Xo’jand safaridan lavhalar & Ustoz Jo’rabek Nabiyev xirgoyisi & Xo’jand ushshog’i

03213–14 май кунлари камина, Нурали Қобул, Рўзибой Қўлдошев, Исмат Худоёр билан бирга Хўжанд сафарида бўлиб, катта таассуротлар билан қайтдик. САфаримизни ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ёритиб борган Davomini o'qish

Antuan de Sent–Ekzyuperi. Kichkina shahzoda. Radiospektakl & Qissadan falsafiy fikrlar & Xurshid Davron. Eng hayotiy ertak.

007    Чорак асрча аввал суҳбатлардан бирида: “Мабодо узоқ сафарга чиқадиган бўлсангизу сизга беш китоб олишга имкон берилса,қайси ёзувчиларнинг китобларини олган бўлардингиз?” — деб берилган саволга жавоб бериб, оладиган китобларим ичида албатта Антуан Де Сент-Экзюперининг “Кичик шаҳзода”си бўлишини айтиб ўтган эдим. Davomini o'qish

Kostas Valetas. Orden. Hikoya

Ashampoo_Snap_2016.09.21_15h22m40s_003_.png   У ўрнидан туриб зални бироз айланган бўлди. Залда ўн бештача одам бор эди – уларнинг энг ёши ўзи экан. Ҳамма жим ўтириб кутар, ҳамманинг эгнидаги костюми худди уникидай шилвираб осилиб турарди. У ойна олдига келди ва кўнгли кўтарилди: ҳарқалай унинг костюми бошқаларникидан дурустроқ эди…  Davomini o'qish

O’rxon Vali. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

Ashampoo_Snap_2018.02.27_19h09m21s_007_.png13  апрел — Таниқли турк шоири Ўрхон Вали туғилган кун

     Ўтган асрнинг 30-40-йилларида турк шеъриятига ўзига хос овозга эга бўлган,турк халқининг аламли кулгусига,шодон қувончларига шерик бўлган,бир-бирига ҳамқадаму ҳамнафас бир авлод кириб келди.Бу Ўрхон Вали,Мелиҳ Жевдат Ондай,Ўқтой Рифат,Фозил Ҳусню Дағларжа,Рифат Илгаз,Невзят Устюн каби вақт ўтиб умумжаҳон шеъриятида ўчмас из қолдирган ноёб истеъдодлар авлоди эди. Davomini o'qish

Sa’dulla Quronov. Mo‘yqalamda yashagan titroq (Xurshid Davron ijodida lisoniy vizual tasvir) & Xurshid Davron «She’r va shuur» teledasturida (1998)

64 “Хуршид Даврон ижодининг маънавий- маърифий аҳамияти” мавзусида ўтказилган республика илмий конференциясида (19.01.2022) тақдим этилган мақолада шоирнинг шеърлари рангтасвир санъатига бошқалардан кўра кўпроқ яқинлиги ҳақида сўз юритилади. Davomini o'qish

Yetti yil avval taqdim etilgan sahifa: Odil Ikrom. Ustoz Xurshid Davron 63 yoshda!

022 Ушбу  саҳифа етти йил аввал 2015 йил баҳорининг  биринчи ҳафтасида  тақдим этилган эди:       Ўз ижоди, шахсияти, маърифати, ҳақиқати билан ўзбек адабиётида ўзига хос муҳит ярата олган, саксонинчи йиллардаги ўзбек шеъриятининг энг ёрқин сиймоларидан бири, устоз Хуршид Даврон бугун 63 ёшга тўлди. Хуршид акани таваллуд айёмлари билан қутлаш баробарида, эл назаридаги бу инсоннинг суҳбатлар жараёнида билдирган фикрларидан айримларини ҳамда шоирнинг бир туркум ашъорини эътиборингизга тақдим этишни лозим топдик (Одил Икромнинг фейсбукдаги саҳифасидан). Davomini o'qish

Nodira Afoqova. Sanobar Akramova. Xurshid Davron she’riyatida ijodkor shaxsning ijtimoiy pozitsiyasi muammosi

07    Хуршид Даврон лирикаси ўзбек шеъриятининг ўзига хос саҳифаларидан бирини ташкил этади. Бу ўзига хосликни характерлайдиган жиҳатлар кўп, албатта. Бу сирада алоҳида образларга (бола, от, тун, дарахт, қуш каби), алоҳида мавзуларга (болалик, уруш, тарих, санъат, пейзаж каби) кўп мурожаат қилиш; бадиий тасвир тизимининг ўзига хослиги; аксарият шеърларда замоннинг аниқлиги; бадиий тасвирнинг ёрқинлиги кабиларни санаш мумкин. Davomini o'qish

Shoira Ahmedova. Xurshid Davronning adabiy-estetik qarashlari xususida

044    “Хуршид Даврон ижодининг маънавий- маърифий аҳамияти” мавзусида ўтказилган республика илмий конференциясида тақдим этилган мақолада Хуршид Давроннинг адабий-эстетик қарашларини ўзида жамлаган баъзи суҳбат, адабий-танқидий, тарихий- маърифий мақолалари таҳлилга тортилган. Davomini o'qish

Mirzo Kenjabek. Xurshid Davron — davr adibi

034 Хуршид Даврон сермазмун ва сермаҳсул ижоди билан, ватанпарварлиги ва миллатпарварлиги билан, хусусий фаолияти ва ўрнак бўлгулик одобу ахлоқи билан, ҳақиқатгўйлиги, ҳақиқат ва адолат майдонидаги собитқадамлиги билан устоз мақомига етган шахсдир. Унинг ижод карвони абадият манзилини кўзлаган ва бунга ҳақдор бўлган ҳаёт ва маърифат карвонидир. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Anqara ustida porlar mungli oy…

04    Ушбу ҳикоя  1993-94 йилларда ёзилган «Соҳибқирон набираси» номли тарихий қиссам таркибидаги «Султон Боязид билан жанг» сарлавҳали бобнинг ичида алоҳида ҳолда келади.  Нима учундир 1983 йилда ёзилган шеъримни ушбу ҳикоя  олдидан ўқишингизни истадим. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Samarqand xayoli. Uchinchi qism.

777   Йиллар ўтиб олис Ҳинд тупроғидан Бобур мирзонинг соғинчли ғазаллари тоғу саҳролар ошиб келиб Фарғона, қолаверса, бутун Мовароуннаҳр аҳли дилини забт этди. Халқ дилидаги мана шу ўчмас меҳрни сезиб-билиб юрган ҳукмдорлар ўз насл-насабларини ватангадо подшоҳ номи билан боғлаб, шу меҳр ва муҳаббатга шерик бўлишга уриндилар. Шу меҳр туфайли халқнинг ўзи ҳам ғаройиб афсоналар тўқиди. Ўзи тўқиб, ўзи шу афсоналарга ишонди. Шу меҳр туфайли тўқилган афсона ва достонларда (масалан,XV асрнинг охири ва XVI асрнинг бошларига оид тарихий воқеаларга акс этган “Ойчинор” достонида. Достонда Бобур мирзо ҳаётининг Самарқандни ташлаб Афғонистонга чекиниш палласи тасвирланган) Бобур сиймоси адолатли подшоҳ, доно инсон, буюк шоир сифатида намоён этилди. Davomini o'qish