Xurshid Davron. «O’zimdan yomonrog’ini ko’rmadim…» & Xurshid Davron. Shayx Kubro tushlari

045    Жангчи баҳодирлиги, шоиру олим матонати, деҳқон машаққати, қария донушмандлиги, йигит жасорати, она меҳри, аёл муҳаббати  Аллоҳ таоло ёғдирган маърифат нуридан вужудга келади. Уларнинг ҳар бири кўклам қуёшининг тафтини туйган чечак қишнинг аёзли тунларидан кейин навбаҳор тонгида муздек ерни ёриб чиққанидай, ҳар қандай бало-ю қазолардан кейин ҳам ҳаёт ва Ватан келажагини, инсонийликни барқарор этмоқ учун қайта-қайта ўзининг бурчи ва вазифасини тўхтамай адо этади. Davomini o'qish

«Uyg’onmoq dunyo bilan barobar yashamoqdir». Xurshid Davron bilan suhbat.

Ashampoo_Snap_2016.11.30_22h27m16s_005_.png    Биз адабиётга кириб келган йилларда адабий жараён юксак тоғдан шарқираб оқаётган сойга ўхшарди. Олаётган нафасимиз ҳам шеър билан, ижод билан тўйинган, янги чиққан китобгина эмас, газетада босилган ҳикоя, ҳатто биттагина шеър юз минглаб юракларни ҳаяжонга солганини кўриб, билиб, ҳис қилиб турардик. Бу руҳ бизни тинимсиз изланишга даъват этарди. Бирон бир яхши шеър ёки ҳикоя назардан қолмасди. Бугун Тошкентда, қайсидир ўқув юрти ётоқхонасида жаранглаган шеър эртагаёқ Қўқон чойхонасида, Хивадаги мактабда, Чироқчидаги шийпонда акс садо берарди. Адабий ҳаёт дарёдай ҳайқириб оқарди. Davomini o'qish

Osmonni bola va afsungar kabi tinglardim… Shoir Xurshid Davron bilan suhbat

067  Шоир Хуршид Даврон «Fergana.agency» журналисти Санжар Янишевга китобга муҳаббат уни қандай қилиб тарих қаърига тортиб кетгани, ўз илдизларини излаш қадимги мутафаккир сўфийлар ҳақида ёзишга туртки бергани; энг машҳур рус романининг ўзбекча талқини, Марказий Осиё ва Лотин Америкасининг яширин ришталари ҳақида гурунг берди. Davomini o'qish

Xurshid Davron bilan suhbat: TVdagi taqiq, Rauf Parfi va she’riyatdagi sekinlashuv

22Умрининг катта қисмини ўзбек адабиёти ва шеърияти ривожи учун бағишлаган қалби ёниқ ижодкорлар билан қатор учрашувларни ташкил этиб келаётган Kun.uzʼнинг бу галги суҳбатдоши Ўзбекистон халқ шоири, бир нечта халқаро мукофотлар совриндори Хуршид Даврон бўлди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Osmonga talpingan shoir & Asqar Mahkamning “Haq” kitobiga bagʻishlangan “Qalb gavhari” koʻrsatuvi & Asqar Mahkam. Adabiyot ibodati

01127 ноябр — Шоир Асқар Маҳкам таваллуд топган куннинг 60 йиллиги

    Илк шеъри туғилган кун аниқ ёдида: Бола эди,баҳор эди. Уни нимадир далалар томон бошлаб кетди. У бирдан ўзининг ёлғиз эмаслигини сезди. Кофарниҳонга ёнбош адирларда очиладиган анвойи чечаклардек, баҳорий дарёнинг бўтана сувларида акс этган шиддатдек, илк севги фаслида юракда уйғонган масъум туйғулардек шеър туғилмоқда эди… Davomini o'qish

Xurshid Davron ‘Hayot va xayol’ radiodasturida (2011) & Xurshid Davron. Ikki kitob: Samarqand xayoli & Bahordan bir kun oldin

005   Бир неча йил аввал (2011 йил деб ёздиму 2010 йилда эмасмиди, деб иккиландим) «Машъал» радиосининг «Ҳаёт ва хаёл» дастурида истеъдодли журналист Сурайё Мансурова билан суҳбатлашган эдим. Яқинда эшитиб кўриб, суҳбат давомида айтган айрим фикру мулоҳазаларим ҳамон долзарб бўлиб қолаётганини фаҳмлаб,  суҳбатни сизга тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Massagetlar malikasi va forslar podshohi & To‘maris. Multfilm

