13 апрел — Таниқли турк шоири Ўрхон Вали туғилган кун
Ўтган асрнинг 30-40-йилларида турк шеъриятига ўзига хос овозга эга бўлган,турк халқининг аламли кулгусига,шодон қувончларига шерик бўлган,бир-бирига ҳамқадаму ҳамнафас бир авлод кириб келди.Бу Ўрхон Вали,Мелиҳ Жевдат Ондай,Ўқтой Рифат,Фозил Ҳусню Дағларжа,Рифат Илгаз,Невзят Устюн каби вақт ўтиб умумжаҳон шеъриятида ўчмас из қолдирган ноёб истеъдодлар авлоди эди. Davomini o'qish

Хуршид Даврон сермазмун ва сермаҳсул ижоди билан, ватанпарварлиги ва миллатпарварлиги билан, хусусий фаолияти ва ўрнак бўлгулик одобу ахлоқи билан, ҳақиқатгўйлиги, ҳақиқат ва адолат майдонидаги собитқадамлиги билан устоз мақомига етган шахсдир. Унинг ижод карвони абадият манзилини кўзлаган ва бунга ҳақдор бўлган ҳаёт ва маърифат карвонидир. 



