Ўтган ойнинг бошларида Дўрмондаги ҳовлингизга борган эдим. Шветсариялик қирққа яқин исломшунос талабалару олимлар Ўзбекистонга сафарга келишган экан. Улар билан ажойиб суҳбат қурдик. Аммо, ҳозир бу воқеани эслашимнинг сабаби бошқа. Сабаби: набираларингизни кўрдим. Кўрдиму “Шавкат ака умрининг давоми!” деб ўйлаб қувондим. Уларнинг ҳар бирида сизни эслататадиган аломатларни кўрдим: Сизни уларнинг қиёфасида кўрдим… Davomini o'qish
Bo'lim: Badiha, esse, maqola, suhbat
Adib maqola, esse, suhbatlari
Xurshid Davron. «Dengiz yaproqlari» kitobiga yozilgan so’zboshi

Денгиз япроқлари. Мумтоз ва замонавий япон шеъриятидан.
Хуршид Даврон таржимаси
Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти., 1988
Япон шеърияти — кунчиқар мамлакати фуқаросининг энг нозик ва энг сирли туйғулари битилган кундалик дафтардир. Бу дафтар сатрларига беркинган қайғу водийсини кўрмоқ учун киши умрида лоақал битта дарахт ўтқазган, ҳеч бўлмаганда, бир марта ярим тунда тўлин ойга термилиб ўй сурган бўлиши керак. Davomini o'qish
Bahrom Ro’zimuhammadga savol bergan edim…
Афсуски, Баҳром, ўша «тарихий жанг» даги ўрнингиз қаерда бўлганини ёзмабсиз. Мабодо сиз буни бизнинг авлодни қачон ва қаерда «боплаганингиз» хусусида берилган саволимга жавоб деб билсангиз,адашибсиз. Сиз бамисоли Амир Темурни «мағлуб этган» юртдошлари ҳақида ёлғон китоблар ёзган армани тарихчиларига ўхшайсиз. Темур Арманистонни 4 марта элакдан ўтказганини бутун дунё эътироф этган ҳақиқат эканини била туриб «Биз,арманилар Темурни енгганмиз!» деб ёлғон тўқиган арманидек,латифабозлик қиласиз. Davomini o'qish
Bahrom Ro’zimuhammadning javobidan keyin tug’ilgan savollar (1)

Баҳром Рўзимуҳаммаднинг бу жавобидан кейин менда айрим саволлар туғилди. Бу саволларни ошкор қилишдан мақсадим уларга жавоб олишдир. Улар жавобсиз қолса,бу уларнинг тўғрилигини,Баҳром уларга жавоб беришдан ожиз эканини билдиради. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Uyg’onmoq dunyo bilan barobar yashamoqdir yohud Jahon adabiyotini «o’zbekcha» bilish xususida…
Сиз, мабодо давра суҳбатига борганингизда нималарни айтардингиз, билмадим, мен гапни, аввалан, мана шу Жаҳон адабиёти дунёсини ўзбекча билиш муаммоси ҳақида гапирган бўлардим. Ҳар қалай,мунозарага эмас, ошга борган бўлсам-да, айтадиган гапларимни ўйлаб, ош едим. Ошнинг кучи сабаб бўлди,шекилли, фикрларимни қоғозга ҳам туширишга улгурдим. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Yana Marisa Bodrojich va Nobel mukofoti haqida

Энг аввало,яна Марица Бодрожич (Marica Bodrozic) ҳақида. Нега яна? Биринчидан, бу адиба ҳақида айрим маълумотларни аниқроқ ва тўлароқ ёзмоқчиман. Иккинчидан, Баҳром Рўзимуҳаммад Нобель мукофотига тавсия қилмоқчи бўлган шоира қизларимизни айнан Марица Бодрожич билан солиштирган. Айни шу сабабдан мен Марица Бодрожич фаолияти ҳақида гапирсам-да… Davomini o'qish
Xurshid Davron. Avval o’yla, keyin so’yla

Мен Баҳром Рўзимуҳаммаднинг Саломат Вафони ҳимоя қилиб ёзган мақоласини ўқиганимда бир сесканган эдим. Саломатни ҳимоя қилганидан эмас,балки уни ҳимоя қиламан деб ёзган иддаоларидан сесканган эдим. Хабарингиз бўлса,унинг айрим фикрларига жавоб ёзишимниям маълум қилган эдим. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Bir yomon odatim haqida.

Бугун янги,аслида анчадан бери ўйлаб юрган режамни амалга ошириб,»Давомли мактублар» деб номланган рукнни сизга тақдим этмоқчиман.Саҳифада ижодим,асарларим,ҳаёт йўлим билан боғлиқ айрим тафсилотлар,кечаги ва бугунги кузатишлардан туғилган фикр ва мулоҳазалар,сизга айтмоқчи бўлган гапларим акс этади ва улар гоҳ мактуб,гоҳ кичик эссе шаклида бериб борилади.
Davomini o'qish
Taqdimot: Zebo Mirzoning «Ishq» kitobi nashrdan chiqdi

Зебо Мирзо. Ишқ. Шеърлар; Сўзбоши муаллифи: Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон.Тошкент — Аkademnashr, 128 бет
Мен бу китобни ҳаяжон билан ўқиб чиқдим. Мутолаа давомида Зебонинг матбуотда эълон қилинган илк шеърий туркумларини, дастлабки китобларини эсладим. Унинг мураккаб ва сирли ҳаёти бу китобда жамланган шеърларда нечоғли акс этмасин,бари бир мен учун сирли бўлиб қолганини ҳам пайқадим. Шеърнинг ўзи,ижоднинг ўзи сирли бўлгандан кейин унинг одами ҳам сирли бўлиши керак деб ўйладим. Davomini o'qish