012     Малика Тўмарис жасорати икки дарё атрофи ва оралиғида яшовчи халқлар тарихида ўчмас из қолдирди. Шу сабабдан муаррихлар бу қаҳрамон аёлни гоҳ бу, гоҳ у халққа мансуб бўлгани ҳақида ёзадилар. Аммо тарих фақат муаррихлар мулки эмас, тарих халқ ёдномаси ҳамдир. Мозийда бўлиб ўтган ҳар бир воқеа фақат тарихчи битигида эмас, энг аввало халқ хотирасида ўзининг боқий изини қолдириши шак-шубҳасиз. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Ma’rifat shijoatdir (1989)

Ashampoo_Snap_2017.03.04_19h09m45s_005_aa.png   Сизга тақдим этилаётган мақола роппа-роса 25 йил аввал — 1989 йил баҳорида ёзилган. Бугун уни назардан ўтказиб, у ҳамон айни шу бугун, айни шу соатда мени безовта қилаётган, хусусан, она тилимизнинг бугунги аҳволи, адабиёт ва ижодкорнинг жамиятдаги ўрни, китоб нашри ва таржима соҳасидаги палапартишлик,  сохта   олимлар томонидан тинимсиз тақдим этилаётган саёз асарларда  тарихимизни  бузиб кўрсатишлар, плагиатлик, яъни кўчирмачилик-ўғрилик  авж олаётгани билан боғлиқ  муаммолар ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларимга оҳангдош эканини англадим. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Qog’ozda yozgulik qolg’ay & Samarqand xayoli. Qissalar va esselar kitobi

034

      Ал-Маъмун айтган экан: «Шомнинг кўзи — Дамашқ, Румнинг кўзи — Кустантия, ал-Жазиранинг кўзи — ар-Раққа, Ироқнинг кўзи — Бағдод, ал-Жиболнинг кўзи — Исфахон, Хуросоннинг кўзи — Найсобур ва Мовароуннаҳрнинг кўзи Самарқанддир». Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sohibqironning boqiy merosi

Ashampoo_Snap_2017.10.03_20h03m15s_001_.png9 апрель — буюк ватандошимиз Соҳибқирон Амир Темур туғилган кун

   Мустақиллик унитилган, қораланган аждодларимизни, улар қаторида Соҳибқирони Акбарни яна миллат заминига қайтарди. Боболаримиз билан бирга уларнинг тенгсиз мероси ҳам қайтди ва ўксик дилларимизни ёрита бошлади. Шунинг баробарида, елкамизга бу меросни авайлаш масъулиятини ҳам юклади (Мақоланинг «Алтойир юлдузи» ҳикояси таҳлили билан боғлиқ қисми яқин кунда эълон қилинади). Davomini o'qish

Xurshid Davron. Sohibqiron saboqlari.

0_16acf9_1e2e03cb_orig.png9 апрел — Соҳибқирон Амир Темур туғилган кун

   Амир Темур шахсини идрок этиш — тарихни идрок этиш демакдир. Амир Темурни англаш— ўзлигимизни англаш демакдир. Амир Темурдан сабоқ олиш — тарих қаърига чуқур илдиз отган томирларимизга, маданиятимизга,қудратимизга асосланиб, буюк келажагимизга ишончимизни мустаҳкамлаш демакдир. Davomini o'qish

Ma’naviyatni asraguvchi qatlam. O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan suhbat.

Ashampoo_Snap_2018.03.05_23h47m32s_001_.png «Ҳуррият» газетасининг сўнгги сонида ( 2014 йил 18 июнь) босилган ушбу суҳбатни сизга тақдим этар эканман, мазкур матн газетада эълон қилинган матндан озгина фарқ қилишини маълум қилмоқчиман. Тайёрланган суҳбат матни газета олдиндан белгилаган ҳажмдан каттароқ бўлгани учун уни қисқартиришга рози бўлганман. Аммо, бугун ўша қисқарган фикр ва мулоҳазаларимни сақлаган ҳолда сизга тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish