
Ёдларингга олурмисан сирли дамларни,
Ёдларингга олурмисан ширин ғамларни,
Ёқиб қўйиб тун қўйнида ёки шамларни
Мени ёдга олурмисан,эй гўзал аёл?! Davomini o'qish
Xurshid Davron hayoti va ijodi

Ёдларингга олурмисан сирли дамларни,
Ёдларингга олурмисан ширин ғамларни,
Ёқиб қўйиб тун қўйнида ёки шамларни
Мени ёдга олурмисан,эй гўзал аёл?! Davomini o'qish

20 февраль – машҳур япон шоири Ишикава Такубоку таваллуд топган кунБуюк япон шоири Ишикава Такубоку (1886 – 1912) шеърияти инсоний меҳр ва муҳаббат заминига илдиз отиб юксалган юксак дарахтга монанд. Унинг шеърларини мутолаа қилиш ўқувчидан юксак ички маданият ва чуқур инсоний комилликни талаб қилади. Умуман, япон шеъри умумжаҳон адабиётидаги бирон бир бошқа шеъриятга ўхшамайди. У гўё, бошқа шеърий маданиятлардан фарқли равишда, қатъий шакл ва оҳангга бўйсунмайдигандай, гўё инсон юрагининг самимий кечинмаларининг эркин ифодаси бўлиб кўринса-да, аслида фақат унгагина хос «кўзга кўринмас» қоидалар ва талаблар асосида ривожланган. Бу қоида ва талаблардан келиб чиққан мақсад битта: Инсон туйғулари: муҳаббат, соғинч,изтироб, қувонч очиқ эмас, ботиний ишоралар орқали ифода этилиши, калит каби берк эшикларни очиб, сизни ичкарига — қалб оламига олиб кириши керак. Davomini o'qish
20 февраль – машҳур япон шоири Ишикава Такубоку таваллуд топган кунЯпонияда Tакубокуни жуда севишади. Мамлакатда шоирга қўйилган юзлаб ҳайкалларгина эмас, унинг шеърларига қўйилган минглаб ёдгорликлар мавжуд. Унинг шеърларини ёд билмаган япон дунёда топилмаса керак. Мен ҳатто Тошкентдаги Япон боғида бир кўрсатувни тасвирга олиш пайтида тасодифан боққа келишган кунчиқар мамлакатидан келган туристлар билан суҳбатлашиб бунга иқрор бўлганман. Davomini o'qish
Иқтидорли хонанда ва жонажон укам Шуҳрат Қаюмов билан ҳамкорликда бир неча қўшиқ ёзганман. Уларнинг энг машҳури буюк Абдулла Қодирийнинг ўлмас асаридан илҳомланиб яратилган «Сиз ўшаму?» қўшиғидир… Davomini o'qish

Хуршид Даврон
БОБУР
Отлар елар шиддатдан терлаб,
Янграр хатар тўла тўқалар.
Ҳуркиб кўкка сапчир патирлаб,
Тун уйқуси — қора қарғалар. Davomini o'qish
14 феврал — Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кун …Бобур монологидан: Ғурбат орзусига итоат қилған кезларим ёш эдим, ғайратли эдим. Ҳиндни оламан деб фарзандимга Ҳиндол деб ном бердим. Қиличим зўри била Ҳиндни фатҳ этдим, қувғиндиларга Ватан берай дедиму… аммо… аммо мана, умримнинг хазон фаслида англадимки, уларга Ватан эмас, бошпана берган эканман…Ватан ўша ёқда қолган экан.
Davomini o'qish
4 феврал — дунё шеъриятининг ёрқин сиймоларидан бири Жак Превер туғилган кунХХ аср шеъриятининг ёрқин вакили Жак Превер шеърларини ўзбек тилига ўндан ортиқ ижодкорлар таржима қилишган. Шу далилнинг ўзи француз шоири нечоғли таниқли ва суюкли бўлиб қолаётганини исботлайди. Davomini o'qish
“Суюнчи” лойиҳасининг 10-сони Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг “Танланган асарлар” китобига бағишланди. Davomini o'qish
28 январь — Таниқли озарбайжон шоири Воқиф Самадўғли хотираси куниВоқиф Самадўғли (Vaqif Səmədoğlu; 1939-2015) мен суйиб таржима қилган шоирлардан бири. Унинг шеърлари туркий халқлар адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish
Хуршид Даврон шеърияти ҳақида таниқли журналист Қудрат Бобожон нима деди? Davomini o'qish
20 январь (1952) — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон туғилган кун Суҳбатларимизнинг бирида жадидлар ҳақида гап кетиб қолди. Кейин гап жадидшунос, миллий маърифатпарварлик адабиётининг билимдони Бегали Қосимовга бориб тақалди. Домла устоз Хуршид Давронни Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг набираси деб ўйлар экан. Davomini o'qish