31 АВГУСТ — ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИНИ ЁД ЭТИШ КУНИ
Миллий озодлик, ватан эркинлиги, халқ тинч ҳаёти йўлида курашиб, беҳисоб қурбонлар берган ота-боболаримиз жасорати хотирамиздан ҳеч қачон ўчмайди. Менинг ижодимда ҳам ҳурлик, қатағон мавзуси асосий йўналишлардан бири бўлиб келган. Ушбу саҳифада қатағон қурбонларига бағишланган шеърларимдан айримларини тақдим этаман. Davomini o'qish






Тангриниг эркаси дея ном олган юнон ҳукмдори Искандар Мақдуний қўшини мелоддан аввалги 331 йилда Гавгамела шаҳри яқинидаги ялангликда форс подшоси Доронинг икки юз эллик минглик лашкарини тор-мор этди. Натижада икки асрдан буён мағрибу машриқни қўрқувда тутиб келаётган Аҳмонийлар давлати барҳам топди. Мағлуб подшоҳ машъум кунгача ўзига тобе бўлган мамлакатнинг шимоли томонига қочди…
Дилобар Аслиддин қизининг фейсбук саҳифасида Марсель Брионнинг “Менким, Соҳибқирон – жаҳонгир Темур” асарига тааллуқли ёзувига мана бу изоҳни қўшиб қўйдим: 
