърий асар) бўлмаган калом (сўз) дир. 


