Хуршид Давроннинг ютубдаги янги каналига обуна бўлинг / Xurshid Davronning yutubdagi yangi kanaliga obuna boʼling
Kanal sahifasiga o’tish uchun yozuvni bosing / Канал саҳифасига ўтиш учун ёзувни босинг.
Xurshid Davron hayoti va ijodi
Хуршид Давроннинг ютубдаги янги каналига обуна бўлинг / Xurshid Davronning yutubdagi yangi kanaliga obuna boʼling
Kanal sahifasiga o’tish uchun yozuvni bosing / Канал саҳифасига ўтиш учун ёзувни босинг.
Ота ҳақидаги шеърга тўхталмоқчи бўлсам, юрагимда бир армон чуқур из қолдирган. Мен Германия деган юртнинг шарқий қисмида ҳарбий хизматда бурчимни ўтаб юрган пайтда, отам вафот этганлар. Узоқ мамлакатдан салкам бир ой деганда отам мозори бошига кела олганман. Davomini o'qish
Хуршид Даврон. Соҳибқирон васиятлари. 5-қисмли радиоқисса. 1996 йилда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги билан Ўзбекистон радиосида ёзиб олинган. Режиссёр: Рустам Расулов. Davomini o'qish

Номиқ Камолнинг «Жалолиддин Хоразмшоҳ” фожиаси орқасидан ўн беш йилча юрганман. Ҳаммаси 1973 йили Ўзбек совет энциклопедиясида Номиқ Камолнинг шу номли тарихий драмаси борлигини ўқигач, оромимни йўқотишдан бошланди. Хаёлимда бир даҳшатли шеърий асарни кўргандай бўлдиму тезроқ уни таржима қилиш орзуси пайдо бўлди. Аммо,совет замони эди, Номиқ Камолнинг турк тилида тугул,совет,яъни рус тилида ҳам топиб бўлмайдиган кунлар эди. Davomini o'qish
Отам — Даврон Ҳасан ўғли 1972 йилнинг 1 декабрида, онам — Фузалло Вафохўжа қизи 2007 йилнинг 1 декабрида оламдан ўтишган. Деярли ҳар кун уларни эслайман. Онамни соғинаман. Онамнинг чеҳраси аломатларини қизнабираларимдан излайман, отамни тушларимда кўраман. Ягона, шериксиз Аллоҳдан ҳар икки азиз инсонни мағфират айлашини, Ўзининг Улуғ Юзига боқиш неъмати ила мушарраф айлашини сўрайман.
Отанинг бир ширин каломи учун
Ҳимолай тоғидек олтинлар ҳам паст.
Волиданг қўлининг бир силашига
Дунё хазинасин чўғи етишмас… Davomini o'qish
…ёлғон иддао тарафдорларининг амали сабаб бўлиб, ўша йиллари нашр этилган «Ўзбекистон тарихи» дарсликларидан бир асрдан кўпроқ давом этган Шайбонийлар салтанати ҳақидаги маълумотлар бутунлай олиб ташланган эди. Ваҳоланки, тарихни ўзгартириб ёзишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Davomini o'qish
«Милий тикланш» партияси тузилганда унинг илк раҳбари, ҳатто 1993 йил Маданият ишлари вазири бўлишим мумкин эди. Аммо, сиёсатчи бўлишга интилмаганман, ижодкор ўз ишини қилиши керак деб ҳисоблаганман. Ижоднинг ўзини сиёсат деб билганман. Яхши китоб – сиёсат, тарих ҳақида ёзсанг, бу ҳам сиёсат, деб тушунганман. Ҳозир ҳам шундай тушунаман. Davomini o'qish
Хуршид Даврон ижодига назар ташлайдиган бўлсак, унинг шеърларида аввало, ватанга муҳаббат, буюк аждодлар руҳига эҳтиром ва самимиятни кўриш мумкин. Унинг шеърларини ўқир эканмиз, қайноқ қалб соҳиби томонидан ёзилган ҳароратли мисралар бевосита ўқувчи руҳиятига ҳам ўз таъсирини ўтказишига гувоҳ бўламиз… Davomini o'qish
«Денгиз япроқлари»
Япон шеъриятидан. Хуршид Даврон таржимаси
Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти., 1988
Бу шеърлар ҳақида гапириш қийин. Уларни ҳис этиш, англаш керак. Туйғуни тушунтириш, шарҳлаш севгини изоҳлашдай гап.Япон мумтоз шоирларининг шеърларини дуч келган вақтда ўқиб бўлмайди. Уларни руҳий тайёргарликсиз ўқишдан маъно йўқ. Уларнинг шеърларида туйғу тушунтирилмайди, шарҳланмайди, изоҳланмайди, балки т а с в и р л а н а д и. Davomini o'qish
Мақолада таниқли шоир Хуршид Давроннинг 70-80-йиллардаги шеърлари таҳлил қилинган. Шоир ижодида тарих мавзусининг ифодаланиши ва бадиий мақсад учун хизмат қилиши тадқиқ этилган. Davomini o'qish
Сўфийлик тариқатининг буюк вакили Баҳоуддин Валад чаҳориёрлардан Абу Бакр Сиддиқ зурриёдларидан ҳисобланади. Отаси замонасининг эътиборли алломаси Ҳусайн Хатиб, онаси Алоиддин Муҳаммад Хоразмшоҳнинг қизи эди. Баҳоуддин Валад кубравиййа тариқатининг асосчиси Шайх Нажмиддин Кубро муридларидан бўлган. Баҳоуддин Валад ўз даврининг донишмандларидан ҳисобланган. Унинг “Ал-Маъориф” асари фарзанди — келажакда тасаввуф оламининг энг буюк намояндасига айланган Жалолиддин (Мавлоно Жалолиддин Румий) дунёқараши шаклланишида муҳим рол ўйнаган. Davomini o'qish
Жангчи баҳодирлиги, шоиру олим матонати, деҳқон машаққати, қария донушмандлиги, йигит жасорати, она меҳри, аёл муҳаббати Аллоҳ таоло ёғдирган маърифат нуридан вужудга келади. Уларнинг ҳар бири кўклам қуёшининг тафтини туйган чечак қишнинг аёзли тунларидан кейин навбаҳор тонгида муздек ерни ёриб чиққанидай, ҳар қандай бало-ю қазолардан кейин ҳам ҳаёт ва Ватан келажагини, инсонийликни барқарор этмоқ учун қайта-қайта ўзининг бурчи ва вазифасини тўхтамай адо этади. Davomini o'qish