20 январь — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон туғилган кун
«Милий тикланш» партияси тузилганда унинг илк раҳбари, ҳатто 1993 йил Маданият ишлари вазири бўлишим мумкин эди. Аммо, сиёсатчи бўлишга интилмаганман, ижодкор ўз ишини қилиши керак деб ҳисоблаганман. Ижоднинг ўзини сиёсат деб билганман. Яхши китоб – сиёсат, тарих ҳақида ёзсанг, бу ҳам сиёсат, деб тушунганман. Ҳозир ҳам шундай тушунаман. Davomini o'qish

Хуршид Даврон ижодига назар ташлайдиган бўлсак, унинг шеърларида аввало, ватанга муҳаббат, буюк аждодлар руҳига эҳтиром ва самимиятни кўриш мумкин. Унинг шеърларини ўқир эканмиз, қайноқ қалб соҳиби томонидан ёзилган ҳароратли мисралар бевосита ўқувчи руҳиятига ҳам ўз таъсирини ўтказишига гувоҳ бўламиз… 
Мақолада таниқли шоир Хуршид Давроннинг 70-80-йиллардаги шеърлари таҳлил қилинган. Шоир ижодида тарих мавзусининг ифодаланиши ва бадиий мақсад учун хизмат қилиши тадқиқ этилган. 
Хуршид Даврон ижодида замонавий шериятнинг энг муҳим хусусиятлари ўз ифодасини топган. Хуршид Даврон индивидуал услубининг асосий қирралари сифатида тарихийлик ва рамзийлик бўртиб турадиган хусусиятлардир. 

Афғонистонда нашр этиладиган ўзбек газетасида ўтган йил кузида шоира Зуҳра Қурбон Шаҳрисабзия (Зуҳра Очилова) ва мазкур йили Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърлари тақдим этилди.
Туғилган куним муносабати билан ижтимоий тармоқларда самимий тилаклар билдирган даврадошларимга,аввалан ёш шоир дўстларимга, телефон орқали кўнглимни шодлантирган жигарларимга, уйга келиб муборакбод этган инсонларга, узоқ-яқин юртлардан қутловлар йўллаган қардошларимга, барча юртдошларимга энг самимий миннатдорчилигимни айтаман. Барчангизни Аллоҳи Карим ўз паноҳида асрасин. 