Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон туғилган кунига бағишлаб «Бедорлик» радиодастурида биринчи қисми 20 январь, иккинчи қисми 27 январда эфирга узатилган суҳбатни тақдим этамиз. Davomini o'qish
Bo'lim: Badiha, esse, maqola, suhbat
Adib maqola, esse, suhbatlari
Matnazar Abdulhakim. Tafakkur chorrahalarida (1). Iymon tuhfasi & Xurshid Davron. Kashf et sen o’zingni, o’zni tanho tanla
Аллома шоир Матназар Абдулҳаким таваллудининг 70 йиллиги олдидан
Атоқли шоир, таржимон ва адабиётшунос олим Матназар Абдулҳакимнинг»Тафаккур чорраҳаларида. Таржимон талқинлари» номли салмоқли китоби буюк мутафаккир,шоир, жавонмардлик тариқатининг йирик намояндаси Паҳлавон Маҳмуд (1247-1326) меросини идрок этиш, рубоийларини таржима қилиш жараёнида мутафаккир қарашларини англашга бағишланган мақола,эссе ва суҳбатлардан ташкил топган. Davomini o'qish
Yozish mashaqqati. O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan gurung
20 январ — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллуд топган кун
ХХ асрнинг 70-80-йилларида адабиётдек кўҳна ва муқаддас қўрғонни қурол билан эмас, ўз истеъдоди, оловли, самимий, табиий сўзи, тарих оҳанглари билан йўғрилган сатрлари билан ишғол этган қалам соҳибларидан бўлмиш Хуршид Даврон билан бўлган гурунг илк Президентимиз ҳали ҳаёт бўлган кунлару давлатимизнинг янги раҳбари бошлаб берган янги тараққиёт палласининг илк кунлари оралиғида бўлиб ўтди. Орадан бир йил ўтиб суҳбатнинг тўлиқ нусхасини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
kh-davron.uz — Xurshid Davronning hayotiy haqiqatlari & Samarqand xayoli
Машҳур америкалик файласуф ва социолог олим Элвин Тоффлер интернет ҳақида гапира туриб, у бор-йўғи ўн йиллар ичида бутун инсониятни ишғол қилганини таъкидлаган эди. Бугун интернет орқали дунёни кўриб, мулоқот олиб боряпмиз. Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон ҳам айнан мана шу виртуал тизим орқали ўзбек адабиётини кенг тарғиб этаётганлардан бири саналади. Davomini o'qish
Nurulloh Oston. «Hurvatan» kitobidan she’rlar & Xurshid Davron. Nurulloh Oston haqida
Бир неча кун аввал (20 январ куни) “Kitob Olami” маънавий-маърифий савдо мажмуасида Нуруллоҳ Остоннинг “Ҳурватан” ҳамда “Чучмомага хат” шеърий китобларини тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда таниқли ижодкорлар: Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон, шоирлар Йўлдош Эшбек, Ғулом Фатҳиддин, Турсун Али, Чоршам Рўзиев,Очил Тоҳир, Неъмат Ҳасан, «Akademnashr» нашриёти директори Санжар Назар, адабий жамоатчилик вакиллари, шунингдек, Мирзо Улуғбек туманидаги умумтаълим мактабларининг маънавият ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Davomini o'qish
Haydarbek Bobobekov. Isyon & Xurshid Davron. Tarix mezoni haqiqatdir
Сизга тақдим этилаётган мазкур икки мақол: тарихчи олим Ҳайдарбек Бобобековнинг «Исён» ва унга муносабат тарзида ёзилган Хуршид Давроннинг «Тарих мезони ҳақиқатдир» мақолалари бундан 27 йил аввал “Шарқ юлдузи” журналида (1989 йил, 11-сон) эълон қилинган эди. Davomini o'qish
Ibratga aylangan maskan ( Xurshid Davron bilan suhbat) & Xurshid Davron. She’rlar
Маънавият сўзининг замирида маъно, моҳият тушунчалари ётади. Китоб ўқимоқчи бўлган одам ўзини маънога тўлдиради. Зиё билан йўлини ёритади. Шу маънода, китоб инсониятнинг энг юксак кашфиётларидан биридир. Дунёда ғилдирак ихтиро қилиниб, узоқ масофалар яқин бўлганидек, китоб баайни оламни бир-бирига қалбан яқинлаштирди. Дилларни бирлаштириб, ҳаётнинг, яшашнинг асл маъноси нелигини ифодалаб берди. Ахир, яхшилик дарахтини суғориб турадиган нарса ҳам китоб-ку! Мен ҳаётимни китобларсиз тасаввур қила олмайман. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Alisher Navoiyning ikki qit’asi sharhi.
Биз бу ўринда ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг икки қитъасини шарҳу баён этишни мақсад қилиб, диққатимизни буюк шоирнинг инсоний-аҳлоқий қарашлари ва шоир ижодига таъсир қилган салафлар таърифига қаратдик, бу билан унинг дунёқарашини англашга уриндик. Davomini o'qish
Mehr va she’r haqida. Xurshid Davron bilan ikki suhbat
Шеърият — маънавий ҳаётимизнинг ажралмас руҳи, комил инсонларнинг йўлдоши. Шундай экан, уни ўқиш ҳам маънавий инсоннинг вазифасига киради. Бундан энди ҳамма шеър ўқиши шарт деган маъно келиб чиқмаслиги керак. Умрини маъно билан тўлдиришни истаган инсон шеър ўқийди. Маънавият дегани ҳам аслида умрни маъно билан тўлдириш эмасми? Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Oy menga hamqadam…»
10 январ – Атоқли ўзбек адиби ва шоири Ойбек таваллуд топган кун
Ойбек шеърияти сирли, мўъжизага бой, ғоят залвор туғёнлар жо бир ғалаён, ой шуъласидай ёруғ ҳислар бекинган қўшиққа ўхшайди. Шу билан бирга, оташин юрак кечинмаларининг ёдномасидир. Мен бу шеърларни ўқиганимда вужудимда шундай бир тасвири ноаён ҳайрат ва дард сезаманки, бу – дунёда яшашдан мақсадим, олаётган ҳузурларимнинг энг гўзали ва ёқимлиси бўлиб туюлади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. «Mirzo Bobur pirlari» turkumidan: Maxdumi A’zam.
Махдуми Аъзам тасаввуфнинг улуғ арбоби Шайх Бурҳониддин Қиличнинг авлоди эди. У бу зотга беш пушт билан бориб етган. Дастлабки тарбияни Мир Сайид Али деган кишидан олган Махдуми Аъзам кейинчалик Тошкентга келиб, Мавлоно Муҳаммад Қозидан тасаввуф илмини тўла эгаллайди… Davomini o'qish
Yolg’on emas, g’araz

«Озодлик» радиосининг «Ўзбек хонандалари Қримдаги «россияпарастлар» тадбирида қатнашади» сарлавҳаси билан эълон қилинган хабарини майда бир ёлғон деб қабул қилиб бўлмаслигининг битта сабаби бор. Бу майда ёлғонга қурилган хабар моҳиятида мени бениҳоя ғазаблантирган ёвуз ғараз сингдирилган.
