Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!
Жоним фидо элимга. Хуршид Даврон шеъри. Султон Али Раҳматов мусиқаси. Дилфуза Раҳимова куйлаган Davomini o'qish
Xurshid Davron hayoti va ijodi
Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!Жоним фидо элимга. Хуршид Даврон шеъри. Султон Али Раҳматов мусиқаси. Дилфуза Раҳимова куйлаган Davomini o'qish
Мана шу телеграм саҳифасида нашр ҳақида ва унга буюртмалар бериш ҳақида барча маълумотлар берилган: https://t.me/ikar_factor Davomini o'qish
Мана, ниҳоят «Factor books» нашриётининг «Икар» лойиҳаси: Мурод Муҳаммад Дўст, Усмон Азим, Эркин Аъзам ва каминанинг асарларидан иборат, бир қутига жойланган 4 китоб қўлимга келиб етди. 25 йилдан кейин нашр этилган биринчи китобимни кўриб бошим осмонга етди. Davomini o'qish
Буюк ватандошимиз Жалолиддин Мангуберди (Хоразмшоҳ) ҳаёти ва фаолияти ижодимнинг дастлабки йиллариданоқ менда катта қизиқиш уйғотган. Мана шу қизиқиш натижаси ўлароқ дастлаб мазкур шеър,кейинчалик улуғ турк адиби Нўмиқ Камол қаламига мансуб »Жалолиддин Хоразмшоҳ» фожиасининг таржимаси пайдо бўлди. Davomini o'qish
7 август — «Рассомларнинг шоири, шоирларнинг рассоми” деб таърифланган бетакрор мусаввир Шуҳрат Абдурашидов таваллуд топган кунЎтган асрнинг 70-80 йиллари ёш ўзбек шоирлари билан мусаввирлари ўртасидаги яқинлик шу даражада яқин ва самимий эдики, ҳозир эслаганда юрагим қалқиб кетгудай бўлади. Шуҳрат Абдурашидов ана шу икки санъатни ўзаро бирлаштириб турган кўприк эди десам хато қилмайман. Уйсиз-жойсиз ёш шоирлар ўша пайтдаёқ икки-уч мусаввирларга давлат томонидан ажратилган устахоналарда яшашар, оҳанг ва ранг ҳақидаги суҳбатлар узлуксиз давом этар,бир пайтлар шеър ёзган Шуҳрат эса давранинг гули эди... Davomini o'qish
«101 дзен ҳикмати» менинг энг севимли китобларимдан бири. Қарайиб 30 йилдан буён ҳаётдаги йўлдошларимдан бирига айланган бу тўплам буддавийликнинг асосларидан бўлмиш Дзен таълимоти мутафаккири Мудзу (Мудзю) Итиэннинг «Тош ва қум тўплами» асари асосида тартиб берилган. Davomini o'qish
Бугун шеъриятимизнинг забардаст ижодкори, менинг дилга яқин укажўраму узоқ йиллик сафдошим, хизматдошим Эшқобил Шукур 60 ёшга тўлди. Шоирлиги баробар чинакам сўзчи, асл тадқиқотчи дўстимни чин юракдан қутлайман. Davomini o'qish
Рафаел Алберти шеърларини ўзбекчалаштиришни Шавкат Раҳмон билан, бир-биримиздан бехабар, баравар бошлаганмиз. Ўша 80-йилларда биз ёшлар жаҳон шеъриятининг машҳур дарғалари сиридан огоҳ бўлиш учун таржимага катта эътибор берардик. Ҳар биримиз Машриқу Мағрибдан ўзбек шеъриятига янги тимсолу оҳанглар олиб киришни истардик. Davomini o'qish
Бундан беш йил аввал: 2017 йил 5 апрел куни Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтида Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим, Хуршид Даврон ва адабиётшунос олим Олимжон Давлатов билан ижодий учрашув бўлиб ўтган эди. Davomini o'qish
13–14 май кунлари камина, Нурали Қобул, Рўзибой Қўлдошев, Исмат Худоёр билан бирга Хўжанд сафарида бўлиб, катта таассуротлар билан қайтдик. САфаримизни ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ёритиб борган Davomini o'qish
Чорак асрча аввал суҳбатлардан бирида: “Мабодо узоқ сафарга чиқадиган бўлсангизу сизга беш китоб олишга имкон берилса,қайси ёзувчиларнинг китобларини олган бўлардингиз?” — деб берилган саволга жавоб бериб, оладиган китобларим ичида албатта Антуан Де Сент-Экзюперининг “Кичик шаҳзода”си бўлишини айтиб ўтган эдим. Davomini o'qish
У ўрнидан туриб зални бироз айланган бўлди. Залда ўн бештача одам бор эди – уларнинг энг ёши ўзи экан. Ҳамма жим ўтириб кутар, ҳамманинг эгнидаги костюми худди уникидай шилвираб осилиб турарди. У ойна олдига келди ва кўнгли кўтарилди: ҳарқалай унинг костюми бошқаларникидан дурустроқ эди… Davomini o'qish